Oq dog`lar davolash
Oq dog`lar davolash Витлиго – оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум, бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар.
Витилигонинг келиб чиқиш сабаблари
Витилиго бошланаётганининг аниқ бир клиник белгилари йўқ. Лекин терида оқ доғлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокор-дерматологга мурожаат қилиш керак. Доғлар ҳар доим ҳам витилигога сабаб бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда замбуруғли касалликлар ва гижжалар, шунингдек камқонлик ҳам оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келади. Витилиго ривожланаяптими, йўқми аниқ ташхисни фақат шифокор қўяди. Доғлар пайдо бўлиши билан қанча тез шифокорга мурожаат ецангиз, уни даволаш шунча осон кечади.
Халқ орасида “пес” дея номланадиган витилиго касаллиги қадим замонлардан бери инсониятга маълум бўлса-да, унинг давоси ҳали-ҳануз сирлилигича қолаётган хасталиклардан бири. Терида оқ доғларнинг пайдо бўлиб, кўпайиб бориши билан характерланадиган ушбу касаллик инсон саломатлигидан кўра кўпроқ унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлгани боис уни даволаш ҳам қийин саналади
Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:
Витилиго белгилари
Касаллик қуйидагича намоён бўлади: одамнинг тана терисида ҳар хил кўринишдаги доғлар пайдо бўлади. Аслида тери ранги унинг таркибидаги 4 та пигмент ҳолатига боғлиқ бўлади: кўк дезоксигемоглобин, қизил оксигемоглобин, сариқ каротин, жигарранг меланин. Уларнинг орасида меланин пигменти муҳим рол ўйнайди. Турли ирқлар (қора, сариқ, оқ) терисининг ранги айнан меланиннинг теридаги миқдори ва тарқалиши билан белгиланади.
Витилиго касаллигида мана шу меланин пигменти нобуд бўлади. Шу соҳада оқ доғлар пайдо бўлади. Бу йерда доғнинг қандай пайдо бўлиши ҳақида гап кетмоқда. Агар доғлар соч, киприк ёки қошлар тагида пайдо бўлса, улар ҳам оқаради. Бунда беморни на оғриқ, на қичиш аломати қийнайди. Касаллик ўчоқларида терига ранг берувчи меланин моддаси бўлмайди. Шунинг учун ҳам зараланган тери соҳалари оқариб қолади. Улар айниқса, қуёш нури таъсирчан бўладилар. Беморлар офтобнинг тик нурларидан сақланишга мажбурдирлар.
Стресс ва руҳий зўриқишдан сақланинг!
Терида оқ доғларнинг пайдо бўлишига инсоннинг ички кечинмалари ҳам сабабчи бўлади. Бундан айниқса, ҳомиладор аёллар сақланишилари лозим. Негаки, руҳий изтироб ҳолати ҳомиланинг кисларод ва бошқа озуқамоддалар билан йетарли даражада таъминланмаслиги, ҳомиланинг шикасланиши, бунга қўшимча равишда она организмида рўй бераётган ендокрин ошқозон-ичак каслликларининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Борди-ю, оилада витилиго касаллигига чалинган яқин қариндошлар бўлса, бу хавф янада ортиши мумкин.