Геморрой касаллиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Gemorroy kasalligi — sabablari

Геморрой касаллиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Геморрой (қад. юн. αἷμα — «қон» ва ῥοῦς — «оқиши»), бавосил — тўғри ичак атрофида тугун ҳосил қиладиган геморроидал веналарнинг тромбози, яллиғланиши ёки патологик катталашиши ва буралиб қолиши билан боғлиқ касаллик.

 

Сабаблари

Касалликка мойиллик наслдан-наслга ўтиши мумкин, лекин бунда ҳам келтириб чиқарувчи омиллар таъсирисиз касаллик ўзини намоён қилмайди. Бавосилни келтириб чиқарувчи ва унинг ривожланишига туртки бўлувчи омилларга қуйидагилар киради:

  • Ўтроқ касб;
  • Семизлик;
  • Ирсий мойиллик;
  • Камҳаракат турмуш тарзи (гиподинамия) ёки камҳаракатлик билан боғлиқ иш;
  • Мушакларнинг ҳаддан ортиқ кучаниши билан боғлиқ фаолият;
  • Стресс;
  • Тез-тезич қотиши;
  • Инфектися тушиши;
  • Ичак ва жигарда яллиғланиш ва онкологик жараёнлар;
  • Нотўғри овқатланиш;
  • Чекиш.

Таснифи

Ўткир геморрой — ёхуд аноректал тромбоз, ички ва ташқи геморроидал тугунларнинг тромбланиши. Жараёнга кучли оғриқ ҳисси ҳамроҳлик қилади, чунки тугунлар кўп сонли рецепторлар билан таъминланган. Ўз навбатида патологиянинг ўткир шакли уч турга бўлинади:

  1. Яллиғланган тугунларда носоғлом кўкариш аниқланади, палпацияда оғриқ сезилади.
  2. Яллиғланиш тугунлар атрофидаги тўқималарни қамраб олади.
  3. Некротик ўзгаришлар — шикастланган тугунлар қораяди.

Сурункали геморрой — тугунларнинг оғриқ синдроми заиф сезилиши билан ифодаланадиган яллиғланиш. Бу ҳолат муаммо «аҳамияциз» еканлиги ҳақида сохта таассурот уйғотади. Унинг кечишида тўртта босқич ажратилади:

  1. Бемор бироз ноқулайлик ҳис етади, ички тугунларнинг яллиғланиши фақат кўрик вақтида аниқланади.
  2. Тугунларнинг даврий равишда чиқиб қолиши кузатилади, бемор ҳеч бир қийинчиликсиз уни жойига киритиб қўяди.
  3. Чиқиб қолган тугунларни жойига тушириш учун мануал ёрдам керак бўлади.
  4. Тугунлар жойига қайта кирмайди.

Геморрой аломатлари ва белгилари

Аксарият ҳолларда мазкур касаллик босқичма-босқич ривожланади. Дастлаб беморда орқа чиқариш тешиги атрофида бироз ноқулайлик, оғирлик ва қичишиш ҳисси сезилади, баъзан оғриқ ва қабзият қайд етилиши мумкин. Бу ҳиссиётлар аччиқ таомлар, алкоголли ичимликлар истеъмоли, баъзан жисмоний зўриқишдан кейин кучаяди.

Касалликка оғриқ синдроми, геморроидал қон кетиш, геморроидал тугунларнинг чиқиб қолиши ҳамроҳлик қилади. Одатий ҳолларда қон кетиш дефакация жараёни вақтида ёки ундан кейин юзага келади. Қон ранги қизғиш бўлади, бироқ, баъзи ҳолларда тўқ рангли ва қуйқалар билан бўлиши ҳам мумкин. Тез-тез қон кетишлар натижасида камқонлик ривожланади.

Геморройда тугунлар орқа чиқариш тешиги ичида (ички — беморга кўринмайди) ва ташқи бўлади. Баъзи ҳолларда беморда бир вақтнинг ўзида ҳам ташқи, ҳам ички геморрой кузатилиши мумкин.

Геморроидал тугунларнинг анал тешигидан чиқиб қолиши кўпинча босқичма-босқич ривожланади. Тугунлар дастлаб фақат дефакация вақтида чиқса, кейинчалик кучаниш, оғирликлар кўтариш, йўтал, акса уриш вақтида ҳам тасқҳарига чиқиб қола бошлайди. Дастлабки босқичларда тугунлар осонликча жойига қайтарилади, кейинчалик еса доимий равишда анал тешиги ташқарисида жойлашади.

Геморройнинг ҳар қандай босқичида тугунларнинг некрози ва тромбози ривожланиши хавфи мавжуд, бу клиник тасвирнинг оғирлашишига сабаб бўлади.

Ривожланиш босқичлари

  • 1-босқичдаорқа чиқариш тешигида геморрой тугунларини сезиш мумкин, улар қонаши мумкин, кўп ҳолларда оғримайди;
  • 2-босқичдатугунлар ҳожат чиқариш вақтида ташқарига чиқиши кузатилади, лекин бироз вақтдан кейин ўз жойига қайтади;
  • 3-босқичдабавосил тугунлари ҳар қандай зўриқишли жисмоний ҳаракат вақтида тушади ва тугунлар енди ўзи жойига қайтмайди, қўллар ёрдамида жойига туширилади;
  • 4-босқичдагеморрой тугунлари доимо орқа чиқариш тешигидан чиқиб туради ва жойига қайтмайди, кўпинча қон кетиши мумкин, тромбоз ривожланади.Тугунлар шикастланиши, оғриқ, орқа чиқариш тешигида шиш чақириши мумкин, бундай ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ташхислаш

Ташхис қўйиш учун малакали шифокорга палпация (қўл ёрдамида текшириш) қилиш йетарли, бу 90% ҳолларда аниқ ташхис қўйиш учун йетарли бўлади. Бошқа ҳолларда ултратовушли текширув, анаскопия ёки ректоскопия ўтказиш керак бўлиши мумкин.

Ташқи кўрикда перианал соҳасининг териси ҳолатига (гиперпигментация, лихенизация, ивиш), орқа чиқариш тешиги шакли, чандиқлар ва деформациялар, неоплазма ва папилломатоз ўсмалар мавжудлиги, геморроидал тугунларнинг сезиларлиги, улардан қон келиши каби кўрсаткичларга еътибор берилади.

Геморройни бошқа хавфли касалликлар билан адаштирмаслик керак. Ахлатда қон учраши масалан, нафақат бавосил аломати, балки ичак ўсмалари, анал тешиги ёриғи, колит, полиплар, кандиломалар аломати бўлиши мумкин. Дифференциал диагностика фақатгина мутаххасис томонидан амалга оширилиши керак.

Геморройни даволаш

Патологиянинг шаклига қараб, геморройни даволашда бир нечта ёндашувлар қўлланилади:

  • Патологик қабзият билан курашиш;
  • Малҳам, крем ва шамчалар шаклида антигеморроидал препаратлар;
  • Склеротерапия, инфрақизил коагуляция, геморроидал тугунларни латексли лигатуралаш.
  • Геморроидектомия — тугунларни жарроҳлик усулида олиб ташлаш;
  • Минимал инвазив операциялар (трансанал геморроидал деартерилизация, Лонго бўйича операция);
  • Қон кетишини тўхтатиш учун гемостатиклар, тромбозларни олдини олиш учун антикоагулянтлар.
  • Фитотерапия;
  • Массаж.

Касалликнинг дастлабки босқичларида (биринчи ва иккинчи) консерватив терапия қўлланилади: дефакация тартибга солинади, нажаснинг зичлик даражаси нормал бўлиши таъминланади, парҳезга амал қилинади. Кўпроқ лавлаги, сабзи, анжир, ўрик, ўтлар, зиғир, буғдой кепаги каби маҳсулотлар буюрилади. Беморлар кўпроқ мева ва сабзавот шарбатлари, шу жумладан, суюқликлар ичиши лозим. Геморройнинг ерта босқичларида гимнастика машқлари, ҳаммомлар, оғриқ қолдирувчи шамлар ёрдам беради.

Касалликни даволаш асосини флеботроп препаратлар ташкил қилади. Улар маҳаллий веналар тонусини ошириш ва каверноз органларда қон оқими ва айланишини нормаллаштиради. Беморга малҳамлар, шамчалар шаклидаги препаратлар буюрилади.

Кейинги босқичларида жарроҳлик амалга оширилади. Бу босқичларда геморройдан фақат жарроҳликдан кейингина тўлиқ қутулиш имкони бўлади. Жарроҳлик аралашуви беморни ваҳима солса ҳам, жуда самарали усул ҳисобланади ва қайталаниш еҳтимоли минимал бўлади.

Халқ табобати

Касалликни бундай йўл билан даволашни ёрдамчи усул сифатида қўлласа бўлади, лекин улар касалликнинг асосий давоси сифатида қаралмаслиги керак. Халқ табобати воситалари бавосил белгиларини йенгиллаштириши мумкин, лекин касалликнинг сабаби бартараф етилмайди. Улар таркибидаги фаол моддалар миқдори фармакологик препаратлардагига қараганда анча кам бўлади. Бу воситалар жуда ерта босқичларида фойда бериши мумкин, лекин бироз вақт ўтгач, касаллик яна қайталаниши еҳтимоли юқори бўлади.

Геморройни уй шароитида даволаш учун халқона воситалар

Даставвал бемор геморрой мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шунинг учун биринчи навбатда проктологга мурожаат қилиши талаб етилади.

Шамчалар

  1. Оғриқ ва яллиғланишда хом картошкадан қилинган шамча ёрдам беради. Уни ўткир бурчакларсиз ҳолда, бармоқ ҳажмида қилиш керак. Зарур бўлса кунгабоқар мойи билан ёғланиши мумкин. Шам билан кун давомида юриш мумкин, ҳаракатга ҳалақит бермайди ва дефакация вақтида ўзи чиқиб кетади. Бу хуруж олган касаллик белгиларини сусайтиришда ёрдам беради, лекин жараён 10 кун давомида амалга оширилиши лозим. Керак бўлса, 1-2 ойдан кейин муолажа такрорланади.
  2. Муздан шамлар ҳам геморройни аломатларини олдини олишда ёрдам беради. Тиббий қўлқопнинг бармоқ қисмига сув тўлдириб, музлатгичга қўйилади, сўнг шамча ериб кетгунига қадар фойдаланилади.

Малҳам тайёрлаш

Оғриқ қолдирувчи малҳам:

  • Хом лавлаги ёки сабзи қирғичдан ўтказилади;
  • Четан меваси езиб қўшилади;
  • 4 қисм сариёғ ёки вазелин билан аралаштирилади;
  • Дока ёрдамида керакли жойга қўйилади.

Яллиғланишга қарши малҳам:

  • 1 қисм асал мумига 4 қисм кунгабоқар ёғи ва бироз езилган пиёз қўшилади;
  • Ташқи қўллаш учун фойдаланилади.

Клизма тайёрлаш

  • 4 ош қошиқ шувоқ ўсимлиги 1 литр сувда 6-7 дақиқа давомида қайнатилади. Кейин 5-6 соат тиндиришга қўйилиб, ҳар кеч шу ёрдамида лавлаги шарбати билан галма-гал клизма қилинади. Бу клизма шишни олдини олишда яхши самара беради;
  • Хом картошка майдалаб 1 ош қошиқ шарбати ва 50 мл сувни аралаштириб игнасиз шприц ёрдамида клизма қилинади. Клизма оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида самарали ҳисобланади.

Қабул қилиш учун воситалар

  • Ҳар куни 0,5 стакан хом карошка шарбати истеъмол қилиш;
  • 4:2 нисбатда сабзи ва исмалоқ шарбатлари аралашмаси овқатдан олдин 2-3 ош қошиқдан ичиш;
  • Қовун шарбати ҳам ич қотишга қарши яхши самара беради;
  • Қон кетишини олдини олиш учун тузланган карамни меъёрида қабул қилиш тавсия етилади.

Доривор ўтлар ва ўсимликлар

Алое. Ушбу ўсимликнинг шарбати яллиғланишга қарши таъсирга ега ва геморрой хуружидан тезда халос бўлишни таъминлайди. Ўсимликнинг ўзидан ҳам, дамламасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўнтача ўсимлик барги бўлакларга бўлинади (ўртача катталикда), устидан бир литр совуқ сув қуйилади ва сув ҳаммомида дамлама тайёрланади. Алое баргларидан тайёрланган дамламага ботирилган компресс ёки ўсимликнинг ўзи яллиғланган жойга қўйилади.

Қайин қатрони. Бу модда қайин пўстлоғидан ишлаб чиқарилади ва кўплаб шифобахш хусусиятларга ега — антимикроб, яллиғланишга қарши ва регенератив. У ванна шаклида ишлатилади: икки литр иссиқ сувда 1 ош қошиқ қатрон аралаштирилади. Ваннада сув совугунча ўтириш тавсия қилинади.

Еман пўстлоғи. Шиллиқ тўқималарининг яллиғланиш касалликларини даволашда жуда яхши таъсир қиладиган кучли шиллиқ қаватни қопловчи хусусиятларга ва яллиғланишга қарши таъсирга ега. Еман пўстлоғидан тайёрланган дамлама инсон танасининг шиллиқ қаватига тушганда, шиллиқ қаватни таъсирланишдан сақлайдиган ҳимоя қобиғи ҳосил бўлади. Ҳам компресс, ҳам суппозиторий сифатида (сариёғ билан аралаштириб) ишлаца бўлади.

Мойчечак. Доривор ўсимликлар маликаси ўзининг оддий кўринишига қарамай кўплаб фойдали хусусиятларга ега — унинг гулларидан тайёрланган тиндирма яллиғланишга қарши, антимикроб, спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга ега. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнида тўқималарнинг регенерацияси тезлигини оширади. Уни суюқ дори, ванналар ва ҳуқна, шунингдек шамчалар шаклида ишлатиш мумкин. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак тўплами бир стакан қайноқ сувда дамланади, ҳосил бўлган дамлама совутилади ва кичик муз учун шаклларга қуйилади. Шамчани музлатиш учун шаклни тиббий қўлқопнинг бармоқларидан ясаш мумкин.

Бўйимодарон. Ушбу ўсимлик қон тўхтатувчи, яллиғланишга қарши ва ярани битирувчи таъсирга ега ва қон кетиши бошланиши ва касаллик хуружида айниқса фойдали. Бўйимодарон барглари дорихонада осон топилади; дамлама тайёрлашда берилган кўрсатмаларга риоя қилиш керак. Суюқ дори ва ванна учун фойдаланиш мумкин.

Ёдда тутинг! Ташхис ва даволаш курсини проктолог шифокор буюриши жоиз, нотўғри ва ўзбошимчалик билан қилинган муолажалар вазиятни ёмонлаштириши мумкин.

Касалликни олдини олиш

Аввало, ич қотишини олдини олиш учун таомномани қайта кўриб чиқиш керак. Дастлаб таомномага йетарли миқдорда клетчатка сақловчи маҳсулотларни киритиш керак. Бунда меъёрни унутмаслик муҳим аҳамиятга ега, ортиқча клетчатка газ ҳосил бўлиши кучайишига олиб келади, бу еса қорин бўшлиғида юқори босим ҳосил қилади.

Катта ёшдаги киши учун клетчатка истеъмоли миқдори кунига 25-30 грамм оралиғида бўлиши керак. Агар бунга бирон-бир сабабга кўра еришиб бўлмаса, йетишмаётган клетчатка ўрнини биоқўшимчалар ёрдамида тўлдириш мумкин. Организмга озиқ-овқат билан қанчалик кўп клетчатка тушса, шунчалик кўп сув ичиш талаб етилади.

Баъзи озиқ-овқат турлари тўғри ичак деворларига қон келишини кучайтириши мумкин, бу геморрой аломатларини кучайтириши хавфини туғдиради. Аввало бундай маҳсулотларга алкоголли ичимликлар ва аччиқ таомлар киради. Уларнинг истеъмолини батамом чеклаш ёки иложи борича камайтириш керак.

Тўғри ичак орқали ахлат зўриқишсиз ўтиши учун йетарли миқдорда суюқлик ичиш лозим: бир кунда 6 стакан.

Ферментланган озиқ-овқатларни мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия етилади — улар барчага маълум бўлган ачитқи-сут маҳсулотлари (қатиқ, ряженка, простокваша), ёгурт, кимчи ва бошқалардир. Ферментланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, ичакда фойдали моддаларининг синтезини оширади, кислота-ишқор мувозанатини меъёрда ушлаб туради.

Бундан ташқари, Бифидиус ва Лаcтобаcиллус каби «яхши» бактерияларли пробиотиклар ҳам ичак перисталтикасини яхшилайди. Бир стакан «тирик» ёгурт геморройдаги парҳезга мазали ва фойдали қўшимча бўлади.

Ҳожатхонада бўлишнинг муайян қоидаларига риоя қилиш керак:

  • Биринчидан, ўзидан барчасини дарҳол ва бирданига чиқариб ташлашга уринмаслик (қорин бўшлиғи ички босимининг зарарли томони ҳақида унутманг).
  • Иккинчидан, ҳожатга ўз вақтида, яъни чақириқ бўлганиданоқ бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Тоқат қилиш одати нажаснинг қуруқлигини оширади, бу еса дефекация пайтида кераксиз кучаниш ва қорин бўшлиғи ички босимининг ошишига олиб келади. Агар бундай муаммо юзага келса, юмшоқ ич сургилардан фойдаланиш мумкин. Лекин уларни ортқича ишлатилиши ҳам тавсия етилмайди, акс ҳолда тўғри ичакда яллиғланиш жараёни бошланиши мумкин.
  • Учинчидан, тиззалар чаноқдан бироз юқорироқ бўлиши учун оёқлар остига стулча қўйиш мумкин, бу ҳолат ахлатни тезроқ чиқаришга ёрдам беради.
  • Тўртинчидан, ҳожатхонада узоқ қолмаслик керак — узоқ вақт давомида унитазда ўтиришда тананинг орқа томонига қон келиши кучаяди, шу жумладан геморроидал тугунларга ҳам.
  • Бешинчидан, ҳар бир дефакациядан кейин юмшоқ болалар совуни билан ювиниш тавсия етилади — бу геморроидал тугунларнинг яллиғланиши еҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Геморройда жисмоний машқлар ва фаол турмуш тарзи кўрсатилади. Мунтазам жисмоний фаолият тананинг юрак-томир тизими ҳолатини яхшилайди ва шу билан кичик тос соҳасидаги веналарга тушадиган босимни камайтиради. Агар беморнинг касби узоқ вақт давомида ўтириш ёки тик туришни талаб қилса ҳам, ҳар соатда қонни тарқатиш ва кичик тосда унинг димланишини олдини олиш учун беш дақиқани жисмоний машқларга ажратиш тавсия қилинади.

Жисмоний машқлар оғирликлар кўтариш билан боғлиқ бўлмаслиги керак — бу геморройнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек ўтириб-туришлар сонини камайтириш тавсия етилади. Умуман олганда, ҳафтада камида 2,5 соат жисмоний машқлар бажариш керак. Югуриш, юриш, сузиш, узоқ сайр қилиш бавосилда яхши ёрдам беради.

 

(Visited 5 520 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!