ТЕСТОСТЕРОННИНГ НОРМАСИ

ТЕСТОСТЕРОННИНГ НОРМАСИ

Тестостероннинг нормаси турли сабабларга кўра ҳар хил бўлиши мумкин. Ёш ва соғлом эркакларнинг қонида унинг миқдори сутка давомида ўзгариб туради.

Уларда эрталаблари тестостерон миқдори максимал даражада бўлса, кечаси тахминан соат бирларда минимал даражага тушади.
Эрталабки ва тунги спонтан эрекциялар қондаги гормоннинг жинсий майл ва потенцияга бевосита боғлиқпигини исботлайди.

Ёш ўтиши билан тестостерон гормонининг миқдори камайиб бораверади ва шу сабабдан ёши катталарда эрталабки ва тунги эрекциялар камаяди ёки бутунлай йўқолади. Катта ёшли эркакларда гормон миқдорининг сутка давомида ўзгариши ҳам унча сезиларли бўлмайди.

Гормонлар миқдори йил фаслларига ҳам боғлиқ бўлиб, баҳорда максимал даражага чиқса, қишда минимал даражага тушади. Шу сабабдан баҳорни уйғониш ва қўзғалиш фасли, деб атаганлар хато қилишмаган. Шу боисдан шарқ олимлари жинсий алоқани қишда камайтиришни тавсия қилганлар.

Жинсий гормонлар миқдорининг қисқа муддатли ўзгариб туришига кўп омиллар таъсир кўрсатиши мумкин: руҳий ҳолат (депрессия, жаҳп, стресс, ўзини устун сезиш ва ҳ. к.), овқатланиш, зарарли одатлар, жисмоний зўриқиш.

Масалан, тренажер залда оғир машқлардан сўнг тестостерон миқдори ошади. Аммо ҳаддан ошиб зўриқиб машқ қилинса организм ўзини тиклашга улгурмайди, қондаги тестостерон миқдори камайиб кетади.

Соғлом турмуш тарзини олиб бориш гормонлар миқцорини яхшиласа, спиртли ичимликларни ичиш, чекиш, кам ҳаракат қилиш, меъёрсиз овқатланиш тестостерон миқдорини камайтиради.

Тестостерон организмда уч хил кўринишда бўлади:

1. Эркин тестостерон — қондаги гормонлар миқдорининг 1-3 фоизини ташкил этади.

2. Биологик фаол тестостерон — альбумин билан боғланган тестостерон, тахминан 25 — 65 фоизни ташкил этади.

3. Биологик фаол бўлмаган тестостерон — жинсий гормонларни боғловчи глобулин билан боғланган тестостерон, тахминан 35-75 фоизни ташкил этади.

Эркин тестостерон фаол шаклли бўлиб, айнан у жинсий белгилар ривожланишини, либидо (майл, хоҳиш)ни, эркакнинг жинсий фаоллигини таъминлайди. Агар эркин тестостероннинг қондаги миқдори кам бўлса эркакларда импотенция, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, остеопороз, қандли диабет, семириш, кардиологик ва психоэмоционал бузилишлар келиб чиқиши мумкин.

Тестостерон ва жинсий фаоллик бир—бирига боғлиқ бўлиб, бири кўпайса иккинчиси ҳам кўпаяди, агар камайса иккинчиси ҳам камаяди. Яъни, қонда тестостерон кўп бўлса, бундай эркак жинсий томондан фаол бўлади, кўпроқ жинсий алоқани хоҳлайди. Ўз навбатида жинсий алоқани кўп қиладиган эркакларда тестостерон гормони кўп ишлаб чиқарилади ва жинсий алоқадан сўнг унинг миқдори яна тезда ошади. Агар эркак ўзи кўниккан меъёридан узоқроқ муддат алоқа қилмай юрса, унинг қонидаги эркаклик гормони камаяди.

Ёш эркакларда эротик фантазия ёки расмлар ёхуд фильмларни кўриш, эслаш ё ўйлаш ҳам қондаги тестостерон миқдорининг ошишига олиб келади.

Тестостерон либидо (бошқа жинсга бўлган майл, хоҳиш)ни кучайтиради, эрекцияни пайдо қилади, ташқи жинсий аъзоларнинг сезувчанлигини оширади. Агар унинг миқдори қонда доимий 2,0 — 4,5нмоль/литрдан кам бўлса жинсий фаолиятни амалга ошириш мумкин бўлмай қолади.

Ўртача эркаклар учун тестостероннинг нормаси 8,5 дан 38,5 нмоль/литргача бўлиб, ушбу диапазонда юрганда ҳеч қандай сексуал фарқлар ва муаммолар кузатилмайди, потенция ва эрекция кучи, либидо (майл) меъёрда бўлади.

Турли ёшда тестостерон миқдори ҳар хил бўлади:

• Чақалоқлик даврида 1,7 пг/мл дан кам бўлади;

• Ўсмирлик ва балоғатга етиш даврида тестостерон
ишлаб чиқариш максимал даражага етади — 150
нмоль/литргача;

• 25-30 ёшларда эркин тестостерон миқдори анча юқори даражада бўлади;

• 30 ёшдан кейин эркин тестостероннинг қондаги миқдори ҳар йили 1-1,5 %га камая бошлайди;

• 40 ёшдан- кейин фаол бўлмаган тестостероннинг ҳам миқдори камая бошлайди;

• 50 ёшдан сўнг эркаклик гормонларининг камайиши ҳисобидан қонда аёллик гормонининг концентрацияси оша бошлайди (нормада эркак организмида ҳамма вақт оз миқдорда аёллик гормонлари ҳам бўлади);

• 60 ёшларда тестостерон гормонининг миқдори нормадан 20% кам бўлиб, ўртача 15-61 нмоль/литрни ташкил этади.

• 80 ёшларга бориб эркин тестостерон миқдори нормадан 5 баробарга камаяди.

Олдинги йиллар тестостерон миқдорининг камлиги ёшнинг катталиги билан боғланар эди. Аммо ҳозирги даврда ушбу муаммо 25 ёшдан ошмаганларда ҳам кўп учрамоқда. Тиббий текширув натижаларига қараганда, охирги 50 йилда эркакларда тестостерон миқдори ўртача 1,5-2 баробарга камайган. Шунинг учун уни энди фақат қарилик муаммоси, деб ҳисобламасдан, балки барча ёшдаги эркакларнинг яшаш тарзи ўзгарганлиги сабабидан келиб чиқаётган муаммо, деб қараса бўлади.

(Visited 287 times, 1 visits today)

Related posts