Гижжаларни даволашда
Гижжаларни даволашда Седана уруғи истеъмол қилинса, ингичка гижжалар ўлади.
Қовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни тушириш учун седананинг 15 граммини туйиб, аччиқ, тарвуз (абужаҳл тарвузи) шарбати қўшиб, бўтқа тайёрланади, кунига бир марта кечқурун киндикка қўйилади. Агар киндик атрофида қизариш бўлса, бу муолажа 10-14 кун давом этади.
Сано ўсимлигидан бир ошқошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилади. Совугач, шу қайнатмадан оч қоринга ярим стакандан ичилса, гижжалар тушади.
Абужаҳл тарвузи (аччиқ тарвуз) сувини 3 маҳал оч қоринга овқатдан 30 дақиқа олдин
бир ошқошиқдан ичилса, ҳар қандай майда ва катта қуртлар тушади.
Абужаҳл тарвузининг суви, седана толқони ва ичимлик содасидан 10 г.дан олиб, ҳаммаси аралаштирилади. Қоринга боғлаб қўйилса, катта-кичик гижжалар шу заҳотиёқ ташқарига чиқиб, қоча бошлайди.
Чиннигул ўсимлик гиёҳи қаҳва майдалагичда кукун ҳолатига келтирилади. Биринчи кун чойқошиқнинг учида, иккинчи кун 1/4 чойқошиқ, учинчи кун 1/3 чойқошиқ қисмида ва шу дозада 10 кун ичилади. Ушбу малҳам овқатдан бир соат олдин ичилиши керак. Мазкур гиёҳнинг аччиқлиги болаларга ёқмайди. Бунинг учун буханка нонининг ўртасидан, яъни юмшоқ жойидан бир бўлак оламиз, орасига ушбу гиёҳ кукунидан соламиз. Нон бўлакчасини думалоқ қурт шаклида қилиб, чайнамасдан ютиб юбориш мумкин. Шунда гиёҳнинг аччиқлиги билинмайди ва ёш бемор даволашни охиригача олиб боради.
Бир миқдорда тиллабоши гиёҳи, эрман, берёза барглари, қора зира, далачой ва укроп уруғи олиб, аралаштирилади. Бир коса
қайнаган сувга 1 ошқошиқ мазкур аралашмадан солиб, дамлаб қўйилади. Ҳар куни оч қоринга эрталаб ва кечқурун 3 ошқошиқдан истеъмол қилинади. Даволаш муддати 2 ҳафта.
Бу усул жуда осон. Бунинг учун кечқурун болага енгил овқат бериб ухлатиш керак. Тунда соат 2 да болани уйғотиб, 1 пиёла ширин чой, унга қўшимча ҳолда 1 ошқошиқ коньяк қўшиб берилади. 30 дақиқадан сўнг болага кучли ични бўшаштирадиган малҳам берилади. Бу организмнинг гижжалардан қутулишига олиб келади.
Қамма гап шундаки, тунда соат 2 да ошқозон ичи бўм-бўш, оч гижжалар коньякли чойни ичиши билан маст бўлади. Бу уларнинг кайф ҳолатида ошқозон шиллиқ пардасига ёпишиб олиш хусусиятини йўқотади. Ични бўшаштирадиган препарат эса уларни организмдан ҳайдайди.
Бу муолажани 5 марта қайтариш лозим. Баъзан ёш болага, онага бу қийин туюлади, лекин асосий мақсад – гижжаларни батамом организмдан ҳайдаш. Синтетик таблеткалар бундай самарали кучга эга эмас.
Каттароқ идишга 2 пиёла сут, 2 та саримсоқпиёз бўлагини майдаланган ҳолда солиб, унга 1 ошқошиқ дастарбош уруғининг
кукунини қўшиб аралаштириш керак. Идиш қопқоғини ёпиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Ушбу қайнатма билан илиқ ҳолда ҳуқна қилинади.
Тўрт ошқошиқ майдаланган, пишмаган ёнғоқни бир пиёла туз солиб қайнатилган сувга соламиз ва 30 дақиқа дамлаб қўямиз. Кейин докадан сизиб олиниб, кун бўйи ичилади. Кечқурунга ичак бўшаштирувчи дори берилади.
Анорнинг пўстлоғи қайнатилади. Қайнатилган дамлама кукунига 3 марта овқатдан 30 дақиқа олдин берилади. Даволаш муддати – 1 ой.
Бир ошқошиқдан дастарбош, тиллабош, ялпиз, қайин • баргларини майдалаб, аралаштирамиз. Кейин ярим литр сув қўшиб,
5 дақиқа қайнатамиз. Докадан ўтказиб, кунига
6 марта, овқатдан 30 дақиқа олдин 1 ошқошиқдан ичилади.
Бир пиёла қовоқнинг қуритилган уруғини олиб, ҳавончада майдалаб, 1 пиёла какао, озгина
шакар ва 10 томчи сув қўшиб аралаштириш лозим. Хамирдек бўАган массадан 20 та қурут қилиб, устидан шакар сепинг. Биринчи кун болага ҳеч нарса берманг, йа овқат, на сув. Иккинчи кун бемор 2 ошқошиқ касторка ичиб, юқорида айтилган қуртларни ҳар 10 дақиқада биттадан ейиш керак. Ҳаммаси еб бўлингандан сўнг гижжалар тезда чиқишни бошлайди.
Қизил гармдори таом билан истеъмол қилинса, гижжаларнинг ҳамма туридан қутулиш мумкин.
Сабзи шарбатидан 30-40 мл. олиб, кунда бир маҳал бир ҳафта давомида ҳуқна қилинади.
Сабзи уруғи толқонидан ярим чойқошиқдан истеъмол қилинса, гижжа ҳайдашда яхши шифо бўлади.
Бир чойқошиқ сабзи уруғига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа дамлаб қўйилади. Кунига наҳорда бир ошқошиқдан ичилади.
Сабзининг шакар ёки асал билан аралаштирилган шарбатидан кунига 2 маҳал бир- икки ошқошиқдан ичилса, гижжалар тушади.
Каноп ёғидан кунига 2 маҳал бир чойқошиқдан нон билан истеъмол қилинса, гижжалар тушади.
Эчки ёғи эзилган пиёз билан қора нонга суртиб истеъмол қилинса, гижжалар тушади.
Қора зира уруғидан ярим чойқошикдан кунига 3 маҳал истеъмол қилинса, гижжалар тушади.
Қора зира қайнатмасидан кунига 3 маҳал 5 кун ярим стакандан оч қоринга ичилса, гижжаларни ўлдиради.
Олабўта (шўра) ўтидан 2 ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан
қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
Будра ўтидан 2 ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
Андиз ўтидан бир ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал 50 гр.дан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
Тоғ жамбили ўтидан бир ошқошиғини термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, ярим стакандан кунига 4 маҳал кунига ичилса, гижжаларни ҳайдайди.
Газанда илдизидан бир ошқошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кунига 3 маҳал 2-3 ошқошиқдан ичилади.
Турп шарбати асал ёки шакар билан аралаштириб ичилса, гижжалар тушади.
Итжумрут (тоғжумрут) мевасидан 2 ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
Карам уруғидан бир чойқошиғини оғзи ёпиқ идишга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Кейин чорак стакандан наҳорда ичилади. Карам халқ табобатида енгил сурги сифатида кенг қўлланилган. Уруғи аччиқ қилиб дамлаб ичилса, гижжаси бор одам улардан 2-3 кунда қутилади.
* * *
Бир ошқошиқ ялпиз баргини олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Бир ошқошиқдан наҳорга ичилса, гижжалар тезда йўқолади.
Қулмоқ мевасидан 2 ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
Тиллабош ўтидан 2 ошқошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади, эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан бир соат олдин ярим стакандан ичилади.
Ошқовоқ уруғини чақиб, мағзидаги кўкиш қобиғи билан майдалаб, идишга солинади. Устига асал ёки мураббо қўшиб аралаштирилади. 3-4 ёшли болалар учун 75 гр. уруғга 25 гр. асал, 10 ёшли болаларга эса 150 гр. уруғга 50 гр. асал ёки мураббо қўшилади. Ушбу аралашма болаларга наҳорда оз-оздан берилади. 3 соатдан кейин маккаи санодан тайёрланган дамламадан бир пиёла ичирилади. Сурги ичирилганидан сўнг гижжалар тушади.
Ошқовоқ уруғидан 25-50 гр. истеъмол қилиб, устидан ични сурадиган дори ичилса, қорин гижжалари батамом ҳалок бўлади.
Қоқиўт илдизидан 2 ошқошиғи сирли идишга солинади ва устига 2 стакан сув қуйиб, паст оловда ярим соат оғзи ёпиқ ҳолда қайнатилади. Совигач, сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан бир соат олдин ичилади.
Индов толқонига тенг миқдорда асал қўшиб, оч қоринга бир ҳафта давомида 3 маҳал бир чойқошиқдан ейилса, гижжалар тушади.
Эрталаб наҳорга тузланган селёдка балиғини 300 гр. қора нон билан истеъмол қилиш керак. Бу нонуштадан кейин 2 соат сув ва чой ичилмайди. Даволаш муддати кун ора – 1 ҳафта.
1 коса қовоқ уруғини қиздириб оламиз ва гўштмайдалагичдан чиқарамиз. Бир пиёла майдаланган қовоқ уруғига 1 пиёла суюқ асал ва 1 чойқошиқ ичимлик содасини қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган мураббони 0,5 л. шиша банкага солиб, 10 кун қўйиб қўйинг.
Уни ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқдан наҳорга истеъмол қилинади. 3 соатдан сўнг
овқатланиш тавсия этилади. Даволаниш муддати гижжалар йўқолиб кетгунча давом этади.
120 гр. қовоқ уруғини олиб, пўсти билан ҳавончада майдалаб, шунча миқдорда қуруқ какао кукуни қўшилади, сув солиб аралаштирилади.
Тайёрланган дорини 20 тага бўлиб тарелкага териб қўямиз. Бемор 24 соат ҳеч нарса емайди. Эрталаб наҳорга 2 ошқошиқ касторка ёғини ичиб, ҳар 10 дақиқада тарелкада турган бўлакчаларни 1 донадан қабул қилади. Бундай даволаш усулида ҳамма гижжалар 2-3 кунда танадан чиқиб кетади.
Олти кун мобайнида қуйидаги гиёҳлардан тайёрланган дамлама гижжаларни бартараф қилишда ёрдам беради.
Эман дарахти пўстлоғи, итшумурт пўстлоғи, эрмон, дастарбош тенг миқдорда майдалаб аралаштирилади. Ушбу гиёҳдан 1 чойқошиқ олиб, 0,5 литр қайноқ сувга кечқурун солиб қўйилади. Эрталаб оч қоринга ярим пиёла ичилади.
Даволаш муддати – 6 кун. Шу муддат ичида танадаги (асосан, ичак тизимидаги) паразитларнинг асосий қисми ўла бошлайди. Уларнинг чиқишини тезлаштириш,
енгиллаштириш учун ҳар куни тозаловчи ҳуқна қилиш керак. Сув ҳарорати 35-36°С бўлиши лозим.
Олти кундан кейин ҳам танангизда қичима, қорнингизда озгина оғриқ пайдо бўлса, билингки, тайёрланган дамлама ўз кучини кўрсата бошлабди. Яъни, ушбу дамлама танангиздаги паразитларга ёқмади, улар хавотирга тушиб, ўзларини қаерга қўйишларини билмай, у ёқдан-бу ёққа ғизиллайди. Ана шу ҳолатда кўнгил айнишга ўхшаш ҳолатни кузатиш мумкин. Кейинчалик уларнинг тўла-тўкис чиқиб кетишини таъминлаш учун саримсоқпиёз суви (3-4 саримсоқпиёз бўлакчасини 1 литр қайнатилган сувга солиб, 12 соат қўйиб қўйилади) 0,5 пиёладан кунига 3 марта истеъмол қилинади.
Бир ошқошиқ тарвуз уруғини олиб, майдалаб, кукун қилинади, уни 10 та ошқошиқ миқдорида қайнатилган сутга солиб, 2-3 соат дамланади. Ҳар куни овқатланишдан олдин 1 ошқошиқда ушбу дорини қабул қилиш лозим.
Халқ табобат усталари паразитлар билан курашишда бемор муолажа ўтказишдан олдин 1 кун (24 соат) овқат емаслигини таъкидлашади. Муолажа ўтказишдан бир кун олдин ични юмшатадиган шакар сепиб ейиш бир пиёла сут ичиб юборинг. Икки соат ўтиши билан ични юмшатадиган дори, масалан, 30 г натрий сульфат ёки кастор ёғи қабул қилинг.
Россия табиб ва шифокорлари паразитларни ҳайдаш муолажасини 2 кунда ўтказишни тавсия этадилар.
Биринчи кун – 50 гр. тозаланган ошқовоқ уруғи кукуни, 1 чойқошиқ шакар 1 пиёла қайнатилган сут билан аралаштирилади, оч қоринга истеъмол қилинади. Иккинчи кун шу муолажа қайтарилади ва 2-3 соат ўтгандан сўнг кастор ёғини 40 гр. (3 ошқошиқ) қабул қилинади. Шу куни ичингиздаги ҳамма паразитлар ахлат билан тушиб кетади. Ички кийимларни 2 соат қайнатиб ювиш лозим.
Табобатда ёнғоқ мағзини эзиб, асал билан аралаштириб истеъмол қилинади, бу юмалоқ ва ясси гижжаларни ҳайдайди.
Ичакдаги турли зараркунандаларни кетказиш учун нонуштадан 30 дақиқа аввал 6 дона, тушликкача 5 дона, кечки овқатгача 4 дона грек ёнғоғи 3 кун давомида истеъмол қилинади, ёнғоқ мағзини яхшилаб чайнаш тавсия қилинади.
Аскаридаларни ҳайдаш учун ёнғоқ мойини винога қўшиб ёки ўзини кунига 30 гр.дан 90 гр.гача уч кун давомида ичилади.
Бир неча кун кетма-кет ўрмон ёнғоқларини истеъмол қилиш ҳам жуда фойдали.
Болалардаги юмалоқ гижжани тушириш учун бир ошқошиқ қуритилган грек ёнғоғи баргини бир стакан қайноқ сувда дамлаб, икки соат ўраб қўйилади, докадан ўтказиб, бир чойқошиқдан кунига 3-4 марта ичирилади.
Қадимги юнонлар гижжани грек ёнғоғи кўк пўстлоғи дамламаси билан туширганлар. Касал ҳовучига сиққанича кўк ёнғоқ пўстлоғини уч стакан қайноқ сувда дамланади, докадан ўтказиб, куннинг биринчи ярмида ичилади.
Грек ёнғоғининг кўк пўстлоғини сиқиб, шарбати олинади, унга шакар ёки асал қўшиб қайнатилади. Совугандан сўнг бир
чойқошиғини бир пиёла чой билан кунига 3-4 маҳал ичилади.
Пишмаган кўк грек ёнғоғидан икки ошқошиқча олиб, бир стакан туз қўшилган қайноқ сувда дамланади, ярим соатдан сўнг докадан ўтказилади, қайнатманинг ҳаммаси кун бўйи ичилади, бира тўла тузли сув билан ич ҳайдалади. Бу усул билан ҳам солитер гижжалари, ҳам юмалоқ гижжалар туширилади.
Баъзи мутахассислар қовоқ уруғини самарали ҳисоблашмайди, чунки қовоқ уруғи тўрт касалдан биттасини даволайди, яъни 25% таъсир қилади, дейишади. Лекин қовоқ уруғи энг зарарсиз усул саналади. Бунга асосан жигар, буйрак касаллигига учраганлар, ҳомиладорлар мурожаат қилишади ҳамда болаларни даволашда кўпроқ қўлланилади. Қуйида шундай усуллардан келтирамиз:
1. Қовоқ уруғини енгил қовуриб, майдаланади, овқатдан олдин бир ошқошиқ истеъмол қилинади. Муолажа 30-40 кун давом этади.
2. Қовурилган қовоқ уруғидан касалнинг ҳар ёшига 30 грамм ҳисобида олиб, гўшт майдалагичдан ўтказилади, шунга икки баравар миқдорда қайноқ сув қўшилади, бошқа идишгасув солиб қайнатилади ва қовоқ уруғли идиш шу сувда 30 дақиқа паст оловда қайнатилади (водяная баня). Сўнгра докадан ўтказиб, ҳосил бўлган суюқлик бир соат давомида ичилади. 4 соатдан сўнг ични ҳайдовчи дори қабул қилинади, ич келиш-келмаслигидан қатъий назар ҳуқна қилинади.
3. 300 гр. қовурилмаган қовоқ уруғини устки қаттиқ пўчоғидан тозалаб, мағизи ховончада майдалаб эзилади, сўнгра 10-15 томчидан сув қўшиб аралаштириб турилади. Ҳаммаси бўлиб 50-60 мл. сув қўшилади, унга 10-15 грамм асал, мураббо ёки шакар қўшиб аралаштирилади, ҳосил бўлган қовоқ уруғи бўтқасини бир чойқошиқдан бир соат давомида касалга ҳаммаси едирилади. Уч соатдан сўнг ични ҳайдаш мақсадида сернокислая магнезия ичирилади (катталарга 10-30 граммни ярим стакан сувда эритиб берилади, болаларга ҳар доим ёшига бир грамм ҳисобидан магнезия эритилиб ичилади). 30 дақиқадан сўнг ҳуқна қилинади.
Болалар учун қовоқ уруғи дозаси: 150 гр. – 10-12 ёшгача, 100 гр. – 5-7 ёшгача, 75 гр. – 3-4 ёшгача, 30-50 гр. – 2-3 ёшгача. Даволаниш куни ёғли овқат ейиш мумкин эмас.
4. Катталар учун фақат қовоқ уруғидан иборат овқатланиш лозим, яъни бир кунда уч стаканча қовоқ уруғини истеъмол қилса бўлади. Шунда гижжалар, ҳатто солитер гижжаси ҳам тушади. Қовоқ уруғи истеъмол қилингандан сўнг ични ҳайдовчи касторка ичилади.
5. Острица гижжаларига қарши янчилган икки стакан қовоқ уруғи мағизини истеъмол қилиб, устидан бир стакан илиқ сут, бир соатдан сўнг кучли ич ҳайдовчи дори ичилади.
6. Пўчоғидан тозаланган 50 гр. қовоқ уруғи мағизини майдалаб, 50 гр. какао, бироз шакар ва бир неча томчи сув қўшиб хамир қилинади, ундан 20 та кулча нон пиширилади, устига шакар сепилади. Даволанишнинг биринчи куни ҳеч нарса ейилмайди ва ичилмайди. Эртасига оч қоринга 1,5-2 ошқошиқда касторка мойидан ичилади, кейин ҳар 10 дақиқада биттадан кулча то ҳаммаси тугагунча ейилади, гижжалар тезда чиқа бошлайди.
Халқ табобатида қовун ёки тарвуз уруғини ховончада эзиб, 1:10 нисбатда сув билан аралаштириб истеъмол қилинса, гижжаларни яхши ҳайдайди.
Гижжаларга қарши гиёҳ воситаси – тимғян ёғи. Даволаш муолажалари 3-4 цикл бўлиб, ҳар бир цикл катталар учун 17 кун давом этади.
10 кунлик узвий муддат: 3 кун 1 томчидан, 3 кун 2 томчидан, 4 кун 3 томчидан.
Тимьян ёғи қуйидаги схема бўйича қабул қилинади:
Биринчи усул – эрталаб наҳорга, овқатдан 1 соат олдин сут, чой, қатиқ билан ичилади.
Иккинчи усул – ётиш олдидан, овқатдан 3 соат кейин истеъмол қилинади. Шундан сўнг етти кун дам олиб, 18-кундан бошлаб янги циклни худди шу тартибда қайтариш керак.
Қуйидаги шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади:
1. Овқатдан олдин албатта қўлни ювиш керак. Бу гапнинг тагида чуқур маъно ётади. Масалан, қуйидаги занжирни кузатинг: ит – унинг ахлати – токсокар тухумлари – етилиш
– болалар майдончаси, ёш бола – майдондаги қумлик – бармоқчалар – оғиз – токсокар. Энди тушунгандирсиз?!
2. Хомлигича истеъмол қилинадиган кўкатларни қайноқ сувга бир қанча вақт солиб қўйиш керак.
Яна бир занжирни кузатинг: томорқа – аскаридоз билан касалланган ит – сабзавотлар экилган тупроқда аскарида тухуми – пишган сабзавотни полизнинг ўзидаёқ ювмасдан ейиш
– аскаридоз.
3. Очиқ сув ҳавзаларидан олинган сувни ичмаслик керак. Занжир: ит – сувга тушган ахлати – гижжа тухумлари ичилган сув – эхинококкоз.