Лентасимон гижжа

Spread the love

Лентасимон гижжа

Лентасимон гижжа Бу касаллик ривожланишини тўхтатадиган нарса қизил аччиқ мурчдир. Кетма-кет 5 кун давомида суюқ таом истеъмол қилинг, таъбга қараб унга 1-4 чойқошиқда қизил аччиқ мурч солинг.

5 кун давомида селёдка балиғини нонсиз, саримсоқпиёз билан енг. Овқатдан олдин ёки таомдан сўнг 1 пиёла дастарбош қайнатмасидан ичиш мақсадга мувофиқ.


Феносал самарали препарат бўлиб, 0,25 г. таблеткадан иборат. 1 таблетка 10 кг. тана вазнига тенг. Мисол: агар тана оғирлиги 60 кг. бўлса, унда 6 таблетка, сўнгра 100 г.
қайнатилган сувга 1 чойқошиқ чой содаси қўшиб ичиш лозим.

Эхинококкоз
Эхинококк личинкалари туфайли одам ва ҳайвонлар эхинококкоз касаллигига чалинади.
Балоғатга етган текинхўр 2,7-5,4 мм. узунликдаги қурт бўлиб, ит, бўри ва бошқа йиртқич ҳайвонлар ичагида ҳаёт кечиради. Уларда қуртлар бир неча минг дона бўлиши мумқин. Тухумга тўлган эхинококка бўғинлари ташқарига чиққач, ҳайвоннинг жуни орасига ўрмалаб киради, шунингдек, ерга ўтлар орасига тушиб қолади.

Улар ит ахлатида тўрт ойгача яшаши мумкин. Хашакда эса ярим йилгача яшайди. Ўтларда ҳаво 20-25 даража иссиқда ойлаб сақланади. Одатда, эхинококкнинг оралиқ хўжайини ўтхўр ҳайвонлар, кўпинча қўй, эчки, сигир, шунингдек, чўчқалар бўлади.
Одам эхинококкнинг оралиқ хўжайини бўлиши мумкин.

Одамларнинг бу касалликка чалиниши шахсий гиигена қоидаларига риоя қилмаганда, яъни эхинококкоз билан оғриган итлар билан муносабатда бўлганда рўй беради. Тухум қобиғи ичакка келиб тушган овқатни ҳазм қилдирувчи ширалар таъсирида эрийди, унинг ичидан олти илмоқли жуда майда личинка – онкосфера чиқади. У қон томирларига келиб тушади, оралиқ хўжайиннинг ички органларига ўрнашиб олади. Личинкалар жигар ва ўпкада туриб қолиб, аста-секин ривожланиб, эхинококк пуфаги ҳосил қилади.

Личинканўхатдек бўлади, кейин яна катталаша боради, уни ҳеч нима тез ўсишдан тўхтата олмайди. Пуфаклар ўзи яшаб турган “хонани” кенгайтириб ўсишда давом этаверади. Эхинококк пуфаклари одам ва уй ҳайвонлари организмида бир неча йилгача яшайди.

Эхинококкозга йўлиққан битта сигирда эхинококк пуфагининг олтмиш килограммга етганлиги, бунинг устига унда тўрт челак заҳарли суюқлик борлиги аниқланган. Демак, эхинококкоз билан оғриган оралиқ хўжайин эртами-кечми ҳалок бўлади. Бу касалликка чалинган ҳайвоннинг ички аъзолари ташлаб юборилади, кўпинча ана шу аъзолар итлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, оқибатда улар текинхўрнинг охирги ҳўжайини бўлиб қолади.

 

Итлар, ўз навбатида, яйловларда маҳсулдор молларнинг касалланишига сабаб бўлади. Ҳозирги пайтда эхинококкоз билан зарарланиш фоизи анча камайган бўлса ҳам, бироқ халқ хўжалигига етказилаётган зарар кўп.

Эхинококк одам саломатлигига жиддий зарар етказади. Ўзбекистонда одамларнинг эхинококкоз билан оғириши ўлка патологиясининг энг муҳим муаммоларидан бўлиб, касалланиш ҳоллари кам эмас. Бу касалликни муваффақиятли даволаш хирургдан маҳорат талаб қилади. Бизнинг давримизда бу оғир касаллик бўлиб қолмоқда.


Эхинококкоз профилактикаси учун нима қилиш зарур? Эхинококкоз профилактикасида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш,
ҳайвонлар билан яқин муносабатда бўлмаслик, овқатланиш олдидан, ишдан ва итни сайр қилдиришдан кейин қўлни, албатта, совунлаб ювиш, сабзавот, мева, кўкатларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш, ичиш ва хўжалик заруратлари учун водопровод сувидан ёки қайнатилган сувдан фойдаланишдан иборат.

(Visited 286 times, 1 visits today)

Related posts