Зотилжам (Пневмония) сaбaблaри, aломaтлaри, тaснифи

Зотилжам

Зотилжам (Пневмония) тaшхислaш, дaволaш

Зотилжам (Пневмония) ўткир ўпка яллиғланиши бўлиб, нафас йўллари инфекцияси аломатлари (иситма, қалтираш (озноб), йўтал, балғам ташлаш, кўкрак оғриғи) ва ўпкада ўткир инфильтратив ўзгаришларнинг рентгенологик белгилари билан намоён бўлади.

Ўпка шамоллаши юзага келишида турли микроорганизмлар (пневмо-стафило ва стрептококклар, айрим вируслар, микоплазмалар, замбуруғлар ва ҳоказо) асосий роль ўйнайди. Пневмония одатда ўткир респиратор вирус инфекцияларидан, шу жумладан, гриппдан кейин ва нафас йўллари сурункали инфекцияси (сурункали тонзиллитлар, синуситлар, бронхитлар ва ҳоказо) сабаб бўлган иммунологик бузилишлар, сурункали алкоголизм, қандли диабет ва ҳоказолардаги модда алмашинуви бузилишларида ривожланади.

Зотилжам белгилари

• Кучли титраш ва тана ҳароратининг 39-40°С гача кўтарилиши билан тўсатдан бошланади.

• Йўтал аввалига қуруқ бўлади, кейинчалик «зангсимон» ёки йирингли ёпишқоқ балғамга айланади.

• Нафас олганда ўпканинг касал томонида, тўш ортида оғриқ туриб, йўталганда кучаяди.

• Бемор касалликнинг энг бошида тез-тез нафас олади, нафаси юзаки чиқади, терисининг қоплами қизғиш-кўкиш тус олади.

• Аҳволи кескин заифлашади, толиқади, туни билан қора терга ботиб чиқади.

• Боши оғрийди, айланади, нафас бўғилади, кўнгли айнийди, қайт қилади.

Зотилжам

Зотилжамнинг энг хавфли асоратлари:

• Плеврит (плевра оралиғи яллиғланиши, сув йиғилиши). • Плевра эмпиемаси (ирнглаши). • Ўпка абсцесси.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик белгилари (баланд ҳарорат, қаттиқ йўтал, нафас олгандаги оғриқ) сезилиши билан уйга шифокорни чақириш лозим.

Зотилжам

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Шифокор кўриги маълумотлари, шикоятлар (аускультация ва кўкрак қафаси тўқимости перкуссияси) асосида ташхис қўйилади ва ўпка рентгенографияси чоғида тасдиқланади. Зотилжам оғир ва чўзилиб кетганда шифокор қуйидаги қўшимча текшириш усулларини тайинлаши мумкин:

•балғамнинг бактериологик тадқиқи; бронхоскопия;

• ташқи нафас олиш фаолияти тадқиқи (спирография) ва ҳоказо.

Зотилжам

Зотилжам муолажа

Зотилжам муолажасини стационар шароитда ўтказиш мақсадга мувофиқ. Касалликнинг енгил шаклларида уйда даволанса ҳам бўлади (яхши парвариш ва шифокор кўрсатмаларини бажариш учун барча имкониятлар бор бўлса).

Зотилжам муолажаси учун ётиб даволаниш тартиби, парҳез, кўп суюқлик ичиш, дори воситалари тайинланади.

Парҳез. Ўрта оғирликдаги зотилжамда юқори ҳарорат ва ётиб даволанишда ёғлар, углеводлар ва ош тузини чеклаш, шунингдек, кальцийга бой бўлган маҳсулотлар (сут маҳсулотлари) истеъмолини кўпайтириш зарур.

Организмнинг инфекцияга қарши иммун ҳимоясини сақлаш учун овқатлар сирасида оқсиллар миқдори етарли таъминланиши зарур.

Овқатни поливитамин маҳсулотлар билан тўлдириш лозим, улар таркибида С ва А витаминлари бўлиши керак. Бир кунда физиологик улушларда поливитаминлардан 3-4 драже ичиш лозим.

Интоксикацияни камайтириш учун ҳар куни суюқлик ичиш лозим (кунига 1,5-2 л дан), биринчи галда С витаминли ичимликлар: хўл ва қуруқ меваларнинг сув қўшилган нордон-ширин шарбатлари, наъматак қайнатмаси, лимонли чой, морс, компотлар ичилади.

Парҳезга қатиқли ичимликлар киритилиши керак, улар қайсидир даражада ичак микрофлорасини ва ичак фаолиятини яхшилашга имкон беради, шунингдек, организмни осон ўзла шувчи оқсил ва кальций билан таъминлайди. Ёғи олинмаган сутни фақат таомларда ишлатилади. Овқат кунда 5-6 маҳал, оз-оздан берилади.

Парҳезда ҳазм қилиш аъзоларининг механик ва бир зайлдаги кимёвий ҳимояси кўзда тутилади. Хилма-хил маҳсулотлар ичида осон ҳазм бўладиган, кўп ел йиғилишига, ичак шишишига ва ич қотишига имкон бермайдиган маҳсулотлар кўпроқ бўлиши керак. Овқат сувда ё буғда пиширилади. Киймаланган, қирилган гўшт ва балиқ таомлар, товуқ, курканинг қайнатма гўштлари афзал кўрилади.

Зотилжам

Зотилжам тузалишида, шунингдек, унинг енгил кечишида овқатлар сирасида кальций ва витаминлар манбаларини, қатиқли ичимликларни (айниқса антибиотиклар билан даволашда) кўпайтириш кўрсатилган. Қийин ҳазм бўладиган, жуда серёғ таом ва маҳсулотлар истисно этилади.

Зотилжамнинг оғир кечиши (баланд ҳарорат, интоксикация, тинч ҳолатда бўғилиш)да касалликнинг дастлабки 1-3 кунларида суюқ овқат ичган маъқул: лимонли нимтатир чой, турли хўл ва қуруқ мева шарбатлари, газланмаган маъдан суви, наъматак қайнатмаси, ёғсиз юмшоқ гўшт шўрваси, ёғсиз қатиқли ичимликлар.

Яхшиланиш ҳолатининг дастлабки аломатларида ва иштаҳа очилиши чоғидаги овқатлар сирасига: шўрва суви ёки ёрмали сабзавот қайнатмаси, гуруч ёрмаси ёки вермишел, гўшт суфлеси ва пюреси, оқи-сариғи аралаштирилган тухум, қайнатилган балиқ, творог, қаймоқ, мева ва сабзавот пюреси, дамланган олма ва ҳоказолар киради. Шундан кейин парҳез ўртача оғирликдаги зотилжамда истеъмол қилинадиган овқатнинг юқорида айтилган вариантига мувофиқ тузилади.

Иштаҳа ёмон бўлганда шўр нарсалар (ивитилган сельдь, пишлоқ, ветчина, увулдириқ ва ҳоказо), ачитилган, димланган ва буғланган сабзавотлар, зираворлар, томат ва бошқа шарбатлар, узум оқ мусалласини меъёри билан тановул қилиш лозим. Оғир ва узлуксиз зотилжамдан силла қуриганда соғайиш босқичидаги ўпка сили чоғида қўлланган парҳез овқатлари мўл-кўл берилиши кўрсатилган (қ. Сил).

Ичиладиган дорилар. Одатда шифокор антибиотиклар, йўтал дорилар, балғамни кўчирувчи ва кўпиклантирувчи воситаларни тайинлайди.

• Антибиотиклар: Азитромицин (Сумамед, Хемомицин) • Амоксиклав, Амоксициллин (Амосин) • Кларитромицин (Кларомин Клацид) • Левофлоксацин (Таваник) • Мидекамицин (Макропен) • Рокситромицин (Рулид).

• Балғамни кўчирувчи ва кўпиртирувчи дорилар: Гулхайри илдизи (настой, сироп, экстракт) • Ацетилцистеин (АЦЦ Флуимуцил) • Амброксол (Амббросан, Амброгексал • Амбробене• Лазолван • Медовент • Халиксол) • Бромгексин (Бронхосан, Солвин). • Йўтал дорилар: Бутамират (Синекод) • Гвайфензин (Колдрекс бронхо, Туссин) • Преноксдиазин (Либексин) • Глауцин.

Зотилжам

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАРИ Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ўпка шамоллаганда валериана илдизи кукунидан бир марталикда 1-2 гр дан ва кунда кўпи билан 3-4 маҳал ичилади. Медицицанинг 10 гр ини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 30-40 дақиқа сақлаб қўйилади. Кунда 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилади.

Будра япроғи 2 ошқошиғи, қоратерак куртаги 2 ошқошиқ, қорамунчоқ гули 1 ошқошиқ. Барча таркиблари аралаштирилади, 3 стакан қайнатилган сувда 2 соат тиндирилиб ва кун давомида 5 маҳал ичилади. Муолажа муддати 4-5 ҳафта.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Буғдой кепагини жуда катта миқдордаги сувда суюқлик бир тусга кириб, қуюқлашмагунча қайнатилади. Олинган бўтқани ип-газлама мато (яхшиси каноп мато) устига 2 см қалинликда суртилади. Янги саримсоқпиёзни қириб, бўтқа устидан сепилади.

Матони икки буклаб, бемор кўкрак қафасига босилади. Компресс совугунча тутиб турилади. Компресс иссиғи камида 1 соатгача беморни иситиб ётиши керак. Бир бош карам олиб, 3-4 қават, сувдор япроғи кўчириб олинади ва уни қайноқ сувга 5 дақиқа солиб қўйилади, аммо қайнатилмайди. Япроқлар олиниб, ёғоч ўғирчада янчилади, япроқдаги йўғон томирларни пичоқда кесса ҳам бўлади. Иссиқ япроқларни бўйин остига ва кўкрак қафасига қўйиб, устидан ип-газлама ё каноп мато ёпилади. Япроқлар бутунлай совугунча шундай туради.

Зотилжам

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

(Visited 163 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!