Жигилдон кайнаши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш

Жигилдон кайнаши

Жигилдон кайнаши — сабаблари, қўзғатувчи маҳсулотлар, бартараф етиш чоралари, маслаҳатлар

Жигилдон кайнаши — қизилўнгач бўйлаб тарқалган тўш ортидаги қизиш ва ачишиш, безовталик ёки ёниш ҳисси. Жигилдон кайнаши вақти-вақти билан, айниқса кўп ва аччиқ овқат истеъмолидан бир соат ўтиб рўй беради. Олдинга егилганда ёки ётган ҳолатда бу ҳиссиётлар кучаяди.

Одатда, жигилдон кайнашинини бартараф етиш (тўхтатиш) учун сув ичиш йетарли бўлади. Яна антасидлар (кислота таъсирини бартараф етадиган моддалар) ёрдамида тўхтатиш мумкин. Бироқ, жигилдон кайнаши одатда йетарлича тез-тез такрорланади ва одатий турмуш тарзини бузиши мумкин.

Ҳафтасига уч мартадан кўпроқ кузатиладиган жигилдон кайнаши ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Жиддий езофагит (қизилўнгач шиллиқ қаватининг яллиғланиши) билан оғриган беморларнинг айримлари жигилдон кайнашидан шикоят қилишмайди.

Жигилдон кайнаши юқори кислоталилик гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, холесиститҳомиладорлик токсикози туфайли юзага келиши, диафрагмал чурра ва баъзи озиқ-овқат моддаларни кўтара олмаслик туфайли содир бўлиши мумкин. Агар жигилдон кайнаши кекириш билан бирга кузатилса (айниқса нордон кекириш), у гастрит ёки ошқозон яраси аломати сифатида хизмат қилиши мумкин. Агар ачишиш ётган ҳолатда кучайса, еҳтимол муаммо қизилўнгачда бўлади.

Жигилдон кайнаши сабаблари

Жигилдон кайнашининг сабаблари — ошқозон кислоталигининг ошиб кетиши, кам ҳолларда қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватининг сезувчанлигининг ошиши. Жигилдон кайнаши кўпинча ошқозон касалликлари билан бирга келади, лекин у овқатдан кейин ҳам асаб-психик касалликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин.

Нотўғри парҳез ва носоғлом турмуш тарзи жигилдон кайнашини кучайтиради ва енг кўп учрайдиган сабабчилардан биридир. Бошқа тарқалган сабабларига:

  • Чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, газланган ичимликлар, кофе ва аччиқ зираворлар ошқозон шиллиқ қаватини қўзғатади, бу еса ошқозон кислотасининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилиши ва ошқозон клапанининг бўшашига сабаб бўлади.
  • Жигилдон кайнашини кўп миқдорда цитрус мевалар, помидор, турли тузламалар, янги нон, бўғирсоқ ва қовурилган овқатлар истеъмол қилиш келтириб чиқариши мумкин.
  • Меъёридан ортиқ овқатланиш ошқозоннинг кенгайишига ва кислотанинг кўп миқдорда чиқарилишига олиб келади.
  • Аспирин, ибупрофен. ортофен ва бошқа шу каби дориларни қабул қилиш ошқозоннинг кислота ишлаб чиқаришини кучайтиради.
  • Тор белбоғларни кийиш, оғирликларни кўтариш, ҳомиладорлик, ҳаддан ташқари семизлик ички қорин ички босими ошишига олиб келади, бу еса жигилдон кайнашига олиб келади.
  • Овқатдан кейин ухлаш ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.
  • Стрессневрозлар, ташвиш ҳам сабаблардан биридир.

Жигилдон кайнашининг сабабчилари

  • Ёғли овқатлар;
  • Меъёридан ортиқ овқатланиш, айниқса ёғли таомлар истеъмоли;
  • Ҳаддан ташқари семизлик;
  • Овқатдан сўнг ётиш;
  • Чекиш;
  • Спиртли ичимликлар;
  • Газланган ичимликлар.
  • Ялпиз;
  • Шоколад;
  • Аччиқ қаҳва ва чой;
  • Қон босимини пасайтириш ва силлиқ мушаклар юмшатиш учун препаратлар;
  • Ҳомиладорликда жигилдон кайнаши қорин ичи босими ошиши туфайли юзага келади

Жигилдон кайнаши

Ҳар бир овқат қабулидан кейин жигилдон кайнаши кузатилса

Овқатдан кейин мунтазам равишда жигилдон кайнаши алоҳида муаммо сифатида қаралмаслиги керак. Ушбу нохуш аломат ошқозон-ичак тизимнинг касалликларини акс еттиради.

Ҳар бир овқатдан кейин жигилдон кайнашини келтириб чиқарадиган баъзи касалликлар ва шартлар рўйхати:

  • Ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичакнинг яраси;
  • Гиперсекрецияли сурункали гастрит;
  • Дуоденит — ўн икки бармоқли ичак яллиғланиши;
  • Ўт пуфаги яллиғланиши (холецистит);
  • Семизлик;
  • Гастроезофагинал рефлюкс касаллик (ГЕРК);
  • Ўт пуфагининг олиб ташланиши оқибати;
  • Ҳомиладорлик;

Овқатдан сўнг мунтазам равишда жигилдон кайнаши гастроентеролог билан маслаҳатлашиш учун жиддий сабабдир. Шифокор кўрсатмасисиз дори-дармонларни қабул қилиш керак емас, чунки бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=oi5QZsjEdfw

Томоқдаги ачишиш

Бу ҳодиса меъда ширасининг ўн икки бармоқли ичак, ошқозон ёки қизилўнгач моторикаси бузилганда қизилўнгач шиллиқ қаватига таъсири туфайли содир бўлади. Қизилўнгачнинг деворларида пҲ нейтрал даражада бўлади, меъда ширасининг таркибидаги кислота еса қизилўнгач шиллиқ қаватини «ёндириб» юборади.

Кислота қизилўнгачнинг ерозияси ва ошқозон ярасига олиб келиши мумкин бўлган яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради. Натижада қон кетиши мумкин, баъзи оғир ҳолатларда ҳатто қизилўнгач деворларининг ёрилиши ҳам юзага келиши мумкин, бу еса ҳаёт учун хавф туғдиради.

Жигилдон кайнашининг томоққа ўтиши мукаммал соғлом одамларда ҳам сезилиши мумкин. Бироқ, бундай ҳолатлар камдан кам кузатилади ва қайталанмайди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳомиладор аёллар ҳам тез-тез жигилдон кайнашидан азият чекишади. Ҳомиладор аёлларда жигилдон кайнаши ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кўпроқ кузатилиб, катталашган ҳомила қизилўнгач сфинктерини босиб, уни бироз очади.

Жигилдон кайнаши

Жигилдон кайнашидан қандай қутулиш мумкин?

Қуйидаги рецептлар жигилдон кайнаши «ҳужумларини» бартараф етиш учун ёки ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беморларда жигилдон кайнашини бартараф етиш ва даволаш сифатида ишлатилиши мумкин. Бироқ, булар мутахассис томонидан тайинланган асосий даволаш ўрнини боса олмайди.

Биринчидан, тўғри парҳезни ташкил қилиш ва парҳезни сақлаб туриш керак. Аҳволни йенгиллаштириш учун сиз кислоталиликни камайтирадиган ва организмнинг бутунлигини мустаҳкамлайдиган турли хил доривор ўтлардан фойдаланишингиз мумкин:

  • Мойчечак дамламаси. 2-3 ош қошиқ мойчечак тўпламини бир стакан қайноқ сувга солинг ва 10-20 дақиқа давомида қолдиринг, дока матодан ўтказинг ва майда қултумлар билан ичинг. Кунига камида уч стакан истеъмол қилинг. Оддий ромашка чойи ҳам мос келади.
  • Зиғир уруғи. Бир чой қошиқ уруғга ярим стакан қайноқ сув солинг. Кечқурун тайёрлаш қулайроқдир, шунда дамлама ерталабгача тайёр бўлади. Истеъмолдан олдин олинган ярим стаканни тўлиқ ҳажмга келтиринг ва бу дамламани камида 14 кун ичиш керак.
  • Ангеликанинг (дягдиль) қуритилган илдизларини, баргларини ва уруғларини кукун ҳолатига келтиринг. Бир стакан қайноқ сув учун бир чимдим кукун керак. 15-20 дақиқадан сўнг дамлама тайёр, уни кунига уч марта истеъмол қилиш мумкин.
  • Янги тайёрланган картошка шарбати ҳам яхши таъсир кучига ега. Бу ошқозон оғриғидан, жигилдон кайнашидан ва кекиришдан халос бўлишга ёрдам беради. Нонушта қилишдан олдин, ерталаб тайёрланг: картошкани қирғичдан ўтказинг, шарбатини сиқиб олинг, 1/2 стакан шарбат йетарли бўлади. Шарбатни дарҳол, оч қоринга ичинг. Кейин 30 дақиқа давомида ётинг ва ундан кейин нонушта қилишингиз мумкин. Даволаш курси — 10 кун, танаффус ҳам 10 кун, кейин курс қайта такрорланиши мумкин.

Кучли жигилдон кайнашида нима қилиш керак?

Турли дамламалар, албатта, яхши. Лекин кучли жигилдон кайнашида дамламалар ва шарбат тайёрлаш учун йетарли вақт бўлмаганида нима қилиш керак? Дарҳол шифокор билан учрашув имкони ҳам йўқ, аммо сиз ҳозир ёрдамга муҳтожсиз?

Жиддий жигилдон кайнашида ўзига хос «биринчи ёрдам» бўлиши мумкин:

  • Бодом. У ошқозон кислотасини нейтраллаштиришга қодир. Бодомни яхшилаб чайнаш жигилдон кайнашида яхши самара беради. Бироз вақтдан кейин бу муаммо бартараф бўлади.
  • Сули ёки арпа яхши натижалар кўрсатади. Уларни яхшилаб чайнаб, сўлакни доимий равишда ютиб турса бас.
  • Муҳим!Истеъмол содаси ёки сут билан жиғлдон кайнашини «сўндирманг». Сода ишлатилгандан сўнг, кислота таъсири албатта, кескин камаяди. Аммо жавоб сифатида, ошқозон хлорид кислотани иккиланган шиддат билан ишлаб чиқаришни бошлайди ва жигилдон кайнаши кучаяди. Сода узоқ муддат истеъмол қилинса алкалозга (қоннинг ишқорланишига) ва пептик ярага олиб келиши мумкин. Сутда ошқозонда кислота секрециясининг стимулятори сифатида ишлайдиган протеинлар ва калций мавжуд.

Кучли жигилдон қайнашларида халқ табобати кутилган натижа бермаса, антасидларга мурожаат қилишингиз мумкин. Дорихоналарда уларни бир нечта хиллари мавжуид. Енг машҳурлари:

  • Ренни;
  • Фосфалюгел;
  • Алмагел;
  • Гевискон;
  • Маалокс ва бошқа препаратлар.

Бироқ, уларнинг ножўя таъсири ҳақида унутманг: кабзият, ичбуруғ ва бошқа нохуш оқибатлар. Бундан ташқари, улар калцийни танадан ювиб чиқишади.

Шунинг учун тез-тез жигилдон кайнашини ўзбошимчалик билан даволашни тавсия етмаймиз. Шифокор билан учрашиш, батафсил текширувдан ўтиш ва тўғри даволаниш яхшироқдир.

Жигилдон кайнаши

Жигилдон кайнашида парҳез

Қайси озиқ-овқатлар жигилдон кайнашида афзал бўлади ва қайси озиқ-овқатларни таомномадан чиқариб ташлаш кераклигини билиб оламиз.

Буғда пиширилган, шунингдек қайнатилган сабзавотлар кўпроқ фойдали:

  • Сабзи;
  • Картошка;
  • Нўхат;
  • Ясмиқ.

Таомномага мураккаб углеводларни ўз ичига олган маҳсулотларни киритиш керак:

  • Қаттиқ буғдой навларидан макарон;
  • Жўхори унидан нон;
  • Жигарранг гуруч.

Сизнинг «тўгри» парҳезингизга қуйидагиларни киритишни унутманг:

  • Кам ёғли пишлоқ, қаймоқ ва творог;
  • Балиқ;
  • Ёғсиз гўшт;
  • Қайнатилган тухум;
  • Ҳар хил бўтқалар: манка, гречка, жўхори;
  • Олма ва банан;
  • Газсиз минерал сув, нордон бўлмаган мевалар компоти, кўк чой.

Қуйидаги маҳсулотлардан воз кечган маъқул:

  • Қовурилган, шўр, аччиқ ва ёғли таомлар;
  • Ёғли сметана, творог, ёгурт;
  • Апелсин, лимон ва лайм. Улар таркибида кислота мавжуд бўлиб, бу ошқозоннинг кислоталилик даражасини сезиларли даражада оширади;
  • Пишириқлар ва қандолат маҳсулотлари;
  • Шоколад;
  • Аччиқ қўшимчалар ва зираворлар;
  • Қовурилган тухум ва қовурилган омлет;
  • Томат пастаси;
  • Аччиқ қаҳва ва чой;
  • Спиртли ичимликлар;
  • Газланган ичимликлар.

Аммо парҳез — ишнинг ярими. Жигилдон кайнашига сабаб меъёридан ортиқ овқатланиш бўлиши мумкин. Шунинг учун тўғри овқатлантириш керак:

  • Кам-кам, лекин тез-тез овқатланиш керак, кун давомида 5-6 марта овқатланинг.
  • Овқатланиш жараёнида шошилманг, аста-секин ва яхши чайнашга ҳаракат қилинг.
  • Охирги овқат 19.00 гача.
  • Овқатдан кейин камида 40 дақиқа давомида ётманг.
  • Кунига тахминан 2 литр сув ичиш керак, бу миқдор кун давомида тенг равишда тақсимланади.

 

(Visited 15 029 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!