Озик-овкатдан захарланиш – уй шароитида даволаса буладими? олдини олиш

захарланиш хакида

Озик-овкатдан захарланиш — аломатлари, биринчи тез ёрдам кўрсатиш, олдини олиш

Овкатдан захарланиш — одатда ҳазм қилиш бузилиши билан кечадиган ўткир касаллик. Бунинг сабаби кўпинча организмга озик-овқат билан биргаликда турли микроорганизмлар кириши бўлади.

Кўпчилик озик-овкатдан захарланиш ҳоллари маҳсулотларда тилларанг стафилококк ва ичак таёқчасининг жадал кўпайишидан келиб чиқади. Захарланишларни кўпинча яроқлик муддати тугаган сифациз, нотўғри шароитларда сақланган ёки санитария меъёрларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилиш келтириб чиқаради.

Овкатдан захарланиш шуниндек заҳарли қўзиқоринлар ва ўсимликларни тановул қилишда ҳам кузатилади.

захарланиш хакида

Овкатдан захарланиш аломатлари

Захарланишнинг дастлабки белгилари сифациз озик-овқатларни истеъмол қилгандан сўнг ярим соат ичида кузатилиши мумкин, лекин кўпинча 4-6 соат ичида, баъзан еса бир кундан кейин пайдо бўлади.

Захарланишнинг одатий аломатлари:

  • Ич кетиши(ахлат, сувли, бадбўй ҳидли, ҳазм бўлмай қолган озик-овқат қолдиқлари билан);
  • Кучли кўнгил айниши;
  • Кўп марта қайт қилиш.

Бундан ташқари, заифлик, бош айланиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, ваража қилиш, ошқозон соҳасида оғирлик ва оғриқли спазмлар, метеоризм, кўп миқдорда сўлак ажралиши характерлидир.

Ёдда тутинг

Кўпинча захарланишни сут ва сут маҳсулотлари, кремли торт ва пишириқлар, юмшоқ пишлоқ, қайнатилган колбаса, паштетлар, тухум, уйда тайёрланган маёнез, маёнез ёки сметанали салатлар, помидор ва помидор шарбати келтириб чиқаради.

Овкатдан захарланишда биринчи ёрдам

Озик-овкатдан захарланишининг дастлабки белгиларида бемор ошқозонини бўшатиш учун уни ювиш керак. Ювиш учун қоғоз филтр ёки тўрт қатламли докадан ўтказилган калий перманганатнинг (маргансовка) кучсиз (оч пушти) еритмаси ишлатилиши мумкин.

Бундан ташқари, истеъмол содаси еритмаси (1 литр қайнатилган сув учун 1 чой қошиқ) ёки ош тузи (5 литр сув учун «тоғчасиз» ҳолда 2 ош қошиқ) ҳам тўғри келади.

Ювиш учун еритма олдиндан 8-10 литр миқдорда тайёрланиши керак. У организмнинг гипотермиясига олиб келмаслиги, шунингдек ичак перисталтикасини секинлаштирмаслиги учун албатта илиқ (35-37 °C ҳароратда) бўлиши керак.

Биринчи қабул қилишда 2-3 дан 5-6 стакан суюқликни ичиш керак, сўнгра икки бармоқ билан тилнинг илдизини қўзғатиб, қайт қилишни чақириш керак. Ювиш жараёни қайт массасида фақат тоза сув бўлмагунича такрорланади.

Ошқозонни ювгандан сўнг, тўрт маротаба ҳар 15 дақиқада қайнатилган сув билан ентеросорбентларни қабул қилиш тавсия етилади. Беморни тинчликда қолдириш, агар ваража қилаётган бўлса, иссиқ қилиб ўрантириш керак.

Биринчи кун овқатланишдан сақланган яхшироқдир, иккинчи куни еса булён, гуручли сабзавотли шўрвалар киритиш ва таомномани аста-секин кенгайтириш мумкин. Тўлиқ тузалиб кетгунга қадар ошқозон шиллиқ қаватини қўзғатиш хусусиятига ега бўлган маринадланган, аччиқ, шўр ва дудланган маҳсулотларни истеъмол қилишдан қочиш керак. Беморга қайнатилган сув, аччиқ қилиб дамланмаган ширин чой, мевали морслар, кисел ичиш тавсия етилади. Газланган ичимликлар тақиқланади.

захарланиш хакида

Захарланишда қабул қилинадиган воситалар

Захарланишларда ентеросорбенцлар қабул қилинади. Ушбу дорилар токсинлар, заҳарлар, микроблар ва бактерияларни боғлайди ва организмдан чиқариб ташлайди ва қонга заҳарли моддаларни киришига тўсқинлик қилади. Улар захарланиш аломатларини йўқотишга ва инсоннинг ҳолатини меъёрга келтиришга ёрдам беради.

Қайт қилиш ва ич кетишдан келиб чиққан сувсизланишни олдини олиш учун махсус туз еритмалари ишлатилади, улар йўқотилган суюқлик ўрини тўлдиради ва електролитлар йўқотилиши натижасида бузилган кислота-ишқор мувозанатини тиклайди. Одатда улар қайнатилган сувда еритилиши керак бўлган кукун шаклида бўлади. Олинган еритма ҳар бир килограмм тана вазни учун 10 мл миқдорда ҳар бир дефакациядан кейин кичик қултумлар билан ичилиши керак.

Агар диарея қайд қилиш билан кечадиган бўлса, унда ҳар бир қайт қилишдан кейин қўшимча равишда ҳар бир килограмм тана вазнига 10 мл миқдорда еритма ичиш керак.

Айтганча

Захарланишда (шу жумладан озик-овкатдан захарланишда, айниқса дори ва спиртли ичимликлардан) жигар зарар кўради, чунки айнан бу аъзо токсинларни зарарсизлантириш ва уларни организмдан чиқариб ташлаш учун жавобгардир. Жигарнинг нормал функциясини тиклаш учун гепатопротектор таъсирга — ўсимлик ёки ессенциал фосфолипидларни ўз ичига олган препаратлар ёрдам беради.

Шунингдек, жигар функциясини яхшилаш учун леситин, аминокислоталар, антиоксидант витамин А, C, Е, селен ва хром сақлаган биологик фаол қўшимчалар, омега-3 политўйинган ёғ кислоталари қўлланилади.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак

Кўпинча захарланиш белгилари бир ҳафта ичида мустақил равишда ўтади, бунда симптоматик даволаш йетарли бўлади. Бироқ, айрим ҳолларда захарланиш хавфли бўлади. Қуйидаги ҳолларда тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак:

  • Ичак ва ошқозон касалликлари фонида кучли бош оғриғи, буйрак, жигар ва бошқа ички аъзолар соҳасида оғриқ ҳисси кузатилса;
  • Беморда юқори иситма, кучли терлаш, чанқоқлик ҳисси кузатилса;
  • Ёш бола ёки қария заҳарланган бўлса;
  • Қўзиқорин билан заҳарлаганликка шубҳа бўлса;
  • Кучли қусиш, диарея икки кун давомида сақланиб турса;
  • Захарланиш белгилари бир ҳафтадан узоқ давом еца.

СОС!

Уй шароитида тайёрланиш технологиялари бузилиши натижасида ботулинотоксин ҳосил бўлган консервалардан захарланиш айниқса хавфли бўлиб, бу оғир касаллик — ботулизмга олиб келади.

Аломатлари

Ортиб борувчи мушакларнинг кучсизланиши, тез-тез саёз нафас олиш, кўз қорачиғларининг кенгайиши, мушаклар парези ёки фалажлик, оғиз қуруқлиги, қусиш, ич кетиши, кўришнинг бузилиши, нутқнинг бузилиши, юзда мимика йўқлиги, тери қопламларининг оқариши.

Биринчи навбатда, кўз мушаклари, ҳалқум, сўнг нафас олиш мушаклари шикастланади. Ботулизм ўлимга олиб келиши мумкин, шунинг учун ундан шубҳа қилинса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.

Овкатдан захарланишни олдини олиш

Озик-овкатдан захарланишни олдини олишнинг енг яхши усули — овқатланиш гигиенаси қоидаларига, овқатни тўғри сақлаш ва елементар огоҳликка риоя қилишдир.

Овқатнинг рангига, ҳидига ва таъмига еътибор беринг. Нохуш чириган ҳид, таъмнинг нордонлиги, тилнинг ачиши сергак торттириши керак. Маҳсулот сифати бузилганлиги белгиси сифатида унинг консистенцияси ўзгариши, унинг юзасида шиллиқ ҳосил бўлиши ҳам хизмат қилиши мумкин.

Моғор билан қопланган, бузилган мева ва сабзавотларни, шишган консерва банкалари ва сут ва сут маҳсулотлари пакетларини афсусланмасдан ташлаб юбориш керак.

Темир қопқоқ билан «ёпилган» банка ўзига хос овоз билан очилиши керак, бу унинг герметик ёпилганини кўрсатади. Агар овоз бўлмаса, консерваларни истеъмол қилмаслик керак.

Сотиб олаётганда, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш муддати ва яроқлик муддати, ўрамнинг яхлитлигини текшириш керак. Шунингдек, музлатгични мунтазам равишда кўздан кечириш лозим.

Бошқа еҳтиёт чоралари:

  • Маёнез қўшилган тайёр салатлар сотиб олманг: уларнинг сифати тезда бузилади.
  • Пиширишнинг иссиқлик режимига риоя қилинг.
  • Овқатланиш ва овқат тайёрлашдан олдин сабзавот ва меваларни, идишлар ва бошқа ошхона буюмларини яхшилаб ювиб ташланг.
  • Тухумни чақишдан олдин уни совун билан ювинг.

Ошхона сочиқларини, идишларни ювиш учун мочалкани тез-тез алмаштириб туриш керак, уларнинг барчаси ўзида патоген бактерияларни тўплайди.

Бир нечта кесиш учун тахтачалар бўлиши керак. Кўкатлар, сабзавот ва мевалар, пишлоқлар ва колбаса маҳсулотлари кесиладиган тахтача ва хом гўшт кесиладиган тахтача алоҳида-алоҳида бўлиши керак.

Совутгичнинг битта қисмида хом гўшт ва тайёр овқатларни сақламанг. Олдиндан жуда кўп озик-овқат тайёрламанг. Совутгичда пиширилган овқат уч кундан ортиқ сақланмаслиги керак Жамоат овқатланиш жойларини еътибор билан танланг.

 

(Visited 378 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment