Yuz terisini piling qilish

Yuz terisini piling qilish

Уй шароитида мустақил равишда юз терисини парвариш қилишда ичак фаолиятини тиклашда ишлатиладиган дори воситаси “Хилак форте” ажойиб равишда ёрдам беради.

Кўпчиликка таниш бўлган “Хилак форте” томчилари таркиби пилинг қилишда муҳим вазифани бажарувчи сут кислотасидан ташкил топган.

Бундай амаллар қандай муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради? Биринчи ўринда, пигмент доғлар ва сепкиллар, шунингдек теридаги бошқа кўплаб муаммолар: кенгайган тешикчалар, ажинлар, ҳуснбузарлар ва ҳатто терининг шўралаши. Сут кислотаси билан пилинг қилиш бир ҳафтада бир марта, агар юз териси қуруқ бўлса – икки ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Аралашмани суришдан олдин юз териси тозаланади, буғли ванна қилинади ва юз терисининг кўз атрофи соҳасидан бошқа жойлари ёғсизлантирувчи лосён билан артилади. Кейин еса уқаловчи ҳаракатлар билан пилинг воситасининг ўзи сурилади. 15–20 дақиқадан сўнг терини совуқ сув билан яхшилаб ювиб ташлаш ва намловчи крем суриш лозим бўлади.

Пигментацияга қарши восита

Ёғлилиги 2,5% бўлган 3 ош қошиқ қатиқ ва 5 томчи “Хилак форте”ни аралаштиринг.

Ажинга қарши восита

30 мл ўзингизнинг одатдаги ёшартирувчи лосёнингиз ва 10 томчи “Хилак форте”ни аралаштиринг.

Қуруқ терини намловчи ва таранглаштирувчи восита

30 мл озиқлантирувчи крем ва 10 томчи “Хилак форте”ни аралаштиринг.

Ҳуснбузар ва тошмаларга қарши восита

10 мл дистилланган сув ва 10 мл “Хилак форте”ни аралаштиринг.

Шуни есда тутингки, бундай пилинг ҳам ўзига хос ножўя таъсирларга ега бўлади! Агар юзингизда очиқ яра бўлса ёки ўзингизда воситани қўллаб бўлмайдиган ҳолатларни сезган бўлсангиз, ундан фойдаланиш мумкин емас.

 

 

(Visited 2 700 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!