- Юрак-томир касалликлари — таснифи, турлари, аломатлари, олдини олиш чоралари
- Епидемиология
- Ўзстат кўрсаткичлари
- Юрак-томир касалликлари турлари
- Артериал гипертония
- Юрак ишемик касаллиги
- Сереброваскуляр касалликлар
- Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши
- Кардиомиопатия
- Туғма ва орттирилган юрак пороклари
- Юрак йетишмовчилиги
- Инфекцион ендокардит
- Миокардитлар
- Перикардит
- Юрак ўсмалари
- Юрак шикастланиши
- Аорта касалликлари
- Периферик қон томир касалликлари
- Ўпка гипертензияси
- Веноз тромбоемболик асоратлар
- Ҳаётга таҳдид соладиган ЙТК белгилари
- ЙТК хавф омиллари
- Профилактика стратегияси
- Популяцион стратегия
- Юқори хавф стратегияси
- Олдини олиш
Юрак-томир касалликлари — таснифи, турлари, аломатлари, олдини олиш чоралари
Юрак-томир касалликлари (ЙТК) — юрак ва қон томир патологияларининг умумий номланиши. Ҳозирги кунда бу касалликлар гуруҳи дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўлим ва ногиронликнинг йетакчи сабабчиси бўлиб келмоқда.
Епидемиология
Магистрал артерияларнинг (коронар, бош мия) атеросклеротик шикастланишидан келиб чиққан юрак-қон томир касалликлари бутун дунёда аҳоли ўлимнинг асосий сабабчиси саналади.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2016-йилда дунё бўйлаб ЙТК туфайли 17,9 миллион киши вафот етган, бу барча ўлимларнинг 31 фоизини ташкил етади. Уларнинг 85 фоизи миокард инфаркти ва инсулт ҳиссасига тўғри келган. Ўлим ҳолатларининг 75% дан ортиғи еркаклар ва аёллар орасида деярли тенг даражада паст ва ўрта даромадли мамлакатларда қайд қилинган.
Ўзстат кўрсаткичлари
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2019-йил биринчи чорагида ўлим ҳолатларининг деярли 64% айнан ЙТК ҳиссасига тўғри келган. Хусусан:
Патология тури | Ўлим кўрсаткичи, % |
Юрак-томир касалликлари | 63.8 |
Ўсимталар | 9.0 |
Ҳазм қилиш тизими касалликлари | 5.2 |
Нафас олиш тизими касалликлари | 5.1 |
Бахциз ҳодисалар туфайл | 4.3 |
Инфекцион ва паразитар касалликлар | 1.4 |
Бошқа касалликлар | 11.2 |
Юрак-томир касалликлари турлари
Артериал гипертония
Артериал гипертония (АГ) — қон босимини 140/90 мм.сим.уст ва ундан юқори бўлиши. Бирламчи, ессенциал артериал гипертония (шунингдек, гипертоник касаллик) патологик жараёнлар мавжудлиги билан боғлиқ емас ва замонавий шароитларда бартараф етишнинг имкони мавжуд бўлган сабаблар томонидан чақирилади. Бу енг кенг тарқалган юрак-томир патологияси ҳисобланади.
Симптоматик ёки иккиламчи гипертония юрак ва қон томир касалликлари, ендокрин тизим патологияси ёки бошқа ҳолатларнинг оқибати саналади.
Юрак ишемик касаллиги
Юрак ишемик касаллиги (ЙИК) (шу жумладан барқарор ва беқарор стенокардия, миокард инфаркти) — коронар артериялар бўйлаб қон айланишининг бузилиши оқибатида юзага келган миокард шикастланиши. Кўпинча ЙИК сабаби — дислипидемия фонида коронар артериялар атеросклерози саналади.
Касалликнинг хавфли шакллари ва ўлимнинг асосий сабабларидан бири — миокард инфарктидир.
Сереброваскуляр касалликлар
Сереброваскуляр касалликлар ёки бош мия қон томир касалликлари — мияга қон олиб келишга масъул бўлган томирларнинг зарарланишини ўз ичига оладиган касалликлар гуруҳи. Ўткир сереброваскуляр касалликлар орасида енг хавфли тури инсулт бўлиб, у жаҳонда ўлим сабаблари бўйича иккинчи ўринда турадиган, ногиронликка олиб келадиган йетакчи патологиядир.
Инсулт икки хил бўлиши мумкин:
- Ишемик (мия инфаркти)— ўткир фокал ишемия томонидан чақирилади.
- Геморрагик— томирларнинг ёрилиши туфайли мияга қон қуйилиши билан тавсифланади.
Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши
Ушбу атама юракнинг електр импулслари ҳосил қилиш частотаси, мунтазамлиги ва манбаидаги ўзгаришлар билан тавсифланадиган бир неча ҳолатларни бирлаштиради.
ЖССТ експертлари ишчи гуруҳининг таърифига кўра, юрак ритми бузилиши — нормал синусли ритмидан ҳар қандай четлашиш ҳисобланади. Кардиал аритмиялар — деярли ҳар қандай юрак патологияси туфайли юзага келиши мумкин бўлган кенг тарқалган клиник феномендир.
Кардиомиопатия
Миокарднинг бирламчи шикастланиши билан боғлиқ касалликлар. Бугунги кунга келиб кардиомиопатиянинг умумий таърифи ва таснифи мавжуд емас.
Йевропа кардиология жамиятининг (2008) миокард ва перикард касалликлари бўйича ишчи гуруҳи таърифига кўра, кардиомиопатия — ЙИК, артериал гипертония, орттирилган ва туғма юрак пороклари бўлмаган ҳолда юрак мушакларида тизимли ва функционал ўзгаришлар мавжудлиги ҳисобланади.
Туғма ва орттирилган юрак пороклари
Туғма порокларнинг кўплаб таснифлари мавжуд. Улар шартли равишда 2 гуруҳга бўлинади:
- Оқ(артерия ва веноз қон аралашмайди, қоннинг чап-ўнг оқими билан). 4 гуруҳни ўз ичига олади:
- Кичик қон айланиш доирасини бойитилиши билан (очиқ артериал най, бўлмачалараро ва қоринчалараро тўсиқ нуқсони, АБ-коммуникация ва бошқалар);
- Кичик қон айланиш доирасини заифлаштирилиши билан (изоляцияланган пулмонал стеноз ва бошқалар);
- Катта қон айланиши доирасини заифлаштирилиши билан (изоляцияланган аортал стеноз, аортанинг коарктацияси ва бошқалар);
- Тизимли гемодинамиканинг сезиларли бузилишисиз (юракн диспозициялари — декстро-, синистро-, мезокардиялар, юрак дистопияси — бўйин, кўкрак, қоринли).
- Кўк(қоннинг ўнг-чап оқими билан, артериал ва веноз қон аралашади). 2 гуруҳни ўз ичига олади:
- Кичик қон айланиши доирасини бойитилиши билан (магистрал томирларнинг тўлиқ транспозицияси, Ейзенменгер комплекси ва бошқалар).
- Кичик айланиш доирасини заифлаштирилиши билан (Фалло тетрадаси, Ебштейн аномалияси ва бошқалар).
2000-йилда туғма порокларни умумий таснифлаш тизимини яратиш учун Халқаро Номенклатура ишлаб чиқилган.
Орттирилган пороклар:
- Митрал юрак пороклари: митрал стеноз, митрал регургитация (йетишмовчилик).
- Юракнинг аортал пороклари: аортал стеноз (катталарда кенг тарқалган юрак касаллиги), аорта йетишмовчилиги.
Юрак йетишмовчилиги
Юрак йетишмовчилиги — қон босими меъёрдалиги ва томирларда тўлиб оқишига қарамасдан, юракнинг тўқималар талабини қондирадиган даражада кислород йетказиб бера омласигига олиб келадиган юрак тузилмаси ва функциясининг бузилишидир.
Патология тинч ҳолатда ёки бироз фаолликда ҳансираш, тез чарчаш, шишлар, тирноқлар ва лаб-бурун учбурчаги сианози (кўкариши) билан намоён бўлади.
Инфекцион ендокардит
Юрак ички мембранасида яллиғланишли ўзгаришлар натижасида шикастланган ҳудудда вегетациялар пайдо бўлиши, тарқалган инфекция белгилари ва қон айланиши бузилишлари комбинацияси бўлган касаллик.
Миокардитлар
Миокардит — миокарднинг инфекцион ёки аутоиммун табиатли яллиғланиши исботланган ёки асосли шубҳа қилинганда юрак тўқимасининг (кардиомиоцитлар, бириктирувчи тизим, ўтказувчи тизим ҳужайралари ва бошқалар) клиник ва морфологик ўзгаришлари комбинацияси.
Перикардит
Перикард сероз мембраналарининг яллиғланиши бўлиб, унинг бўшлиғида екссудат пайдо бўлиши ва битишиш ҳамда қобиқларнинг чандиқли тикланиши еҳтимоли мавжудлиги билан характерланади.
Юрак ўсмалари
Ўсмалар яхши сифатли (барча ўсмаларнинг тахминан 70%) ва ёмон сифатли (тахминан 30%) бўлиши мумкин.
Юрак шикастланиши
Юрак жароҳатлари — пенетрация ёки пенетрациясиз механик куч натижасида юрак шикастланиши.
Аорта касалликлари
Аорта аневризмаси — томир деворининг куч ва егилувчанлигини пасайишига олиб келадиган турли патологик механизмлар туфайли аорта бўшлиғининг ярим ёки ундан ортиқ мартага кенгайиши.
Периферик қон томир касалликлари
Периферик артерия касалликлари екстракраниал, висцерал ва буйрак артериялари, қорин аортаси ва қўл-оёқ артерияларнинг зарарланиши билан боғлиқ бўлган синдромлардир.
Тарқалганлик нуқтаи назаридан енг муҳимлари атеросклероз ва қандли диабетнинг томирларда акс етган асоратлари ҳисобланади. Шу билан бирга, томирлар патологияси туфайли юзага келган бошқа бир қатор нозологиялар мавжуд. Масалан артериал йўлларнинг дегенератив шикастланишлари томонидан чақирилган касалликлар (Елерс-Данлос, Марфан синдроми, Ердгейм ўсмаси, нейрофиброматоз) аневризма шаклланишига ва қаватланишларга олиб келиши мумкин. Фибромушакли дисплазия кўпинча буйрак, уйқу ва ёнбош артериялари шикастланишига олиб келади.
Тизимли васкулйит ва бириктирувчи тўқима касалликларида қон томирларининг кўплаб шикастланишлари қайд етилади:
- Йирик томирлар(аорта ва унинг қисмлари) — гигант ҳужайрали артериит (Ҳортон касаллиги), Такаясу касаллиги, Бехчет синдроми, артропатияга ҳамроҳлик қилувчи васкулит;
- Ўрта диаметрли артериялар— тугунли периартериит, гигант ҳужайрали артериит, Вегенер гранулематози, Черга-Страус синдроми, Кавасаки касаллиги, қон томирларинигн радиация томонидан шикастланиши;
- Кичик томирлар(артериола ва капиллярлар) — тизимли склеродерма, тизимли қизил волчанка, ревматоид артрит.
Бундан ташқари, алоҳида равишда Бюргер касаллигини ажратиб кўрсатиш мумкин. У қўл-оёқ артерия ва веналарининг тромбози, ўткир яллиғланиши билан ифодаланади.
Вазоспастик касалликларга (уларнинг асосида мушак типли томирларнинг вазоконстрикцияси ётади) мигрен, Рейно синдроми ва касаллиги киради.
Ўпка гипертензияси
Ўпка гипертензияси — ўнг қоринча йетишмовчилиги ривожланишига ва инсоннинг муддатидан олдин ўлимига олиб келадиган ўпка томири қаршилигининг прогрессив ўсиш билан тавсифланадиган касалликлар гуруҳи.
Веноз тромбоемболик асоратлар
Тери ости, чуқур веналар, шунингдек ўпка тромбоемболиясини бирлаштирадиган умумий тушунча.
Ҳаётга таҳдид соладиган ЙТК белгилари
Миокард инфаркти белгилари:
Касалликнинг асосий белгиси бу кучли оғриқдир. Миокард инфаркти билан кечадиган оғриқ кўкс ортида жойлашган бўлиб, у ёниш ҳисси ва ханжар урилгандек ҳиссиётлар билан ифодаланади, баъзи беморлар оғриқ «ёриб ташлагудек» бўлади дея таърифлайди. Оғриқ чап қўл, пастки жағ, кураклар орасига тарқалиши мумкин.
Ушбу ҳолатнинг ривожланиши ҳар доим ҳам жисмоний зўриқишдан кейин келмайди, кўпинча оғриқ синдроми дам олиш вақти ёки кечқурун юз беради.
Юрак хуружига қуйидагилар ҳамроҳлик қилиши мумкин:
- Нафас олиш қийинлишуви, нафас қисилиши, йўтал;
- Кўнгил айниши, қусиш;
- Бош айланиши;
- Заифлик, ҳушни йўқотиш;
- Совуқ тер, титроқ, оқариб кетиш;
- Юрак уриши, юрак ишида узилишлар;
- Емоционал қўзғалиш, қўрқув.
Миокард инфарктининг тахминан 25 фоизи бирон-бир аломатларсиз юз беради.
Инсулт белгилари:
- Бир қўл ва / ёки оёқнинг кескин заифлашуви;
- Юзнинг бир томони ёки бир тарафдаги оёқ-қўлнинг тўстатдан увишиши;
- Юз ассиметрияси;
- Тўсатдан нутқнинг бузилиши;
- Онг чалкашлиги ёки ҳушни йўқотиш;
- Бир ёки ҳар иккала кўзнинг кескин кўрмай қолиши;
- Номаълум сабабларга кўра кескин оғир бош оғриғи.
ЙТК хавф омиллари
Юрак-томир тизими ишемик касалликлари ривожланишининг асосий сабаби атеросклероздир. Бу касаллик узоқ вақт давомида аломатларсиз кечиши мумкин ва фақатгина бир муддат ўтгач стенокардия, сурункали сереброваскуляр йетишмовчилик, миокард инфаркти, инсулт, тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин.
Атеросклерознинг асосий хавф омиллари:
Ёш | Еркаклар > 40 ёш, аёллар > 50 ёш ёки ерта менопауза |
Чекиш | Ҳатто оз миқдорда сигарет чекишда ҳам |
Гипертония | Қон босими ≥140 / 90 мм.сим.уст ёки антигипертензив воситалардан мунтазам фойдаланиш |
2-тоифа қандли диабет | Оч қоринга глюкозанинг > 6.1 ммол / л (110 мг / дл) бўлиши |
Яқин қариндошларда ерта ЙИК бошланиши | <55 ёшли еркакларда, < 65 ёшли аёлларда миокард инфаркти ёки беқарор стенокардия |
Оилавий гиперлипидемия | ИИа, ИИб ва ИИИ турдаги гиперлипидемия |
Абдоминал семизлик | Бел айланаси: еркаклар учун> 94 см, аёллар учун> 80 см ёки тана массаси индекси ≥ 30 кг / м2 |
Сурункали буйрак касаллиги | ТФТ <60 мл / дақиқагача пасайиши билан СБЙ ёки гломерулонефрит, тубулоинтерстициал нефрит, пиелонефрит, буйракларнинг тузилмавий патологияси |
ЖССТ маълумотларига кўра, алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш ҳам ЙТК учун жиддий хавф омили саналади.
Профилактика стратегияси
ЙТКни олдини олиш учун иккита асосий стратегия мавжуд: бутун аҳоли масштабида (популяцион стратегия) ва индивидуал чоралар («юқори хавф» стратегияси деб ҳам аталади). Ҳар икки турдаги чора-тадбирлар юқори самарадорликка ега ва ҳатто ресурслар кам бўлганда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Популяцион стратегия
- Тамаки чекишга қарши қаратилган кенг қамровли сиёсат;
- Ёғ, шакар ва туз миқдори юқори бўлган овқатлар истеъмолини камайтириш учун солиқ солиш;
- Аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини ошириш учун йўлак ва велосипед йўллари қуриш;
- Алкоголли ичимликлар суистеъмолини камайтириш;
- Мактабларда болаларнинг тўғри овқатланишини таъминлаш;
- Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи таълимий тадбирлар.
Юқори хавф стратегияси
Ушбу стратегия аҳоли ўртасида юрак-қон томир хавфи юқори бўлган шахсларни максимал ерта муддатларда аниқлаш ва ушбу хавф омилларини минималлаштиришга қаратилган фаол профилактик тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Юрак-томир касалликлари ривожланиши хавфи юқори бўлган шахслар тоифасини аниқлаш асосан клиник диспансеризация доирасида амалга оширилади. Профилактик чоралар сифатида ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омиллари тўғриланади. Баъзи ҳолларда махсус препаратлар буюрилиши мумкин.
Олдини олиш
ЙТКнинг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси фарқланади. Бирламчи профилактика — касаллик ривожланишини олдини олиш, иккиламчи профилактика — юрак-қон томир касалликлари асоратларини олдини олиш (масалан, такрорий миокард инфаркти ёки инсултни). Иккиламчи профилактика икки босқичда амалга оширилади:
- Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кардиолог ва туман шифокорлари томонидан беморларни мунтазам равишда диспансер кўрикдан ўтказиш;
- Ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий реабилитацияни амалга ошириш, санатория-курортли даволаш.
ЙТК бўлган барча беморларга касалликнинг қайталанишисиз даволанишни ва асоратларни олдини олишлари учун қуйидагилар ўтказилиши керак:
- Ўз вақтида мутахассис шифокор консултацияси;
- Махсус даволаш учун кўрсатмалар мавжудлигини текшириш учун таҳлиллар ўтказиш;
- Кўрсатмалар мавжудлигида ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик даволаш;
- Профилактик консултация ва салбий омилларни олдини олиш;
- Тиббий реабилитация.