Йутални даволаш усуллари — халқона воситалар, компресслар, нафасни йенгиллаштириш

Yo’talni davolash

Йутални даволаш усуллари — халқона воситалар, компресслар, нафасни йенгиллаштириш

Йўтал — бу рефлекс, организмнинг бир ҳимоя реакцияси, нафас йўлларини тозалаш усулларидан бири саналади. Кўпинча у вирусли инфекциялар, яъни шамоллаш туфайли пайдо бўлади.

 

Сабаблари

Нафас йўлларининг шиллиқ қаватида вирусларнинг таъсири туфайли балғам ишлаб чиқарилади, бу еса еркин нафас олишга тўсқинлик қилади. Йўтал еса айнан ўша балғамдан халос бўлишга ёрдам беради.

Йўталиш тумов оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. Бурундан ажралган шиллиқ ҳалқум бўйлаб пастга тушади, нерв толаларини қўзғатади ва нафас олишига тўсқинлик қилади. Натижада нафас йўлларини тозалаш механизми фаоллашади.

Йуталнинг бошқа сабабларига:

  • Чекиш;
  • Аллергия;
  • Нафас йўллари инфекциялари: бронхит, пневмония, фарингит, кўкйўтал;
  • Астма;
  • Бошқа нафас йўллари касалликлари: сурункали обструктив ўпка касаллиги;
  • Рефлюкс ёки жиғилдон қайнаши;
  • Ҳаво йўлларига ёт жисм тушиши.

Юқоридаги барча ҳолатларда йўтал шамоллашдаги каби емас, балки бошқача тарзда даволанади. Шунинг учун, ушбу мақолада фақат ЎРВИ туфайли пайдо бўлган одатий йутални даволаш ҳақида сўз юритилади.

Шамоллаш натижасидаги йўтал белгилари

Шамоллаш йўтали жиддий муаммо емас. Бундай йўтал ўткир респираторли вирусли инфекциялар натижасида юзага келади ва вирусли касалликнинг бошқа белгилари билан кечади: бурун оқиши, бош оғриғи ва тана ҳароратининг бироз кўтарилиши. Аммо буни янада жиддийроқ сабабларга кўра пайдо бўлган йўтал билан адаштириб юбормаслик керак.

Касалликни ўтказиб юбормаслик учун қуйидаги ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш тавсия етилади:

  • Йўталиш асосий аломат емас ва беморга кўпроқ тана ҳароратининг кўтарилиши ёки узоқ вақт тушмайдиган иситма, кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, тошма ноқулайлик туғдирса;
  • Йўтал уч ҳафтадан кўпроқ давом еца ёки кучайса, оғирлашса, унга чидаб бўлмаса;
  • Вақт ўтиши билан йўталга бошқа аломатлар қўшилса, масалан такрорий иситма, ҳолсизлик;
  • Кўкракда оғриқ юзага келса;
  • Томоқ оғрий бошласа ёки шишиб кеца;
  • Нафас олиш қийинлашса (шу жумладан йўталиш хуружлари туфайли);
  • Балғам ноодатий рангда: жигарранг, яшил ёки ҳатто қон билан бўлса;
  • Тўсатдан тана вазни пасайиб кеца.

Кўкракда кучли оғриқлар, нафас қисилиши ва балғамда қон кузатилишида зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.

Сурункали, айниқса иммунитетни заифлаштирадиган касалликлари бўлган беморлар, ҳатто мўтадил йўтал кузатилганда ҳам ўз шифокорларига мурожаат қилишлари керак. Иммунитет қандли диабет, кимётерапиялар, иммунотанқислик ҳолатларида (ОИТС) айниқса заифлашади.

Даволаш

Йўтал — бу организмнинг вирус фаолиятига қарши жавоби, шунинг учун аломатнинг ўзини бостириш бефойда. Организм касалликни йенггач ушбу аломат ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Шамоллашда йўтал одатда уч ҳафта ичида бартараф бўлади.

 

Агар бошқа барча аломатлар — иситма, бурун оқиши, томоқ оғриғи беморни маълум вақтга келиб безовта қилишдан тўхтасада, йўтал яна бир муддат сақланиб туриши мумкин ва бу мутлақо нормал ҳолатдир. Ваҳимага ўрин йўқ ва дорихонадаги воситаларнинг ярмини сотиб олиш шарт емас.

Албатта, унинг ўзи тузалиб кетишини кутиш деярли имконсизлиги аниқ. Ҳар бир бемор ҳолатни йенгиллаштирмоқчи бўлади ва буни қуйидаги усуллар билан амалга ошириш мумкин.

Кўпроқ суюқлик ичиш

Енг яхши даво чораси — бу дам олиш ва кўпроқ суюқлик ичиш саналади. Бу бронхларда тўпланадиган балғамнинг суюқ бўлишини таъминлайди. Бу ҳолда уни йўталиш орқали нафас йўлларидан чиқариб ташлаш осонроқ кечади. Йуталнинг ўзи ҳам йенгилроқ бўлади ва тезроқ тугайди.

 

Бемор йетарли миқдорда суюқлик ичмаса, организмда суюқлик танқислиги юзага келади ва балғам қуюқлашади. Уни нафас йўлларидан ажралиши қийинроқ бўлади, мос равишда йўтал ҳам оғирлашади ва балғамнинг ўзи бактериялар учун кўпаядиган муҳитга айланиб, асоратлар ва бактериал инфекциялар ривожланиши хавфини оширади.

 

Шамоллашда қуруқ ҳам, нам йўталда ҳам бир хил муолажалар кўрсатилади.

 

Кўпгина ҳолларда асоратларни олдини олиш учун кўп миқдорда илиқ суюқлик ичишни ўзи йетарли бўлади. Ҳатто болалар учун ҳам йутални бостирадиган, балғам кўчирувчи сиропи, муколитиклар ва екстрактлар бериш зарур емас.

Суюқлик миқдори ҳар кунги одатий миқдордаги чой, сув ва бошқа суюқликларга қўшимча равишда яна 3-5 стакан асал, лимон қўшилган чой қабул қилиш орқали мўл миқдорга йетказилади.

Нафас олишни йенгиллаштириш

Йутални йенгиллаштиришнинг яна бир усули — бу беморнинг оптимал ҳаво билан нафас олишини таъминлашдир. Агар хонада жуда кўп чанг бўлса, унинг ҳавоси ҳаддан ташқари иссиқ ёки қуруқ бўлса, ҳаво шиллиқ қаватларни қўшимча равишда таъсирлантиради.

Бунинг олдини олиш учун:

  • Тез-тез хонани тозалаш. Полларни намлаб ювиш ва уйни ифлослантирмаслик;
  • Шамоллатиш. Тоза ҳаво хонанинг турғун ҳавосидан анча яхшироқдир;
  • Йўталаётган бемор ухлаётган хонадан чанг «аккумуляторлари» — гилам ва юмшоқ ўйинчоқларни чиқариб ташлаш;
  • Тана ҳарорати меъёрда бўлганда иссиқ ҳаммом ёки душ қабул қилиш. Кенг тарқалган нотўғри тушунишга қарамай, бу ЎРВИ аломатларини кучайтирмайди, балки ёрдам беради;
  • Ҳавони намлантиргичдан фойдаланиш. У хона ҳавосининг оптимал нисбий намлигини (40-60%) сақлашга ёрдам беради.

Бурунга физеритма қуйиш

Натрий хлорид еритмаси бу тузланган сувдир. У оддий тайёрланади: бир литр сувда сиз бир чой қошиқ туз (дўнгчасиз) еритиш жоиз. Ушбу еритма ёрдамида ЎРВИ даврида бурун тез-тез чайиб турилиши керак. Бу тумовни даволашнинг енг оддий ва енг арзон усулидир.

Тумов кузатилмаса, демак шиллиқ ҳам ажралмайди ва ўз навбатида йутални қўзгатувчи омил ҳам йўққа чиқади.

Томир торайтирувчи томчилар

Баъзи ҳолларда бурун шиллиқ ажралмаси томоқни таъсирлантириши сабаби — уни шунчаки бурундан чиқиб кета олмаслигидир. Бундай ҳолларда оксиметазолин, фенилефрин, ксилометазолин сақлаган томир торайтирувчи томчилари ёрдамга келади.

Бироқ, уларни меъёрий (одатда 5 кун) муддатдан ортиқ қўллаш тавсия етилмайди, бунда ножўя таъсир ва бошқа асоратлар юзага келиши мумкин.

Халқона воситалар

Сут

Сутнинг таркибида томоқдаги қичишиш ва мос равишда йўтал хуружларини қисқартиришга ёрдам берадиган махсус моддалар мавжуд. Йуталнинг дастлабки белгилари кузатилишида илиқ сигир ёки ечки сутидан фойдаланиш мумкин.

Аммо йўтал барқарор, хуружсимон шаклга ўца, унда даволаш учун сутга асосланган халқона рецептлардан фойдаланиш яхшироқ:

  • Сут ва асал. Қўллашнинг биринчи кунидаёқ тунгги йўтал хуружларидан халос етади. Воситани тайёрлаш учун бир стакан иссиқ сутга бир чой қошиқ асал қўшиш керак. Аммо табиблар сутга нафақат асал, балки бир чимдим оддий истеъмол содаси ёки ¼ чой қошиқдан ваниллин/долчин, 1 та дафна япроғи ва 2 дона янчилмаган мурч қўшишни ҳам тавсия етишади. Агар сутга юқоридаги қўшимча компонентлар қўшилса, сутни аввал қайнагунигача қиздириш, шундан сўнг совутиб ичиш керак бўлади. Тавсия етиладиган доза — кунига 2 стакан, иссиқ шаклда кичик ҳўпламлар билан ичиш.

 

Еътибор беринг: асал ва бошқа компонентлар қўшилган иссиқ сут қабул қилинганда, бемор жуда кучли терлайди ва йўталиш пайтида йетарлича кўп даражада балғам ажралади.

  • Сут ва саримсоқ. Ушбу воситага афзаллик беришдан олдин, бир нарсани билиш керак — унинг таъми жуда ёқимсиз бўлади, аммо таъсири яхши ва тезкордир. Воситани тайёрлаш жуда осон — 1 бош саримсоққа (саримсоқни бошчаларга ажратиб, уларни майда қилиб кесиш керак) 1 литр сут қуйиб, саримсоқ юмшагунича паст оловда қайнатиш керак. Кейин восита сузиб олинади ва ҳар 60 дақиқада 2 ош қошиқдан ичилади (агар болаларда йўтани даволаш учун ишлатиладиган бўлса, доза ҳар 60 дақиқада 1 ош қошиқ бўлади). Восита таъмини яхшилаш учун унга бироз асал қўшиш мумкин.
  • Сут ва минерал сув. Ушбу воситани қуруқ йутални даволаш учун қўллаш айниқса фойдалидир. Сут ва минерал сув балғамнинг ёпишқоқлигини камайтиришга ва уни тезроқ чиқиб кетишига ёрдам беради. Мазкур воситани тайёрлаш учун тенг миқдорда сут ва ишқорли (!) минерал сув олиш керак, бунда сутни олдиндан иситиб олган маъқул.
  • Сут ва банан. Тайёрлаш учун 300 мл сут, 1 та банан, 2 ош қошиқ тез ерувчан какао ва 1 чой қошиқ асал олиш керак. Масаллиқларнинг барчаси яхшилаб аралаштирилади (бананни олдиндан блендерда майдалаб олиш лозим) ва иссиқлигида кичик ҳўпламлар билан ичилади. Ушбу коктейлни кечқурун ичган афзал, ерталаб еса йуталнинг анча йенгиллашганини сезиш мумкин.
  • Сариёғ билан сут.Иссиқ сутга бироз сариёғ қўшиш қуруқ йутални юмшатишга ёрдам беради, беморни томоқ қирилиши ва томоқ оғриғидан халос етади. Миқдорий нисбатда 1 стакан сут учун 50 грамм сариёғ керак бўлади.

Еслатма: Баъзи манбаларда сут ва какао ёғидан тайёрланадиган йўталга қарши восита рецепти кўрсатилади. Бу рецепт учун какао ёғи фақат мукаммал сифатга ега бўлиши керакайнан шу ҳолда у тикловчи, иммунитетни қўллабқувватловчи ва профилактик (масалан пневмония ёки бронхиал астма ривожланишини олдини олиш) таъсирга ега бўлади.

  • Сут ва занжабил. Занжабил хусусиятлари ва фойдалилигига кўра саримсоқ ва пиёзга яқин, шунинг учун ҳам у халқ табобатида кенг қўлланилади. Мутахассислар сут ва занжабилдан тайёрланган ичимликни ётишдан олдин ичишни тавсия етишади. У қуйидагича тайёрланиши мумкин: ярим стакан сут, 2 чой қошиқ кўк чой ва кичикроқ занжабил илдизини идишга солиб, 3 марта қайнатиш керак, ҳар бир қайнатиш оралиғида дамламани тиндириш учун 5 дақиқадан кутиш талаб етилади.
  • Прополис билан сут. Асаларичилик маҳсулотлари одатда йутални уй шароитида даволашда жуда кенг қўлланилади, аммо сут ва прополиснинг комбинацияси енг самарали ҳисобланади. Терапевтик препаратни тайёрлаш учун 1/3 стакан сутга прополиснинг сувли тиндирмасидан 2 томчи қўшиш кифоя. Аралашмани уйқудан олдин ичиш керак.
  • Анжир ва сут. Бу восита илгари болаларда шамоллаш ва кўкётални даволаш учун кўп қўлланилган. Уни тайёрлаш жуда осон — 2-4 та анжирни яхшилаб ювиб, сутга солиб бир дақиқа қайнатиш кифоя. Тайёр микстура кунига 3-4 марта ярим стакандан ичилади.

Асал

Уйқуга кетишдан олдин бир қошиқ асал истеъмол қилиш — самараси ҳақиқатдан ҳам исботланган воситадир. У йутални йенгиллаштириш ва яхши ухлашга ёрдам беради.

 

Фақат кичик болаларга асал бериш тавсия етилмайди. Камида бир ёшгача бўлган болаларга асал тақиқланади: ичак микрофлорасининг хусусиятлари туфайли чақалоқларда ботулизмнинг оғир шакли ривожланиши мумкин.

Ўсимлик асосли воситалар

Сутдан ташқари, халқона тиббиётда бошқа ўсимлик ва маҳсулотлар ҳам прогрессив йўталда самарали таъсирга ега. Қуйида қуруқ ва нам йўталдан тезда халос бўлишга ёрдам берадиган бир неча рецептлар келтирилади:

  1. Арпа дамламаси. 20 грамм арпа донларини олиб, уларни майдалаш (масалан, қаҳва майдалагичда) ва устидан 300 мл сув қуйиш керак. Олинган аралашма камида 5 соат давомида тиндирилади ва 10 дақиқа давомида қайнатилади. Арпа дамламасини 1 ош қошиқдан кунига 5-6 марта ичиш керак. Ушбу восита томоқни юмшатади ва қобиқ билан ўрайди, йўталиш хуружлари сонини камайтиради.

 

  1. Глицерин ва лимон. 1 та лимонни бутунлигича 10 дақиқа давомида секин оловда қайнатиш керак. Кейин лимонни кесиб, ҳосил бўлган яримларидан шарбатини сиқиб олиш, унга 2 чой қошиқ тиббий глицерин қўшиш ва барчаси стаканга солиш керак. Сўнг доривор воситага стакан тўлгунича асал қўшилади. Кунига уч марта 1 чой қошиқдан қабул қилинади, лекин бемор узоқ вақтдан буён йўталаётган бўлса, дозани 2 чой қошиққача ошириш мумкин.

 

  1. Зайтун ёғива асал. Ушбу восита қуруқ йўталда ҳам, нам йўталда ҳам «иш беради». Бунинг учун шунчаки тенг миқдорда зайтун ёғи ва асал аралаштирилади ва кунига 5-6 марта 1 чой қошиқдан қабул қилинади.

 

  1. Шакар ёки асал билан турп. Олдиндан арчилган қора турпни ингичка пластиналар қилиб кесиб, устидан хоҳишга бионан миқдорда шакар сепиш керак. 4-6 соатдан кейин турп ўзидан кўп миқдорда шарбат чиқаради, ўша шарбатни кунига 4-5 марта 1 чой қошиқан истеъмол қилиш керак. Агар худди шунга ўхшаш дорини асал билан тайёрлашни истасангиз, унда қора турпни ичини косача қилиб бироз ўйиб олиш ва унга асал солиш лозим. Бир неча соатдан кейин чуқурчада шарбат пайдо бўлади — уни ҳар 2-3 соатда 1 чой қошиқдан ичиш керак. Одатда кучли, узоқ муддатли йўталдан қутулиш учун қора турпдан 3 кун фойдаланиш кифоя бўлади.

 

  1. Игир илдизи тиндирмаси. Игир илдизи дорихонада сотилади, шунинг учун бирон махсус нарса тайёрлашга ҳожат йўқ. Йўтал хуружлари сонини камайтириш ва балғамни нафас олиш йўлларидан тезроқ чиқариш учун 1 ош қошиқ майдаланган игир илдиздан олиб, устидан 200 мл қайноқ сув қуйиб, 20 дақиқа давомида тиндириш керак. Тиндирмани кунига уч марта 2/3 стакандан ичиш керак, унинг таъмини яхшилаш учун 1 чой қошиқ асал қўшиш мумкин.

 

Йутални даволашда компресслар қўллаш узоқ вақтдан буён самарали еканлиги маълум, аммо улар фақатгина касалликнинг ўткир даври ўтганидан кейин кўрсатилади.

 

Еътибор беринг: компрессларни қўллаш иситма бўлганида, ЎРВИ`нинг ўткир босқичи, юрак касалликлари, юқори артериал қон босими ва бошқа касалликларда қарши кўрсатилади. Агар йутални компреслар билан даволашнинг мақбуллиги ҳақида шубҳа туғилса, мутахассислардан маслаҳат олиш оқилона йўл бўлади.

 

Ҳар қандай компресс учта қатламдан иборат бўлиши керак:

  • Нам қатлам— бу дори воситаси билан намланган пахта ёки дока бўлиши мумкин;
  • Изоляцион қатлам— дори ички қатламдан сизиб чиқишига йўл қўймаслик учун полиетилен пакет ёки мум қоғоз;
  • Иссиқ қилиб ўраш учун қатлам— бу қалин сочиқ, иссиқ шарф ёки бинт бўлиши мумкин.

Компресс кўкрак қафасининг юқори қисмига қўйилади, юракнинг анатомик жойлашуви қисми ҳар доим очиқ бўлади. Компрессларнинг ишлаш тамойили — улар томонидан ҳосил қилинадиган иссиқлик томирларга кириб, уларни кенгайтиради ва шу соҳада қон айланишини яхшилайди. Бу еса, ўз навбатида, балғамнинг тезроқ кўчишига ва унинг ёпишқоқлигини камайтиришга ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган болаларга компресс қўйиш тақиқланади.

Йўталга қарши компресс қўйиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:

  1. Қайнатилган картошка. Картошка иссиқлигича полиетилен пакетга солиниб, унга озроқ ўсимлик мойи қўшилади, сўнг пўстлоғидан тозаламасдан яхшилаб езилади. Ҳосил бўлган пюре беморнинг кўкрагига сочиқ ёки икки-уч марта қатланган матога ўраб қўйилади.

 

  1. Суюқ асал. Кўкракнинг юқори қисмига асал суртилади, устидан пергамент қўйилади ва иссиқ қилиб ўралади.
  2. Тузли еритма. Еритма тайёрлаш учун 1 литр сув учун 90 грамм туз керак бўлади. Шундан сўнг компресс классик усулда қўлланилади — нам қатлам, изоляция ва иссиқ ўрам.

Еътибор беринг: кўпчилик одамлар йўтал ва томоқ оғриғида компресс учун етил спиртидан фойдаланишни маслаҳат беришади, аммо шифокор билан маслаҳатлашмасдан, бу усулни қўлламаш тавсия етилмайди. Бундай муолажа кўплаб тери касалликлари, компресс қўйиш соҳасида кичик тери жароҳатлари мавжудлигида қарши кўрсатмага ега.

Шифокор нима буюриши мумкин

Йўтал узоқ вақт тузалмаса, шифокор ундан тезроқ халос бўлишга ёрдам берадиган дори-дармонларни буюриши мумкин.

  • Йўталга қарши дорилар. Бу воситалар миядаги йўтал марказини тормозлайдиган ва рефлексни бостирадиган дорилар саналади. Бундай препаратлар таркибида кодеин, бутамират, декстрометорфан ёки бошқа фаол моддалар мавжуд. Улар балғам бўлмаганда, қуруқ йўталда буюрилади;
  • Балғам кўчирувчи воситалар. Улар балғамни суюлтиришга (муколитиклар) ва нафас йўллари бўйлаб чиқиб кетишига ёрдам беради. Ушбу гуруҳга ўсимлик екстрактлари сақлаган дорилар, шунингдек амброксол, бромгексин, ацетилсистеин киради.

Қарши кўрсатмалар

Кўп одамлар йўталга қарши дориларни танлаш осон деб ўйлашади. Қуруқ бўлса — йўталга қарши, нам бўлса — муколитиклар қабул қилиш кифоя деб. Аслида ҳаммаси анча мураккаб.

Биринчидан, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўплаб йутални бостирадиган дорилар тикланишни тезлаштиришга ёрдам бермайди.

 

Кўп миқдорда суюқлик ичиш ва ҳавонинг тозалиги фойдаси таблеткалар ва сироплардан қолишмайди, ҳатто улардан устун бўлиши ҳам мумкин: тоза ҳаво ножўя таъсир кўрсатмайди ва передозировка хавфи йўқ.

 

Иккинчидан, мустақил равишда даволаниш вазиятни фақатгина ёмонлаштириши мумкин. Қуруқ йўтал дея хато тахмин қилиб, унга қарши дори воситаси қабул қилинса, рефлекс бостирилади. Йўтал билан бирга балғамнинг чиқиб кетиши ҳам тўхтайди. Натижада унда бактериялар кўпая бошлади, бу еса ўпка яллиғланишига олиб келди.

 

Худди шу каби нам йўталда бемор балғам кўчирувчи воситаларни қабул қила бошласа, улар балғамни суюлтириб, унинг миқдорини янада оширишади ва ҳолатни оғирлаштиради.

 

Йўталга қарши, балғам кўчирувчи воситалар бронхит, кўкйўтал, пневмония ва бошқа касалликларни даволаш учун қўлланилади. Аммо бу барча ҳолатларда йўтал ягона аломат емас ва керакли дори-дармонлар рўйхатини фақатгина шифокор тузиши керак.

Одатий ЎРВИдан кейинги шамоллаш йўтали қўшимча дори воситаларисиз ҳам даволаниши мумкин.

 

(Visited 3 965 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!