ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК КАСАЛЛИГИ ТAШХИСЛAШ, ДAВОЛAШ

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК КАСАЛЛИГИ AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ

Яқинни яхши кўрмаслик (гиперметропия) яқиндаги нарсани яхши кўрмаслик бўлиб, тасвирнинг кўз тўр пардасида эмас, балки унинг ортида акс этиши билан боғлиқ, шу туфайли кўринадиган нарсаларни идрок этиш аниқлиги йўқолади.

Ривожланиш тарзи худди узоқни яхши кўрмасликдагидай, фақат унга тескари йўналишда: кўз олмасининг олд орқа узунлиги ўлчамларини кичкиналиги (23,5 мм дан камроқ), гавҳарни нур синдириш кўрсатгичларини заифлиги.

Тахминан 40 ёшга келиб, киши кўз гавҳарида склеротик ўзгаришлар рўй беради, бу унинг ядроли зичлашувига олиб келади, демакки кўзнинг аккомодацияга нисбатан қобилиятига путур етади (гавҳар шаклини тўғрилаб турувчи мушаклар заифлашади). Пресбиопия, ёки кекса ёшга хос яқинни яхши кўрмаслик ривожланади. Кўз яхши кўриб турса, пресбиопия 40-45 ёшдан бошланади.

Тахминан 60-70 ёшларга келиб, гавҳар ўзининг қийшиқ радиусини тўғрилаш қобилиятини бутунлай йўқотади, бу яқинни яхши кўрсатадиган ва узоқни яхши кўрсатадиган алоҳида-алоҳида кўзойнаклардан муттасил фойдаланишни талаб этади.

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК Белгилари

• Яқиндаги буюмларни фарқлаш қийинлиги, кўздан нари сурилганида майда буюмларни дурустроқ фарқлай билиш.

• Катта даражали яқинни яхши кўрабилмасликда кўзнинг ёмон кўриши.

• Мутолаа чоғида кўзнинг қаттиқ толиқиши.

• Ишлаганда кўзнинг ҳаддан ортиқ зўриқиши (бош оғриши, кўз ачиши).

• Кўзнинг тез-тез шамоллаши (Блефарит, коньюнктивит, говмичча).

Кўпинча яқинни яхши кўрмасликдан кишилар азият чекадилар (одатда болалар кўзларидан шикоят қилмайдилар). Даст лабки белгилар одатда кўз касаллиги деб тахмин қилинмайди (бола мактабда ёмон ўқийди, тикилиб турганда кўз тез чарчайди, инжиқлик қилади ва ҳоказо). Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Касаллик белгилари бўлмаганда ҳам 3,5 ёшда, кейинчалик ҳар 2-4 йилда кўзни текширтириб туриш зарур. ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш Ташхис қуйидагиларга асосланади: • кўриш ўткирлигини аниқлаш (визометрия); • кўз тубини ўрганиш (офтальмоскопия); • кўз ичи босимини ўлчаш (тонометрия); • кўриш майдонини текшириш (периметрия) ва ҳоказо.

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК Муолажа

Еруғлик нурлари тўр пардада акс этиши учун яқинни яхши кўрмасликни даволашнинг барча усуллари кўзнинг оптик қувватини оширишга қаратилган.

Кўзойнак ёки контакт линзалари ёрдамида кўришни коррекция қилиш.

Мактабгача ёшда яқинни яхши кўрмасликнинг кичик даражасидаёқ ижобий линзалар билан доим даволаб туриш лозим.

Гиперметропияси ўртача бўлган ўқувчилар ва катта ёшдагиларга яқин масофада туриб ишлаш учун кўзойнак буюрилади, юқори даражада эса ҳар доим тақиб юриш учун буюрилади. Тўғри оптик даволанишда кўриш ва меҳнат қилиш қобилияти яхши сақланиб қолади.

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК

Дорилар кўрсаткичлар бўйича тайинланади.

• Қарайвериб, кўзга зўр келганида: Витрум вижн, ҳапдорилар • Дигитоксин (Дигофтон), кўз томизғилар • Мертилене форте, капсулалар • Стрикс, капсулалардан фойдаланилади. Жарроҳлик амалий гиперметропияни камайтиришга ёки бутунлай бартараф этишга қодир.

Лазер кератопластикаси, гавҳарни алмаштириш, ижобий линза ўрнатиш ҳозирги вақтда яқинни яхши кўрмаслик касалини жарроҳлик йўли билан даволашнинг кенг тарқалган усуллари ҳисобланади.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

8 ошқошиғидаги қуруқ наъматак меваси ювилиб, оловга қўйилади, 15 дақиқа оғзи яхши ёпилган идишда қайнатилгач, 5-6 соат тиндирилади (термосда бўлгани яхши) ва сузилади ва 4 ошқошиқ асал солиб, аралаштирилади. Ҳар куни 3-4 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичилади.

1 кг янги наъматак меваси донидан ажратилади, элакда ювилади, 3-3,5 л сувда юмшагунча қайнатилади, сўнг мағиз олиниб, элакдан қириб ўтказилади, 1,5-2 стакан май асали ва 2 л қайнатилган сув қўшиб, паст оловда 3-5 дақиқа яна қайнатилади, сўнгра стерилизация қилинган шишаларга қуйиб чиқилади ва ёпилади. Маҳсулот қоронғи, салқин жойда сақланади. Кунда 4 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.

Биринчи даража яқинни яхши кўрмаслик касаллигида (2,0 диоптрийгача) кўз олмаси мушакларига ва кўзларни куршаб турган тўқималарнинг биологик жиҳатдан фаол нуқталарига таъсир кўрсатиш ёрдамида яқинни яхши кўрмаслик касалининг авж олишини сусайтириш ва унинг юзага келишининг олдини олиш мумкин. Куйида нуқтали уқалаш машқлари келтирилмоқда, уларни умумий тарздаги тадбирлар (соғлом турмуш тарзи, тўқ тутадиган овқатлар ейиш, тобланиш, жисмоний тарбия ва ҳ. билан биргаликда қўллаш тавсия этилади).

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК

ЯКИННИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК Машқлар

1. Стулда ўтириб, кафтларни тиззага қўясиз, тўғрига қарайсиз. Кўзингизни охиригача чап томон пастга қаратасиз, киприк қоқмай ёш чиққунча ёки мажбуран киприк қоққунча қараб тураверасиз. Нафасни тўлиқ олиб, тўлиқ чиқарасиз, шундан кейин кўзингизни буёнга оласиз ва иложи борича узоқ вақтгача боягидай қараб ўтираверасиз. Нафас олишдан олдин кўзингизни асил ҳолатига қайтарасиз. Машқ бир марта бажарилади.

2. 1 машқдагидек, фақат энди кўзни ўнг томон пастга қаратасиз.

3. 1 машқдагидек, фақат иккала кўзингизни қошлар ўртасига қаратасиз.

4. 1 машқдагидек, фақат кўзингизни бурун учига қаратасиз. Нуқтали уқалаш

 

1. Нуқта жойи: жуфт-жуфт, симметрик, билакнинг юза томонида, панжа бўғимидан 2 энли юқорида жойлашган.

Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ ёки кўрсаткич бармоқ болишчаси _ билан 1 дақиқа давомида оғригунча босиб турилади.

2. Нуқталарнинг жойи: жуфт-жуфт, симметрик, тирсак букилган жойдаги тери қатламларидан бир-икки энлик нарида жойлашган. Таъсирқилиш усули: юқоридагига қаралсин.

3. Нуқталар жойи: жуфт-жуфт, симметрик, билакнинг олд юзасида, панжа ўрта тарамларидан тепароқда пайлар оралиғида жойлашган. Таъсир қилиш усули: юқоридагига қаралсин.

 

 

(Visited 982 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!