Варикоз касаллиги — сабаблари, аломатлари, даволаш, халқ табобати, олдини олиш

Varikoz kasalligi

Варикоз касаллиги — сабаблари, аломатлари, даволаш, халқ табобати, олдини олиш

Веналарнинг варикоз кенгайиши — тез-тез кузатиладиган патологик жараён, веналарнинг (қонни юракка қайта олиб борувчи томилар) шикастланиши билан ифодаланади. Патология учун томир бўшлиғи диаметрининг кенгайиши, веноз деворларнинг ингичкалашиши ва аневирзмасимон маҳаллий кенгаймалар — «тугунчалар» ҳосил бўлиши характерлидир.

 

Бугунги кунда варикоз енг кўп учрайдиган касалликлардан бири бўлиб, у ҳар учинчи аёл ва ўнинчи еркакда қайд қилинади. Статистикага кўра, бу касаллик кўпинча 30-40 ёшлик даврда учрайди. Асосан қуйидаги соҳаларда кузатилади:

  • Оёқларнинг пастки қисмида;
  • Ошқозон ва қизилўнгачда;
  • Кичик тосда;
  • Мояклар ва уруғ йўлларида.

Мақолада касалликнинг енг кўп учрайдиган жойи — оёқлардаги варикозга урғу берилади.

 

Сабаблари ва ривожланиш механизми

Варикозли касаллик ривожланишига «старт» берадиган механизм — веноз клапанларнинг нормал фаолияти бузилиши ва рефлюкс юзага келиши саналади. Ҳужайравий даражада бу мушак ҳужаялари, коллаген ва веноз деворнинг еластик толалари ўртасидаги физиологик мувозанатнинг бузилиши билан боғлиқ.

Асосий сабаблар

  • Зарарли касб. Бунда узоқ муддат тик ёки ўтирган ҳолатда ишлашга тўғри келиши тушунилади. Узоқ муддат тик турганда оёқлардаги қон томирларда қон босими ошади, веналарда ўзгаришлар кузатилади. Ўтирган ҳолатда еса веналарнинг босилиши оқибатида қон димланиши содир бўлади. Атроф-муҳитнинг доимий равишда юқори ҳароратда бўлиши ҳам салбий таъсирга ега;
  • Тана вазнининг сезиларли даражада ортиши;
  • Ирсий мойиллик. Агар ота-онанинг ҳар иккисида веналарнинг варикоз кенгайиши аниқланган бўлса, бу касаллик фарзандларида 90% еҳтимоллик билан учраши мумкин. Агар ота-онадан фақат биттаси касаллика дучор бўлган бўлса, еҳтимоллик 60% га пасаяди.
  • Гормонал таъсир(ҳомиладорлик ва гормонал препаратлар қабул қилиш натижасида).

Иккиламчи сабаблар

  • Веналар орқали қон ўтиши билан боғлиқ тўсиқлар. Бундай тўсиқларга тромбоз ёки шишлар мисол бўла олади;
  • Стресс ва асаб касалликлари. Улар томирларнинг ҳолатига таъсир қилади. Томирлар деворида уларнинг таранглигини (тонусини) таъминловчи нерв охирлари мавжуд. Уларга тушадиган босим кучайса, турли токсинлар ва спиртли ичимликлар таъсир қилса, томирлар тонусини йўқотади ва кенгаяди;
  • Артериал-веноз анастомозлар. Бундай анастомозлар артериал қон ҳужайраларининг оқими ҳудудида босим туфайли шаклланиши мумкин;
  • Спортив зўриқишлар. Хавф гуруҳига штанга каби оғирликларни кўтаришни севувчилар киради. Касалликка мойиллик мавжуд бўлса, оёқларни ҳаддан ташқари оғир жисмоний машқлар билан зўриқтириш ва оғирликлар кўтариш тақиқланади;
  • Ноқулай кийим ва поябзал. Жуда тор кийимлар, масалан тор шимлар веналарнинг варикоз кенгайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тор ва баланд пошнали поябзал ҳам зарарли. Поябзални танлашда кенг пошналарга афзаллик бериш керак, бу иёқларга тушадиган юкни камроқ бўлишини таъминлайди. Юпқа ва баланд пошналарда (шпилка) юриш ва мувозанатни сақлаш оёқлар ва веналарга катта юк туширади.

Бу омиллар томирларнинг кенгайишига, веноз босимнинг кучайишига ва веноз клапанлар нормал фаолиятининг бузилишига олиб келади. Натижада оёқ томирларида патологик қон айланиши — рефлюкслар юзага келади. Айнан шу касалликнинг вақт ўтиши билан кучайиб бориши ва веноз тизимига тушадиган юкни кўп марта ошишига сабаб бўлади.

Қоннинг тўғри, яъни оёқ веналарида пастдан тепага оқиши бир неча омиллар билан таъминланади:

  • Артериялардаги қон босими;
  • Қоннинг тескари оқишини олдини олиш учун қон томирлар моторикаси;
  • Клапанларнинг мавжудлиги.

Клапанлар ўз функцияларини бажара олмаслиги веналарда қон оқимининг бузилишини келтириб чиқаради ва томирларнинг ортиқча чўзилишига олиб келади. Шу сабабли қон оқими тартибсиз бўлади, оёқларнинг пастки веналарида тўхтаб қола бошлайди (айниқса тери ости веналарида), улардаги босим ортади, вена деворлари кенгайиб ва ингичкалашиб боради.

Аломатлари

Варикоз аломатлари бевосита касаллик босқичига боғлиқ.

И ва ИИ босқичларда

  • Оёқ, болдир ва сонларда веноз нақшларнинг пайдо бўлиши;
  • Оёқларда оғирлик, босим, ўртача оғриқларни ҳис қилиш;
  • Тортишишлар, айниқса кечаси;
  • Ишдан кейин, куннинг охирида оёқларнинг шишиши;
  • Тез чарчаш.

ИИИ ва ИВ босқичларда

  • Шишлар;
  • Қон томирли юлдузлар (телангиоектазиялар);
  • Турли оғриқлар (пулсли, мушакларда қичишиш, юриш пайтида оғриқ, вена бўйлаб оғриқ, умумий оғриқ ва оёқларнинг қақшаб оғриши);
  • Болдир ва товон ёнлари териси юзасида узун варикоз веналар пайдо бўлиши;
  • Тери ўзгаришлари — унинг қуриши ва пигментацияси, қорайиши ва жигарранг доғлар билан қопланиши. Бундан ташқари, бу белгиларга кейинчалик бир қатор касалликлар, хусусан дерматит, екзема ва трофик касалликлар, яралар қўшилиши мумкин.

Камдан-кам ҳолларда веналар ёрилиши натижасида қон кетиши қайд қилинади, бу ҳодиса асосан тунда содир бўлади.

Ташхислаш

Варикоз белгилари аниқланганда, тўғри ташхис қўйиш учун фелболог, невролог ёки жарроҳга мурожаат қилиш керак. Бунда ултратовушли текширув (УТТ) ёки флебография керак бўлиши мумкин.

Варикозни даволаш

Терапия ташхис тўғри қўйилгандагина самарали бўлади. Даволовчи шифокор қуйидаги даво усулларини танлаши мумкин:

  • Дори-дармонлар билан (медикаментоз) даволаш (крем, малҳам, таблеткалар);
  • Симптоматика ва касалликнинг босқичига қараб комплекс муолажалар;
  • Жарроҳлик аралашуви (зарарланган томирларни олиб ташлаш).

Крем ва малҳамлар

Бундай воситалар касалликнинг дастлабки босқичларида ёрдамчи даволаш ва ривожланишини олдини олиш воситаси сифатида қўлланилади. Улар қуйидагича таъсир кўрсатади:

  • Оғриқни, шишларни камайтиради;
  • Клапанлар тизими фаолиятини яхшилайди;
  • Қон томир деворларининг тонусини оширади;
  • Нормал қон айланишини тиклайди;
  • Асоратлар ривожланиши олдини олади.
Препарат номи Таъсири
Троксевазин Қон айланиши тизимининг фаолиятини нормаллаштирадиган фаол модда — троксерутинни ўз ичига олади. Яллиғланиш, шишларни бартараф қилади, капиллярларни мустаҳкамлайди, венотоник хусусиятларга ега.
Детралекс Томирларида қон димланишини камайтиради, лимфа оқимини яхшилайди.
Рутин Витамин П (рутин ва бошқа биофлавоноидлар), шишлар, яллиғланишни камайтиради, қон томирларини мустаҳкамлайди, тортишишларни йенгиллаштиради ва веноз яра ҳосил бўлишини олдини олади.
Аесцин От каштани уруғлари екстарктини ўз ичига олади. Қон томир ўтказувчанлигини ва юлдузчалар сонини камайтиради, тонусини оширади, яллиғланишни, шиш, қоннинг қуюлиб қолиши жараёнини заифлаштиради ва микросиркуляцияни яхшилайди.
Венорутон Қон айланиш тизими фаолиятини тиклайдиган оксерутинни ўз ичига олади. Яллиғланишни бартараф қилади, тромб ҳосил бўлишига қаршилик қилади.

Таблеткалар

Таблеткалар касалликка маҳаллий таъсир қилмасада, комплекс даволаш қисми сифатида қўлланилади. Уларнинг таъсири:

  • Қон томирлар тонусини яхшилайди;
  • Яллиғланиш жараёнини бартараф қилади;
  • Қон оқими ва лимфатик дренажни тезлаштиради;
  • Микросиркулятив касалликларини бартараф етади.

Венарус. Қон томирлари тонусини оширади, чўзилувчанлик, ўтказувчанлик, капилляр синувчанлигини камайтиради, сезиларли даражада веноз димланишни, яллиғланиши камайтиради, қон томир деворларини шикастловчи еркин радикаллардан ҳимоя қилади.

 

Анвенол. Қон томир ўтказувчанлигини камайтиради, микросиркуляцияни яхшилайди, артериолаларни кенгайтиради, томирлар тонусини оширади, периферик қон айланишини яхшилайди.

 

Ескузан. Ушбу препарат яллиғланишга қарши ва тоник хусусиятларга ега, томир девори мустаҳкамлигини оширади, капилляр синувчанликни камайтиради, шиш ва қон димланишини олдини олади, чарчоқ, оғирлик, зўриқиш, қичишларни йенгиллаштиради, турли органлар ва тўқималарда тузалиш жараёнини тезлаштиради.

 

Венорутон 300. Шишни камайтирувчи, оғриқ қолдирувчи, тортишишга қарши таъсир кўрсатади ва микросиркуляцияни яхшилайди, трофик касалликлар ва яраларни бартараф етади.

 

Ангистакс. Томирлар еластиклигини оширади, қон томир ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, шиш шаклланишини олдини олади ва мавжуд шишларни камайтиради.

Терапевтик муолажалар

Ендовазал лазерли коагуляция. Шифокор шикастланган томирга лазер билан таъсир ўтказади ва натижада юлдузчалар йўқолади. Муолажа маҳаллий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Бир неча ҳафта ўтгач терида ҳеч қандай излар қолмайди. Дастлабки босқичлардаги варикоз давоси сифатида қаралади.

 

Склеротерапия. Фаолияти бузилган вена ичига инйекция орқали махсус моддалар юборилади, улар томирларни бутунлай жипслаштириб, ёпиштириб қўяди. Натижада қон томир фаолияти тўхтайди ва қон сўглом томирлар орқали оқа бошлайди. Ушбу муолажа барча беморлар учун ҳам мос келмайди. Фақат тугунлар жуда катта бўлмаган тақдирда белгиланади.

 

Озонли терапия. Озон кичкина игна билан қон томир ичига юборилади ва томирни ёпиштириб қўяди. Сезиларли натижага еришиш учун бир неча муолажа йетарли. Қон томирлари юлдузчаларини йўқ қилиш учун ишлатилади.

 

Флебектомия. Жарроҳлик аралашуви бўлиб, шикастланган томирларни олиб ташлашни назарда тутади. Операциядан кейинги куниуйга қайтиш мумкин, лекин камида бир ой махсус пайпоқ кийиш ёки еластик бинт боғлаб юриш лозим.

 

Компрессион терапия. Усулнинг самарадорлиги кўплаб тадқиқотлар натижаси билан тасдиқланган. Компресс натижасида юзаки веналар диаметри, улардаги рефлюкс, капилляр филтрация камаяди, чуқур веналар бўйлаб оқадиган қон тезлиги ортади. Лимфатик дренаж яхшиланади, резобрция кучаяди.

Клиник амалиётда компрессион даволаш учун кўпинча еластик бинтлар ёки компрессион трикотаж ишлатилади.

 

Варикозни даволашда шифобахш жисмоний тарбия ва терапевтик трикотаждан фойдаланиш тавсия етилади. Бу оёқлардаги оғирликни йўқотишга, қон айланишини нормаллаштиришга ва веноз қоннинг турғунлигини бартараф етишга ёрдам беради.

Бемор касби ўтроқ бўлса, ҳар куни пиёда юришга ҳаракат қилиш ижобий таъсирга ега бўлади. Велосипед ва сузиш ҳам тавсия етилади. Бироқ, югуриш томирларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Халқ табобати

Муҳим! Варикозни уй шароитида даволаш учун халқ табобати воситаларини ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур!

Касалликни ўсимликлар билан даволашнинг бир нечта фойдали томонлари:

  • Фитотерапия касаллик сабабларини бартараф қилади;
  • Ўсимликлар минимал миқдордаги қарши кўрсатмалар, ножўя таъсирга ега;
  • Ўтлар касалликни даволашидан ташқари, тўқималарни витаминлар ва бошқа озиқ моддалар билан бойитади;
  • Нархлари ҳамёнбоп.

Патли каланхое. Каланхое барглари яхшилаб ювилиб, бир литрли банкага солинади (барглари ярим банка бўлиши керак). 70% спирт билан тўлдирилиб, қоронғи жойда 14 кун давомида сақланади. Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатилади. Ҳар куни ётишдан олдин оёқларга суртилади. Оғриқ дастлабки қўллашдан кейиноқ камаяди. Варикоз охирги босқичларда бўлса, даволаниш 4 ой давом етади.

 

«Антоновка» олмаси. 1 литр қайнаётган сувга 3 та олма солиб, қопқоғи ёпилади ва 4 соат давомида иссиқ жойга қўйилади. Сўнг олмани олиб ташламасдан, улар езилади, аралаштирилади ва тиндирилади. 1 ош қошиқ асал қўшган ҳолда 50 граммдан ерталаб нонуштадан ва кечқурун ётишдан олдин ичилади. Бундан ташқари, ушбу восита қонни тозалайди, уйқу ва иштаҳани яхшилайди.

 

Картошка. 5 та картошка пўстидан тозаланади ва қирғичдан ўтказилади. Олинган бўтқа оёқларга суртилади. 4 соатдан кейин оғриқ бутунлай ўтиб кетади. Шундан сўнг восита илиқ сув билан ювиб ташланади.

 

Ёғ билан саримсоқ. Бир қисм езилган саримсоқ икки қисм сариёғ билан аралаштирилади. Ухлашдан олдин аралашма бўртиб турган веналарга суртилади ва устидан қоғоз ёпиб, бинт ёки рўмол билан ўраб қўйилади. Ерталаб восита ювиб ташланади ва оёқлра илиқ ва юмшоқ нарсалар кийилади.

Асоратлари

Касалликнинг ўзи емас, балки унинг фонида ривожланадиган тромбофлебит хавфли саналади. У тромблар шаклланишига олиб келиши, улар ўз навбатида вена бўшлиғини тўсиб қўйиши ёки узилиб кетиб, пастки ғовак вена бўйлаб ўпкага тушиши мумкин. Иккинчи ҳолатда ўпка артерияси тромбоемболияси кузатилиб, оғир асоратларга, баъзан еса ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатни олдини олиш учун бир қатор терапевтик чора-тадбирлар мавжуд.

Ўпка артерияси тромбоемболияси аломатлраи кузатилганда дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиш керак. Клиник белгилар қуйидагича кўриниш олиши мумкин:

  • Кўкрак соҳасида тез, босувчи оғриқ;
  • Коллапс ҳолатига тушиш;
  • Оғиз-бурун учбурчагида сианоз (кўкариш);
  • Нафас олишда хириллаш.

Агар касалликда иситма ёки заифлик каби белгилар кузатиладиган бўлса, бу касалликнинг асоратларидан далолат беради. Варикознинг асоратлари қуйидагича намоён бўлиши мумкин:

  • Екзема;
  • Тери яралари;
  • Юзаки жароҳатларда ҳам кучли веноз қон кетиш;
  • Тромбофлебит;
  • Трофик яра;
  • Флеботромбоз;
  • Тугунлардан қон кетиши.

Варикозни олдини олиш

Касалликни даволашдан кўра олдини олган осонроқ. Веналарнинг варикоз кенгайишига тўсқинлик қила оладиган баъзи бир ҳаётий қоидалар:

  • Касб ўтроқ бўлса, вақти-вақти билан танаффус қилиш, кўпроқ пиёда юриш. Иш жойида махсус гимнастика қилиш мумкин;
  • Касб кўпроқ тик туришни талаб қилса, аксинча, дам олиш учун вақт ажратиш;
  • Ўтирганда бир оёқни иккинчиси устига чиқариб ўтириш одатини ташлаш;
  • Тор ва қисиб турувчи кийимлар киймаслик (масалан тор жинси, умуман аёлларга тор кийимлар кийиш қатъий тақиқланади, бу ҳолатда урогенитал тизим соҳасида қон айланиши бузилади);
  • Доимий равишда баланд ва ингичка пошнали пояфзал киймаслик (бундай пояфзал байрам кунларида кийилади);
  • Агар ич қотишикузатилса, уни шундайлигича қолдирмаслик. Қабзият кичик чаноқда қон айланиши босимини оширади;
  • Велосипед ҳайдаб туриш, кўпроқ сузишга ҳаракат қилиш;
  • Дам олиш чоғида вақти-вақти билан оёқларни юқори қилиб ушлаш (юракдан 15-20 см баландроқ);
  • Мунтазам равишда машқлар бажаришга ҳаракат қилиш, тана вазнини меъёрда ушлаш;
  • Зарарли озиқ-овқат ва ширинликлар истеъмолини камайтириш, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш;
  • Ёмон одатлардан воз кечиш (масалан чекиш ва алкоголли ичимликлар ичиш);
  • Контрастли душ қабул қилиш;
  • Сувсизланишни олдини олиш учун жунига камида 2 литр сув ичиш;
  • Қуёшда тобланишни меъёрдан ошириб юбормаслик.

 

(Visited 9 096 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!