Буйрак тоши тушириш БУНИ ХАММА БИЛИШИ ШАРТ

Буйрак тоши

Буйрак тоши тушириш учун керакли маслахатлар

Буйрак тоши касаллиги (нефролитиаз) буйрак жомида тошлар ҳосил бўлиб, буйрак ва пешоб йўлларида турли ўзгаришлар пайдо қилади.

Моддалар алмашинуви ва сийдик кислотаси хоссалари бузилиши натижасида касаллик ривожланади. Пешобда ҳар доим эриган тусда ҳозир бўлувчи тузлар муайян шароитларда чўкиндига айланади, бунинг натижасида аввал кристаллар вужудга келади, кейин эса улар турли катталикдаги тошчаларга айланади. Унча катта бўлмаган тошлар пешоб билан қовуққа келиб тушади ва пешоб чиқувчи йўлни жароҳатлаб ташқарига чиқиши мумкин.

Тош ҳосил бўлишига сийдик ва шовул кислоталари, фосфор ва кальций алмашинувининг ва гоҳо цистин аминокислотаси алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Буйрак ва пешоб йўлларида турли инфекциялар ҳар хил касалликларни қўзғатади (қ. Пиеонефрит, Цистит, Уретрит), шунингдек, пешобнинг туриб қолиши (қ. Аденома Простота безининг аденомасига) ҳам сабаб бўлади.

Эримайдиган кальций фосфати ва фосфорнинг бошқа тузлари (фосфатлар)дан тошлар ҳосил бўлишига без ёнидаги жуфт қалқонсимон безларнинг фаолияти кучайиши, суякларнинг шикастланиши, Д гипервитаминозлар сабаб бўлиши мумкин ва ҳоказо.

Улар пешоб чиқадиган йўлда сийдикнинг ишқорли таъсирида вужудга келади (рH 7,0 дан баланд).

Шовул кислотаси тузларидан тош ҳосил бўлиши (оксалатлар) организмда оксилатларнинг ҳаддан ортиқ кўп ҳосил бўлиши ва ёки алмашув реакциялари натижасида (аскорбин кислотасини катта миқдлорда ичиш) оксалатларни вужудга келтирувчи шовул кислотаси ва моддаларининг овқат билан меъёридан ортиқ даражада кириб келиши билан боғлиқ. Улар сийдикнинг кислотали ҳолатида PН 5,5 чўкинди ҳосил қилади. Пешобда магний ионлари кўпайганда оксалатларнинг эрувчанлиги ошади.

Сийдик кислотаси тузларидан пайдо бўлган тошлар (уратлар) пурин алмашинуви (қ. Ниқриз) бузилганда ва пуриннинг овқат билан ҳаддан ташқари кўп кириб келганида шаклланади.

Буйрак тоши

Буйрак тоши Белгилари

• Сийдик йўлига тошлар келиб тушганда, майдалигида биринчи белги кўпинча бел атрофида кучли оғриқ хуруж қилади, ундан қориннинг пастига, тушганда, буйрак санчиғи сийдик чиқувчи йўл атрофига ўтади. Буйрак санчиғи билан баробар пешоб тез-тез кела бошлайди, гоҳо ҳарорат кўтарилиб, кўнгил айнийди.

• Хуружлар оралиғи даврида белда лўқиллаган оғриқ пайдо бўлади, узоқ юрганида, силкиниб кетаётган уловга минганда, оғир нарса кўтарганда бу оғриқ кучаяди, гоҳо сабабсиз ҳам оғриқ туради.

• Катта тошларда кўпинча ҳеч қандай аломат содир бўлмайди, фақат бел атрофида англаб бўлмас қандайдир оғриқлар сезилади холос, бошқа касалликлар туфайли бажарилаётган рентгенологик ва УЗИ текширувлари чоғида тасдифан катта тошлар борлиги маълум бўлиб қолади.

Буйрак тошининг энг кўп учрайдиган асоратлари қуйидагилардир:

• пиелонефрит;

• пешоб йўлларининг беркилиб қолиши (буйрак блокадаси, буйрак истисқоси);

• буйрак нуқсонларининг ривожланиши.

Буйрак тоши

Буйрак тошида Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Касаллик аломатлари ривожланганда текширтириш ва муқобил, муолажа тайин қилиш учун шифокор-урологга мурожаат қилиш шарт. Буйрак санчиғи хуруж қилганида «тез ёрдам» чақириш зарур.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўригида одатдаги таҳлилларни тайинлашдан ташқари, пешоб ажратувчи тизим ҳолатини чуқур тадқиқ этиш зарур. Шу мақсадда шифокор қўшимча текширув усулларини тайинлаши мумкин:

• қонда кальций ва фосфор тўпланишини аниқлаш; • рентгенологик текширув (вена ичи урографияси).

•цистоскопия;

буйракни ультратовушда текшириш;

амалий буйрак тестлари (кунли диурез, калаваларнинг фильтрлаш тезлиги) ва ҳоказо.

Буйрак тоши

Буйрак тоши Муолажа

Буйрак тоши касаллиги муолажаси буйрак санчиғи хуружининг олдини олишга ва тошларнинг ўзи чиқиб кетишига қаратилган. Амбулатория шароитларида шу мақсадда бел атрофини иссиқ сақлаш, иссиқ ванна қилиш, кўп суюқлик ичиш, спазмолитик усуллар қўлланилади ва ҳоказо. Ушбу чоралар самара бермаса, тезлик билан жарроҳлик ёки урологик касалхонага ётқизиш керак.

Тошларнинг ўзи чиқиб кетгани ёки чиқариб юборилгандан кейин такрорий тош ҳосил бўлишидан огоҳ бўлиш учун дори ва парҳезни танлаш маълум даражада тошлар таркибига боғлиқ ва текширув натижалари асосида уларни шифокор белгилайди. Парҳез. Пешобнинг ишқорли реакцияси чоғида ва унда фосфатлар кўп бўлса:

• ишқорга таъсирли ва кальцийга бой маҳсулотларни чеклаш (сабзавот ва меваларнинг кўпчилиги, сут маҳсулотлари);

• пешоб реакциясини кислотали томонга ўзгартирувчи маҳсулотлар (гўшт, балиқ, донли, дуккакли, шунингдек, айрим сабзавот ва мевалар қовоқ, ловия, клюква, нордон олмалар, брусника) ва кўп суюқлик ичиш тавсия этилади. Овқатлардан тош ҳосил бўлишининг олдини олиш:

•шовул кислотасига бой маҳсулотлар истисно этилади (дуккаклилар, мош, кўкатлар, ёнғоқлар, равоч, цитруслар, шовул, исмалоқ, какао, шоколад ва ҳоказо);

• кальцийи кўп маҳсулотлар чекланади (пишлоқ, творог, сут ва ҳоказо);

• Юқоридаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда тўйимли овқатланиш ва овқатлар сирасини организмдан оксалатларнинг чиқиб кетишини таъминловчи (тарвуз, қовун, олма, нок, олхўри, қизил, оқ узум, олма, нок ва бошқа мевалар пўчоғи қайнатмалари), шунингдек, магнийга бой маҳсулотлар (ёрмалар, кепаклар) билан бойитиш тавсия этилади.

Буйрак тоши

Урат тошлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун:

• гўшт, балиқ ва замбуруғли бульонлар, шўрваларни, каллапочалар (мия, жигар, буйрак, тил ва ҳоказо), гўшт қиймаси, дудланган гўшт, балиқли нарсалар, шу жумладан, колбасалар, бульон тўғрамлари, бузоқ гўшти, кийик, ғоз, товуқ, тустовуқ гўштлари, сардиния, скумбрия, сельд, треска, форель балиқлари, анчоқслар, шпортлар, балиқсиз денгиз маҳсулотлари (мидиялар, креветкалар ва ҳоказо) истисно қилинади;

• Мол гўшти ва бошқа тур гўштларни ва қайнатиб олинган гўшт маҳсулотларини (сосискалар, серделькалар), ўрдакни, терисиз жўжаларни, чўчқа ёғини, соя, нўхат, ловия, чечевица, сарсабил, гулкарам, исмалоқ, шовул чекланади;

•сут маҳсулотлари, тухум, ёрма ва макарон маҳсулотлари, сабзавотларнинг мутлақ кўпчилиги (картошка ҳам), ҳўл мевалар, данакли мевалар, ёнғоқлар, енгиллашув кунлари сут, сабзавот ва ҳўл мева маҳсулотлари тавсия этилади.

• Жониворлар ва паррандалар гўштини, шунингдек, балиқни қайнатганда улардаги пуринларнинг 50 % и шўрвага чиқиб кетади, қайнатилган гўшт ва балиқларни эса турли таомлар пиширишда ишлатилади.

Бумуҳим! Ҳар қандай буйрак тоши касаллигида қатъий парҳез чекловлари 1,5-2 ойдан ошмаслиги керак, чунки бу пешоб рH ини тескари томонга силжишига ва бошқа таркибли тош пайдо бўлишига имкон туғдириши мумкин. Илгари чекланган маҳсулотлар, ҳисобига аста-секин (1-1,5 ой давомида) парҳез кенгайтириб борилади.

Пешобда тегишли тузлар пайдо бўлганида (уратлар, оксалатлар ёки фосфатлар) тўлалигича олдинги парҳезга ўтиб олиш керак.

Ичиладиган дорилар. Факат шифокор корсатмаси билиан ичилиши шарт

• Тош ҳосил бўлишнинг олдини олиш учун: • Аллопуринол (Пуринол) • Блемарен • Гидрохлоротиазид • Магний оксиди • Магний цитрати • Натрий цитрати • Уродан.

• Спазмолитиклар: • Дротаверин (Беспа, Но-шпа, Спазоверин, Спаковин • Красавка препаратлари (Бускопан, Красавка экстракти) • Папаверин • Спазмоцистенал • Цистенал. Жарроҳлик муолажаси. Консерватив муолажа билан буйрак санчиғини тўхтатиб бўлмаганида қовуқ катетерлаштирилса, яхши бўлади, бу цистоскопия чоғида амалга оширилади.

Нефролитиазнинг оғир асоратлари ривожланганда (буйрак блокадаси, йирингли пислонефрит ва ҳоказо) жарроҳлик амаллари бажарилиши шарт бўлиб қолади. Одатдагидек, жарроҳлик амали буйракдан (нефролитотомия) ёки қовуқдан (уретеролитотомия) тошларни чиқариб ташлаш, буйрак жоми тизимини йирингдан тозалаш (пиелонефростомия) ва ҳоказо амаллардан иборат.

Буйрак тоши

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ачиштирувчи пешоб келганида ва урат тошларида: Брусника барги, кушторон гиёҳи, петрушка илдизи, буйракчой новдаси, ертутлар оиласига оид барча ўсимликлар, игир илдизпояси, маккажўхори сўтаси тенг миқдорда олинади.

Тўпламдан 10 гр ни 250 мл қайнатилган сувга солиб, сувли ваннада 10 дақиқа иситилиб, иссиқ жойда 2 соат тиндирилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Муддат 1,5 2 ой.

Овқатлар сирасига ҳар қандай кўринишида олма ва сабзини, бодринг, қовоқ, ертут, брусника меваси ва шарбатини қўшган маъқул.

Оксалат ва фосфат тошлари бўлганда зирк гули, бузноч гули, брусника япроғи, қорамаржон гули, арчагул гиёҳи, қашқарбеда гиёҳи тенг миқдорда олинади; 10 гр тўпламдан 150 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомиида 10 дақиқа иситилади, 2 соат тиндирилиб, сузилади. Илиқ ҳолда ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 1,5 2 ой.

Парҳез нордон мевалар ва уларнинг шарбатлари, олма, беҳи, нок, узум, зардоли, қорақат билан чекланади. Олма пўчоғи настойидан муттасил ичиб туриш керак (1 л қайнатилган сувга 5 ошқошиқ олма пўчоғи солиниб, 1 соат тиндирилиб, сузилади ва кунда 2 стакандан қанд ёки асал билан ичилади). Буйрак санчиғига:

Кайин барги, стальник илдизи, маймунжон меваси, ялпиз япроғи, қон чўп гиёҳи, ғозпанжа гиёҳи тенг миқдорда 30 гр. ни 1 л қайнатилган сувга солиб иссиқда 30 дақиқа тиндирилиб, сузилади. 1 соат давомида илиқ ҳолда ичилади.

Буғдойиқ илдизлари, қирқбўғим гиёҳи, брусника япроғи, ялпиз япроғи, қизилпойча гиёҳи, тошчўп гиёҳи тенг миқдорда олинади. Худди бундан олдинги тўпламдай тайёрланади ва истеъмол қилинади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Буйрак санчиғи чоғидаги кучли оғриқни босишнинг биринчи воситаси 10 дақиқа давомида 38-39° С илиқликдаги ваннада чўмилишдир. Ваннадан кейин бемор иссиқ ўринда камида 2 соат ётиши керак. Бу вақтда юқорида тайёрланган гиёҳ настойидан ва кўп миқдорда суюқлик ичиши лозим бўлади (камида 1,5 л).

Зангиота сиҳатгоҳи ҳудудида ер остидан чиқаётган маъданли сув «буйрак тош» касаллигида анча фойдали. Илмий изланишлар (1 та номзоддан дисс.), бусувнинг Трускавец сиҳатгоҳидаги сувга ўхшашлигини, хусусиятларида айнан: буйракдаги тошни бирмунча эритиш;

-яллиғланишни камайтириш;

пешоб йўлларини кенгайтириш хусусиятлари борлигини аниқлади.

Одатда сув ҳар 2 кунда шиша идишларда олиб келиниб, 10-15 кун давомида 1,5-2 литрдан ҳар куни ичилади.

Буйрак тоши

Уретрит

Уретрит сийдик чиқариш йўлининг яллиғланиш касаллиги. Уретритнинг икки хили бўлади: махсус (жинсий йўл билан ўтадиган касаллик сабабли) ва номахсус уретрит.

Касаллик сабабига боғлиқ равишда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

• юқумли касалликнинг муайян қўзғатувчиси (гарднереллез, генитал герпес, сўзак, кандидоз, микоплазмоз, трихомониаз, хламидиоз);

• қуйидагилар сабаб бўлган номахсус уретрит: • «одатдаги» микроорганизмлар (бактериал уретритлар):

• сийдик чиқариш йўли шикастланиши(жароҳатли уретрит);

• озуқа ва дори аллергенлари таъсири (аллергик уретрит);

• моддалар алмашинуви бузилиши (фосфатурия, оксалатурия, қандли диабет).

Белгилари

• Ўткир уретритда бўшанаётганда пешоб чиқиш йўлининг ташқи тешигида жизиллаган оғриқ туради.

• Текширилганда пешоб чиқиш йўлининг ташқи тешиги атрофида шиллиқ парданинг қизаргани ва шишганини кўриш мумкин, йиринг ёки шиллиқ йиринг оқиб турган бўлади.

• Гоҳо шу йиринг фақат эрталаблари пешоб чиқариш йўли ташқи тешигини елимлаб турган қобиқ кўринишида кўзга ташланади. Пешоб одатда тиниқ бўлиб, яккам-дуккам йиринг иплари кўринади.

Чўзилиб кетган уретритда яллиғланиш уретранинг орқа бўлимига ва қовуқ бўйинчасига тарқалади (ялпи уретрит).

• Ўткир ялпи уретритда пешоб тез-тез қистайди, охирида оғриқ туради, пешобда йиринг (пиурия) ва қон (гематурия) пайдо бўлади.

• Самарали муолажа қилинмаса, уретрит сурункали касалликка айланиб кетиши мумкин. Бунда бемор пешоб йўлидан ажратма кам чиқишидан безовта бўлади, уни кўпайтириш учун қўзғатувчи омиллар алкоголь истеъмол қилиш, совқотиш, жинсий ҳирс ва ҳоказолар керак бўлади.

Уретритнинг энг хавфли асоратлари:

•пешоб чиқиш йўлининг битиб қолиши (торайиши);

• йирингли простат;

•орхоэпидидимит.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Уретрит аломатлари сезилиши билан урологга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Уретритнинг ҳар қандай ҳолида жинсий йўл билан ўтган касалликларни истисно этиш зарур (трихомониаз, хламидиоз, сўзак ва ҳоказо).

Ташхис умумий кўрик маълумотларига, пешоб чиқувчи йўл ажратмаси ёки уретрит шиллиғининг бактериологик ва бактериоскопик текшируви ўтказилишига асосланади. Кўрсаткичлар бўйича уретроскопия бажарилади.

Муолажа

Муолажа одатда амбулатория тартибида (уй шароитида) олиб борилади. Дорилар касаллик этиологиясига боғлиқ равишда танланади.

Номахсус уретритда шифокорлар парҳезга риоя қилишни тавсия этадилар, пешоб чиқиш йўлини антибактериал препаратлар билан ювадилар, ичиладиган антибиотиклар тайинлайдилар.

Махсус уретрит муолажасида антибактериал дорилар билан даволаш остида қўшимча равишда иммуномодуляторларни қўллайдилар, уларни танлаш бактериологик ўрганишларга боғлиқ.

Сурункали уретритда хуруждан ташқарида фитопреператлар ва гомеопатик воситалар самаралироқдир.

Парҳез. Тўқ тутувчи овқатлар тавсия этилади, пешоб йўлларини безовта қилишга қодир маҳсулотлар истисно этилади, улар: эфир мойи ва ёки шовул кислотасига бой сабзавотлар (пиёз, саримсоқпиёз, шолғом, турп, беҳи, исмалоқ, шовул ва ҳоказо). Зиравор, зирвак, гўшт, балиқ, замбуруғларнинг аччиқ шўрваси, пиво.

Юрак-томир тизими ва буйрак томонидан акс кўрсаткичлар бўлмаса пешоб йўлларини ювиш учун кўп суюқлик ичиш керак (кунда камида 2 л): чой, маъданли сув, шарбатлар, морслар ва ҳоказо.

Дори воситалари. Фармакологик воситалар шифокор тавсияси бўйича ва унинг назорати остида ичилади.

Сиртқи муолажа учун

• Антибактериал дорилар: • Калий перманганат • Мирамистин • Протаргол • Мойчечак дорилари (Ромазулан) • Поликрезулен (Виготил).

• Иммуномодуляторлар: • Полиоксидоний • Циклоферон. Ичиладиган дорилар

• Антибактериал: Амоксиклав • Пефлоксацин (Абактал) • Норфлоксацин • Ципрофлоксацин (Ципринол, Ципробил). • Иммуномодуляторлар: • Флогэнизм «Уро-Ваксон • Циклоферон.

• Фитопрепаратлар ва комеопатик воситалар: • Дала артишоки (Хофитол)» Гентос • Канефрон Н • Дала қирқбўғими Цистон.

Жарроҳлик муолажаси. Пешоб чиқиш йўли стриктураси (торайиши) ривожланганда найча суқиш ёки пластик жарроҳлиги усули бажарилади. Йирингли простотит ривожланганда (простата бези) абсцесслари (йиринглари) очилади ва тозаланади.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Қайин япроғи, луб гиёҳи, қизилмия илдизпояси, арчагул япроғи тенг миқдорда олиниб аралаштирилади. Унинг 10 гр ни 300 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, термосда 2 соат тиндирилади, сузилади. Илиқ ҳолда оз-оздан, ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин ичилади.

Маймунжон меваси, петрушка илдизи, салинчўп гиёҳи, дастарбош гиёҳи тенг миқдорда аралаштирилади ва тўйилади. 10 гр туйилган тўпламдан 250 мл қайнатилган сувга солиб, 5 дақиқа қайнатилади, иссиқда 2 соат дамланиб, сузилади. Ярим стакандан кунда 4 маҳал илиқ ҳолда овқатдан кейин ичилади.

Бўтакўз гули, грушанка гиёҳи, қичитқиўт гиёҳи тенг миқдорда олиниб, 8 гр ни 250 мл қайнатилган сувга солиб, термосда 4 соат дамланиб, сузилади. 1/4 1/2 стакандан кунда 3-4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 3 839 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!