Тухумдон кистаси — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Tuxumdon kistasi

Тухумдон кистаси — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Тухумдон кистаси (юн. Κύστις — халта, пуфакча) — тухумдон тузилмасида пайдо бўладиган ва унинг ҳажмини бир неча баробар оширадиган суюқ ёки ярим суюқ таркибга ега бўлган пуфак шаклидаги ҳосила.

 

Сабаблари

Тухумдонда киста пайдо бўлишининг сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаган. Киста ривожланиш механизмида апоптоз ва гонадотроп гормонларнинг бузилиши рол ўйнаши мумкин.

Бундан ташқари, туртки бўлувчи омиллар қаторига репродуктив ёшда ҳам ҳомиладор бўлмаслик, абортлар ва ендокрин тизим касалликлари ҳам киради. Ушбу омиллар киста шаклланиши хавфини оширади, шунинг учун кўпинча катта ёшли аёлларда климаск даврида ушбу касаллик ташхиси қўйилади.

Таснифи

Функционал кисталар (фолликуляр, лютеинли) тухумдоннинг табиий структуралари — фолликул ва сариқ танадан ҳосил бўлади:

  • Фолликуляр кисталарсодир бўлмаган овуляция ва фолликул ўсишининг давом етиши оқибати ҳисобланади.
  • Лютеинли кисталар(сариқ тана кисталари) овуляциядан кейин ҳосил бўлган сариқ танада ортиқча суюқлик тўпланиши натижасидир.

Функционал кисталар қисқа вақт давомида (2-3 ойгача) мавжуд бўлиб, ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

 

Ендометриоид кисталар (ендометриомалар) тухумдон ендометриози туфайли пайдо бўлади. Ендометриоз ўчоғидан ҳар ойда кичик қон кетишлар тухумдонда қон билан тўлган бўшлиқ пайдо бўлишига олиб келади. Унинг ичидаги қон вақт ўтиши билан қуюқлашади, қораяди ва тузилиши ва рангига кўра суюқ шоколадга ўхшаш бўлади. Шунинг учун бундай кисталар «шоколадли» деб ҳам аталади.

 

Кистоз ўсмалар ҳақиқий ўсимталарга оид саналади, аммо уларда кистанинг ташқи белгилари ҳам мавжуд. Киста ва кистоз ўсмаларни баъзан фақатгина гистологик текширувдан кейин ажратиш мумкин. Кистоз ўсмалар сероз ва муциноз систаденомаларни, шунингдек йетук тератомаларни (дермоид кисталарни) ўз ичига олади.

Аломатлари

Тухумдон кисталари кўпинча ҳеч бир белги намоён қилмай, профилактик текширувлар ёки бошқа сабабга кўра ултратовушли текширув ўтказиш пайтида аниқланади.

 

Оғриқ одатда қориннинг пастки қисмида бир томонлама қайд етилади, тортувчи ёки симилловчи табиатга ега ва жинсий алоқа пайтида юзага келиши ёки кучайиши мумкин. Кўпинча бу шунчаки оғирлик ҳисси сифатида намоён бўлади. Оғриқ кучайиши, бундан ташқари кўнгил айниши, қусиш билан кечиши, қорин бўшлиғига тарқалиши ва асоратлар ривожланишида (кистанинг буралиши ёки ёрилишида) тўғри ичакка ўтиши мумкин. Дермоид кисталар кўпинча буралиб қолса, лютеинли кисталарда ёрилиш кўпроқ кузатилади. Фолликуляр кистанинг ёрилишига қисқа муддатли оғриқ ҳамроҳлик қилиши мумкин, аммо у саломатлик учун хавф туғдирмайди.

 

Ҳайз сиклининг бузилиши менструациянинг кечикиши ёки бачадондан дисфункционал қон кетиши кўринишида намоён бўлиши мумкин. Қориннинг катталашиши фақат катта кистоз ўсмаларда кузатилади.

Ташхислаш

Тухумдонда ҳажмли ҳосила пайдо бўлиши шифокор томонидан кўрик вақтида аниқланиши мумкин, аммо киста ташхиси ултратовушли текширувдан сўнг қўйилади. УТ текширувнинг у ёки бу белгиларига кўра, маълум бир еҳтимоллик билан тухумдон кистасининг маълум бир турини тахмин қилиш мумкин. Агар киста деворида зич тузилмалар бўлса, саратон касаллигини истисно етиш учун онкомер CА-125 (саратон антигени) учун синов ўтказилади.

Даволаш

Агар УТТ бўйича бирон бир ўсимтанинг аниқ белгилари (қаттиқ киритмалар) аниқланмаса, кичкина (1 см гача) бўлган кисталар учун кутиш тактикаси қўлланилади.

Консерватив терапия гормонал контрацептивларни қабул қилиш орқали кисталарнинг ўсишини камайтириш ёки олдини олишга қаратилган.

 

Жарроҳлик амалиётига 2-3 ҳайз сикли давомида кутиш тактикаси кистанинг йўқолиб кетишига олиб келмаган ҳолларда мурожаат қилинади. Жарроҳлик пайтида лапороскопия усули қўлланилиб, киста репродуктив ёшдаги аёлларда соғлом тухумдон тўқимасини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда олиб ташланади.

Киста оғриқ билан намоён бўлса, тухумдон функсияси бузилиши 2 ҳайз сиклидан ортиқ давом еца ва ўсма белгилари аниқланмаса, унинг ултратовушли скан назорати остида пункцияси ва аспирацияси амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда вагинал ултратовушли узаткич ва пункцион насадкадан фойдаланиб, киста бўшлиғига игна киритилади. Киста таркиби аспирацияланади ва ситологик текширувдан ўтказилади. Бўшлиққа склерозловчи хусусиятга ега 10-15 мл етил спирти юборилади. Аспирацион терапия усуллари репродуктив ёшдаги аёлларда ўзини тўлиқ оқлаган.

 

(Visited 5 067 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!