ТУМОВ (РИНИТ) СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ, ТAШХИСЛAШ, ДAВОЛAШ

тумов

ТУМОВ (РИНИТ) СAБAБЛAРИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАСА НИМА БОЛАДИ

Тумов (Ринит) бурун бўшлиғи шилимшиқ пардасининг шамоллаши. Касаллик ўткир, сурункали ва аллергик ринитларга бўлинади.

Ўткир ринит мустақил касаллик ёки респиратор юқумли, бурун ўсимта бўшлиғининг шамоллаш касалликлари зуҳури бўлиши мумкин (қ. Гайморит, Синусит) ва ҳоказо. Сурункали ринит бурун бўшлиғи шиллимиқ пардасининг чўзилиб кетган ўткир шамоллашуви оқибатида ёки чанг, айрим газлари, ноқулай иқлимнинг узоқ муддатли таъсири натижасида ривожланади.

Аллергик ринитга турли аллергенлар таъсири сабаб бўлади (қ. Аллергия).

Тумов  Белгилари НИМАЛАРГА этибор бериш керак

Ринитларнинг барча турлари учун хос хусусиятлар • Бурун оқиши. • Бурун битиши. • Бурундан нафас олишнинг қийинлашуви. • Ҳид билиш қобилиятининг пасайиши. • Акса уриш ва бурун қичиши.

Ринитнинг алоҳида турлари хусусиятлари Ўткир ринит

• Ҳароратнинг бир зайлда кўтарилиши, бироз сирқовланиш, димоғда қуруқликни ҳис этиш, бурун қичиши.

• Бурундан ажралиб чиққан жуда кўп суюқликлар бориббориб шиллиқ йирингга айланади, майда қон томирлари ёрилганда қонталаш бўлади.

• Бурун шиллиқ пардаси шамоллаши бошқа алоҳида нафас йўлларига, шунингдек, бурун бўшлиғи, эшитув найчаси, қулоққа ҳам тарқалиши мумкин. Сурункали ринит

• Бурундан вақти-вақти билан ажратмалар чиқиши ва уларнинг тиқилиб қолиши.

• Бориб-бориб ажратмалар ёпишқоқ бўлиб қолади, қийин чилик билан ажралади, тез қота бошлайди ва қобиқлар ҳосил бўлади.

• Кўпчилик енгил бурун қоққанда ҳам бурундан қон кетади, бу шамоллаган шиллиқ парданинг енгил шикастланиши билан боғлиқ.

• Кейинги босқичларда ҳид билиш сезгиси бузилади, у бутунлай ғойиб бўлиши ҳам мумкин.

тумов

healthcare, flu, rhinitis, medicine and people concept — close up of sick woman using nasal spray over snow 

Аллергик ринит хакида керакли малумотлар

• Тез, фақат алларген (ўсимликлар гулчанги, оқсилли ва корхона чанги, ҳайвонлар юнги ва ҳоказолар) билан тўқнаш келганда пайдо бўлади.

• Айрим ҳолларда аллергенни аниқлаш учун махсус текширув зарур бўлади (қ.Аллерген).

• Тана ҳарорати жойида, умумий кайфиятдан шикоят йўқ. аллергиянинг коньюнктивит ёки бошқа кўринишлари тез-тез намоён бўлиб туради.

• Бурундан суюқ, оппоқ ажратмалар чиқади. • Хуружлар оралиғидаги даврда барча аломатлар бутунлай ғойиб бўлади.

тумов

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Хусусан сурункали ринит борлигида шифокорга, яхшиси отоларингологга мурожаат қилиш зарур.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Ринит кўплаб касалликлар аломати бўлиши мумкин. У бурун деворларининг қийшайиши, гайморитда, бурун бўшлиғи ажратмалари ва ҳоказо. Шу боис ташхисни аниқлаш учун шифокорлар қуйидагиларни қўллайдилар:

•риноскопия; • бурун бўшлиқларининг ультратовушли ва рентгенологик текшируви.

Тумов  Муолажа

Ҳозирги дорилар ичида ринит муолажаси учун бурун томизғиси, суртма, аэрозол, спрей сингари кўплаб хилма-хил дори воситалари мавжуд, томир торайтирувчи, шамоллашга қарши, аллергияга қарши воситалар шунга киради.

Айрим дориларни шифокор айтмасдан ҳам, йўриқномани ўқиб қўлласа бўлаверади.

• Томир торайтирувчи дорилар: Нафазолин (Нафазол, Нафтизин, Санорин) • Ксилометазолин (Галазолин, Отривин, Саноринчик) • Окситазолин (Називин) • Тетразолин (Тизин).

• Аллергияга қарши препаратлар: Азеластин (Аллергодил) * Кромоглицевий кислота (Ифирал, Кромогексал, Кромоглин, Стадаглицин).

• Аралаш дорилар: Аква-марис • Виброцил • Каметон • Низол адванс • Санорин-аналлергин • Пинасол.

тумов

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Сариқандоз ва ойболдирғон илдизи, илдиз пояси 15 гр дан 1 л совуқ сувга солиб, 10 дақиқа қайнатилади ва 1 стакандан илиқ ҳолда кунда 3-4 маҳал ичилади.

Янги бодрезак меваси туйилиб, асал қўшилади, уй ҳароратидаги қайнатилган сувга солиб аралаштирилади ва суткасига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади. Грипп ва шамоллашга ҳам даво.

Экинлар қуриганда тизимгул япроқларидан йиғиб олинади 1 ошқошиғи 1,5-2 л қайнатилган сувда дамлаб, суткасига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади. Ҳарорат кўтарилиши, грипп, шамоллашларга даво.

1 стакан сут (хоми) ва 1 ошқошиқ шалфей 10 дақиқа паст оловда қайнатилади, сузиб олиниб, яна қайнатилади, бироз совутиб, ётиш олдидан ичилади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Эман пўстлоғи 10 гр, қизилпойча гиёҳи 5 гр, жўка гули 10 гр олиб туюлади. Туйилганидан 20 гр ни 200 мл қайнатилган сувга солиб, 3-4 соат давомида тиндирилади, истеъмол қилишдан олдин 3-5 томчи оқ қарағай мойидан томизилади. Бурун томизғиси суткасига 3-4 маҳал 6-8 томчидан ёки ингаляция учун ишлатилади муолажа муддати 3-4 маҳал, 1 ингаляция муддати 5 дақиқа.

Ринитда саримсоқпиёз ва пиёзнинг янги олинган шарбати даво. У бурун шиллиқ пардасини зарарлантиради, шунинг учун

1:20, 1:50 нисбатда сув кўшилади ёки 5-10 % ли табиий асал эритмаси аралаштирилади (1:5, 1:10 нисбатда). Бурунга бош карам сувидан ёки қизил лавлаги сувидан кунда 4 маҳал 3-4 томчидан томизилади.

Ўткир ринитда каланхоэнинг табиий шираси яхши ёрдам қилади. Уни ҳар 4 соатда 3-4 томчидан томизилади.

тумов

Бурун учун машқлар

Вазомотор ринит билан оғриган беморларга ҳарорат алмашинуви ёки иссиқ овқатдан қаттиқ таъсирланиб кетмаслиги учун бурун машқ амалларини бажариб туриш тавсия этилади. Салфетка ёки кичикроқ юмшоқ сочиқ олиб, илиқ сувда ҳўллайсиз, оғиз ва кўзларни юммасдан, уни бурун ва юзга босасиз.

Ҳар куни сув ҳароратини 1% га тушириб ва ушбу компресснинг туриш муддатини ошириб борасиз. Аммо совуқ сочиқни юзингизга 5 дақиқадан ортиқ босиб турманг. Уни олгач, юзингизни қуруқ салфетка билан артасиз-да, қош оралиғини қаттиққаттиқ ишқалайсиз.

тумов

Нуқтали уқалаш

1. Нуқта жойи: манглайда, соч ўсган чегарадан ўтувчи чизиқ ўртасида. Таъсир этувчи чизиқ ўртасида. Таъсир қилиш усули: кўрсаткич бармоқ болишчаси билан нуқтани соат мили йўналишида 2-3 дақиқа айланма ҳаракат билан уқалаб, бармоқни енгил оғриқ пайдо бўлгунча қаттиқроқ босиб бораверасиз.

2. Нуқталар жойи: тенг чизиқда, қошларнинг ички чеккаларида жойлашган. Таъсир қилиш усули: Юқоридагидек.

3. Нуқта жойи: қошлар оралиғида. Таъсир қилиш усули: Юқоридагидек.

4. Нуқталар жойи: бурун суягининг икки ёнида.

Таъсир қилиш усули: Юқоридагидек.

Нуқтали уқалашни хушбўй, дейлик лаванда мойи билан бажариш мумкин. 1 томчи лаванда мойини 1 чойқошиқ ҳар қандай ўсимлик мойи билан аралаштирилади. Мойни уқаланадиган жойга суртасиз-да, соат мили йўналишида нуқтани айланма ҳаракат билан уқалайсиз, енгил оғриқ пайдо бўлгунча қаттиқроқ босиб бораверасиз.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

тумов

(Visited 663 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!