Tovon yorilishini davolash

Товон ёрилиши кўпчиликнинг ҳаётида учраб турадиган дард. Кўпгина инсон кундалик ҳаёт ташвишлари билан бўлиб оёғига қарамай қўйиши натижасида товонларида катта-кичик, чуқур-саёз кўринишда ёриқлар пайдо бўлади. 

Натижада юриш-туриши қийинлашади. Айниқса, жисмоний иш қилаётганда қаттиқ оғриқлар пайдо бўлади. Кечаси дам олиш учун ётганда ачишиб, гоҳо лўқиллаб оғрийди. Кеча бедор ўтади.

Болалардаги товон жароҳати уларни инжиқ қилади, йиғига сабаб бўлади. Бу дардга чалинганлар кўпинча оқсаб юради, ҳасса таёқда ёки товонини босмай юришга ҳаракат қилади. Баъзи одамлар учун бу касаллик анчагина ташвиш, безовталик туғдиради.

Товон ёрилишининг сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин. Товон шўрланиши натижасида киши ҳаддан ташқари қуриб кетиши оқибатида майда қон томирларининг фаолияти бузилади. Уларда қон оқиш жараёни қисман тўхгаб қолади.

Товонни узоқ ювмай юриш туфайли қора кирларнинг кўпайиши ҳам товон ёрилишига сабаб бўлади. Шунингдек, доимо сувда, захда бўлиш ҳам товонда ёриқлар пайдо қилади. Товоннинг қаттиқ шамоллаши ҳам унда ёриқчалар пайдо қилади. Сакраш натижасида ҳам товон зарбага бардош беролмай ёрилиши мумкин.

Товон ёрилганда товоннинг ўзида иситма чиқиши мумкин. Товон ёрилиши касаллиги инсон ҳаёти учун хавфли бўлмасада, соғликка зарар беради. Товон ёрилмаслиги учун доимо илиқ сувда ювиб туриш, тсзда касалликнинг олдини олиб даволанишга киришиш лсоим. Ҳар ҳолда ҳамма аъзоларингиз қаторида ўз товонингиздан ҳам хабар олиб туришни унутмаслигингиз мақсадга мурэфиқ ишдир.

1.    Товонни илиқ сувда совунлаб ювиб, қуритиб, эритилган қўй ёғи суртиш лозим. Иложи бўлса, қора қўчқорнинг думба ёғини суртиб боғлаш лозим. Бу ишни товон тузалиб кетгунга қадар ҳар куни ётиш олдидан бажариш лозим.

2.    Бир ҳафта ҳар куни 1 маҳал андизнинг қайнатма сувида 40 дақиқа оёқни ванна қилиш, ҳар сафар қайнатмани қайта иситиб, сув тугагунча такрор қилиш керак.

3.    Қора қўчқор думбасини озроқ олиб, ўтда қиздириб иссиқлай ёрилган жойларга қўйиб, боғлаб ётиш зарур.

4.    Товонни илиқ сувда ювиб, қуритиб, қайнаган илиқ сувда «мошдек» тоза мўмиёни эритиб, суртиб, устидан бир парча юмшоқ қоғозни ёпиб, пайпоқ кийиб ётиш керак. Товон тузалиб кетгунча такрор бажарилади.

5.    Товон тузалгунча доғ қилинган пахта ёғини ҳам суртиб боғлаб ётиш мумкин.

6.    Шафтоли ёғини суртиб, боғлаб ётилса ҳам фойда қилади.

7.    Алой баргини янчиб, боғлаб ётилса ҳам фойда қилади.

8.    Юқорида айтилган дори-дармонларнинг қайси бири сизнинг уйингизда бўлса, ўшандан фойдаланинг. Айтилган дориларнинг ҳаммасини бирданига ишлатиш шарт эмас, албатта.

(Visited 13 546 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!