ТИШ ОҒРИҒИ ХАСТАЛИКЛАРИ

1.    Газак ўти янчилади ва у юпқа пахтага ўралиб, гиш билан лабнинг орасида тутиб турилади, шунда оғриқ қолади. 2.    Агар зарчўбанинг илдизини янчиб, пахтага ўраб тишга қўйилса, тишни оғриқсиз қўпоради. Суғуриб олишга ҳожат
қолмайди. Агар оғриқ кучайиб қолса, бодринг илдизини тишнинг остида тутиб турилса, 10 дақиқада оғриқаар кетади.

Агар хурмо ғўрасининг қайнатмаси билан оғиз чайилса, тиш илдизидан қон келмайди ва қон келишни тўхтатади. Агар шеролчин чайналса, оғиздан ёмон ҳидлар келмайди.

4.    Кишининг тиши чириётган бўлса, шафтоли баргини қуритиб, талқонини озроқ пахтага ўраб, уни оғизда 15 дақиқа ушлаб туриш керак. Шундай қилиб бир неча марта такрорланса, чириш тўхтайди. Агар турпни майдалаб, 40 дақиқа қайнатилса ва асал билан қўшиб ейилса, балғамни йўқотади ҳамда оғиздан сув оқишни тўхтатади.

5.    Тиш оғриғи иссиқцан юз берса, унинг белгиси совуқ сувдан роҳат топишдандир.
Давоси: сиркага гулоб қўшиб, оғизда 12 дақиқа ушлаб ташланса, оғриқ даф бўлади. (3 кун 3 маҳалдан ғар-ғара қилиш лозим).

6.    Тиш оғриғи совуқдан юз берса, унинг белгиси иссиқ нарсалардан наф кўриш, совуқ нарсалардан зарар топишдандир.
Давоси. занжабил, мурч, назла ўти ёки горчица кабиларнинг биронтасини туйиб элаб, ўшанча миқдорда туз қўшиб, оғриқ тишга сепиб қўйилади. Ёки занжабил ва мурчдан тенгма-тенг олиб, чала туйиб, қайнатилади ва докадан ўтказилади, сўнг 12 дақиқа 1 қошиғини оғизда тутиб ташланса, оғриқдар даф бўлади. (5 кун 3 маҳал).

(Visited 1 119 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!