Тил окариши – сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш усуллари

Тил окариши

Тил окариши ёхуд оқ караш ҳосил бўлиши — сабаблари, даволаш усуллари

Кўпчилик ерта тонгда тилнинг устида оқ караш мавжудлигини пайқаган бўлса керак. Уни йўқ қилиш учун баъзи тиш чўткаларининг орқа томони махсус пластинкалар билан жиҳозланган. Ушбу караш ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди, ҳидсиз бўлади ва осонгина бартараф қилинади. Аммо у қалинлашса, кремсимон қуюқликда бўлса ва ёқимсиз ҳидга ега бўлса, бу кўплаб касалликлар, жумладан, ошқозон-ичак тракти касалликлари аломати бўлиши мумкин.

Тилнинг ҳолати — ошқозон-ичак трактининг ҳолати акси

Тил, аниқроғи унинг ташқи кўриниши мутахассисга ошқозон-ичак тракти қандай қилиб фаолият кўрсатаётгани ҳақида маълумот бериши мумкин. Агар киши соғлом бўлса, тил хира пушти ранг ва майин, бир текис бўялганган сиртга ега бўлади.

Ҳар бир киши тиббий кўрикдан ўтиш чоғида шифокорлар тилни кўрсатишни сўраши билан таниш. Бунда шифокор тилнинг ҳажмига еътибор беради ва унинг юзасида шиш ва тиш изларининг мавжудлигини текширади.

Шундай қилиб, шифокор милк шиллиқ қаватининг яллиғланишини (гингивитстоматит, миксидема) ва акромегалия — гормонал мувозанатнинг бузилишини аниқлай олади. Тил сиртининг қуруқлиги ўткир юқумли касалликлар натижасида юзага келиши ҳам мумкин: гриппич терлама ёки сепсис. Шунингдек, уни тинимсиз қусиш, диарея, перитонит ёки полиурия келтириб чиқаришга қодир.

Юзаки сўрғичсимон қатламнинг ҳолати ва тилнинг ранги шунингдек ички касалликлар аломати сифатида хизмат қилади, бунда қуйидаги касалликлардан шубҳа қилинади:

Аммо шифокорлар тил окаришига — унинг бутун юзаси ёки маълум қисмлари оқ ёки бироз сарғиш, зич бўлган караш билан қопланганлигига алоҳида еътибор беришади — бу ошқозон-ичак трактида мумкин бўлган кўплаб касалликларга ишора қилади.

Тил окариши сабаблари

Соғлом одамларда ерталаб уйғонганда тилда оқ караш ҳосил бўлиши — бу ўлган епителий ва вақтинча ҳаракациз бўлган бактериялар тўпланмаси ва уларнинг ҳаётий фаолияти натижаси ҳисобланади. Уйғоқ ҳолатда улар доимий равишда сўлак билан ювилиб турилади.

Бу фойдали ва патоген бактериялар ҳар бир организмда мавжуд ва улар кўплаб жараёнларда қатнашади.

Бундай турдаги тилдаги карашни тўқималарга зарар йетказмасликка ҳаракат қилиб, айлана ҳаракатлар билан тозалаш керак. Бироқ, караш шаклланишининг бошқа, жиддийроқ сабаблари ҳам бор.

  • Унинг қалинлиги ошиши ёки бироз кулранг тусга кириши иммунитетнинг пасайишидан далолат беради, бу ҳолда патоген бактериялар сони ортади.
  • Караш тилнинг учида ёки фақат четларида консентрацияланган бўлса, нафас олиш тизимининг фаолиятига еътибор бериш керак. Баъзан бундай ҳолат чекувчиларда ҳам кузатилади.
  • Тилнинг илдизида ёки унинг асоси ёнларида алоҳида-алоҳида жойлашган оқ карашлар пайдо бўлиса, бу ривожланаётган буйрак касалликларидангапириши мумкин.
  • Замбуруғли касалликлар, хусусан, кандидозёки молочница карашнинг творогсимон бўлиши билан намоён бўлади. Ангинада еса бутун тил усти бўйлаб окариш аниқланади, бунда иситма кузатилади, бодомсимон безлар катталашади ва ютинишда қийинчиликлар сезилади.
  • Ерталаб карашда тиш излари аниқланадиган бўлса, бу ичакларда озиқ-овқатнинг ёмон ҳазм бўлиши белгиси бўлиши мумкин.
  • Тилнинг ўрта қисмида зич оқ рангли караш тўпланиб қолса ва унда ёрилишлар аниқланса, гастрит хавфи мавжуд.

Баъзи ҳолларда киши мустақил равишда ўз таомномасига ўзгартириш киритиб, муаммони ҳал қилиши мумкин, лекин гастроентерологга мурожаат қилиш ва унинг тавсияларига амал қилиш яхшироқдир.

Тилдаги оқ карашни йўқотиш

Тонгда ҳеч қандай ҳидсиз бўлган карашни шунчаки махсус чўтка ёрдамида тозалаб ташлаш мумкин. Бироқ саломатлик бузилишининг оқибати ҳисобланадиган унинг ҳолати ўзгаришини инкор етиб бўлмайди. Бу ҳолда унинг бирламчи сабабини бартараф етиш керак.

Тил окаришида биринчи мурожаат қилиш керак бўлган шифокор — терапевт саналади. У тегишли кўриклардан сўнг сизга тўғри йўлланма беради.

Муаммо ўз вақтида аниқланса, айниқса чақалоқларда ва болаларда, уни даволаш анча осонроқ бўлади.

 

(Visited 1 257 times, 6 visits today)

Related posts

Leave a Comment