tibbiyot

Тиббиёт, медицина, табобат — кишилар согʻлигʻини сақлаш ва мустаҳкамлаш, умрни узайтириш, касалликларнинг олдини олиш, даволаш ҳақидаги билимлар ва шу соҳадаги амалий тадбирлар мажмуи.

В и т а м и н   Б1

(Тиамин), 1912 йилда К.Функ томонидан ўрганилган, унинг номи тиамин грекча «тион-олтингугурт» атамасидан олинган. Тиамин— коʻпгина озиқовқат маҳсулотлари таркибига киради. У асосан доннинг муртаги ва қобигʻи (кепаги)да боʻлади. Тиамин организмда углеводлар алмашинувида муҳим аҳамиятга ега; овқат углеводларга сероб боʻлса, уларни оʻзлаштириш учун тиамин коʻпроқ талаб қилинади. Тиамин боʻлмаса, полиневрит касаллиги роʻй беради. Организмда бу витамин боʻлмаса ёки йетишмаса, нерв системасининг огʻир касаллиги — бери-бери пайдо боʻлади, шунингдек ичак перисталтикаси сусаяди, қабзият, мускуллар боʻшашиши, жисмоний ва руҳий иш қобилиятининг пасайиши кузатилади.

Витамин Б1 (тиамин) организмнинг оқсил ва углеводород алмашинувини мувозанатга келтиради. Бу витамин углеводлар алмашинувини мўтадиллаштиради, асаб тизими, ҳужайралар ва ошқозон-ичак тракти фаолияти учун зарур. Улар одам ва ҳайвон организмларида тиаминпирофосфатга айланиб, пироузум кислотасини декарбоксилланиш реаксиясининг маҳсус биокатализатори вазифасини бажаради, кучли заҳарли модда-пироузум кислотасини йўқотиб, асаб тизимининг қўзғалишини меъёрлаштиради.

Унинг йетишмовчилиги енг аввало нерв тизими фаолиятининг ўзгаришига олиб келади, хотиранинг сусайиши, ундан ташқари ошқозон-ичак ва қон томирлар тизимининг яхши фаолият кўрсатмаслигига олиб келади. Авитаминоз Б1 да бери-бери касаллиги (полиневрит, периферик нерв толаларининг яллиғланиши) туфайли фалажлик касаллиги кузатилади. Шу билан бирга, сувнинг алмашинувини бузилиши, юрак-қон томирлари тизими функсияларининг бузилиши кузатилади. Витамин Б1 йирингли инфексияларга қарши иммунитетни ишлаб чиқаради, у айниқса: ҳуснбузарлар, тери қичишиши, крапивниcани даволашда зарурдир. Ақлий ва жисмоний фаолият билан кўп шуғулланувчилар бу витаминни кўпроқ истеъмол қилиши керак. Соч кўп тўкилиши ва оқариши шу витамин йетишмаслигидан далолат беради.

Бу сувда ерувчи витамин ҳисобланиб, шу сабабли бундай маҳсулотлар қайнатиб пиширилганда унинг суви ҳам ана шу витаминга бой бўлади. Ушбу витамин сода таъсири остида нобуд бўлади. Ушбу витаминдаги бир суткалик талаб 1-2 мг.ни ташкил етади.

Ушбу витамин қайси маҳсулотларда мавжуддир: булар — дағал майдаланган ундан тайёрланган нонлар, ёрмалар (гречка, сули, сўк), нўхат, фасолъ, соя, пиво дрожжилари, жигар, мол гўштидир. Унинг табиий манбаълари ачитқи, айниқса пиво ачитқиси, нон ачитқиси(хамиртуруш), дон, ёрма, нон(айниқса, қора нон), сабзавотлардир.

Витамин Б2

Витамин Б2 (рибофлавин) — ҳужайралар алмашинуви жараёнини ва терининг юза қатламидвги жараёнда мувозанатга келтирувчи вазифани бажаради, ундан ташқари нафас олиш жараёнида ҳам иштирок етади. Рибофлавин— оʻсиш жараёнида қатнашади ва оʻстирувчи омилларга киради. Оқсил, ёгʻ ва углеводлар алмашинувида иштирок етади. Марказий нерв системаси ҳолатини ростлайди, коʻз гавҳаридаги моддалар алмашинувига таʼсир етади, ёругʻликни сезиш ва ранг ажратишга ёрдам беради.

Бу витамин йетишмаса, юзингизда ҳуснбузар пайдо бўлади. Рибофлавин организмга озиқ-овқат билан киради, овқатда рибофлавин йетишмаса огʻиз бурчаги, лаб ёрилади, соч тоʻкилади, конʼюнктивит ва блефарит кузатилади, шиллиқ қатламларнинг яллиғланишига, сочларнинг тўкилишига, бош айланишига олиб келиши мумкин. Ушбу витаминнинг узоқ вақт давомида етишмовчилигида тери силлиқликни йўқотиб, қари тери кўринишини егаллай бошлайди. Авитаминоз  Б2 да ўсишнингтўхташи, сочни тушиши, шиллик қобиқлар (айниқса, оғиз бурчаклари)ни зарарланиши, ишчанлик қобилиятини пасайиши, гемоглобин синтезинингбузилиши ҳолатлари кузатилади.

Унинг муҳим озиқ-овқатлардаги манбалари бу — сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, тухум, жигар, ёрмалар (гречка ва сули ёрмалари) ва нондир. Б2 витаминининг бир суткадаги талаби — 2-5 мг.ни ташкил қилади.

Витамин Б6

Витамин Б6 (пиридоксин). Организмда муҳим вазифаларни бажаради. Асаб тизими ва оқсиллар алмашинуви учун зарур.  У оқсил ва ёгʻнинг нормал ҳазм боʻлишини таʼминлаб, азот алмашинувида муҳим рол оʻйнайди. Ушбу витамин соч тўкилганда, терининг яллиғланишида қабул қилинади.

Витамин Б6 таркибига ега асосий маҳсулотлар — жигар, фасолъ, ёрмалар (гречка, сўк), буғдой уни, дрожжи. Б6 витаминида бўлган суткалик еҳтиёж — 1-2 мг.ни ташкил қилади.

Пиридоксин (В6 витамин)— коʻпгина оʻсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари: ачитқи, бугʻдой муртаги, жигар, балиқ, мол гоʻшти ва дуккакли донда боʻлади. Бу витамин жигар, сут, картошка, сабзи, тухум, сариёғ, гуруч, буғдой ва карамда кўп бўлади.

Организмда пиридоксин йетишмаса болалар оʻсмай қолади, меʼда-ичак иши бузилади, камқонлик роʻй беради. Ҳомиладорларда стоматит, терининг яллигʻланиши, қоʻзгʻалувчанлик, уйқусизлик кузатилади. Киши организми учун зарур миқдордаги пиридоксин ичак бактериялари таʼсирида ҳосил боʻлади.

Витамин Б12

Витамин Б12 (Сианокобаламин) — юқори биологик фаол модда. Метионин, нуклеин кислоталар синтезида ва қон яратилиши жараёнида қатнашади.

Сианкобаламин жониворлар табиатига ега маҳсулотларда бўлади. Булар: жигар, гўшт, балиқнинг айрим турлари, пишлоқ ва ҳ. Б12 витамини ичак флорасида ҳам ишлаб чиқарилади. Б12 витаминида бўлган суткалик еҳтиёж — 15-20 мкг.ни ташкил қилади.

Организмга овқат билан киради, у организмда йетишмаса, камқонлик пайдо боʻлади. Сианкобаламин мол жигарида айниқса коʻп.

Витамин Б9

Витамин Б9 — қариш жараёнини секинлаштиради.

Фолий кислотаси — дағал майдаланган ун ва ушбу ундан тайёрланган нон маҳсулотларида, ёрмаларда (гречка, сули, сўк), фасолъ, гулкарам, қўзиқорин, жигар, творог, пишлоқ ва икрада мавжуддир. Маҳсулотларнинг пиширилиши натижасида 80-90% гача маҳсулотдаги витамин йўқолишини билишингиз муҳимдир.

Фолат кислота баʼзи аминокислоталар алмашинувида ва синтезида, шунингдек нуклеин кислоталар синтезида қатнашади, коʻмикнинг қон яратиш функсиясини кучайтиради, В12 витамин-нинг яхши оʻзлаштирилишига ёрдам беради. Фолат кислота оʻсимлик ва ҳайвон маҳсулотларида, айниқса, жигар, буйрак ва яшил баргларда коʻп. Ичак микроорганизмлари фолат кислотани коʻп микдорда синтезлайди.

Ҳозир бўлмаса ҳам, яқин йилларда ҳомиладорликни режалаштираётган аёлга ҳам фолия кислотаси талаб етилади. Чунки ҳомиланинг фолия кислотасига бўлган еҳтиёжи ҳомиладорликнинг илк кунларидан, аёл ҳатто ҳомиладорлик ҳақида билмаган давридан бошланади. Бу муҳим даврни ўтказиб юбормаслик учун ҳомиладор бўлиш имкониятига ега бўлган барча аёллар кунига фолия кислотасини қабул қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Фолий кислотасида инсоннинг кунлик талаби  чақалоқларга 25-35 мкг болалаарга 50-100 мкг катталарга 200 мкг  ҳомиладорларга 400мкг.ни ташкил қилади.

Витамин П

Витамин П (Рутин, Кверсетин, Гесперидин)- ушбу витамин флавоноидов гуруҳига мансубдир. Ўсимликларда у асосан С витамини билан одатда қўшни бўла олади. П витамини қон томирларига ижобий таъсир етади, С витаминининг таъсир кучини оширади, қон томирларининг деворларини бақувватлаштиради. Натижада уларнинг яллиғланишини олдини олади ва қон тўхтатиш хусусиятини оширади. Кверсетин ўсма ҳужайрасини ўсишини секинлаштиради. Айниқса кўкрак бези раки ва қон ракларида қўлланилади. Гесперидин варикокз кенгайган веналарда (варикоз, геморройда) қон томир деворини мустаҳкамлашда екнг қўлланилади

Ушбу витамин шиповник, бузина, липа, қора смородина, лимон пўстлоғида мавжуддир.

Суткалик организм талаби: Рутин — 30 мг, Кверсетин — 15 мг, Гесперидин- 100 мг.

В и т а м и н   ПП  (Никотин кислотаси) 1911 йилда К.Функ томонидан ажратиб олинган ва каптарларда бери-бери касаллигини  даволашда самара бермаслиги аниқланган. Кейинчалик Голдойергер деган олим томонидан пеллагра касаллигини даволашини аниқлагач, уни витаминлар қаторига қўшганлар. Пеллагра атамаси италянча пела агра — ғадир — будир тери маъносини билдиради, унда дерматит, диарея(ич кетиш ), ҳатто, деменсия(ақлнинг заифланиш) касалликлари келиб чиқади.

Витамин ПП

Витамин ПП — теридаги сув алмашинувига жавоб беради, қон томирларини кенгайтиради. Никотинамид, никотин кислота (ПП витамин) ҳужайраларнинг нафас олишида, оқсиллар алмашинувида қатнашади, организмда оʻсимлик оқсилларининг ҳазм боʻлишини тезлаштиради, меʼданинг секрет ва ҳаракат фаолиятини нормаллаштиради, меʼда ости бези ишлаб чиқарадиган секрет ва шира таркибини яхшилаб, жигар ишини барқарорлаштиради. Ушбу витамин ҳуснбузарларни, неврозларни даволашда қўлланилади.

ПП витамини шиповник, зверобой, шалфей, буғдой кепаги, сабзи, қўзиқорин, брусника ва черникаларда мавжуддир.

Организмда никотин кислота йетишмаса пеллагра касаллиги роʻй беБундан ташқари ақлий ўсишдан қолиш, депрессия, ич кетиши, тез чарчаш, уйқусизлик, қонда қанд миқдори камайи, кам қувватлик кузатилади.

Никотин кислота уй паррандаси, мол гоʻшти, жигари, буйрагида, ачитқи, гуруч кепаги, бугʻдой муртагида коʻп боʻлади.

Суткалик талаби катталар учун 20 мг атрофида, оғир меҳнат қилувчиларга 25 мг атрофида, болаларга 6 ойдан 1 ёшгача — 6 мг; 1 ёшдан 1,5 ёшгача — 9 мг; 1,5 ёшдан 2 ёшгача — 10 мг;  3 ёшдан 4 ёшгача — 12 мг;  5 ёшдан 6 ёшгача — 13 мг; 7 ёшдан 10 ёшгача — 15 мг; 11 ёшдан 13 ёшгача — 19 мг; Ўспирин болалар 14-17 ёшгача — 21 мг; Ўспирин қизлар 14-17 ёшгача — 18 мг.

Витамин Б5 (Пантотен кислотаси)

Пантотен кислотаси (Б гуруҳи витаминларига мансубдир) — тери яллиғланишини олдини олади, соч тўкилишидан ҳимоя қилади, тўқималарга ижобий таъсир ўтказади, ичакларда овқатнинг сўрилиш жараёнида иштирок етади. Ундан асосан яллиғланиш жараёнида, музлаганда, болдир жароҳатларида фойдаланилади. Пантотенат кислота (Б5 витамин) — оʻсимлик ва ҳайвон тоʻқималарида коʻп. Нерв системаси ҳамда буйрак усти ва қалқонсимон безлар фаолиятини нормаллаштиради.

Пантотен кислотаси сулида, янги ва қуритилган нўхатда, картошка, помидор ва земляникада мавжуддир.

Суткалик дозаси катталарга — 0,4-0,8 гр, болаларга — 0,1-0,4 гр.

Витамин Ҳ

Витамин Ҳ (биотин) — терининг соғлом кўриниши учун зарур витаминлардан биридир. Унинг йетишмовчилиги терининг яллиғланиши, себорейяли дерматит, сочларнинг кучли тўкилиши, ёмон умумий аҳвол билан намоён бўлади.

Ҳ витамини меваларда, ўсимликларнинг янги чиқаётган баргларида, буғдой донларида, яшил нўхат, ёнғоқ, пиёз, дуккаклик ўсимликларда ва жигарда мавжуддир.

Суткалик талаби 30-100 мкг

Витамин C

Витамин C — аллергик ҳолатларни кучини камайтиради, қон томирларини бақувватлаштиради, организмнинг қаршилик кучини оширади, бирлаштирувчи тўқималарнинг ҳолатини яхшилайди. Аскорбин кислота (C витамин) — моддалар алмашинувида, бириктирувчи тоʻқималарнинг оʻзлаштирилишида, бу тоʻқималарнинг нормал ҳолатда тутиб турилиши ва тикланишида муҳим аҳамиятга ега. Шу билан бирга терининг силлиқлигини таъминлаган ҳолда, унинг тез қаришидан асрайди. Ундан ташқари аскорбин кислотаси қоннинг қуюлишида иштирок етади ва айрим гормонларнинг ишлаб чиқарилишида ҳам иштирок етади. С витамини вирус ва бактериал инфексиялардан ҳимоя қилиш хусусиятига егадир. С витамини терида пигментнинг тўғри тақсимланишида кўмаклашади.

Унинг йетишмовчилиги терини рангсиз қилиб, инсон тез чарчайдиган бўлиб қолади. Организмда C витамин йетишмаса, тогʻай ва суяк тоʻқималари тузилиши бузилади, лавша (синга) касаллиги роʻй беради. Организмда аскорбин кислота ҳосил боʻлмайди ва тоʻпланмайди.

Витамин C: Организмни касалликка қарши курашиш қобилиятини кўтаради. Қон томири тизими ва терида доғ пайдо бўлмаслиги учун зарур. Бу витамин барча цитрус меваларда, қулупной, малина, карам, петрушка, укроп, қизил қалампир ва бақлажонда кўп бўлади. C витамини барча меваларда ва ям-яшил кўкатларда мавжуддир. Шиповник, қора смородина, облепиха, ширин булғор қалампири, укроп, петрушка, гулкарам ва карамда, апелъсин, қулупнай, рябина, олмалар, гилос, шавелъ, шпинат, картошка ва бошқа маҳсулотларда мавжуддир. Унинг миқдори айниқса, петрушка, шиповник, облепиха, қора смородиналарда кўпдир.

Ушбу витаминдаги инсоннинг кунлик еҳтиёжи 60-100 мг.ни ташкил қилади.

Витамин А

Витамин  А   «Ретинол»,  1909 йилда очилган ва 1933 йилда синтезланган. Икки хил формада бўлади: ретинол ва каротин.

Витамин А (ретинол) — ушбу витамин ўсиш жараёни ҳамда кўзларга ўз ижобий таъсирини ўтказади. Ретинол (А витамин) табиатда кенг тарқалган. Оʻсимлик тоʻқималарида А провитамин (организмда ретинолга айланадиган каротиноид пигментлар) ҳолида учрайди. Коʻриш пигментлари ҳосил боʻлишида қатнашиб, организмнинг нормал оʻсишини, коʻзнинг турли даражадаги ёругʻликка мослашишини таʼминлайди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, А витамини узоқ вақт давомидаги ёруғлик нури, кислород ёки юқори ҳарорат остида нобуд бўлади. Сифациз ёғлар ҳам витамин Ани нобуд қиладилар.

Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Унинг озуқавий манбалари бу — балиқ ва жониворларнинг жигари, сариёғ, қаймоқ, пишлоқ, тухум сариғи, балиқ ёғидир. Ўсимлик маҳсулотларида унинг провитамин кўриниши, яъни каротин кўринишида мавжуддир. А провитамини (бета-каротин) мавжуд маҳсулотлар одатда сабзи ранг бўлиб, қизил ёки сариқ ҳам бўлиши мумкин. Демак булар, сабзи, помидор, қовоқ, ўрик, рябина, облепиха, шиповниклардир. Бу маҳсулотлар организмнинг А витаминига бўлган талабининг учдан бир қисмини қондиради. Каротин еса ўсимлик ёғлар таркибида бўлади. Бундан ташқари сабзи, помидор, кўкат ва сариқ рангли сабзавотлар, мевалар ва реза меваларда ҳам мавжуд. Каротин ёғда яхши ерийди, шунинг учун бу маҳсулотларни ёғ, қаймоқ ёки сметана билан истеъмол қилган маъқул.

А витаминининг фойдалари:
Кўриш органлари билан боғлиқ кўпгина касалликларни даволашда ёрдам беради.
Унинг бошқа номи – Иммунитет витамини. Чунки у тананинг инфексияларга қарши курашиш қобилиятини орттиради.
Тери ва сочни гўзал, соғлом ҳолатда сақлайди.
Бола бўйининг ўсишида ёрдам беради, суякларни мустаҳкамлайди, тиш ва тиш милкларини соғломлаштиради.
Қалқонсимон безлар фаолиятини яхшилайди.

А витамини йетишмаслиги оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:
Иммунитет тушиб кетиши оқибатида тана ўзининг курашиш қобиялиятини йўқотиб, касалликларга очиқ бўлади. Организмда ретинол йетишмаса, тери қуришиб оқаради, қипиқланади, мугузланади, унда майда тошмалар пайдо боʻлади, терининг йирингли касалликлари авж олади, соч қуруқ, хира боʻлиб, тоʻкила бошлайди, тирноқ моʻртлашиб қолади. Ёруққа қарай олмаслик, шабкоʻряик, конʼюнктивит, блефаритта асосан А витамин йетишмаслиги сабаб боʻлади. Ретинол йетишмаслиги оқибатида кўзларнинг қизариб кетиши ва ачишиши кузатилади. Мабодо шифокор А витамини ичишни тавсия қилса, қанча миқдорда ичишни ҳам ёзиб олишни унутманг, чунки меъёридан ортиқ ичиб юбориш ҳам хавфли. Агар юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб турсангиз, қўшимча А витамини ичишга ҳожат қолмайди.         Авитаминоз А нинг белгилари:  кўриш ўткирлигини пасайиши, қоронғида кўрмаслик, яъни «шабкўрлик касаллиги»  вужудга келади, қопловчи тўқималар қурийди, айниқса, кўзнинг шилимшиқ пардаси куриб, кўз шох пардасининг кўриши-ксерофталмия «грекча  херос — қуриқ, опҳталмос — кўз атамаларидан олинган» касаллиги келиб чиқади, ўсишни тўхташи, оғирликни пасайиши ва организмни ориқлаб кетиши кузатилади. Тери қуруқлиги касаллиги оқибатида дерматит, бронхит, катар каби нафас йўлларининг ҳасталиклари келиб чиқади.

А витаминидаги кунлик еҳтиёж — 1600-5000 МЕ ни ташкил етади.

Витамин Д

Витамин Д (Калсифероллар ёки рахитга қарши фаол моддалар) бўлиб, кимёвий табиати  жиҳатидан стеринлар(холестерин)нингҳосиласидир, 1916 йилда ўрганилган ва 1931 йилда сунъий ҳосил қилинган. Калсифероллар ичида енг муҳимлари холекалсиферол (Витамин Д3), ергокалсиферол (Витамин Д2) ҳамда дигидроергокалсиферол (Витамин Д4) лардир

Витамин Д (калъсиферол) — организмдаги калсий ва фосфорни мувозанатга келтириб туради. Калсиферол (Д витамин) моддаларнинг минерал алмашинувига, суяк ҳосил боʻлишига таʼсир коʻрсатади. У ёш болалар скелетининг жадал оʻсиши ва суякланиши даврида айниқса зарур.

Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Манбаълари бўлиб балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сариёғ, тухум сариғи ҳисобланади. У балиқ ёғида, икрасида, товуқ тухумларида, кам миқдорда қаймоқ ва сметанада мавжуддир. Тунес, треска ва б. балиқлар мойи калсиферол манбаи ҳисобланади. Лекин, организмларда уларнинг провитаминлари — холестерол, ергостероллар учрайди, улар қуёш нури таъсирида тегишли витаминлар шаклига айланишади.

Қуёш нури ёғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради.

Д витаминнинг фойдалари:
Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи калсий ва фосфор моддаларининг организмга сўрилишига ёрдам беради.
А ва С витаминлари билан биргаликла қабул қилинса, шамоллаш касалликларида ҳам фойдали.
А витаминининг ўзлаштирилишини таъминлайди.
Кўз жилди, шиллиқ пардасининг яллиғланишини даволашда ёрдам беради.

Д витамини йетишмаслиги оқибатлари:
Организмда Д витамин йетишмаса рахит касаллиги пайдо боʻлади. Тишлар йемирилиши ва суякларни юмшоқлашиши оқибатида бола суякларининг номутаносиб ривожланиши.

Рахитнинг олдини олишнинг енг яхши йўли – кундузи сайр қилиш ва тент остида қуёш ваннаси қабул қилиш.

Ушбу витаминдаги боланинг кунлик еҳтиёжи — 400- 500 МЕ ни ташкил қилади.

Витамин Е

Витамин  Е (Токоферол) ёки кўпайиш витамини, у 1925 йилда ўрганилган ва 1936-1938 йиллари синтез қилинган. Токоферол юнонча «тоcос — бола туғилиши, феро — ташийман»  деган маънони англатади. Е витамини токоферолларнинг аралашувидан таркиб топган. Фаол антиоксидант. Витамин Е (токоферол) — мушакларнинг бақувватлигини таъминлайди, ундан ташқари яллиғланишнинг олдини олади, А витаминининг оксидланиши, С витамини, каротин ва ёғли кислоталарнинг нобуд бўлишини олдини олади. Бирлаштирувчи тўқималар, сочлар, тирноқ касалликларида, ҳуснбузарларни даволашда қўлланилади.

Токоферол (Йе витамин, коʻпайиш витамини) мускул ва жинсий безлар фаолиятини кучайтиради, ички аʼзоларда ёгʻда ерийдиган барча Витаминалар, айниқса ретинол тоʻпланишига ёрдам беради. Оʻсимликларнинг яшил қисми ҳамда улардан олинадиган мойда (мас., кунгабоқар мойида) моʻл боʻлади. Витамин Е: Тери касалликлари келиб чиқмаслиги учун зарур. Бу витамин сут , тухум сариғи ва сабзавотларда кўп бўлади.

Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Асосий озуқавий манбалар бу — ўсимлик ёғлари (асосан рафинадланмаган), жигар, тухум, ёрмалар ва дуккаклик ўсимликлар. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар орасида тухум Е витаминининг булоғи ҳисобланади. Токоферол ўсимликлар таркибида ҳам бор, енг бойи буғдой, ўсимлик ёғи, соя, исмалоқ, барглари кўкатлар ва бошоқли ўсимликлардир. Агар овқатларингизда мана шу маҳсулотлар билан биргаликда жонзотлар ёғларидан фойдалансангиз, Йе витамини организмга яхши синггади. Токоферол организмда қисқа вақт сақланади, шунинг учун ушбу маҳсулотлардан тайёрланган таомларни ҳар куни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Е витамини фойдалари:
Организмнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.
А витамини билан биргаликда ўпкани нотоза ҳаводан сақлайди.
Куйган ва кесилган жойларнинг ўрни тезроқ ва чандиқсиз битишини таъминлайди.
Тана ҳужайраларининг чидамлилигини оширади.

Е витамини йетишмаслиги нималарга олиб келади:
Қон ҳужайралари бузилиши, камқонлик.
Мушак толаларининг бўшашиши (ажин)

Ушбу витамин тахчиллигини олдини олиш учун водопроводдан келадиган хлорли сув истеъмолини камайтиринг.
Кунлик талаб — 29-30 мг.ги ташкил қилади.

Витамин К

Витамин  К (антигеморрагик витамини, филлохинон), 1939 йилда кашф етилган, витамин К нинг иккита витамери (К1 ва К2) бор. Уларни кашф етган олимлар К.Е.Дойзи билан Х.Дам 1943 йили Нобел мукофотига сазовор бўлишган.

Филлохинон (К витамин) — қон ивишининг асосий омилларидан бири. Организмда К витамин йетишмаганда турли аʼзолар (бурун, милк, меʼда-ичак ва б.)дан қон кетиши кузатилади.

Витамин К — ушбу витамин айниқса карам ҳамда гулкарамлар, шпинат, қовоқ, томатда кўпдир. Ундан ташқари у лавлаги, картошка, сабзи, ёрмаларда ва дуккаклик ўсимликларда ҳам мавжуддир. К витамини ичак микрофлорасида ишлаб чиқарилади. Бактерияга қарши дори-дармонлар ишлатилиши (антибиотиклар) оқибатида фойдали бактериялар камайиб кеца, таркибида К витамини мавжуд бўлган озуқалар тавсия етилади.  Янги туғилган чақалоқларда илк кунларда ушбу витаминнинг йетишмовчилиги кузатилади. Ушбу витаминдаги кунлик талаб 0,1-0,3 мг. ни ташкил қилади.

К витаминига бой маҳсулотлар:
Менадионга бой бўлган маҳсулотлар –яшил баргли сабзавотларнинг фақат янги узилганлари. Музлатилган маҳсулотларда К витамини ўлган бўлади. Бундан ташқари ёгурт, беда, тухум сариғи, соя, балиқ мойлари таркибида кўп бўлади. Унга бўлган еҳтиёж, кўпинча, ичак флораси орқали таъминланади.
К витамини фойдалари:
Қон қуюқлигини нормал ҳолатда сақлайди.

Авитаминоз К да жигарда протромбиннинг биосинтези бузилиши оқибатида қоннинг ивиши секинлашади,айрим ҳолларда тери остида,мушакларда қон қуйилиши(гемораггия ) ҳолати кузатилади.

Ф витамини

Ф витамини – тўйинмаган ёғли кислоталар. Бу истеъмолда ишлатиладиган ўсимлик ёғлари таркибидаги кислоталардир. Витамин Ф — ўзи билан ёғли кислоталарни намойиш етади. Улар ёғларнинг алмашинувида иштирок етадилар. Терини янгиланиб туришида катта ролъ ўйнайди. Ундан асосан тери касалликларини даволашда фойдаланилади.
Ф витаминига бой маҳсулотлар
Кўпгина керакли ёғли кислоталар қуйидаги ўсимлик ёғлар таркибида бўлади: зиғир, соя, кунгабоқар, ёнғоқ. Шунингдек, ёнғоқ, йерёнғоқ, писта, бодом ҳам Ғ витаминига бой. Аммо буларнинг ҳаммаси очиқ идишларда сақланиши шарт, иссиқда Ғ витамини бузилиб кетади.
Ф витамини фойдалари:
Тери ва сочларнинг соғломлигини сақлайди. Болаларнинг бўйи ўсишига ёрдам беради ва ўзини ҳис қилишни яхшилайди. Ички секреция безларининг фаоллигига самарали таъсир қилади, калсийнинг сўрилишини яхшилайди. Агар семириб кетаётган бўлсангиз Ғ витаминига бой озуқаларни кўпроқ истеъмол қилинг. Улар тўйинмаган ёғларни кўйдириб, ортиқча ванзлардан халос қилади.
Ф витаминининг тахчиллиги нимага олиб келади:
Туйимаган ёғли кислоталар йетишмаслигининг бошланғич белгилари, терида сариқ ёғли тангачалар пайдо бўлиши, сочлар қўриши ва мўртлашиши. Агар бу витамин тахчиллиги ошиб кеца, ҳар хил тошмалар тошади, ич кетишига мойиллик орттади.
Суткалик организм талаби катталарга 1000 мг атрофида, бу 20-30 гр ўсимлик ёғи дегани.

 

 

(Visited 842 times, 1 visits today)

Related posts