Темир танкислиги анемияси – сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш

Темир танкислиги анемияси (ТТА) — сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш

Темир танкислиги анемияси (ТТА) барча камқонлик ҳолатларининг тахминан 90% ни ташкил етади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ушбу шаклдаги камқонликдан ҳар олтита еркакдан бири ва дунёдаги ҳар учинчи аёл азият чекади.

Гемоглобин — кислород молекулалари билан қайтар реакцияга киришадиган, темир микроелементига ега бўлган мураккаб оқсилли бирикма, организмда ўпкадан тўқималарига кислород ва аксинча, тўқималардан ўпкага карбонат ангидрид ташувининг асоси ҳисобланади.

Темир танкислиги анемияси — бу гипохром анемия, микроцитоз аломатлари билан бирга кузатилади, чунки еритроситга ҳажм ва ранг бериб турувчи гемоглобин нормал ривожланиши учун керакли темир елементи йетишмайди.
Темир кўплаб модда алмашинуви жараёнлари, озиқ моддалар алмашинуви, танадаги газ алмашинуви билан боғлиқ муҳим микроелемент ҳисобланади. Кун давомида катталар 20-25 мг темир моддасини истеъмол қиладилар, бу елементнинг танадаги жами захираси тахминан 4 г.

Темир танкислиги анемияси ривожланиши сабаблари

Ушбу турдаги патология ривожланишининг сабаблари турли хил етиологик омилларни ўз ичига олади.
Темир истеъмоли бузилишлари:

  • Беқарор овқатланиш, темирни йетарлича қабул қилмаслик, очлик, парҳезлар, дори-дармонлар, очлик ҳиссини сўндирадиган наркотик ва бошқа моддалар қабул қилиш, жисмоний ёки руҳий касалликлар туфайли иштаҳанинг пасайиши;
  • Озиқ-овқат йетишмаслигининг ижтимоий-иқтисодий сабаблари.

Сўрилиш жараёнида темирни ўзлаштиришдаги бузилишлар:

  • Ошқозон-ичак тракти касалликлари (гастрит, колит, пептик яра, бу органнинг резекцияси).

Тананинг юқори еҳтиёжига кўра темирни истеъмол қилиш ва сарфлашда мувозанат йўқлиги:

  • Ҳомиладорлик, емизиш;
  • Жисмоний ўсишда жинсий балоғат ёши;
  • Гипоксияга олиб келадиган сурункали касалликлар (бронхит, обструктив ўпка касаллиги, юрак хасталиги, юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизимининг бошқа касалликлари);
  • Некротик жараёнлар билан кечадиган касалликлар: сепсис, тўқималарнинг абсцесслари, бронхоектатик касаллик ва бошқалар.

Организмдан темирнинг йўқотилиши, ўткир ёки сурункали постгеморрагик:

  • Ўпкада қон кетишлари билан (ўпка туберкулёзи, ўсимта пайдо бўлиши);
  • Ошқозон-ичак йўлларида қон кетиши — ошқозон яраси, ўн икки бармоқли ичак яраси, ошқозон ва ичак саратони, ошқозон-ичак шиллиқ қавати ерозияси, қизилўнгач ва тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши, геморрой, ичакда гижжалармавжудлиги, ярали колит ва бошқалар;
  • Бачадондан қон кетиши (оғир ҳайз, бачадон ва бачадон бўйни саратони, миома, ектопик ҳомиладорлик, бачадон ва бачадон бўйнининг туғруқ жараёнидаги жароҳатлари);
  • Буйракларда қон кетиши (буйракдаги ўсимта пайдо бўлиши, буйракларнинг сил касаллиги);
  • Қон кетишлар — жароҳат, куйишлар, музлаш, режалаштирилган ва фавқулотда жарроҳлик амалиётлари натижасида қон йўқотишлар, шу жумладан яширин ва ички.

Темир танкислиги анемияси аломатлари

Темир танкислиги туфайли ривожланган камқонликнинг клиник тасвири биринчи навбатда, тана тўқималарида газ алмашинуви бузилганлиги туфайли анемик ва сидеропеник синдромни ташкил етади.

Анемик синдромининг белгилари:

  • Умумий ҳолсизлик, сурункали чарчоқ;
  • Заифлик, узоқ жисмоний ва руҳий зўриқишларга дош беролмаслик;
  • Диққат йетишмовчилиги, диққатни жамлашдаги қийинчилик, ригидлик;
  • Асабийлашиш;
  • Бош оғриғи;
  • Баъзида ҳушидан кетиш;
  • Уйқучанлик ва уйқу бузилиши;
  • Нафас қисилиши, жисмоний ва / ёки психоемоционал зўриқишлар вақтида юрак уришининг тезлашиши, шунингдек тинч ҳолатда ҳам;
  • Ахлатнинг қора ранги (ошқозон-ичак трактида қон кетиши билан боғлиқ).

Сидеропеник синдром қуйидаги кўринишларга ега:

  • Таъм истакларининг бузилиши — бўр, кесак, хом гўшт ва бошқа маҳсулотларни йейишни ҳоҳлаш.
  • Ҳид истакларининг бузилиши — бўёқ, маиший кимё, ўткир ҳидли (асетон, бензин, ювиш воситалари ва ҳоказо) каби моддаларни ҳидлашга ҳоҳиш;
  • Қўл тирноқларидаги оқ доғлар;
  • Сочларнинг синувчанлиги, жилвасининг йўқолиши;
  • Қуруқ тери, терининг қаватланиши;
  • Тери сатҳининг оқариб кетиши;
  • Лаб бурчакларидаги ёриқлар мавжудлиги.

Темир танкислиги анемиясининг оғир босқичларида неврологик аломатлар кузатилади: терида «чумоли юриши», оёқ-қўлларнинг уюшиб қолиши, ютишда қийинчилик, қовуқни назорат қилишнинг заифлашиши ва ҳоказо.

ТТА ташхиси

Темир танкислиги анемияси ташхиси визуал текшириш, беморнинг инструментал текширувлари ва қоннинг лаборатория таҳлиллари натижаларини баҳолаш маълумотларига асосланган.
Жисмоний кўрик ва бемор тарихи ўрганилиши билан бирга тери ҳолига, оғиз шиллиқ қаватига, лаблар бурчакларига еътибор берилади ва талоқ ҳажми пайпаслаш орқали баҳоланади.

Қоннинг умумий таҳлили ТТАнинг клиник тасвирида ёшга ва жинс меъёрига нисбатан еритроситлар ва гемоглобин миқдорининг пасайиши, турли катталикдаги еритроситлар (пойкилоцитоз),  микроститоз аниқланади. Анемиянинг оғир ҳолларида қонда асосан 7.2 мкм дан кичик бўлган еритроситлар учрайди, гипохром, еритроситларнинг ранги заиф, паст ранг кўрсаткичи аниқланади.
Темир танкислиги анемияси учун биокимёвий қон тестининг натижалари қуйидаги кўрсаткичларга ега:

  • Ферритин оқсили концентрациясининг пастлиги, у организмда темир захираси вазифасини бажаради;
  • Зардобли темир даражаси паст бўлиши;
  • Қон зардоби темир бириктириш қобилиятининг ошиши.

ТТА ташхиси темир танкислигини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Ушбу ҳолатни тўғри даволаш учун мутахассис касалликни патогенезига аниқлик киритиш мақсадида ёрдамчи инструментал таҳлилларни тайинлайди. Ушбу ҳолатда инструментал тадқиқотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Фиброгастродуоденоскопия — қизилўнгач, ошқозон девори, ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қавати ҳолатини ўрганиш;
  • Жигар, буйраклар, аёлларнинг репродуктив органларини ултратовуш текшируви;
  • Колоноскопия, ингичка ичак деворларини текшириш;
  • Компютер томографияси усуллари;
  • Ўпка рентгенограммаси.

Темир танкислиги етиологияли анемияни даволаш

ТТА босқичи ва патогенезидан келиб чиқиб даволаш парҳез, тиббий даволаш, қон кетиш сабабларини тўхтатиш учун жарроҳлик амалиётлари ёки комбинатив даволаш усулларини қўллаган ҳолда олиб борилади.

Темир танкислигида шифобахш озиқланиш рациони

Организмга тушадиган темирни икки тоифага: гемли — ҳайвон манбаларидан олинган ва ногем — ўсимликлардан олинадиган темирга бўлинади. Гемли турлари жуда яхши ҳазм бўлади ва бундай сифатли маҳсулотнинг рационида йетишмаслиги, масалан вегетарианларда, ТТА ривожланишига олиб келади.
Темир танкислигини бартараф етиш учун тавсия етилган маҳсулотларга қуйидагилар киради:

  • Гемли гуруҳ (темир миқдори камайиб бориш тартибида) : мол жигари, мол тили, қуён гўшти, курка гўшти, ғоз гўшти, мол гўшти, балиқнинг бир неча навлари;
  • Ногем гуруҳ: қуритилган қўзиқорин, янги нўхат, гречка, сули ёрмаси, янги қўзиқорин, ўрик, нок, олма, олхўри, гилос, лавлаги ва бошқалар.

Сабзавот, мева, полиз маҳсулотлари ўрганилганда уларнинг таркибида юқори темир мавжудлигига қарамай, темирнонг ўзлаштирилиши умумий миқдордан жами 1-3%ни ташкил етади, бу ҳайвон келиб чиқишли маҳсулотлари билан солиштирганда арзимас бўлади. Масалан мол гўшти истеъмол қилинганда инсон организми зарур темир елементини умумий миқдордан 12% игача ўзлаштириши мумкин.

Темир танкислиги анемиясини парҳез билан тузатишда темир ўзлаштиришига таъсири туфайли витамин C ва оқсилга бой (гўшт) овқат озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиб, тухум, ош тузи, кофеинли ичимликлар ва калцийга бой озиқ-овқатларни камайтириш лозим бўлади.

Темир танкислигини дори-дармонлар билан даволаш

Танкисликнинг ўрта ва оғир шаклларида қўшимча сифатида йенгил ўзлаштириладифган темир сақловчи препаратлар буюрилади. Дори моддалари бирикиш тури, дозировкаси, шаклига қараб фарқланади: инъекция учун еритмалар, дражелар, таблеткалар, сироплар, томчилар, капсулалар.

Перорал (оғиз орқали қабул қилинадиган) препаратлар темирнинг ўзлаштирилиши хусусиятлари туфайли овқатдан 1-2 соат олдин қабул қилинади, шунингдек препаратни ичиш учун суюқлик сифатида кофеин сақлаган ичимликлар (чой, кофе) тавсия етилмайди, чунки улар темир ўзлаштирилишини ёмонлаштиради. Дори дозасини қабул қилиш оралиғи камида 4 соат бўлиши керак. Дори воситаларини шифокор кўрсатмасисиз, мустақил танлаган ҳолда ножўя таъсири туфайли қийинчиликларга ёки темирдан заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Дори дозасини ва шаклини беморнинг ёши, касалликнинг босқичи, ҳолат сабабчиси, умумий клиник тасвир ва беморнинг шахсий хусусиятларини инобатга олиб фақат мутахассис белгилайди. Доза оралиқ қон таҳлили натижалари ва / ёки беморнинг аҳволига қара даволаш пайтида ўзгартирилиши мумкин.
Даволаш давомида темир препаратлари гемоглобин даражаси натижаларига қараб 3-4 ҳафтадан бир неча ойгача қабул қилиниши мумкин.

Перорал қабул қилинадиган темирни препаратлари орасида икки ва уч валентли темир шакли танланади. Ҳозирда изланишлар натижасига кўра, перорал қабул қилинганда икки валентли темир тавсия етилади, чунки у яхшироқ ўзлаштирилади ва ошқозонга кучли салбий таъсир кўрсатмайди.

Болалар учун препаратлар томчи ва сироп шаклида буюрилади, бу ёш билан боғлиқ хусусиятлар ва болаларда темирни катталарга нисбатан анча яхши ўзлаштирилиши билан тушунтирилади. Иложи бўлса узоқ муддат қабул қилишда препаратнинг қаттиқ шаклларини танлаган яхши, чунки темир сақловчи препаратларнинг суюқ шакллари тиш емалига салбий таъсир кўрсатиб, унинг қорайиб қолишига олиб келиши мумкин.

Перорал темир препаратлари билан бирга шифокор витамин C (аскорбин кислотаси) қабул қилишни буюради, бу темирни яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Темир препаратларини мушаклар ичига ва венага юбориш қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

  • Анемиянинг оғир босқичи;
  • Дори воситаларининг оғзаки шаклларини қбулининг самарасизлиги;
  • Оғзаки шаклларидан фойдаланилганда беморнинг аҳволи ёмонлашиб кетиши мумкин бўлган ошқозон-ичак трактининг ўзига хос касалликлари мавжудлиги (ўткир гастрит, ошқозон яраси, ўн икки бармоқли ичак яраси, ярали колит, крон касаллиги);
  • Организмни темир моддаси билан фавқулодда қондириш зарурати бўлган ҳолларда, масалан, травма ёки жарроҳликдан кейин қон йўқотишларда.

Вена ва мушак ичига темир препаратларини юбориш кўтара олмаслик реакциясига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу терапия курси фақат шифохона ёки клиник шароитида, мутахассиснинг назорати остида амалга оширилади. Темир моддаси мавжуд бўлган суюқликларни мушак ичига инйекция қилишнинг ножўя таъсири инйексия жойида тери остига гемосидериннинг бирикиши ҳисобланади. Препаратни қўллаш жойларида теридаги қора доғлар бир ярим йилдан беш йилгача сақланиб қолиши мумкин.

Темир танкислиги камқонлиги препаратнинг белгиланган дозаси ва даволаш курсига тўғри амал қилинганда яхши бартараф етилади. Аммо, агар асосий жиддий касалликлар ва патологиялар юзага келган вазиятлар бўлса, терапия симптоматик бўлади ва қисқа муддатли таъсир қилади.

Ички қон кетиши, геморрагик шаклдаги қон кетиши каби сабабларни бартараф етиш учун темир моддаси йетишмаслиги анемияси жарроҳлик усуллар билан даволанади. Жарроҳлик аралашуви қон кетишини тўхтатиш, ўткир ёки сурункали қон кетишнинг асосий омилларини бартараф етишга имкон беради.

Перитон ва аёллар репродуктив органларнинг ички қонашларида лапароскопик аралашув усулидан фойдаланадилар.
Фавқулодда даволаш усуллари орасида еритроцитлар даражасини тезда қайта тиклаш учун донор еритросит массасининг қуйиш ва қондаги гемоглобин миқдорини шу тариқа оширш мавжуд.
Темир танкислиги анемияси профилактикаси саломатликни сақлаш учун мувозанатли парҳез ва ўз вақтида диагностик ва терапия чораларига амал қилиш демакдир.

 

(Visited 1 986 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment