Tas-ix nima degani

Tas-ix nima degani

Tas-ix nima degani Ко`пчлигимиз Тас-ИХ тармоғи ҳақида ешитганмиз. Унинг ичида Интернет бепул еканлигидан қувонганмиз. Аммо Тас-ИХ о`зи нима, деган саволга ҳамма ҳам аниқ жавоб бера олмайди. Мана шу саволга ЗиёНЕТ тармоғи ресурс маркази ходими Йевгений Семёнович жавоб беради:

Йевгений Семёнович, Интернет оламида «сирли» атамалар кўп учрайди. Шулардан бири Тас-ИХ. Шу сабабли, суҳбатимизни Тас-ИХ атамасининг маъносидан бошласак.

 

— Албатта, техник ва илмий атамалар одамда дастлаб озгина чўчиш ва мавҳумлик ҳиссини уйғотади. Маъносини тушуниб олганингиздан кейин «ўзингизники» бўлиб кетади. Тас-ИХ ҳам шундай. «Тас-ИХ» атамасидаги «Тас» қисқартмаси «Тошкент» ни англатади. Яъни Интернет трафиги алмашинув нуқтаси яратилиши ҳақида келишув қабул қилинган жой Тошкент шаҳри. «ИХ» еса, инглиз тилидаги «Интернет еХчанге Поинт» «Интернет алмашинув нуқтаси» иборасидан олинган. Умумий изоҳлаганда, Тошкентдаги Интернет орқали малумотлар алмашинув нуқтаси деб тарифласак болади.

— Бундай нуқтани яратиш гояси қачон туғилди? Унга нима туртки бўлган?

— Биласиз, дастлаб Интернетга уланиш Диал-уп модемлар орқали амалга оширилар еди. Бунда узоги билан 56 Кб/с тезликни таъминлаш мумкин бўларди. Кейинчалик, Интернет технологиялари тараққий ета боргач, провайдерлар оммавий равишда Интернетга кенгполосали уланишни тақдим ета бошладилар. Жумладан, 2004 йилдан АДСЛтехнологияси кенг кўламда қолланила бошлади. Ушбу технология ҳам телефон сими орқали алоқага асосланган, лекин АДСЛ-модем ишлатилганда, маълумотларни узатиш телефон сигнали «устидан» отади, шу боис бир вақтнинг ўзида телефонда суҳбатлашиш ҳам, Интернетдан фойдаланиш ҳам мумкин.

Шу туфайли фойдаланувчилар ишлатадиган трафик ҳажми кескин кенгайди. Унинг ўсиши Узнетни дунё билан боғлаб турувчи ташқи каналнинг чекланганлигига бориб тақалди. Гап шундаки, Узнет ичидаги сайтларга уланиш ҳам ташқи канал орқали амалга ошириларди. Устига устак, канални икки баробар кўп ҳам кириш, ҳам чиқишда банд қиларди. Мисол тариқасида айцак, сиз бирор сайтга мурожаат юборсангиз (кирмоқчи болсангиз), у сайт юртимиздаги серверларда жойлашган бўлса ҳам, барибир ташқи халқаро тармоққа чиқиб, сўнг яна ортга қайтиб, керакли сайтга йетиб борарди. Ташқи Интернетга чиқиш канали ҳажми еса, чекланган. Шу туфайли, ўзимиздаги сайтларга кириш ҳам секин кечадиган бўлиб қолганди.

Мана шу вазият Ўзбекистон провайдерларининг Узнет ичида трафик алмашиш нуқтасини яратиш учун ўз кучларини бирлаштиришларига сабаб бўлди. Мақсад юртимиздаги бир провайдер (масалан, Саркор) мижозлари бошқа маҳаллий провайдер (масалан, ТПС) да хостингда турган сайтга ташқи канал орқали емас, балки ўзимизнинг трафик алмашиш нуқтамиз орқали киришларини таъминлаш еди. Биргаликдаги сай-ҳаракатлар натижасида, 2004 йил 24 октябрда Тас-ИХ ташкил топди.

— Тас-ИХ нинг бугунги кундаги ҳолати қандай? У фойдаланувчи талабига қанчалик жавоб беради?

— Тас-ИХ нинг дастлабки иштирокчилари мамлакатимиздаги бешта провайдер болган. Ҳозирда еса, уларнинг сони 30 нафарга яқинлашиб қолди. Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган саккиз йил ичида Узнет маълумотлар билан бойиди. Ҳар қандай қизиқиш, ҳар қандай мақсадлардаги фойдаланувчи учун манфаатли сайтлар яратилди. Натижада, 2004 йилда провайдерлар фаолиятида ташқи трафик 95 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда кўпгина фойдаланувчилар ҳафталаб ўзимизнинг сайтлар бўйлаб «саёҳат» қиладилар, ташқи Интернетга чиқмайдилар. Чунки ўзимизда ҳам кўплаб янги ресурслар, айниқса ёшлар учун конгилочар сайтлар пайдо бўлди. «Оғир» контентлар филмлар, мусиқа копайди, уларни катта тезликда юклаб олиш мумкин бўлди. Кўплаб қизиқарли тематик, шахсий, копоратив сайтлар, блоглар, ижтимоий тармоқлар юзага келди.

Деярли барча провайдерлар Тас-ИХ даги сайтларга киришни тарифга қўшмайдилар, бу хизматни бепул тақдим етадилар. Узнетдан ташқарига чиқилмаса, маълумотлардан бепул ва узоқ фойдаланиш мумкин.

 

(Visited 419 times, 1 visits today)

Related posts