TAROZI BURJI

TAROZI BURJI

TAROZI BURJI 24 сентябрь – 23 октябръ оралигида тугилганлар. Зуҳро сайёраси бошҳаради. Мизожини белгиловчи унсур – ҳаво. Тимсоли – тарози. Буржига хос ранглар – тўҳ кўк, яшил, мовий ранглар.2,6,7,8,9.15 – бахтли раҳамлар саналади.

Тарози буржида учта юлдуз яққол кўзга ташланадн. Уларнинг бири – тарозининг ўқи каби юқорида ва иккитаси – тарозининг паллалари сифатида чап ва ўнг томонларида жойлашган. Икки минг йиллар аввал бу ойга қузги тенгқунлик тўғри келган. Тарози – буржлар ичида ягона жонсиз предмет белгиси ҳисобланади.

 

Бу ойда туғилганларни Зуҳро юлдузи бошқаради. Улардан кўпчилигининг юзида кулдиргичи, жағи остида ёки тиззаси устида чуқурча бўлади. Кексаларнинг айтишича, бундай кишиларнинг ичида «шай- тони» бўлар эмиш. Ҳар ҳолда уларнинг «шайтони» доимо бўлмаса ҳам баъзан ўз «ҳунарини» кўрсатиб туришини кузатиш мумкин. Ташқи кўринишидан ёқимтой, овози майин бу одамлар кўпинча содда, гўл ва ишонувчан бўлади.

Бу белгининг тимсоли олтин тарози бўлиб, унинг асосий мақсади – барча нарсаларда мувозанатни топиш ҳисобланади. Мезон буржида туғилганларнинг хулқи тез ўзгарувчан бўлади. Улар қунлаб, ойлаб ўта банд бўладилар, дам олиш ва осойишталик ҳақида ўйламайдилар ҳам. Саҳарда хўроз қичқириши билан уйғониб, ярим тунгача ҳам юраверишлари, шу- нингдек, ҳамма ишни ташлаб, узоқ вақт хотиржам ўтираверишлари мумкин. Бундай пайтда ҳеч бир нарса билан уларни ўрнидан қўзғатиб бўлмайди.

 

Куч йиғиб олгунларича хотиржам юришлари мумкин. Бу вақтда улардан ўтадиган дангаса йўқдек туюлади. Ишга қизиқиб кетган вақтларида эса уларни ҳеч ким дангаса, деб айта олмайди.

Тарози белгиси остида туғилган кишиларнинг ижобий жиқатлари: хушфеъл, мулойим, ройиш, киришимли, дилбар, жозибали, яхши таъбли, ораста, келишган, назокатли, андишали, сабрли, келишув- чан, барқарор қадриятлар тизимига эга бўлиб, ҳар қандай вазиятда ишнинг қийинчилик туғдирмайдиган, беғалва томонини топа олиш қобилиятига эга бўладилар.

Салбий жиҳатлари шундан иборатки, улар қатъиятли эмас, ёлғизликни кўтара олмайди, арзимас нарса туфайли беҳаловат бўлади, бошқаларга ўринли-ўринсиз маслаҳат беради, кутилмаганда кайфияти ўзгаради.

Мезон буржида туғилган киши қайси мавзуда бўлмасин баҳслашишга, мунозара қилишга мойилдир. Бундай баҳслашувда у ҳақиқатни аниқлашга ҳаракат қилади.

Бу белги остида таваллуд топганлар фалсафага, ҳуқуққа мойил бўлиб, тиббиёт бўйича мутахассисга айланиши ҳам мумкин.
Улар муайян бир қарорга келиш учун пухта ўйлаб, узоқ мулоҳаза қиладилар. Ҳиссиёти жуда кучли. Ўз шахсий ҳаётидаги қайғули ва қувончли воқеаларни фалсафий мушоҳададан ўтказади.

Қоидага қўра, улар ҳам жисмонан, ҳам ақлан соғлом кишилардир. Улар дам олиш, ҳордиқ чиқариш зарурлигини ҳеч қачон эсдан чиқармасликлари керак. Кўкрак ва оёқла- ри сезувчанлиги нисбатан кучли бўлган аъзоларидир. Бу ойда туғилганларнинг жисмоний жиҳатдан қайта тикланиши учун Мезон буржи қулай имконият беради.

Буйрак ва беллари энг заиф аъзолари бўлиб,
буйрак оғриғи, буйрак яллиғланиши, қанд, сийдик тўхташи каби касалликларга учраши мумкин. Улар, шунингдек, қон бузилиши, тери касалликлари, экзема, бош ва ошқозон оғриғи каби хасталиклар билан ҳам оғриши мумкин.

Мезон ойида туғилганлар ўз руқий мувозанатини йўқотса, ваҳимага тушиб қоладилар. Ўз қучини тўплаб, бамисоли тарози мувозанатга келганда, уларда бой ақл-заковат, ҳис-туйьу ва меҳр-муҳаббат уйғунлиги намоён бўлади. Тарози куз белгиси бўлганлиги туфайли ҳам бу ойда туғилганлар учун қиш жуда совуқ, ёз эса жуда иссиқ туюлади.


Тарози белгиси остида туғилган эркаклар
Улар барқарорлиги, эпчиллиги, чапдастлиги билан атрофдагиларнинг меҳрини қозониб, бошқаларга ўринли маслаҳат бера оладилар. Ҳар бир муаммо, мунозарали масалалар юзасидан аниқ хулоса ва қарорга кела оладилар.

Улар сиз билан шу қадар ёқимли ва мулойим муносабатда бўладиларки, натижада баъзи камчиликларини унутиб юборасиз.

Ҳатто унинг орзу-истаклари сизнинг орзу-истакларингиз бўлиб қолади. Уларнинг дилбарлиги Чаён белгиси остида туғилганларнинг гипноз қила олиш хусусиятидан фарқ қилади. Унда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ. Мезон буржида туғилганлар феъл-атворида зиддиятлар кучли, ҳаёти эса беҳаловатдир. Агар ўз маромини, мувозанатини топа олса, улар билан бирга бўлиш енгил, ёқимли ва қувноқ кечади.

Мезон ойида туғилганлар бирон-бир қарорга келишга қийналадилар. Бундай бўлган тақдирда ҳам ўз қарорини ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўзгартириши, ундан воз кечиши мумкин. Бошқалар ҳиссиётини таҳқирлашни истамаса ҳам кўпинча ихтиёрсиз равишда кишини ранжитиб кўйиши мумкин. Бирон кишига нисбатан ноҳақ муносабатда бўлганлигини англасалар ҳам ўз қарорларини ўзгартиришга қий- налишади.

Бу белги остида туғилган эркакларнинг кўпчилиги ўзи учун етарлича эркинлик ярата олади ва ҳаёти ишқий саргузаштларга бой бўлади.

Башарти, умр йўлдошингиз ушбу бурж остида туғилган бўлса, шуни билингки, бир қарашда сиз билан боғлиқ барча нарсалар билан қизиқаётгандай туюлса ҳам, сир-асрорингиз билан кам қизиқади.

Ҳамма нарсага, ҳодисага мушоҳадакорлик билан «қарши» ёки «ёқлаш» нуқтаи назаридан қарайди. Унинг муайян бир муаммо юзасидан чиқарган хулосалари ҳаққоний, аниқ, тўғри, ақлан етук ва амалий бўлса-да, унга шахсий муносабатини ошкор қилишни истамайди.

Тарози белгисидагилар ҳар нарсага «қози»дирлар. Бу белгидаги эркаклар абстракт қизиқувчанликдан мунозара қиладилар. Ундан бирон-бир сирни билиш амримаҳол.

Шунинг учун унга ишониш мумкин. Сиз Зшга юрагингиздаги бутун гапларни, ташвиш, кечинмаларингизни ошкор этишингиз мумкин. Аммо бу унга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганидан изтиробга тушасиз.

Ушбу белги остида туғилган эркаклар одамови бўлмасалар-да, кўпчилик йиғиладиган жойларни у қадар хуш кўрмайдилар. Турли жанжалли мунозараларни, кўнгилсизликларни ва чигал ишларни ёқтирмайдилар, тинчлик, осойишталикни хуш кўрадилар.
Бу белги остида туғилган эркаклар қариб-қартай- 1унча ҳам аёлларга нисбатан эътиборини, қизиқиши- ни йўқотмайдилар. Улар ҳар қандай аёлни ўзларига ром қила оладилар.

Оила қурганларидан сўнг осойишталикни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Фарзандлар учун яхши ота бўлса-да, турмуш ўртоғини ҳамма нарсадан юқори Қўяди.

Тарози белгиси остида туғилган эркаклар севги бобида Арслон, Чаён ва Сигир белгилари остидагилар каби устун, мукаммал бўладилар. Улардаги бундай хусусият амалда ҳар қандай аёлнинг, қизнинг қалбини, вужудини забт эта олиш имкониятини беради.

Аммо у ўз мақсадига эришгач, бундан буёғига нима қилиш кераклиги тўғрисида иккиланиб қолади.
Қалби ва бутун вужуди забт этилган қиз ёки аёлга уйланиш керакми ёки йўқми, деган масала уни қаттиқ қийнайди. Севги ҳеч қачон унинг зшун ўз қийматини йўқотмайди. Ишқ бобида жуда эрта ва осон ғалаба қозонади. Атрофида эса доимо қизлар, аёллар парвона бўладилар.

Лекин шуниси ҳам борки, улар аёл ёки қизнинг кўнгил истагини рад этишдек шафқатсизликдан қочишга интилиши оқибатида турмуши муваффақиятсиз бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ўз ҳаётида ҳақиқий муҳаббатини «қўлдан чиқариб» юбориши мумкин. Ҳар уч аёлдан биттасини ўзига муносиб деб билади. Шунинг унун унинг аёллар билан дўстлиги, севгиси кўпинча ўзаро мос бўлмайди. Шундай бўлса ҳам, у бундан камдан-кам азият чекади, тез унутади.

Мезон ойида туғилган эркак юмшоқкўнгил бўлиб, ўзининг бахтсиз турмушидан воз кечолмай, тутқундай яшай беради.
Бундай эркакнинг хаёли бутунлай жинсий лаззат билан банд бўлади. Бошқа ҳеч қайси буржда туғилган эркак жинсий мулоқотга унингдек муҳтож бўлмайди.

Унда ҳеч қачон эркаклик қуввати муаммоси туғилмайди, чунки унинг имконияти жуда юқоридир.
Бу белги остида туғилган эркаклар ўзлари учун шерик танлашда жуда эҳтиёт бўлмоқлари керак. Аёл унинг учун жинсий объект холос. Шунинг учун у аёлларнинг ўзига хослигини тўлалигича тушунмайди ва қўллаб-кувватлай олмайди. Жуда кам аёлларгина ўзларига нисбатан бундай муносабат билан узоқ вақт келиша оладилар.

Тарози белгиси остида туғилган эркак ҳаётда нимани хоҳласа, шунга лойиқ эканлигига ҳеч икки- ланмай ишонади. Агар унинг ҳаёти, турмуш тарзи ўз хоҳишига мос бўлмаса, умидсизликка, руҳий тушкунликка ва қўрқувга тушади.

Унинг тасаввурида табиий танланиш инстинкти белгиловчи аҳамиятга эгадир. Унга қолса, бирон-бир аёл билан танишувдан с}шг дарҳол у билан ётоққа кира қолса. Аммо бундай қилмишни, хатти-ҳаракатни камдан-кам аёллар ижобий баҳолайди.

Жинсий мулоқотда эса улар бошқаларга нисбатан жуда содда ва ҳиссиздир. 35-56 ёшлар уларнинг баркамоллик давридир. Бу даврда улар оқиллик билан хотиржам, бахтли ҳаёт кечиришлари мумкин. Уларнинг ишқ-муҳаббатдан кучли лаззат оладиган даври – умрининг кузидир.

Тарози белгиси остида туғилган аёллар (қизлар)
Бундайлар ҳақиқий топилмадир. Улар кўплаб фазилатларга эга бўладилар.
Бундай аёллар оилавий ва ҳаётий масалаларда ўз турмуш ўртоғига ўринли маслаҳатлар бера оладилар. Ўзининг бийрон тили билан ҳар қандай мунозарада турмуш ўртоғини ўзига оғдириб олиши мумкин. У буни ҳеч бир жанжал-тўполонсиз, аксинча хушмуомалик билан бажара олади. Бу аёл шахсий ҳаётда ҳам, иш фаолиятида ҳам ёлғизликни ёқтирмайди.

Одатда, Тарози белгили аёллар муло-йим, аммо маъ- лум жиҳатдан қаттиқкўл онадирлар. Унинг учун эр биринчи даражадаги оила бошлиғидир.

Тарози белгили аёл серуйқу, тақинчоқ ва безаклар- ни яхши кўрадиган бўлади. Кўнгилсиз вазиятларни юмшатиш, ножўя хаттиҳаракатдан, ўйламасдан қабул қилинган қарордан эҳтиёт қилиш уларнинг асосий хислатларидандир. У сизнинг бўйнингизга осилган тош бўлиб қолишни истамайди.

Ўз фикрини сизга мажбур қилиб ўтказмайди, балки юмшоқлик билан таклиф тарзида айтади. Тарози белгисидаги ўртамиёна аёл ақлан етук бўлиб, ҳар нарса ва ҳоди- сани таҳлил қила олади. Унинг бу ҳусусияти эркаклар муаммосини ижобий ҳал этишда ёрдам беради. Бирон-бир қарорга келишда эса ортиқча эҳтиросларга берилмайди, ўринли маслаҳатлар бера олади. Бундай хусусияти унинг бошқа камчиликларини босиб туради. Дўстона муносабати ва дилбарлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Эрни донишмандлик, жуда мулойимлик билан тўғри йўлга сола олади.

Бундай аёлларни Қўй, Чаён, Арслон ва Бузоқ белгиси остида туғилганлар юқори баҳолашади, юксак қадрлашади ва илоҳийлаштиради. Бундай муносабат, албатта, адолатлидир. У ҳам шундай муносабат билан жавоб беради. Аммо шуни эслатиб қўймоқчимизки, Тарози белгиси остида туғилган эр-хотин ўзаро муросага келиши жуда қийин.

Қўй, Чаён, Арслон ва Бузоқ белгилари остида туғилганлар Тарози белгисидаги аёллар билан Тоҳир-Зуҳродек бўлишади. Бу аёллар сизга тегишли ишларга бурнини суқавермайди, сирингизни ошкор этмайди, ўзгалар олдида сизни ноқулай аҳволга солмайди. Руҳий мувозанатини йўқотса ҳам, эртами-кечми ўзига келиб, чиройли табассум билан сизга боқади.

У жуда хассос бўлгани учун унинг муҳаббати исботини жисмонан билишга сизни ортиқча кут- тирмайди. Камчиликлари зоҳир бўлиб турса ҳам, уларнингўрнини чиройли табассуми, оғушига оҳиста олиши ва оташин бўсалари билан қоплайди. Қисқа- си, у хонадонингизга файз киргизувчи «фаришта» бўлади. Унинг асосий хусусияти – қандай мавқеда бўлмасин ва қандай ишни бажармасин аёллигини, аёллик латофатини доимо сақлашидадир. Агар сиз – унинг турмуш ўртоғи, ҳар бир сўзингизга «ҳа» деб жавоб беришини истасангиз, у бунинг уддасидан ҳам чиқа олади.

Тарози белгили аёллар бир вақтнинг ўзида ҳам иродаси кучли, ҳам юмшоқ қўнгил ва мулойимдир. Бзшдай хусусият эса камдан-кам аёлларда бўлади. Унингмулойимлиги, қаҳр-ғазабингизни юмшата олиш қобилияти, ҳимоясизлиги, заифлиги ва аёллик нафо- сати юқори эканлиги сизни ўйлашга ва у билан шунга мувофиқ муносабатда бўлишга мажбзф қилади.

Агар оилангиз бошига бирор ташвиш ёки мушкул иш тушса, уни бартараф қилишга, биринчи навбат- да, шу аёл бел боғлайди. Бундай вазиятда унинг сиз учун, оилангиз учун қанчалик керак эканлигини, қанчалар бебаҳо эканини янада кўпроқ ҳис этасиз.
У ҳеч қачон сизнинг мавқеингизни, оиладаги ролингизни камситмайди ва қадрсизлантирмайди.

Унинг таҳсинга лойиқ яна бир хислати ўзининг ақлини, донолигини дилбар қиёфаси остига яшира олишидадир. Ўз болаларини ардоқласа ҳам, яхши парвариш этса ҳам, уларни сиз – севимли турмуш ўртоғидан кейинга қўяди. Сизни улуғлайди. Қисқа- си, у ўз фарзандларини сиз 3Ш3Ш – севимли ёри зчун туғиб-тарбиялайди.

Бу белги остида тзгғилган аёллар бир-бирига зид қучларнинг қурбонидирлар. Жинсий ҳаётда эҳтиросли, жисмоний қониқишни қизғин ҳис қилади. Аммо шу билан бирга, ундан руҳий жиҳатдан завқланади, роҳат олади. Бироқ жинсий муносабатда жонбозлик кўрсатмайди. Ташаббусни шериги қўлга олиши керак. Бундай вазиятда Тарози белгили аёл ўзининг тез ўзгарувчан кайфияти билан уни қўллаб-қувватлаши ёки рад қилиши мумкин.

Бу белги остида туғилган аёл «ўта сирли» мавзуда суҳбатлашишни у қадар хуш кўрмайди, чунки у ўз эҳтиросини, ҳиссиётини сўз билан ифодалай олмайди, зуҳур этмайди, шунинг учун жинсий эҳтиёжини ташқи белгиларда ифодаламайди. У бундай эҳтиёжнинг қондирилишини юксак даражадаги эҳтиросли ҳиссиёт, деб билмайди, балки фақат жисмоний қониқиш ҳосил қилади, холос.

Ушбу белги остида туғилган аёл (қиз)лар жуда эҳтиёткорлик билан ўзига йўлдош танлаши керак. Унинг учун энг номувофиқ киши бу Така белгисидагилар бўлиб, Пари ва Чаён белгилари остида туғилганлар эса энг мувофиқ келадиганларидир. Унинг учун энг катта «душман» унинг билан бир белги остида туғилганлардир.


Тарози белгиси остида туғилган болалар
Тарози белгиси остида туғилган болалар ёлғизликни ёқтирмайдилар. Гарчи бирон кимса у билан мулоқотга киришмаса ҳам ён-атрофида бўлишининг ўзиёқ болани тинчлантиради. Тарози белгисидаги болаларнинг истараси иссиқ, ёқимтой, хушбичим бў- либ, кўпларнинг кулдиргичи бўлади. Туғма гўзаллик шайдосидир. У жўшқин ёки ғамгин, мунгли мусиқани ёқтирмайди. Айниқса, ота-оналарининг ўзаро можароларини қўтара олмайди. Шу боис, унинг олдида овозингизни баланд кўтарманг, ўзаро жанжал лашманг ва тортишманг.

У бундай нохушликлардан эзилиши ва оқибатда касал бўлиб қолиши мумкин.
Тарози белгисидаги гўдак чўмилишни унча хуш кўрмайди. Фақат бир оз катта бўлганда, бошқа болалар билан биргаликда чўмилишни ёқтиради.

Унга нисбатан зўравонлик қилиш, куч ишлатиш, бақириш ёмон таъсир қилади ва уни асабий қилиб қўйиши мумкин. Боланинг кайфияти кутилмаганда ўзгариши, ҳозиргина қувнаб турган бола ғамгин бўлиб, ранжиб қолиши мумкин. Шунга эътибор берингки, бола бирор нарсадан бундай кайфиятда уйқуга кетмасин. Ҳар қандай муаммолар у уйқуга кетгунга қадар ҳал қилинмоғи керак. Болани ухлатаётганингизда, албатта, алла айтишни, меҳрибонлик билан силаб-сийпаб, икки юзидан ўпиб қўйишни унутманг! Бола ўзини бахтиёр ҳис этгандагина асаб тизимлари яхши ривожланади. Агар унинг кайфияти яхши бўлса, у билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳам осон бўлади.

Тарози белгиси остида туғилган бола учун телевизор у қадар фойда бермайди. Тегишли кўрсатув- ларни танлашни билмайди. Ҳар қандай кўрсатувни бефарқлик билан кўраверади. Яхшиси, унинг олдида телевизорни кўймаслик керак.

Тарози белгиси остида туғилган бола билимни яхши ўзлаштиради, аммо тез толиқади. Бу ҳолат ўқувчилик, талабалик йилларида уни қийнаб қўяди. Бир иш билан узоқ шуғулланишга сабри чидамаганлиги сабабли уни охиригача етказишга қийналади. Бундай болаларнинг ота-оналари, мураббийлари унга бошлаган ишини охиригача етказишни ўргатишлари керак.

Афсуски, бу болалар спортни у қадар ёқтирмайдилар. Бола улғайиши билан уни спортнинг тана тузилиши ривожланишига ёрдам берувчи – культу ризм,бадиий гимнастика каби турлари билан шуғуллантирмоқ мақсадга мувофиқдир. Уларни санъат, айниқса, расм чизиш ва мусиқа билан шуғулланиш қизиқтиради. Санъат уларни хотиржам қилади, жисмоний ва маънавий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

. Мезон буржида туғилган болалар у қадар қайсар бўлишмайди. Бирон-бир ишга ўйламай киришмайди. Ўз хонасини тартибли, озода сақлайди. Китоб-дафтарларини ва бошқа ўқув қуролларини яхши сақлайди. Кўп нарсани билишга интилади. Ўз табиати, ташқи қиёфаси билан атрофидагиларнинг диққатини ўзига тортадиган, ёқимтой бўлади.

Бундай болалар бир томондан қобилиятли бўлсалар, бошқа томондан, уларни дарс тайёрлашга мажбур қилиш қийин. Бунинг сабаби оддий ва антиқадир. Улар ҳеч қандай машғулотни ёлғиз бажаришга кўника олмайдилар. Ҳар бир ишни ҳамкорликда уддалашга мойилдирлар.

У билан бирга дарс қилишга, биргаликда машғулот ўтказишга ҳаракат килинг! Бу унинг учун жуда фойдалидир. У сизни хафа қилса, ранжитиб қўйганлигини айтсангиз кифоя. Унга бошқа жазо беришнинг ҳожати йўқ. Улар ҳеч кимни, айниқса, отаналарини, ўқитувчиларини хафа қилишни истамайдилар. Агар уни ўз хатти-ҳаракати билан бирон одамни ранжитиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирсангиз, шунингўзи кифоя қилади.

У бундай номаъқул ишни бошқа такрорламайди.
Тарози белгиси остида туғилган бола бирор қарорга келишга қийналади. Унга буни машқ қилдириш керак. Аммо машқ давомида унга мураккаб вазифа бермаслигингиз даркор.

Мезон буржида туғилган болалар табиатан киришимли, дилкаш бўладилар. Дўстларини уйга таклиф
қилишни ва уларникига меҳмонга боришни ёқтирадилар. Унинг феълидаги бундай хислатга қаршилик кўрсатманг!

Тарози белгили болаларнинг яшовчанлиги зфтамиёнадир. Буйраги ва сийдик йўллари инфекция билан зарарланиши мумкин. Мизожининг белгиси ҳаво бўлган бошқа одамлардагидек, уларда ҳам асаб бузилишлари рўй бериши мумкин. Улар аксарият ҳолларда асаб бузилиши оқибатида касал бўладилар. Ошқозон, бош ва бел оғриғи билан оғрийдилар.

Тарози белгили болаларга ота-оналарнинг ўзаро жанжали, ташқи муҳитнинг номувофиқлиги, кескин ранглар, қаттиқ жарангдор товушлар, ҳар қандай жисмоний ва маънавий зўрлик салбий таъсир кўрсатади. Яхшиси, у билан хотиржам суҳбатлашмоқ керак.

Мезон буржида туғилган болаларга нисбатан эътиборли ва яқин муносабатда бўлиш лозим. Бунда:
– оилада тинч, осойишта шароит бўлиши;
– уларни санъат билан шуғуллантириш;
– бошлаган ишини охирига етказишга ўргатиш;
– аниқ ва қатъий қарорга келишга ўргатиш зарур.

(Visited 4 035 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!