Сувчечак — аломатлари, юқиш йўллари, даволаш, асоратлари, олдини олиш

Сувчечак

Сувчечак — аломатлари, юқиш йўллари, даволаш, асоратлари, олдини олиш

Сувчечак (лот. Вариcелла) —  ўткир вирусли касаллик, ҳаво-томчи йўл орқали юқади. У иситмасимон ҳолат, бутун тана бўйлаб қизил тошмалар ва доначалар пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Касалликнинг такроран кузатилиши камдан-кам ҳолларда қайқ қилинади. Одатда инсонлар ҳаёти давомида бу касалликка бир марта дучор бўлишади.

 

1990-йилларнинг ўрталарига келиб касалликка қарши ваксина кашф етилганлиги сабабли ҳозирги кунда касалланишлар сони кескин камайган.

Қўзғатувчиси

Сувчечак қўзгатувчиси Вариcелла Зостер вируси бўлиб, ўлчами йирик, оддий ёруғлик микроскопида кўринади. Касалликнинг 3-4-кунидан бошлаб тошмалар ичидаги суюқликда аниқланади. Вирус ташқи муҳитга чидамсиз бўлиб, қуёш нурлари таъсири, қиздириш, ултрабинафша нурлари остида тезда нобуд бўлади. Организмдан ташқарида унинг яшовчанлиги ўртача 10 дақиқани ташкил етади. Қўзғатувчи 3-тип герпес гуруҳи вирусларига мансуб.

 

Касалликка таъсирчанлик 70 фоизни ташкил етади. Беморлар касалликни тошма тошишидан 24 соат олдин ва тошмаларнинг усти қобиқ билан қоплангунча муддат оралиғида атрофдагиларга юқтириши мумкин. Аксарият ҳолларда вирус билан зарарланиш касалланган киши билан алоқа қилиш натижасида юзага келади. Кенг тарқалган юқиш йўллари:

  • Сўлак;
  • Йўтал;
  • Акса уриш;
  • Пуфакчалардаги суюқлик билан алоқа қилиш.

Касаллик асосан 6 ойликдан 7 ёшгача бўлган болаларга таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар касалланганда, ҳомила ҳам сувчечак билан касалланиши еҳтимоли мавжуд бўлади. Бу болада туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин, масалан бадбашараликка. Касаллик шифо топганидан сўнг организмда барқарор иммунитет ҳосил бўлади.

Аломатлари

Тошма катталиги 2-4 мм бўлган қизил доначалардан иборат. Улар бир неча соатдан кейин папулага айланади, кейин еса везикулага. 1-3 кун ўтгач, везикулалар юзаки қобиқ (яра) қолдириб қурийди. Шу билан бирга, шиллиқ қаватда аста-секин енантема — сарғиш-кулранг юзаки қобиқ ҳосил бўлади.

Сувчечакнинг инкубацион даври 7-21 кун давом етади. Яъни инфекция тошма ва бошқа аломатлар бошланишидан шунча кун олдин организмга тушган бўлади. Бошқа белгилар бир неча кун давом етиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Иситма;
  • Бош оғриғи;
  • Иштаҳа йўқолиши.

Одам соғайишдан олдин касалликнинг уч босқичдан ўтади:

  1. Қизил ва пушти доначалар бутун танада ривожланади;
  2. Доначалар суюқлик билан тўлган пуфакчаларга айланади;
  3. Пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаки қобиқ пайдо бўлади.

Танадаги тошмалар бир вақтнинг ўзида йўқолмайди. Вирус фаолияти давомида янги везикулалар пайдо бўлиб туради. Пуфакчалар кучли қичиши мумкин, айниқса, усти қобиқ билан қопланишидан олдин. Доначалар бутунлай йўқлиши учун 7-14 кун вақт кетади.

Хавф гуруҳи

Инфекцияга қарши иммунитет мавжуд ёки вакцина олганлик сувчечак таъсир қилиши хавфини сезиларли даражада камайтиради. Вирусга қарши иммунитет онадан чақалоққа ўтиши мумкин бўлиб, болада уч ойгача сақланиб туради.

Олдин вирусга дучор бўлмаган ҳар бир киши сувчечак билан касалланиши мумкин. Қуйидаги шароитларда касалланиш хавфи ортади:

  • Инфекцияланган бемор билан алоқада бўлиш;
  • Мактабда ёки болалар муассасасида вақт ўтказиш;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • Болалар билан яшайдиган, сувчечак билан касалланмаган катталар;
  • Касаллик ёки дорилар туфайли иммун тизими заифлашган шахслар.

Ҳомиладор аёлларда сувчечак касаллиги ҳомиладорликни сунъий тугатиш учун кўрсатма бўлиб хизмат қилмайди. 14-ҳафтагача бўлган муддатда касалланганда, ҳомилла учун хавф 0,4 фоизни, 14-20 ҳафта оралиғида еса 2 фоизни ташкил етади. 20-ҳафтадан кейин бу хавф кўрсаткичи жуда паст бўлади. Ҳомиладорлик даврида специфик иммуноглобулин билан даволаш бўлажак фарзанд учун ҳатто шу минимал даражадаги хавфни ҳам кескин пасайтиради.

Бироқ инфекцияланиш туғруқдан 4-5 кун олдин содир бўладиган бўлса, бу ҳомила учун оғир асоратлар билан якунланиши мумкин.

Ташхислаш

Агар тери устида нотаниш доначалар ривожланса ва айниқса, тошмалар тошиши шамоллаш (ЎРВИ) ёки гриппдаги каби белгилари билан бирга кечса, айниқса ҳомиладор аёлларда, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шифокор сувчечакни теридаги доначалар ва жисмоний текширув асосида ташхислаши мумкин. Лаборатория текширувларига еса ташхисни тасдиқлаш учун мурожаат қилинади.

Сувчечакни даволаш

Сувчечакни даволаш ҳам амбулатор шароитда (йенгил ҳолларда), ҳам стационарда (асоратлар мавжудлигида) амалга оширилади. Асосан кўпроқ дам олиш тавсия етилади.

Енг самарали даво чораси комплекс тадбирлар бўлиб, тартиб, парҳез, медикаментоз даволаш, шунингдек хонани шамоллатиш, гигиена қоидаларига амал қилиш, иситмани жисмоний равишда туширишларни ўз ичига олади. Иситмали даврнинг бутун давомида ётоқ тартибига амал қилиш кўрсатилади. Қичишишни бартараф етиш учун антигистаминлар ёки малҳамлар буюрилиши мумкин.

Маҳаллий терапия бактериал зарарланишни олдини олиш учун шикастланган тери ва шиллиқ қаватларни дезинфекцияловчи еритмалар (Кастеллани еритмаси, генциан бинафшаранги, метилен кўки, калий перманганат еритмаси) билан ишлов беришни ўз ичига олади. Бриллиант яшили зарурий даво чораси ҳисобланмайди. Везикулаларни қуритиш учун синтетик танинлар, терини юмшатиш ва тикланишини тезлаштириш учун аллантоин, декспантенол сақловчи воситалар ишлатилади.

Иситмани тушириш учун парацетамол кенг қўлланилади. Еҳтимолий асоратлари туфайли ибупрофен тавсия етилмайди. Аспирин ва уни сақловчи бошқа воситалар сувчечак (иситма чақириши мумкин бўлган бошқа касалликларда бўлгани каби) билан оғриган болаларга берилмаслиги керак. Бу ҳолда ўлим хавфи юқори бўлган Рей синдром ривожланиши хавфи мавжуд.

Касалликдан сўнг терида излар қолмаслиги учун ҳосил бўлган қобиқларни юлиб олмаслик керак. Шу сабабга кўра болалар терисини қашилашига йўл қўймаслик керак. Бундай ҳолларда ота-она боланинг терисини юмшоқ сочиқ билан йенгил уриб-уриб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, иссиқ ванналар қабул қилиш, йенгил ва юмшоқ кийимлар кийиш тавсия етилади.

Вирус туфайли асоратлар ёки иккиламчи касалликлар ривожланиш хавфи мавжуд бўлса, шифокор антивирус препаратларни буюриши мумкин. Ушбу антивирус препаратлар сувчечакни даволамайди, улар вирус фаолиятини секинлаштиради. Бу инсон иммунитет тизимини тезроқ қайта тикланишига имкон беради.

Асоратлари

Қуйидаги ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • Доначалар кўзлар атрофига тарқалса;
  • Улар қизариб, йиринг сақласа (иккиламчи бактериал инфекциянинг белгилари);
  • Бош айланиши ёки нафас қисилиши кузатилса.

Асоратлар одатда қуйидаги тоифа кишиларга таҳдид солади:

  • Болалар;
  • Кекса одамлар;
  • Иммун тизими заиф бўлган одамлар;
  • Ҳомиладор аёллар.

Бу тоифадаги инсонларда пневмония, шунингдек терининг, бўғим ёки суякларнинг бактериал инфекциялари ҳам ривожланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида сувчечак билан касалланган аёллардан туғма нуқсонли болалар туғилиши мумкин, хусусан уларда:

  • Бўйнинг паст бўлиши;
  • Кичкина бош ўлчами;
  • Кўз билан муаммолар;
  • Чекланган интеллектуал салоҳият.

Организм кўпинча сувчечак билан мустақил кураша олади. Касаллик намоён бўлганидан бир-икки ҳафта ўтгач, нормал фаолиятга қайтиш мумкин бўлади. Тузалгач, аксарият инсонларда вирусга қарши иммунитет ривожланади. Қайта касалланиш камдан-кам ҳолларда кузатилади. Умуман олганда касалликнинг якуни ижобий ҳисобланади.

Олдини олиш

Ўзига хос профилактика усули вакцинатися ҳисобланади. У узоқ йиллар давомида сақланиб турадиган барқарор иммунитет шакллантиради. Емлаш қуйидаги схема бўйича олиб борилади:

  • «Окавакс» вакцинаси: 12 ойликдан кичик бўлган барча болалар — бир марта битта доза (0,5 мл);
  • «Варилрикс» вакцинаси: 1 ёшдан ошган болалар ва катталар учун 6-10 ҳафта оралиқ билан икки марта;
  • Фавқулодда профилактика (ҳар қандай турдаги вакцина): алоқадан кейин дастлабки 96 соат (тавсия етилган муддат 72 соат) ичида 1 доза.

Ота-оналарга фарзандларини мактабга юбормаслик тавсия етилади. вирус тарқалишини олдини олиш учун болани тўғри парваришлаш керак. Инфекцияланган катталар ҳам уйда қолишлари керак. Виуснинг ташқи муҳитга чидамсизлиги туфайли хона дезинфекцияси талаб етилмайди. Шунчаки хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва нам усулда тозалаш керак.

 

(Visited 22 041 times, 5 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!