СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТ
СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТ Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бу касаллик 25 ёшдан кейин эркакларнинг 25-80 фоизида учрайди.
Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, камҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади.
Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик, асабийлашиш кузатилади.
Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирлари димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади.
Бу касалликнинг бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совқотиш сабаб бўлади.
Простатит касаллиги юзага келишига сабаб— простата бези анатомик тузилишининг ўзига хослиги;
— гормонлар алмашинувининг бузилиши;
— ёш билан боғлиқўзгаришлар;
— сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари;
— буйрак ва сийдик қопининг яллиғланиш касалликлари;
— пала-партиш жинсий ҳаёт тарзи;
— бутун тананинг совқотиши;
— сийдик йўлларида пешобнинг йиғилиб ту- риши;
— кам ҳаракат турмуш тарзи;
— иммун тизимининг сусайиши.
Юқорида келтирилган омилларнингҳар қандай комбинацияси простата безининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
* * *
Сурункали простатитда қуйидагилар кузатилади:
— юқори ҳарорат;
— барвақт уруғ тўкиш, эрекция сусайиши;
-титраш;
— эрталаб биринчи ташқарига чиқилганда уретранинг ташқи йўли ёпилиб қолгандек, пешоб ҳар томонга сачраши;
— тез-тез оғриқли пешобга чиқиш;
— пешоб ҳайдашда етарли босим ҳис қилмаслик;
— оралиқ, чов ва қов тепасидаги оғриқ;
— оралиқ ва қов устида доимий бўлмаган оғриқ;
— уретрадан лойқа ёки йирингли ажралмалар келиши;
— қовуқни бўшатишда бураб оғриш ва ачишиш, ажралмалар.
Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, простата безини массаж қилиш, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.
Беморлар учун керакли эслатма:
— простатитни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, ягона сабабни қидириш ва уни даволаш учун қаратилган даво муолажалари кутилган натижага олиб келмайди. Касалликнинг клиник белгилари сезиларли бўлмаслиги мумкин, агар сизда чаноқ оралиғида оғриқ кузатилса, пешоб қилиш вақтида ёқимсиз сезгилар бўлса, сийдик йўлидан ажралишлар келса, албатта, уролог билан маслаҳатлашинг;
— простатит ташхиси комплекс тарзда қўйилади, чунки касаллик турини, кечиш босқи чИни, асоратларини ва даволаш усулини белгиловчи бошқа омилларни эътиборга олиш керак. Простатит клиникаси турли беморларда турлича бўлиши мумкин. Шунингучун тўғри ташхисни фақат мутахассис-шифокор қўя олади;
— касаллик кечиши ўзига хос бўлганлиги учун даволаш муолажалари ҳам ўзига хос бўлади. Простатитнинг клиник кечиши бир хил эмас, баъзида касаллик қўзғалади, баъзида асоратлар юзага келади, баъзида яширин кечиши мумкин. Шу сабабдан доимий шифокор кузатуви керак бўлади;
— простатитни даволаш учун антибиотикни тўғри танлаш керак, уларнинг дозаси ва даво-ҳолда танланади ва бу урогенитал микрофлорани аниқлагандан кейин амалга оширилади;
— инфекциядан қутулиш билангина простатитни даволаб бўлмайди. Простата безида қон димланишини ҳам тўғрилаш керак;
— простата безининг патологик ўзгаришлари ўзига хос ва турлича бўлганлиги учун ҳам уни даволовчи универсал дори воситаси йўқ. Шифокор сизга турли дори воситаларини ва ҳар хил даво муолажаларини тавсия қилиши мумкин;
— даволаш натижасида узоқ вақтли ремиссияга (сурункали касалликнинг босилиши) эришилган тақдирда ҳам, профилактик тарзда шифокор кўригидан ўтиб туринг, чунки касаллик қўзғаганда буни сиз сезмаслигингиз мум- кин;
— бир неча шифокорлар маслаҳатини бир вақтда бажариш тўғри деган беморлар янглишадилар, чунки тўғри маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун касалликни бир шифокор маслаҳати асосида даволанг;
— жинсий ҳаёт тарзингизни нормаллаштиринг;
— даволаниш давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг, улар простатитнинг провокатори ҳисобланади;
— тананинг совқотиши қиска вақт давомида бўлса ҳам, касалликнинг кучайишига олиб келади;
— жисмоний меҳнат ва спорт (велоспортдан ташқари) простатитни даволашга ижобий таъсир кўрсатади;
— сурункали ич қотиш простата безида қон айланишини бузади, простатитнинг кечишига ва давосига салбий таъсир кўрсатади;
— ўз вақтида аниқланган рецидив (касаллик қайталаниши) енгил даволанади, шифокорингиз тавсиясига ремиссия вақтида ҳам риоя қилинг;
— қандай касаллик бўлишидан қатъий назар, тўғри олиб борилган соғлом турмуш тарзи ва одамнинг ўзига бўлган ишончи, оптимизм руҳи касалликдан тез ҳамда самарали қутилиш гаровидир.
Простатани даволаш
1 ошқошиқ саримсоқ устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, 6-8 соат ўраб димлаб қўйилади. Сузиб олиб, овқатдан 30-40 дақиқа олдин простата бези аденомасида, мижоз сустлигида чорак стакандан ичилади.
# # #
Гулхайри илдизидан 75 г, ширинмия илдизидан 100 г, қариқиз илдизидан 75 г олинади. Шу йиғмадан 1 ошқошиғини кечқурун сирли идишга солиб, устига 300 г совуқ сув қуйилади. Эрталаб паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда 30 дақиқа қайнатиб, яна 30 дақиқа дамлаб қўйилади. Суз- иб олиб, 3 қисмга бўлиб, овқатдан 1 соат олдин ичилади.
Эрталаб, тушлик ва кечқурунда 1 ҳовучдан ошқовоқ уруғини яхшилаб чайнаш керак.Камфора спиртига 1 парча бинтни шимдириб, орқа аврат билан мояклар ўртасига қўйилади. Оёқларни бир-бирига ушлаб туриш керак. Бозиллама қўйиш чидаш даражасигача тутиб турилади. Камфора бозилламаси қиздирувчи хусусиятга эга бўлиб, аденома ҳолатига яхши таъсир кўрсатади.
ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ
Бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳали тўлиқ маълум эмас. Статистик маълумотларга кўра, 50 дан ошган эркакларнинг деярли ярмида, 65 дан ўтган эркакларнинг 75-90 фоизида простата бези аденомаси учрар экан. Демак, ушбу касалликни ёш билан боғлашимиз мумкин, бироқ истиснолар ҳар қаерда бўлгани каби сўнгги йилларда ҳали элликни қораламаган кишиларда ҳам аденома белгилари намоён бўлмоқда.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, ана шу ёш атрофида мунтазам равишда уролог назоратидан ўтиб туриш керак. Ўзингиз яхши биласиз, касалликни даволагандан кўра олдини олган яхши.
Простата бези аденомаси – простата безида пайдо бўладиган ўсма. Аввалига бир ёхуд бир нечта тугун пайдо бўлади, у аста-секинлик билан ўсиб боради, оқибатда простата бези орқали ўтган пешоб чиқарув канали сиқилиб, бемор пешоб чиқаришга қийналадиган бўлиб қолади. Аденома секин ривожланадиган касаллик, шу- нинг учун ҳам кўпинча беморлар простата без- идаги ўзгаришдан бехабар бўлишади, касаллик- нинг илк белгиларига эса бепарво қарашади.
Касалликнинг ривожланиш босқичини учга бўлиш мумкин.
Биринчи босқичда касаллик қовуқ, юқори пешоб йўллари ҳамда буйракнинг заҳира имкони- ятлари ҳисобига бир неча йил зўраймай, бемор ҳолати барқарор бўлиши мумкин. Бемор кундузлари пешоб чиқаришга кўп қатнамаса-да, аммо чиқадиган пешоб миқдори аввалгидай эмас, балки камроқ бўлади, пешоб бир оз кутишдан кейин чиқади. Кечқурунлари эса бемор икки марта ёки ундан кўпроқ уйғониб, пешоб чиқаришга қатнайдиган бўлиб қолади. Кўпинча беморлар бундай ҳолатни ёш ўтиши, уйқусизликка йўйиб адашадилар. Биринчи босқич 1-2 йилдан 10-12 йилгача давом этиши мумкин.
Иккинчи босқичда касаллик белгилари кўпроқ намоён бўла бошлайди. Пешоб бирданига эмас, тўхтаб-тухтаб, томчилаб чиқадиган бўлади. Бу босқич қовуқ, юқори пешоб йўллари ва буйрак фаолиятининг бузилиши билан тавсифланади. Қовуқда пешоб йиғилиб, унинг миқдори 100-200 мл, баъзида эса 300-500 мл. гача етиши мумкин. Касаллик зўрайганини пешоб пуфаги шиллиқ қаватининг яллиғланганидан, пешоб чиқиши оғриқли кечаётганидан билса бўлади. Жуда совқотиш, шамоллаш, қаттиқ ҳолдан тойиш, руҳий стресслар, спиртли ичимликлар, жумладан, пиво истеъмол қилиш каби ҳолатлар натижасида пешоб чиқиши буткул тўхтаб қолиши мумкин.
Агар ўз вақтида даво чоралари қўлланилса, касалликнинг биринчи босқичи иккинчисига ўтмайди, лекин иккинчи босқич бошландимиКасалликнинг учинчи босқичида қовуқнинг қисқариш қобилияти деярли йўқолади, унинг ичида 1,5-2 литргача пешоб йиғилиб қолади, пешоб бемор ихтиёрисиз томчилаб туради.
Бу босқичда буйрак фаолияти ишдан чиқиши натижасида бир қатор асоратлар намоён бўлади:
– буткул иштаҳадан қолиш;
– ҳолсизлик;
– чанқоқ;
– оғизнинг қуриши;
– кўнгил айниши;
– қабзият.
Руҳий тушкунлик, озиб кетиш, оғиздан пешоб ҳиди келиши организмда азотли шлаклар билан заҳарланиш рўй берганини билдиради, ҳароратнинг кўтарилиши эса йиғилиб қолган пешобда инфекцияларнинг зўрайганидан да- рак беради.
Қовуқда тош йиғилиши простата бези аденомасининг энг кўп тарқалган асорати ҳисобланади. Шунингдек, пиелонефрит, уретрит, простатит, аденомит, везикулит, эпидидимит, эпидидимоорхит сингари жиддий асоратлар ҳам кузатилиши мумкин.
Бугунги кунда простата бези аденомасини даволашнинг турли усуллари мавжуд. Касаллик эндигина ривожланаётган пайтда дори-дармонлар воситасида даволанади. Ёки аденома (простата бези эмас!) операция йўли билан олиб ташланади.