Sochlarga hajm berish

Sochlarga hajm berish

Sochlarga hajm berish  Аёл-қизларнинг кўпчилик қисми сочларининг сийраклигидан нолийдилар ва уларнинг ҳажмидан қониқмайдилар.

Баъзан олий даражадаги парикмахер томонидан бажарилган соч турмаги ҳам ўз формасини тезда ёқотади.

Бундай вазиятда қандай йўл тутган афзал? Бу постимизда соч турмагининг узоқ вақт шаклини йўқотмай туришига хизмат қиладиган оддий ҳамда фойдали маслаҳатлар берилади. Буларни уй шароитида ҳам бажариш мумкин. Бунда сочларга салбий таъсир берадиган фендан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.

 

1.Шампунни сочда 10 дақиқага қолдириш

Косметологлар кўпиртирилган шампунни бошда тахминан 10 дақиқага қолдиришни маслаҳат берадилар. Бу вақт давомида шампуннинг компонентлари соч шаклининг йўқолишига сабабчи бўладиган бош терисидаги ёғларни еритишга улгуради. Шампун бошда ўз вазифасини бажаргунга қадар аёл ҳам ваҳҳахонада ўзига яраша юмуш билан шуғулланиши мумкин: бутун баданини ювиши, депиляция, юзга ниқоб суриш ва хоказо. Шампун бутун тана бўйлаб оқиб кетмаслиги учун соч ювиш воситаларини танлашда тежамкорликдан сақланиб, таркибида силикон бўлмаган шампунларни сотиб олиш керак. “Фруcтис” ва “Шамту” шампунлари тавсия қилишимиз мумкин.

 

2. Сочиқни бошда 10 – 20 дақиқага қолдириш керак

Бошни ювиб бўлгандан кейин сочиқ билан ўраб 10 – 20 дақиқага қолдириш лозим. Бунинг орасида қаҳва ичиш ёки овқат тановул қилиб олиш мумкин. Сочиқ бошда шунча вақт тургандан кейин таралганда бироз ҳажми катталашади. Сочиқ олиб ташлангандан кейин ҳам 2-3 дақиқа ўтгандан кейингина соч тарашга киришиш лозим – бу соч ҳажмини табиий йўл билан катталаштириш усулидир.

 

3. Сочни қурутишда бармоқлар билан шакл бериш

Сочни қуритиш жараёнида фендан фойдаланмасдан ўрнига қўл бармоқлари билан шишириб турилса сочнинг ҳажми сизни ҳурсанд қилади. Сочларни қуритаётганда ҳар 1-2 минутда уларнинг илдизидан бошлаб бармоқлар билан йенгил тортиб туриш керак. Шундай қилинса сочлар зарарли таъсири бўлган фенларсиз табиий равишда қуритилади ҳамда чиройли шаклга ега бўлади. Буни кўзгу рўпарасига туриб олиб қилинса, ҳажмини кўриб туриш мумкин.

 

4. Сочларга ҳажм берувчи ёғларни кун давомида фойдаланиш

Сочларни парваришловчи замонавий воситалар бозорида сочлар учун мўлжалланган йўглар бўлиб, улар сочларингизга қўшимча ҳажм бериши мумкин. Уларни кун давомида қуруқ сочларга кам миқдорда суртиш мумкин. Ёғни кун давомида 3-4 мартадан кўп суртиш тавсия етилмайди. Бугунги кунда соч учун мўлжалланган оммабоп ёғлар сочларга қўшимча ҳажм, жилвакорлик, майинлик беради ва ёқимли ҳид таратади. Енг асосийси – бу воситани ҳаддан кўп суртиб юбормаслик лозим, сўнгра бармоқлар билан сочларингизни ҳудди тарагандай силаб чиқасиз. Кейин еса массажли шўткада сочни тараб чиқиш керак.

 

odam.uz

(Visited 627 times, 1 visits today)

Related posts