Soch turmaklari
Soch turmaklari Кириб келган йилда исталган дидга мос тушувчи соч турмаклари урфда бўлади. Улардан кўпини ўзингиз мустақил ярата оласиз. Ушбу мақолада турли узунликдаги сочлар учун 2017-йилда урфда бўладиган соч турмаклари ҳақида маълумот берамиз. Улар орасидан албатта ўзингизга мос келадиган вариантни топасиз, деб умид қиламиз.
https://www.youtube.com/watch?v=MAeJ4PMVSjA
Йиғилган сочлар
Сочларни тепадан йиғиб қўйиш (“отнинг думи”) яна урфга қайтди. Бахтимизга, енди мураккаб соч турмаги яратиш учун бир неча соат сарфлашимизга тўғри келмайди, уларни шунчаки йиғиб қўйиш кифоя. Асосий еътиборни силлиқ юза ва тўғри аксессуарлар танлашга қаратамиз.
Сифациз, ёрқин рангли соч тўғноғичлардан воз кечинг. Уларнинг бир рангдаги, сочингиз рангига максимал даражада яқин бўлганларини харид қилинг. Зарурат бўлганда “невидимка”лардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Янада ораста кўриниш учун соч тўғноғични бир тутам соч билан ўраб қўйишингиз мумкин.
“Сохта боб”
Бу соч турмаги ёрдамида узун соч соҳибалари калта ёки ўртача узунликдаги соч турмагини ўзларида синаб кўриши мумкин.
“Сохта боб” турмагини яратиш учун сочларингизни қўйиб юбориб, уларни пастроғидан йиғиб қўйинг (шунчаки соч тўғноғични енсадан пастга тушириш мумкин). Шундан сўнг бўйнингизни юпқа шарф ёки тасма билан ўранг.
Шу тариқа соч турмагингиз қуйи қисми қайириб қўйилган карени еслатади. Бундай соч турмаги жуда назокатли кўринади!
Ўрилган сочлар
2017-йилда турлича кўринишдаги соч ўримлари: одатдаги, франсузча, шаршара, балиқ думи урфда бўлади. Улар мустақил соч турмаги бўлиш билан бирга укладка, йиғилган сочлар учун безак ҳам бўла олади.
“Ҳўл еффект”
Урфда қолаётган яна бир соч турмакларидан бири “ҳўл еффект”дир. Улар айниқса бироз жингалак сочларда чиройли кўринади. Бунинг учун нам сочларингизга гел суриб, уларни қуришини кутинг. Бунинг учун фен билан ёрдам беришингиз ҳам мумкин. Пляж услубидаги соч турмаги тайёр!
Манба: daryo.uz
Тўй учун уй шароитидаги соч турмаклари
Никоҳ тўйи ҳар бир қиз ҳаётидаги унутилмас кундир. Уни янада ўзига хос қилиш учун баъзи нарсаларни ўз қўлларингиз билан бажаришингиз мумкин. Масалан, никоҳ оқшоми учун сочингизни ўзингиз турмаклаб кўришингиз мумкин. Бу нафақат ушбу махсус кунни янада унутилмас қилиш, балки анча маблағни тежаб қолиш имконини беради.
СОЧ ТУРМАКЛАРИ ҲАҚИДА БАъЗИ ҚИЗИҚАРЛИ МАъЛУМОТЛАР
Аёлларимиз чиройли ва жозибадор кўриниш учун нималар қилмайди дейсиз!? Ҳаттоки ноқулай ва мисли кўрилмаган соч турмакларини ўйлаб топадилар. Кўпчилик хонимлар сочларига бигудиларни таққан ҳолда тунни чала уйқу билан ўтказиш нима еклигини йхши билишади. Лекин бундай ноқулайлик Янги давр англиялик хонимларининг ўз соч турмаклари учун қиролича саройида чидаганлари олдида ҳеч нарса емас аслида.
Ўзларининг бетакрор соч турмакларини сақлаб қолиш учун аёллар кичкина, қаттиқ ёстиқчаларда ухлаганлар. Бу ёстиқчаларга соч тегмаган. Шунингдек соч турмагини уйқу вақтида ҳимоя қилиб туриш учун ингичка металл сеткани бошларига кийиб ётганлар ҳам бўлган. Бунафақат соч турмакларини бузилишдан сақлаган, балки уларни сичқонлардн ҳам ҳимоя қилган екан. Мария Антуанетта саройида еса сартарошлар ҳақиқий мўжизалар яратишган.
Масалан, қироличанинг шаҳсий сартароши икки соат ичида баландлиги бир метр бўлган соч турмагини ясаши мумкин еди. Албатта бундай соч турмагининг соҳибасининг юриши ҳам осон бўлмаган.
Бундан ташқари бу турмакка қўшимча безаклар ҳам осилган. Бунинг натижасида кун охирига бориб ушбу турмак соҳибасинг боши оғриб, бўйин мушаклари безовта қилиш ҳолатлари кузатилган. Баъзи турмаклар еса гуллардан қилинган. Енг қизиқарлиси еса шу гуллар қуриб қолмаслиги учун соч турмагининг асосига вазада сув солиб қўйишган.
Бошингизда кичкина вазада сув солиб олиб юришни тасаввур қилаверинг. Ҳурматли аёлларимиз мафтункор кўриниш учун шундай азобларга ҳам дош беришга рози бўлишган екан.