Сийдик таносил касалликлари

Сийдик таносил касалликлари

Сийдик таносил касалликлари Ўткир яллиғланиш жараёнлари диагностикасида тезлик билан ёрдам кўрсатиш учун оғриқ қолдирувчи дорилар бериш ва оғриқ синдроми сабабларини аниқлаш учун бемор урология бўлимига юборилади.

Буйрак санчиғи хуружида кетма-кет иссиқлик муолажалари (грелка), спазмалитиклар (ношпа ва бошқалар), оғриқ қолдирувчи дорилар (баралгин) ва терпинлар (цистенал, ависан) тавсия қилинади. Агар юқоридаги дорилар ёрдам бермаса, Лорин-Эпштейн усули бўйича новокаин блокадасини қилиш керак.Лорин-Эпштейн бўйича новокаин блокадасини бажариш техникаси

Бемор чалқанчасига ётган ҳолда бўлади. Қорин олдинги деворининг ёнбош-чов соҳасининг терисига йоднинг кучсиз эритмаси ёки спирт билан ишлов берилади. Дастлаб новокаиннинг 0,5% эритмаси 1,0 мл тери остига юборилади. Агарда новокаин реакция бермаса, эркакларнинг уруғ тизимчасига новокаин қилинади.

 

Бунда сийдик найининг спазми аста-секин йўқолиб, оғриқ интенсивлиги камаяди. Лорин-Эпштейн бўйича бажарилган новокаин блокадаси ва паранефрал блокадаларнинг ижобий таъсири бир хил, лекин биринчи ҳолатда буйрак санчиғининг ўткир даврида таранглашган фиброз капсуланинг жароҳати кузатилмайди. Буйрак санчиғи хуружи интен- сивлиги сусайгандан сўнг беморни махсус бўлимларга госпитализация қилиш керак.

 

Қорин пастки соҳасида ва кичик чаноқда крологик хасталиклар натижасида кучли оғриқ бўлса, унда тезлик билан оғриқсизлантирувчи инъекция қилиш керак ва бемор урология клиникасига юборилади. Моякда оғриқ бўлган ҳолда зудлик билан суспензорий қўлланади.

 

Суспензорий қўллаш техникаси
Суспензорий ёрғоқ аъзоларини кўтарилган ҳолатда ушлаб туради ва бу ҳолат уруғ тизимчаси асаб толаларининг тортилишини ради, веноз қон оқишини яхшилаб, беморни кучли оғриқдан халос этади.

 

Ўткир сийдик тутилишида кучли оғриқ бўлса, УАШ консерватив чора-тадбирларни амалга ошириши керак: жўмракдан сув оқаётгандек товуш эшиттирилади, прозерин инъекцияси каби муолажалар ўтказилади. Асосий кўрсатмалар бўлса, масалан, сийдик пуфаги ёрилиш хавфи юзага келса, сийдик пуфагига резина катетер қўйиш ва қовуқни пункция қилиш амалга оширилади.
Фимоз ёки парафимоз пайтида қаттиқ оғриқ бўлса, УАШ жинсий олат бошчасини ўз ҳолатига олиб келишга харакат қилади.

Фимоз бўлганда жинсий олат бошчасини
меъёрга келтириш техникаси
Бемор чалқанча ётган ҳолатида оғриқсизлантирувчи дорилар қилиниб, жинсий олат бошчаси аста-секин очилади. Аввал жинсий олат ўнг ёки чап қўлнинг иккинчи ва учинчи бармоқлари орасига олинади. Жинсий олат бошчаси соҳасига антисептик эритма билан ҳўлланган дока билан ишлов берилади. Тугмали зонднинг бир учи жинсий олат мертмагига киргизилади. Айланма ҳаракат қилиб, жинсий олат бошчаси ва кертма ички юзаси орасидаги чандиқлар ажратилади.

Шу соҳага 5-6 мл оғриқ қолдирувчи гель юборилиб, эҳтиёткорлик билан кертма тожсимон эгатча томонга тортиб, жинсий олат бошчаси очилади. Агар қийинчилик туғилса ёки амалиётни бажариб бўлмаса, муолажа тўхтатилади ва бемор урологга юборилади. Ижобий натижага эришилса, жинсий олат бошчаси ва кертма ички юзасигача ишлов берилади, уретра ташқи тешиги ҳолати текширилади. Касалликни қайтадан вужудга келтирмаслик учун жинсий олат бошчаси очиш муолажаси бир неча марта қайтарилиши мумкин ёки беморга циркуляция усули таклиф этилади.

 

Парафимозда жинсий олат бошчасини
тўғрилаш техникаси
Парафимозда жинсий олат бошчасини тўғрилаш беморнинг чалқанча ётган ҳолатида бажарилади. Оғриқсизлантирувчи дорилар қилингач, жинсий олат бошчасига фурациллин билан ҳўлланган махсус дока билан ишлов берилади. Кейин жинсий олат бошчаси юза қаватига гель суртилади. Сўнг жинсий олат бошчаси ўнг қўлнинг 2 ва 3-бармоқлари орасига олинади.

 

Иккала қўлнинг 1-бармоқлари билан жинсий олат бошчаси эҳтиёткорлик билан пастга босилади. Агарда олат бошчаси тўғриланса, у ўз жойида қолдирилади, агар тўғрилашнинг иложи бўлмаса, муолажа тўхтатилади ва бемор уролог-магистрга юборилади. Қониқарли натижага эришилса, беморга жинсий алоқадан сақланиш, онанизм билан шуғулланмаслик ва бошқа парафимозга олиб келувчи сабаблардан сақланиш буюрилади.

(Visited 1 798 times, 2 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!