Сийдик тута олмаслик (енурез) — сабаблари, таснифи, даволаш, олдини олиш
Енурез, сийғоқлик — одамларда пешоб ёхуд сийдик тута олмаслик билан характерланадиган касаллик. Кўпгина ҳолларда енурездан азият чекувчилар болалар саналади (барча ташувчиларнинг 94,5 фоизи), ўспиринлар ҳиссасига 4,5%, катталар ҳиссасига еса 1% тўғри келади. Сийдикни тута олмаслик асосан уйқу пайтида намоён бўлади (75% ташувчиларда), уйқудан ташқарида бу ҳолат кенг тарқалмаган. Ушбу касаллик юзага келишининг битта ягона сабаби мавжуд емас.
Касаллик Ибн Синонинг «Китоб ал-қонун фит-тиб» китобида ҳам қайд қилиб ўтилган. Унда касаллик кўпинча чуқур уйқу пайтида содир бўлиши келтирилади.
Тарқалганлиги
ДСМ-5 маълумотларига кўра, енурезнинг тарқалганлиги 5 ёшли болалар орасида 5-10% ни, 10 ёшли болаларда 3% — 5% ни, 15 ёшдан ошганларда еса 1% ни ташкил қилади.
Енурезга оид аниқ тиббий статистик маълумотларни тўплаш яқинда бошланган. Касаллик оилада низоли вазиятлар ривожланишига ҳисса қўшади; ота-оналарнинг 61% сийдик тута олмаслик жиддий муаммо деб ҳисоблашади. Шифокорга мурожаат қилишдан олдин ота-оналар бола суюқлик қабул қилишини чеклаш, ётишдан олдин уни тувакка ўтқазиш каби чораларни қўллаши кенг тарқалган.
Сабаблари
Кўпгина тадқиқотчилар енурез генезида вегетатив бузилишларга муҳим аҳамият беришади. А. М. Вейннинг таъкидлашича, енурез вегетатив парасомнияга оид деб ҳисобланади. Енурез пайдо бўлишида невроз ҳам маълум бир рол ўйнайди. Психотравматик вазият бош мия катта яримашлари пўстлоғининг нормал фаолият кўрсатишида бузилишларга олиб келади. Кўпинча бу дисфункция яққол намоён бўлмайди ва шунинг учун бундай беморларда «қуруқ» ва «ҳўл» кечалар навбатланиб туриши хосдир.
Кўп шифокорлар касалликнинг ирсий генезига ишора қиладилар. Масалан С.П.Петровский бу «рецессив моногибрид ирсий касаллик» деб ҳисоблайди ва унинг асосида сийдик пуфаги иннервацияси ривожланишидаги аномалиялар ётади деб таъкидлайди. Баъзи тадқиқотчилар енурез пайдо бўлишида сийдик пуфагига таъсир қилувчи биологик фаол моддалар (серотонин, гистамин, простоглюцин ва енг муҳими — вазопрессин) секрециясининг дисфункцияси муҳим омил еканлигини айтишади.
Аёлларда енурез чаноқ туби мушакларининг заифлашуви оқибатида юзага келиши мумкин, бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
- Оралиқ муддати қисқа бўлган туғруқлар;
- Тез-тез оғирликлар кўтариш;
- Мушакларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши;
- Кичик чаноқ аъзоларида операциялар ўтказилганлиги.
Таснифлаш
Касалликнинг енг кенг тарқалган тури бирламчи енурез ҳисобланиб, бунда нисбатан катта ёшли болалар ҳам пешоб тута олмасликдан азият чекиши мумкин. Бола одатда 4-5 ёшида «йетарлича катта» деб ҳисобланади, бу ҳолда сийғоқлик, урологик, неврологик ва бошқа аномалиялар бўлмаганида, енурез дея қаралади. Баъзи манбаларда бу давр 6-7 ёшлик деб кўрсатиб ўтилган.
Агар сийғоқлик бир муддат «қуруқлик» (камида олти «қуруқ» ой) дан кейин юзага келса, иккиламчи енурез ташхиси қўйилади.
Тиббий тасниф
МКБ-10`да ноорганик табиатли енурез Ф98.0 коди билан белгиланади. Классификатор функционал енурез, психоген енурез, ноорганик табиатли пешоб тута олмаслик, бирламчи / иккиламчи ноорганик енурезни ўз ичига олади.
5-таҳрирдаги руҳий хасталиклар бўйича диагностик ва статистик қўлланмада енурез коди 307.6 бўлиб, айириш тизими бузилишлари гуруҳига киради.
Дифференциал ташхислаш
Ташхис қўйишда полиурия ёки шошилинч пешоб чиқаришга олиб келадиган нейроген сийдик пуфаги ёки бошқа касалликларни истисно қилиш керак (масалан, сийдик йўллари ўткир инфекцияси, даволанмаган қандли диабет ёки қандсиз диабет), шунингдек дориларнинг ножўя таъсири (масалан, антипсихотик дорилар, диуретиклар) шунга ўхшаш реакцияга олиб келиши мумкин.
Даволаш
Ҳозирги даврда аҳоли ўртасида сийдик тута олмаслик даволанишни талаб етмайди деган нуқтаи назар кенг тарқалган. Бундай ҳолда беморга фақат баъзи бир техникаларга риоя қилиш тавсия етилади. Масалан, маълум бир соатларда пешоб чиқариш, суюқлик қабулини камайтириш, кофеин ва диуретик таъсир кўрсатадиган бошқа маҳсулотлардан сақланиш ва сабрли бўлиш. Натижада, 7 ёшли болалар орасида касалликнинг тарқалганлиги 5-10% ни ташкил қилади.
Шу билан бирга, енурез нисбатан яхши сифатли ҳолатдир. Ўз-ўзидан шифо топиш частотаси у ёки бу чоралар кўрилишидан қатъий назар йилига 15% ни ташкил қилади. Аммо, йетти ёшгача бўлган болаларнинг юзтадан йеттитасида бу касаллик сақланиб қолади.
Енурез стрессни келтириб чиқаради, бу еса болага катта психологик юк туширади ва унинг ўзига бўлган баҳосини пасайтиради, шунинг учун 6-7 ва ундан катта ёшдан бошлаб даволаниш курсини ўташ тавсия етилади.
Енурезни даволашда комплекс ёндашув талаб етилади, хусусан:
- Пешоб чиқаришга чорлов юзага келганда уйғониш рефлексини ҳосил қилиш ёки тиклаш;
- Асаб тўқимасида метаболик жараёнларни рағбатлантириш;
- Пешоб чиқариш жараёнини тартибга солувчи қаватларнинг йетилишини тезлаштириш;
- Касаллик пайтида юзага келадиган невротик касалликларни тузатиш.
Амалда даволашнинг ҳар хил турлари қўлланилади, улардан енурезли уйғотгич (аларм-терапия) ва фармакологик терапия катта аҳамиятга ега.
Енурезли уйғотгич — уйғониш рефлекси бузилишида терапиянинг енг яхши усули ҳисобланади, айниқса кечаси ажраладиган сийдик миқдори унчалик катта ва сийдик пуфаги сиғими унчалик кичик бўлмаса. Ушбу усул ҳеч қандай ножўя таъсирга ега емас. Тасдиқланган самарадорлик 80%. Бундан ташқари, касалликнинг қайталаниш даражаси жуда паст.
Медикаментоз терапия
Агар тунда ишлаб чиқариладиган сийдик миқдори кўп бўлса ва уйғотгичли терапия самара бермаса, медикаментоз терапияга мурожаат қилинади. Бунда таблетка шаклида десмопрессин (200-400 мг) ёки тил остига қўйиладиган лиофилизат (120-240 мг) билан даволашнинг самарадорлиги 70% ни ташкил қилади. Дозани ошириб юбориш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, ҳозирги пайтда назал спрейлар тавсия етилмайди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, антидиуретик гормонни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин касалликнинг қайталаниш даражаси юқори бўлиши қайд етилган.
Сийдик пуфагиниг ҳажми кичик бўлса, даволаш спазмолитиклар ёки антиколинергик препаратлар билан олиб борилиши мумкин.
Енурезни даволашда кенг қўлланиладиган Имипрамин, фақатгина 50% самарадорлик кўрсатади ва терапия кўпинча касалликнинг қайталаниши билан бирга кечади. Бундан ташқари, дозани ошириб юборишда кардиотоксик таъсир ва ўлим ҳолатлари қайд етилган. Шунинг учун ҳозирги вақтда ундан фойдаланиш тавсия етилмайди.
Физиотерапия
Физиотерапевтик муолажалардан микроток, ултратовуш, сийдик пуфаги соҳасига иссиқ таъсир еттириш, терапевтик машқлар, массаж буюрилиши мумкин.
Касалликни даволашда кегел машқлари ҳам ёрдам беради. Бундай ҳолда, бола маълум бир муддат пешоб оқимни 5-10 сониядан ушлаб туриши, кейин чиқариб юбориши талаб етилади.
Енурезда гигиена қоидалари
Адсорбент гигиеник маҳсулотлар бемор ҳаётини анча йенгиллаштиради. Бу тўшак учун қопламалар, нам бўлмайдиган тагликлар, урологик прокладкалар бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда дорихоналарда мавжуд. Восита танлаганда ҳиддан ҳимояловчи турига афзаллик бериш тавсия етилади.