SICHQON MUCHALI SEVGI

SICHQON MUCHALI SEVGI

SICHQON MUCHALI SEVGI Сичқон мучалидагилар кимлар билан турмушқуришлари мумкин ёки бунга таваккалқилмасликлари лозим

СИЧҚОН МУЧАЛИ – СИЧҚОН МУЧАЛИ. Уларнинг ўзаро оилавий муносабатлари нозик бўлади. Чунки ўзаро бир-бирлари билан жуда ҳам ўхшаш бўлганликлари сабабли вақт ўтиши билан жонга тегишлари мумкин.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – СИГИР МУЧАЛИ. Сичқон ва Сигир мучалидагилар билан қурилган турмуш жуда ҳам муваффақиятлидир. Ҳар иккисининг бир-бирларига мувофиқлиги бор. Сигир мучалидагилар Сичқон мучалидаги жуфтини хотиржам қилади ва шундай беҳаловат, турли тасодифларга тўла замонда унинг хавфсизлигини таъминлайди. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилади.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ЙЎЛБАРС МУЧАЛИ. Сичқон ҳамда Йўлбарс мучалида туғилганлар билан оилавий ришталарнинг боғланиши ўзаро муроса қилиш шарти билан рухсат берилади. Чунки Сичқон мучалидагилар сокин, тинч ҳаёт кечиришни, пул топишни хуш кўрадилар, қандайдир жаҳоншумул масалалар уларни қизиқтирмайди. Бу эса Йўлбарс мучалидаги жуфтини жунбушга келтириши мумкин.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ҚУЁН МУЧАЛИ. Қуён мучалидагиларнинг юмшоқ табиатлигига алданиб қолмаслик керак. Сичқон ва Қуён мучалидагиларнинг ўзаро оилавий муносабатлари мувофиқ эмас. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – АЖДЛРҲО (БЛЛИҚ) МУЧАЛИ. Сичқон мучалидагиларнинг Аждарҳо (Балиқ) мучалида туғилганлар билан ўзаро оилавий ришталари уйғундир. Аждарҳо (Балиқ) мучалидагилар Сичқон мучалидаги жуфтларига куч-қудрат бағишлайдилар, ўзлари эса Сичқон мучалидаги жуфтидан танқидий мулоҳазалар, зарур ва жўяли маслаҳатлар олади. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилади.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ИЛОН МУЧАЛИ. Илон мучалидагилар билан ҳам оилавий ришталарни боғлашлари мумкин. Улардан бири ўзини бахтли, деб ҳисоблаши мумкин, аммо иккинчиси ўзини бахтли, дея олмайди. Чунки Илон мучалидагиларнинг енгиллиги Сичқон мучалидаги жуфтини кўп ранжитиши кутилади.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ОТ МУЧАЛИ. Сичқон ва От мучалидагилар ўзаро мувофиқ эмаслар, айниқса, олов унсуридаги От мучалида туғилганлар билан қурилган оила бахтсизлик келтиради. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилмайди.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ҚЎЙ МУЧАЛИ. Қўй мучалида туғилганлар Сичқон мучалидагининг қанча пули, даромади ва бойлиги борлигини билиб қолса, ҳеч иккиланмай унга мойил бўладилар. Чунки Қўй мучалидагилар оилавий муносабатларда тўкислик,
моддий-молиявий таъминланганлик шароитида ўзларини яхши ҳис этадилар. Аммо Сичқонлар ўз жуфтларининг бундай эркаликларига чидай олмайдилар. Уларнинг ўзаро узоқ вақт бахтли ҳаёт кечиришлари қийин кечади. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилмайди.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – МАЙМУН МУЧАЛИ. Сичқон мучалидагиларнинг Маймун мучалида туғилганлар билан ўзаро оилавий ришталари уйғундир. Маймун мучалидагилар уларнинг устидан кулсалар ҳам Сичқон мучалидагилар уларни ўзларига ром қила оладилар. Маймун мучали соҳибини севиб қолган Сичқонлар ўз йўлдошини кечирадилар. Маймунлар эса Сичқон мучалидаги жуфти олдида ўзларини жуда ҳам қулай ҳис этадилар. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилади.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ТОВУҚ МУЧАЛИ. Товуқ мучалидагилар билан оила қуришлари мумкин. Фақат- гина Сичқон мучалидагилар Товуқ мучалидагиларни севиб қолган тақдирда. Бунинг боиси улар ўзаро фарқ қилувчи хусусиятларга эга: бирлари ишлаб пул топсалар, бошқаси жуда тезлик билан сарф-харажат қилишга мойилдир. Сичқон мучалидагилар пулга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади, тежаб-тергаб сарф-харажат қилади. Мабодо, Сичқон мучалидаги Товуқ мучалидагини севиб қолган бўлса, ўз жуфтининг пулга бўлган муносабатига чидайди. Оилавий муносабатларда бу жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ҳозирги бозор муносабатлари, молиявий инқирознинг кучайиб бориши шароитида. Чунки бу омиллар оилавий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ИТ МУЧАЛИ. Ит мучалидагилар билан бирмунча вақт биргаликда яшашлари мумкин. Бундай оилада Ит мучалидагилар кўпроқ манфаат кўради. Ақлли ва ўзига тўқ, модций жиҳатдан таъминланган Сичқонлар билан биргаликда яшаш Ит мучалидагиларга жуда ҳам ҳуш ёқади. Бунга жавобан Ит мучалидагилар ўз жуфтига нисбатан вафо ва садоқат кўрсатадилар. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилади.

СИЧҚОН МУЧАЛИ – ТЎНҒИЗ МУЧАЛИ. Сичқон мучалидагиларнинг Тўнғиз мучалида таваллуд топганлар билан қурган турмуши жуда ҳам муваффақиятлидир. Уларнинг иккиси ҳам ўзаро жуда ўхшашдирлар ақлли ва ишлаб пул топишни яхши биладилар. Бир-бирларига монанддирлар. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилади.
Сичқон мучали йилида туғилган машҳур ва таниқли шахслар: Умар Хайём, Соҳибқирон Амир Темур, Галилео Галилей, Уильям Шекспир, Нодирабегим (Моҳларойим), Жорж Вашингтон, П.И. Чайковский, Луи Армстронг, Аброр Ҳидоятов, Акмал Қосимов, Эркин Воҳидов, Ботир Зокиров, Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова ва бошқалар.

(Visited 11 441 times, 2 visits today)
Rate article
DAVOLASH