Шизофрения — ривожланиши сабаблари уй уйроитида даволаса буладими?

Шизофрения — ривожланиши

Шизофрения — ривожланиши сабаблари, таснифи, аломатлари, даволаш, ташхислаш

Шизофрения — бу прогрессив руҳий касаллик бўлиб, руҳий вазифалар бирлигининг йўқотилиши, емоционал сферанинг тубанлашуви, фикрлашнинг бузилиши ва ақлий фаолиятнинг илғор заифлашиши билан ифодаланади. Шизофрениянинг қўшимча аломатлари: ҳаёлга ўз-ўзидан келадиган фикрлар, жазавали ва ипохондриакал аломатлар, сенестопатия, ақлдан озиш, псевдогаллюцинатор, галлюцинатор бузулишлар, маниакал, депрессив, онейроид-кататоник, кататоник аломатлар. Шизофренияда ақл-заковат жабрланмайди — касалликнинг бошланишидан олдинги хотира ва олинган билимлар сақланиб қолади.

Шизофрения — касалликнинг асосий сабаблари

Шизофрения ривожланишининг аниқ сабаблари номаълум. Ҳозирги кунда ушбу патология ривожланишининг бир неча назариялари мавжуд бўлиб, улардан енг машҳурлари қуйидагилардир:

  • Нейротрансмиттерлар назарияси. Ушбу назариянинг яна бир номи — дофаминли. Ушбу гипотезага кўра, шизофрения асаб тизимининг фаоллигини рағбатлантирадиган дофамин кўп ишлаб чиқарилиши натижасида ривожланади. Нейронлар шизофрениянинг ўзига хос аломатлари пайдо бўлишига олиб келадиган кўплаб нерв импулсларини ишлаб чиқаришни бошлайдилар. Айнан ушбу назарияга асосланиб, дофамин таъсири учун масъул рецепторларни блоклаш шизофренияни даволашнинг бир қисми сифатида қаралади. Шунингдек алоҳида норадренергик назарияни ажратишади, унга кўра касаллик ривожланишида дофамин, адреналин ва норадреналин иштирок етади.
  • Серотонин рецепторлари назарияси. Серотонин рецепторлари жуда фаол бўлса, шизофрения белгилари қайд етилиши мумкин. Серотонин рецепторлари фаолиятига таъсир кўрсатадиган дорилар ҳам шизофренияни даволашда таъсир кўрсатади.
  • Шизофрения ривожланишининг дизонтогенетик назарияси. Ушбу гипотезада касаллик мияда мавжуд структуравий бузилишлар фонида ривожланади. Баъзи омиллар вазиятни оғирлашитириши (ёки ривожланишига туртки бўлиши) мумкин, шу жумладан вирусли ва бактериал инфекциялар ва генетик касалликлар.
  • Шизофрения ривожланишининг психоаналитик назарияси. Шизофрения ривожланишининг психоаналитик назариясига кўра, касаллик, шахснинг «бўлинишидан» келиб чиқади. Беморга унинг атрофидаги барча нарса унинг соғлиғига жиддий таҳдид солаётганига ўхшайди. Бундай ҳолатда, беморнинг «мен» и бошқа ташқи вазиятлар устидан ҳукмронлик қила бошлайди.
  • Шизофрения ривожланишидаги ирсий мойилликнинг роли. Ҳозиргача ҳам олимлар шизофрения гени деб аталмиш генни аниқлай олмадилар. Шу билан бирга, статистик тадқиқотларга шизофрения ривожланишида ирсий омиллар ҳам иштирок етиши мумкинлигини кўрсатади. Мисол учун, сўнгги тадқиқотлар бир тухум ҳужайрадан ривожланган егизакларда касаллик 80% ҳолларда, турли тухум ҳужайралардан ривожланган егизакарда еса — 20% ҳолларда бир хил кечишини кўрсатди. Ота-оналаридан бирида шизофрения мавжудлиги болада патология ривожланиш еҳтимолини 5-12% га оширади.
  • Токсик моддаларнинг роли. Ҳозирги кунда баъзи олимлар аутоинтоксикация назариясини кўриб чиқишмоқда. Ушбу гипотезага кўра, шизофрения баъзи заҳарли моддалар таъсири туфайли ривожланиши мумкин. Хусусан, шизофрения ривожланишида аммиак, фени бирикмалари, фенокрезол ва бошқа заҳарли моддалар салбий рол ўйнаши мумкин. Жиддий омилга мияга кислород йетишмаслиги ҳам киради, бунинг натижасида нерв ҳужайраларида прогрессив патологик жараёнлар ривожланади.
  • Шизофрения ривожланишининг когнитив назарияси. Бу назария шизофрения бемор ўзи билан ўзи бўлиб қолганда, мавжуд бўлмаган муаммолар туфайли зих бўлиши ёки шунчаки ташқи дунё билан алоқа қилмаслиги каби ўзини тутиши натижасида ривожланади дейди.

Касалликнинг турлари: шизофрения таснифи

Тарихий жиҳатдан шизофрения кататоник, оддий, гебрефреник ва параноид турларга бўлинган.

Ҳозирги кунда касалликнинг 5 тури мавжуд:

  • Параноид тури: турли хил жинни ғоялар, галлюцинациялар кузатилади, аммо фикрлаш, аффектив бузилишлар, хулқ-атвор бузилишлари юз бермайди;
  • Тарқоқ тип(гебрефреник шизофрения): фикрлашнинг бузилиши ва аффектив бузилишлар комбинацияси;
  • Кататоник тип: психомотор бузилишлар кузатилади, кататоник ступор мавжуд бўлиши мумкин;
  • Нодифференцив тип: психотик аломатлар мавжудлиги, аммо гебрефреник, параноид ёки кататоник тип мезонлари кузатилмайди;
  • Қолдиқ тип: касаллик аломатлари мавжуд, бироқ заиф ифодаланган.

ХКК (Халқаро касалликлар классификацияси) да яна иккита субтип ажратилган:

  • Постшизофреник депрессия: шизофрения аломатлари редукциясидан кейинги депрессив епизод ёки шизофрениянинг баъзи белгилари борлиги.
  • Оддий шизофрения: салбий аломатларнинг босқичма-босқич ривожланиб, касалликнинг оғир шаклга ўтиши.

Шизофрения аломатлари

Шизофрения турли хил белгилар билан ажралиб туради, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • Продуктив аломатлар (ақлдан озиш, галлюцинациялар);
  • Салбий аломатлар (апатия, ироданинг йетишмаслиги, абулия);
  • Когнитив бузилишлар (фикрлаш, еътибор, сезиш бузилишлари).

Безовталик, руҳий тушкунлик, ташқи дунёдан ажралиб қолиш шизофрения ҳақида олдиндан сўйлаши мумкин.

Шизофрения касаллиги билан оғриган беморларда фикрлашнинг тарқоқлиги, ешитиш галлюцинациялари, нутқнинг бузилиши ривожланади. Касаллик одатда ижтимоий изоляция билан бирга келади. Ижтимоий ўрганиш бузилади, галлюцинациялар ва ақлдан озиш билан боғлиқ параноид симптоматика ривожланади. Баъзи ҳолларда одам ғаройиб ҳолатда (кататония) қотиб қолиши мумкин, жим бўлиб қолади, мақсадсиз ғайратланиб кетиши мумкин. Шизофрениянинг енг характерли аломатлари — бу тез-тез ва узоқ муддатли бўлиши мумкин бўлган галлюцинациядир.

Бемор яқинлари шизофренияни кўрсатадиган биринчи аломатларни аниқлаши муҳим аҳамиятга ега. Бундай аломатлар, одатда, қуйидагилардир:

  • Кишининг вазифасини бажара олмаслиги. Чунки бемор оддийгина бу вазифаларда ҳеч қандай маънони кўрмайди. Бу ҳатто асосий гигиена чораларига ҳам тегишли. Мисол учун, бемор оёқларини ювишни бееъмано деб ҳисоблайди, чунки улар барибир расво бўлади.
    Нутқнинг бузилиши. Шизофренияда бу аломат беморга берилган саволларга оддий (битта сўзли) жавобларни бериши билан изоҳланади. Агар бемор батафсил жавоб беришга мажбур бўлса, у жуда секин гапиради.
  • Ҳиссий (емоционал) тубанлик. Беморнинг юзи билдиришсиз, бефарқ. Атрофдаги одамлар бемор қандай кайфиятда еканлигини ва унинг ниятлари қандай еканлигини тушуниши жуда қийин.
  • Еътиборсизлик, ҳаёлчанлик ва диққатнинг йўқлиги.
  • Қизиқишнинг йўқолиши— ҳаттоки бундан олдин беморни қувонтирадиган жисмлар ва машғулотларга ҳам.

Шуни ёдда тутингки, шизофрения йетарлича аста-секин ривожланиб боради ва мавжуд аломатлар вақт ўтиши билан ортади. Касалликнинг белгиларини вақтида аниқлаб олиш ва иложи борича тезроқ шифокор билан учраҳиш муҳимдир.

Беморнинг ҳаракати

Ўзингизни ёки яқинларингизда шизофрения белгиларини аниқласангиз, дарҳол психиатр билан боғланинг.

Шизофрения ташхиси

Ташхислаш беморнинг шикоятларига, хатти-ҳаракатига (қариндошлари, дўстлари ёки ҳамкасблари томонидан қўшимча маълумотлар билан) асосланган ҳолда психиатр томонидан амалга оширилади. Ҳозирги кунда шизофренияни аниқлаш учун лаборатория таҳлиллари мавжуд емас. Интернет-фойдаланувчиларга ўз-ўзини ташхис қилиш учун таклиф қилинган шизофрения учун машҳур тестлар (турли хил вариантларда) жиддий далил сифатида қаралмайди.

Шизофренияни даволаш

Даволаш одатда психофармакотерапия йўли билан амалга оширилади. Бошқа усуллар орасида инсулинкоматоз терапия, електроконвулсив терапия ва бошқалар мавжуд. Психотроп ва ноотропик препаратларни танлаш (пантогам ва бошқалар) касаллик кечиш тури ва аломатлардаги хусусиятлари билан аниқланади.

Узлуксиз кечаётган салбий шизофренияда кучли антипсихотик таъсирга ега (хлорпромазин, левомепромазин, промазин, галоперидол, трифлуоперазин, клозапин) нейролептиклар қўлланилади. Одатда нейролептиклар билан даволашда оғир нейролептик асоратларнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун холинолитиклар (тригексифенидил, бипериден) белгиланади.

Шизофрениянинг оддий шаклини даволашда стимуляторли таъсирли нейролептиклар (трифлуоперазин, перфеназин) қўлланилади. Атипик нейролептиклар (рисперидон, кетиапин, оланзапин) ҳам ишлатилади.

Параноид шизофрениянинг узлуксиз кечишида ақлдан озишга қарши таъсирга ега типик нейролептиклар (перфеназин, трифлуоперазин, галоперидол) қўлланилади. Атипик нейротиклардан еса — клозапин. Галлюцинатор ақлдан озиш устунлик қилганда перфеназин, ёки трифлуоперазиндан фойдаланилади. Даволашнинг кейинги босқичларида флуфеназин ишлатилади.

Узлуксиз кам прогредиент кечимга ега бўлган шизофренияни даволашда нейроептиклар ва транквилизаторлар (феназепам, тофизопам, лоразепам, бромазепам) биргаликда қўлланилади.

Фебрил шизофренияни даволашда инфузион терапия қўлланилади: 10% глюкоза-инсулин-калий аралашмаси, калий, магний ва калций препаратлари, тузли еритмалар. Гипертермияни бартараф етиш учун сунъий совутиш (артериал томирлар устига музли халталар жойлаштириш, ҳўл ёпинчиқ, сочиқ билан ўраш) амалга оширилади. Мия шишини олдини олиш учун осмотик диуретиклар (маннитол) томир ичига киритилади. Шу билан бирга, диазепам ёки гексеналли наркоз ишлатилади.

Шизофрения асоратлари

Шизофренияда қуйидаги асоратлар юзага келади: ижтимоий ўринни топа олмаслик, бош мия вазифасининг бузилишлари, нейролептиклар қўлланилганлиги туфайли нейролептик екстрапирамидал бузилишлар.

Шизофрениянинг олдини олиш

Бугунги кунда шизофренияни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

 

(Visited 165 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment