Жинсий кувват хакида

Жинсий кувват хакида

Жинсий кувват хакида Машҳур ҳаким Абу Али ибн Синога бир киши томонидан хат юборилган бўлиб, унда шуларганда шаҳвоний қувват заифлашган. Бироқ авваллари у туғдириш қобилиятига эга бўлиб, унда шаҳвоний қувват ҳам кучли бўлган, лекин уни ҳаддан ташқари кўп сарфлаган.

Хатда айтилишича, ҳозир маний аввалги ҳолидек кўп ва сероб, бироқ у суюқ, шунингдек, унда сувлилик ошиб кетган. Олатнинг туриши ва таранглашуви ўзгарувчан бўлиб, аввалги ҳолига ўхшамайди, у бўшашган ҳамда камчиликлар янада ортган: ҳожат тугамай, мақсадга етмай ва иш битгунча чидолмай, манийнинг келиши тезлик қиладиган, кейин титроқ келадиган, лаззат сезилмайдиган бўлиб қолган.

 

Эркакларнингжинсий аъзоси насл қолдириш учун яратилган, десак, хато бўлмайди. Шундай экан, танадаги бошқарувчи аъзолар тўртта: мия, юрак, жигар ва икки мояк. Тўғри, жинсий аъзоси қирқилган, лекин узоқ яшаган одамлар тарихда йўқ эмас. Лекин Тангри бу аъзони тана учун зарур бўлган аввалги учта бошқарувчи аъзо, яъни мия, юрак ва жигар билан боғлаган.

Эркаклик аъзоси бошқарувчи уч аъзонинг ҳар биридан ўзи бажариши лозим бўлган иш учун маълум бир кўмакни олиб туради. Масалан, жинсий аъзо ҳисни асаблар воситасида миядан олади. Туғма ҳарорат ва ҳаётий руҳни артериялар, яъни урадиган томирлар воситасида юракдан олади. Ўзига оқиб келиб, манийга айланадиган қонни эса урмайдиган томирлар – веналар орқали жигардан олади.

 

Ибн Сино айтадилар: «Шикоят қилувчи киши аёлни кўрганда юролмай, ўтириб қолса ва, ниҳоят, шаҳвати қўзғолса, бундай ҳолда мен мия ва асабларни уларга хос бўлган до рилар билан даволайман. Агар шикоят шундай бўлса: унинг ҳисси [жойида] бўлса ҳамда [олати] қўзғолса, бироқ қўзғолиш заиф бўлиб, у билан мақсадга етолмаса ва туғма ҳарорат унга ҳамроҳлик қилмаслиги сабабли лаззати етук бўлмаса, натижада унда қўрқинч, хижолат чекиш ва уялиш ҳалатлари юзага келса, мен бундай ҳолларда юрак ва артерияларни даволайман.

 

Агар шикоят манийнинг оз ва сувсимонлиги ёки бошқа бирор хил бузуқлиги: суюқлиги, уни тутиб бўлмаслиги, совуқлиги, қотиб ёки қуюлиб қолиши, рангининг қизил, 1сўк ёки қорага айланиши ёки ҳидининг одатдаги хурмо гулининг ҳидига ўхшашлигидан бошқа ҳидга ўтиши ёки ёқимсиз ҳидга эга бўлиши ва булардан бошқа сифатлардан иборат бўлса, мен бундай ҳолларда жигар, қон ва ҳаракатсиз томир [вена] ларни даволайман».

Юқоридаги мисолга қайтамиз: маний совуган ва суюқлашган; унинг чиқиши одатда- ги вақтидан олдин ва тез бўлган. Лаззатла- ниш ҳам ўзгарган ва камайган. Демак, бутун диққатни манийни қуюлтириш ва иситишга қаратиш лозим. Бунда маний талаб қондирилмасдан олдин ўз қопидан шошиб соғилиб кетмаслиги учун унинг боғичларини кучайтиришдан ҳамда мақсад амалга ошадиган вақтгача манийни кучли тутиб ва ушлаб турадиган қилишдан иборат.

 

Манийни қуюлтириш, иситиш, совуқлик ҳамда суюқлигини кетказиш овқатлар ва дорилар билан бўлади.
Қуйида кўрсатиладиган олтита нарсанинг табиати инсон табиатига мос бўлмаганида доимо уларнинг тадбирини кўриб туриш керак бўлади. Булар баданни ўраб турган ҳаво, ҳаракат ва ҳаракатсизлик, овқат ва ичимликлар, уйқу ва уйғоқлик, ҳаммом қабул қилиш ва жинсий алоқадан иборат.

 


Овқатларга қуйидагилар киради: барча кам ёғ бўлмаган қуритилган гўштлар; тухум сариғи, пиёз ва Шом порей пиёзидан тайёрланадиган таомлар, ҳалимлар ва тандирга ёпиладиган овқатлар; қовурмалар ва барча ширинликлар, шунингдек, асал ёки қамишшакар ё каллақанд ва янчилган нўхотдан тайёрланган ҳолвалар. Гўштлардан яна чумчуқ гўштлари, мияси ва тухумлари; каптар болалари, қўзичоқ, шунингдек хўроз ва бошқа хайвонларнинг мояклари киради. Агар топилса, хўроз мояклари, қушларнинг думғазалари, қушларни қайнатганда ёғлари тўдаланиб қоладиган жойлари ва териларининг сарғиш ерлари ҳам жуда зарур.

 

Барча ачимаган сутлар, пишлоқ, оғиз сути ва ширгуруч ўта фойдалидир.
Мевалардан узумнинг барча тури, хусусан, нордонлик аралашмаган, ширинлиги кучли бўлган янги узум шифодир.
Мағизнинг ҳамма турлари, чунончи ёнғоқ, бо- дом, сақич дарахтининг меваси, писта, фундук, санавбар меваси, норжил, яъни кокос ёнғоғининг ҳўл ва қуруқ мағизлари, катта санавбар бужури (буни чилғўза дейдилар) фойдалидир.

Сабзавотлардан сабзи, морчуба, кангар, кўзиқорин, ёввойи пиёз, шолғом, қора беда муҳим саналади.
Ачиган сутлардан, шунингдек, сирка, ғўраёрланган гўштлардан сақланиш керак. Қайнатма шўрваларнинг барча турларидан, улар хоҳ нордон бўлсин, хоҳ чучук, тийилиш зарур, чунки ундан вужудга келган маний суюқликда уларга ўхшаш бўлади.
Ях (муз)дан, қордан, бўзадан, шолғом сувидан ва жуда совуқ сувдан сақланиш керак; совуқлиги ўртача сув билан кифояланиш лозим.

 

Ичимликлардан гулоб ва асал суви ичилади; агар у иккаласига дориворлардан кўшилса, жуда яхши бўлади. Булар жавзбавво (мускат ёнғоғи), сунбул, қалампирмунчоқ, кичик қоқила, долчин, жавзбавво пўсти, хавлинжон, заъфарон, ҳил ва кабобалар бўлиб, уларнинг ҳар бири янчилади, бир зиғир латтага ўраб, гулоб ёки асал суви қайнаётган вақтда устига ташланади.

Шу дориворларнинг ҳаммасини бирдан ёки бирининг кетидан бирини қозонда пишириладиган таомларга солинади.
Сув қўшилмаган, соф, хушбўй, эски узум шаробидан маст қилмайдиган, балки тетиклаштирадиган ва хурсанд қиладиган миқдорда ичилади.

Узум шаробини ичишдан ва у ҳақда гапириб, уни ичишни маслаҳат беришдан мақсад шуки, ҳақиқатдан меъда овқатни яхши ҳазм қилмаса, моддаси яхши бўлса ҳам, у овқат сифатли қонга айланмайди. Бирон-бир озуқлик моддаси ёки ичимлик меъда оловини қўзғотишда ва унинг ҳазм қилишини яхшилашда шаробчалик кучли таъсир қилолмайди. Қадимда ўтган ва ҳозирги кундаги барча табиблар пгу фикрдалар.

 


Мастлик эса у хоҳ узум шаробидан, хоҳ бошқасидан бўлсин, энг зарарли нарсадир.
Юқорида айтилган олти нарсанинг бири бизни ўраб турган ҳаво ҳақида шуни айтиш керакки, жазирама иссиқ вақтлари баҳаво ертўлага ўхшаш жойларда туриш керак ва кучли иссиқ тунларда очиқ кенг жойларда бўлиш лозим. Чунки иссиқ ҳаво билан учрашиш ҳазмни бузади; ҳазм бузилса, қон камаяди ва бузилади. Агар қон бузилса, маний бузилади. Шунингдек, ҳар қандай иссиқ ҳаво асабни сусайтиради. Жинсий аъзонинг аксар баҳра олиши асабдан; аҳволининг яхшилиги асабнинг яхшилигидан ва ёмонлиги асабнинг ёмонлигидандир.

Олтита зарурий аҳволлардан яна бири – ҳаракат ва ҳаракатсизликдир. Узоқ вақт ҳаракатсиз ва сокинликда яшашдан ҳазм бузилади. Хусусан, бу ҳол кўп улов минишга одатланиб қолган кишиларда юз беради.


Овқатланганда йўл қўйиладиган катта хатолардан бири таомдан кейин ҳаракат қилишдир; буни асло қилмаслик керак.
Яна заруриятлардан бири – уйқу ва бедорликдир. Уйқуга келганда, агар у мўътадил бўлса, яъни бир кеча-кундузда саккиз соатдан ўн соатгача бўлса, у шундай ҳолатки, усиз ҳазм тугал бўлмайди. Агар у шу миқдордан ошиб кетса, асабнинг бўшашиб кетишига ва қувватнинг тушишига сабаб бўлади. Шунингдек, бедорликнинг кўпи ҳам мияни куйдиради ва ҳазмни бузади.

Зарурий аҳволлардан яна бири – иссиқ сувда ювиниш. Ҳаммомда иссиқ сувда кўп ювиниш шаҳвоний қувват ишини бузади, дейилган. Бу ҳол унинг бадандаги моддаларни эритиб тарқатиши натижасида бўлади; ваҳоланки, биз
у эритиб юборадиган нарсани ушлаб қолишга кўпроқ муҳтож бўламиз. Шунинг учун зарур бўлгандагина ҳаммомга тушиш билан чегараланиш керак. Жазирама кунларда аксар сонуқ сувда ювиниш керак. Иссиқ сувнинг зарари кўп бўлгани учун жуда зарур бўлганда бир ойда бир марта ҳаммомга тушилса, мақсадга мувофиқ.

Шаҳвоний қувват борасида шуни билиш керакки, аъзони даволаш тугамасдан ва унинг ўзи одатдаги аҳволига қайтмагунча жинсий алоқа билан шуғулланиш дуруст эмас. Маслаҳат шуки, жинсий алоқани кўп эслаш ва у ҳақида фикр юритиш ҳамда алоқага оид тасвирларга қараш лозим, шунда қўзғолиш кучаяди. Сусай1’ан шаҳвоний ҳис қўзғолса ва даво эм бўлиб, дард кетганига ишонч ҳосил бўлса, шундагипа жинсий алоқа билан оз-оздан шуғулланиб, аста-секин эски одатга қайтиш керак.
Дори ва малҳам таомлар
Дорилар мураккаб ва содда бўлади. Мураккаб дорилардан овқатлик хусусиятига эга бўлганлари биринчи навбатда ишлатилади ва биз уни мақтаймиз. Агар у билан мақсад амалга ошса, бошқасига ўтилмайди.

Дориларнинг биринчи қиладиган таъсири баданни енгиб олишидир; кейин охирида бадан дорини енгади. Масалан, саримсоқ ва асал шундай. Бу иккиси бир табиати билан ғизо (таом)га ҳамжинс, бошқа бир табиати билан эса дориларга ҳамжинс бўлади. Улар иккаласи ўз ҳарорати билан баданни енгади, кейин бадан уларни ҳазм қилади

Шундай даволардан яна бири – тухумни қизитиб (илитиб), устига турп уруғи, қичитқиўт уруғидан сепилади. Агар одам бадани кўпчишидан қўрқилмаса, ҳар бир тухум устига шу икки уруғнинг ҳар биридан ярим дирҳамдан сепиб, ютилади. Ёки устига ярим дирҳам вазнида янчилган кундур елимидан сепиб, ҳар куни иккита ёки учта тухум ютилади.

Яна қуймоқ бўлиб, у мол ёғи билан тайёрланади. Устига кўп пиёз тўғраб, қизаргунича олов устига қўйиб қўйилади. Ёки пишгандан кейин устига асал қўшилади, ё бўлмаса, пиёз ва гандано билан қовурилган қийма гўшт устига тухум солинади. Агар писта, фундук ва бодом кабиларнинг мағзини қўшиб, сўнг унинг устига мазкур хушбўй дориворлардан таъми ва ҳиди билинадиган миқдорда солинса, бу жуда яхши ва етук бўлади.

Бу соҳада етук нарсалардан яна бири – арслон мояги бўлиб, уни майдаланган гўшт ва ёққа солинади.
Туяларнинг панирмояси ҳам шунга ўхшаш таъсир кўрсатади.
Яхши таъсир қиладиган, бироқ иссиқ мижозларга ёқмайдиган дорилардан бири – ўттиз вазн янтоқ шакарни юз вазн янги соғилган сутга солиб, у эригунча ивитилади, сўнг уни сузиб, янтоқ тиканларидан тозаланади, сўнг қуюлгунича қайнатилади ва ширинлик сифатида бир қошиқ миқдорида яланади.

Яна пиёзни хавончада янчиб, суви сиқиб олинади, кейин унга икки ҳисса асал қўшиб, паст оловда, асал чўзилиб, секин оқадиган ҳолга келгунча пиширилади. Шундан кейин ундан ҳар кеча икки ёки уч қошиқдан яланади.

Шунингдек, индовнинг суви сиқиб олинади ва унга баробар миқдорида оқ нўхот олиб, у сув нўхотга қўшилади, нўхот уни шимиб олгунича қўйиб, сўнг у сояда қуритилади: Кейин яна устига сувнинг учдан бири қуйилади ва ҳар гал қуригунча кутиб турилади. Уч марта шундай қилингандан кейин нўхот янчилади ва сақич дарахтининг елими билан яхшилаб аралаштирилади, сижазий қанди (фонизи) билан маъжун қилиб, шароб ичганда газак сифатида истеъмол қилинади.

Яна дорилардан занжабил мураббоси, ёввойи сабзи мураббоси, сабзи мураббоси, сақич дарахти мураббоси, ҳаббуз-залам мураббоси, сановар меваси, яъни чилғўза мураббоси ва «ҳабби ал-қилқил», «ёввойи анор уруғи» мураббосини айтиш мумкин.

Ғизолиги билан эмас, шиддатли таъсири билан қувватни қайтарувчи маъжунлардан бири сақанқур маъжуни бўлиб, унинг сифати шундай: морчуба ва ёввойи сабзи уруғларининг ҳар биридан олти дирҳамдан; қизил ва оқ тунбош, қизил ва оқ баҳманларнинг ҳар биридан уч дирҳамдан; шолғом уруғи, беда уруғи, турп уруғи, пиёз уруғи, қичитқиўт уруғи ва сабзи уруғларининг ҳар биридан икки дирҳамдан; қовурилган денгиз пиёзи ва сақанқур киндигидан уч дирҳамдан; шумтолдан бир дирҳам, қамиш шакаридан йигирма дирҳам олинади ва буларнинг ҳаммасини янчиб, элакдан ўтказилади, сўнг кўпиги олинган асал билан аралаштирилади. Бир ичими тўрт дирҳам.

Шундай дорилардан яна бири катта атрифул бўлиб, у қувватни оширишда жуда етукдир. Бу-
нинг учун Кобул ҳалиласи, балила, омила, мурч, узун мурчларнинг ҳар биридан ўн дирҳам, занжабил, дастарбош, жавзбавво пўсти, шитариж, ёввойи сабзиларнинг ҳар биридан ўн беш дирҳам; қизил ва оқ тунбаш, хабб ал-килқил, қобиғи тозаланган кунжут уруғи ва новвотларнинг ҳар биридан йигирма дирҳамдан; қизил ва оқ баҳманнинг ҳар биридан ўн дирҳамдан олиб янчилади ва элакдан ўтказиб, кўпиги олинган асал билан қўшиб, маъжун қилинади. Унинг бир ичими бир неча дирҳам.

Янада афзал дорилардан бири анбар жуворишини бўлиб, қуйида уни тайёрлаш усулини кўрсатамиз: кичик ва катта ҳил ҳамда жавзбавво пўстлоғининг ҳар биридан тўрт дирҳамдан; занжабил ва узун мурчнинг ҳар биридан ўн икки дирҳамдан, хитой долчинидан тўрт дирҳам, ушна ва дорчин (қирфа)нинг ҳар биридан икки дирҳамдан, қалампирмунчоқ ва заъфароннинг ҳар биридан ўн дирҳамдан; мускат ёнғоғидан беш дона, хушбўй сунбул, мастакий ва кулранг анибарнинг ҳар биридан икки дирҳамдан; соф мушк, мингдевона уруғи ва афюнларнинг ҳар биридан бир дирҳамдан, бальзам дарахтининг ёғидан олти дирҳам олинади. Афюнни бир ускурража мусалласда ивитилади, анбарни эса кичик идиш,да сомон чўғи ва олти ой сақлаб етилтирилади, шундан кейин истеъмол қилинади.

Тибетнинг баҳодирлари жинсий қувватини ошириш, оғиз ҳидини ёқимли қилиш, юз рангини яхшилаш ва ўзларига қарилик таъсир қилмаслиги учун хусров маъжунини истеъмол қилганлар. Улар бу маъжунни мақтайдилар
ва киши аъзоларига кўрсатадиган таъсиридан ажабланадилар. Бунга яқин таъсирга эга бўлган маъжунлар ҳамма вақт жуда камдан-кам учраган.

Шунга яқин маъжун сифати: индов уруғи ва кўкнор уруғларининг ҳар биридан йигирма дирҳамдан; назла ўтидан тўрт дирҳам ва занжабилдан уч дирҳам олиб, майбухтаж билан маъжун қилинади. Ҳар кеча ётиш олдидан бир ичими бир жавза миқдоридадир.
Шулар жумласидан яна бири – хурмони янги соғилган сутга солиб, уни шимиб олгунча ивитилади, сўнг устига занжабил ва кундур елими қўшилади, сўнг истеъмол қилинади.

 

Ёки хурмо сутда пишиб титилиб кетгунча қайнатилади, кейин унга асал қўшилади ва оловда қайнатилади, у қуйилгач, ҳаммасига ўн дирҳам занжабил қўшилади.

Шунингдек, қуруқ темиртикан янчилади ва уни ҳўл темиртикан суви билан уч марта бўктириб ишланади; ҳар гал бўктиргандан кейин қуригунча қўйиб қўйилади ва янгидан янчилади, сўнг устига темиртикан суви қуйилади. Шу иш уч марта такрорланади.

 

Сут ва меваларни ортиқ севиб бўлмайди, бу иккаласи хилтларнинг сасиб чириши ва қон бузилишини келтириб чиқаради. Агар хилтларнинг сасиб чиришидан мизожи исиса, бу нуқсонни йўқотиш учун табиб қуйидаги икки тадбирдан бирини қўллайди: чиришнинг зарарларидан амин бўлиш учун уни суриб чиқарадиган дориларни кўпроқ истеъмол қилади. Агар бу билан иш олдинга юрмаса, иссиқлик даражаси камроқ бўлган маъжунларни ишлатади ёки юқорида зикр этилган мураккаб таркибли ғизолар ва содда дорилар билан кифояланиб, кучли маъжунларни бермайди.

 

Гунафша мураббоси тайёрлаб қўйилса, мақ- садга мувофиқдир. Қачонки жинсий аъзони жуда ҳам даволаш хоҳланса, юқоридаги маъжунлардан истаганини ейди. Агар пгунда бир озгина иситма сезилса, ушбу гунафшадан ўн дирҳам миқдорини олиб, унга бир дирҳам миқдорида турбид ва ярим дирҳам «дарахт пўкаги» қўшилади, бу иккаласида гунафша мураббосининг ширинлигини босадиган хусусият йўқ. Кейин ундан хўплаб ичилади, агар у бир неча бор ични сурса, чиришнинг зараридан сақланилади.
Агар ундан бошқа дори хоҳланса, учта ёки бешта олхўрини олиб, пўсти арчилади ва бир дирҳам турбид, ярим дирҳам «дарахт пўкаги» билан эзиб қориштирилади, агар ични сурса, шунинг ўзи кифоя.

 

Юқорида манийнинг боғичларини кучайтириш лозим, деган жумла келди. Тангри икки моякни маний учун идиш – халта қилиб яратган ва уларга халта боғичларигаўхшаган боғичларни туташтирган. Агар шу туташув сусайиб, бўшашса, киши мақсадга етмасдан олдин манийни тез тўкиб юборади, натижада юқорида айтиб ўтилган дориларни истеъмол қилиш билан туташ йўлларини мустаҳкамлаш керак бўлади.

 

Яна шундай қилинади: оқ гулсафсар ёғи ёки шаббўй ёғи ё наргис ёғининг ҳар бир миқдорига ўн дирҳам назла ўти ва ярим дирҳам фарфиюн ва бир дона мушқ қўшиб, эзиб янчилади, сўнгунга тоза мум ёғидан қўшилади. Кейин шуэрлик олатларининг ҳаммаси, бел ва оёқларнинг пастки қисмлари ёғланади, бу ҳақиқатан кучлидир.

 

Агар арслон ёғи топилса, бу борада унингўзи етарли бўлиб, бошқа нарсага ҳожат йўқ. У билан эрлик олатлари ва оёқ таглари ёғланади, шунда у жуда ҳам фойдали бўлади.

Ангуза ёғи ҳам шулар жумласидан бўлиб, бу ишда жуда фойдалидир; у эзилади ва кунжут ёғига қўшиб, ҳар кеча баданга суртилади.

Шунингдек, Абу Жаҳл тарвузининг этидан икки дирҳам миқдори янчилади ва йигирма дирҳам миқдордаги кунжут ёғига солиб, ҳаммаси мис қозонда ёғи қолиб, суви кетгунча паст оловда қайнатилади. Бу тажрибадан ўтган дори. Унга чўпни ботириб, оловга яқинлаштирганда вишилласа, суви ҳали қолган бўлади; агар чўп вишилламасдан тезда ёниб кетса, суви бутунлай йўқолган бўлиб, шунда ёғтиниқлашади; кейин у айтиб ўтилган аъзоларга суртилади.

(Visited 16 942 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH