SARATON BURJI

SARATON BURJI

SARATON BURJI САРАТОН ОЙИ – ҚИСҚИЧБАҚА ЮЛДУЗЛАР БУРЖИ

22 июнъ – 22 июлъ оралигида тугилганлар. Ой бошқаради. Мизожини белгиловчи унсур – сув. Тимсоли – Қисқичбақа. Буржига хос ранглар – бинафша, оқ, кўк, оч заргалдоқ ранглари.


2,4,5,8 – бахтпли рақамлар саналади.
Қисқичбақа юлдуз буржида икки минг йил аввал ёзги Қуёш туриши (Қуёшнинг экватордан энг узоқ – энг жанубий ёки энг шимолий нуқта орқали ўтиш пайти) нуқтаси мос келган. 1988 йилдан бу нуқта Савр (Бузоқ) юлдуз буржига ўтди. Ернинг шимолий тропик қисми ушбу бурж номи билан аталади.


22 июнь – 22 июль ўртасида туғилганларни Ой бошқаради. Қадимги юнонларда Ой Исида худосининг белгиларидан бири ҳисобланган. Исида худоси эса оналик, мангу аёллик, донолик тимсоли бўлган. Шунинг учун ҳам бу, буюк беғараз муҳаббатда намоён бўладиган доноликни ифода этади.

Ушбу буржда туғилганлар тўғрисида мунажжимлар бир-бирига зид фикрда бўладилар. Баъзилари уларни мулойим, яратувчан, ҳаётга мослаша олмайдиган, бировларнинг ғамхўрлигига муҳтож деб билсалар, бошқа мунажжимлар улардан яхши тарбиячи чиқади, ўзларидан ёш ва кучсизларга ғамхўр бўлади, дейдилар.

 

Баъзи манбаларда бу ойда туғилганлар иффатли, уятчан, деб ёзилса, бошқаларидауддабурон, эпчил, деб айтилади. Буларнинг ҳаммаси ҳақиқатга тўғри келади. Умумий хусусиятларини ҳисобга олмаганда, уларнингхарактеридаги бу зиддиятлар қўплаб психолог ва мунажжимларни чалғитади.

Улар орасида америкалик машҳур мунажжим Гран Леви Саратон белгиси остида туғилганларнинг ички моҳиятини аниқлашда тўғри йўлни топган.

Унингча, бу белги остида туғилган шахс шароитга қараб, ток новдаси ёки унинг танаси каби ҳолатда бўли- ши мумкин. Унингучун энг асосий нарса хавфсизлик. Ташқи қиёфасидаги ниқоб ички моҳиятига доимо ҳам мос тушмайди. Ву ниқоб бир эмас, бир қанча бўлиши мумкин. Ўзлари хассос бўлганлари ҳолда ниқоблари уларнинг ички дунёсига киришга йўл қўймайди.
Саратон ойида туғилганлар жисмонан заиф, ташқи таъсирга тез бериладиган, ташқи муҳитга нисбатан эса сезувчан бўлади. Кўкрак қафаси ва ошқозони касалликка тез бериладиган аъзоларидир.

Шунинг учун уларда ошқозон, овқат ҳазм қилиш органлари касаллиги, шиш, ширинча, бод, саратон каби хасталиклар учраб туради.

Бу белги остида туғилган шахсларга васвасли, ҳар нарсадан шубҳаланиш, гумонсираш хосдир. Ақлан заифликнинг дипсомния ва ипохондрия (ваҳима касали) каби шакллари ҳам кўпроқ уларга хос.

Қуёш бу белги остидаги эркакларга у қадар мадад бўлолмайди. Сатурн билан ноқулай йўналишда бўлганлиги сабабли эса уларда шиш билан боғлиқ касалликлар ҳам учраб туради.

Саратон ойида туғилганларнинг сезги, ҳиссий қабул қилиш қобилияти яхши бўлади. Улар кенг мушоҳадага, тасаввурга эга бўлиб, жавобгарлик ҳисси кучли, мустақил, ғамхўр, меҳрибон ва синчков, зийракдир. Жонкуяр, раҳмдил, кўнгилчан бўлиб, тежамкорлиги, эҳтиёткорлиги, романтиклиги, сертакаллуфлиги ва хушмуомалалиги билан ажралиб турадилар.

 

Бироқ уларда гумонсираш ҳисси кучли, васвасага тушишади, ташқи таъсирга тез берилувчан бўлишади, ёлғизликдан азоб чекишади, мустақиллик йўқ, ҳар нарсага ҳадиксираб қарашади; юраксизлиги, зиқналиги, қурумсоқлиги, «ичимдагини топ», дейиши, заҳарлиги, жиззакилиги, салгахафа бўлавериши билан ажралиб туришади.

Уларнинг ташқи кзфиниши тзфлича бўлади. Баъзиларининг юзи юмалоқ, ёқимтой, бадани нозик, кулганда оғзини катта очиб куладиган, кўзлари думалоқ. Бошқаларининг пастки жағи ясси, кўзлари кичик бўлиб, бундайлар ушбу ойда туғилганларнинг қўпчилигини ташкил қилади.

Табиатан хушчақчак, латифагўйликка мойил. Аммо бу, улар ғамгин ҳолатда бўлмайди, дегани эмас. Улар йиғласа юракдан йиғлашади. Баъзан хафа бўлганда, куракда турмайдиган гап ҳам қилишади, қўпол сўзларни ҳам ишлатиб юборишади. Бирон нарсадан кўнгли олинса, ҳеч нарсага эътибор бермай қўйиши мумкин. Аммо бу ҳолатузоқ давом этмайди.

Саратон ойида туғилганлар ҳаёт сабоғини ҳеч қачон унутишмайди. Улар тарих, тарихий шахслар ҳаёти билан, эски, қадимий нарсалар билан қизиқишади. Сувда сузишни, чзгмилишни, қайиқда сайр қилишни кўпроқ ёқтиришади.

Саратон ойида туғилганларнинг хотираси кучли бўлади. Улар ўз яқинларига нисбатан қаттиққўл бўлсалар-да, ҳақиқатпарвардирлар. Улардан кўпроқ раҳбар ходимлар, бошқарувчилар чиқиши мумкин. Агар улар ҳозир оддий хизматчи вазифасида ишлаётган бўлса, бу уларнинг келгусидаги раҳбарлик фаолияти йўлидаги бир поғона, холос. Баъзиларнинг характери очиқ бўлиб, хаёлларга бериладиган бўладилар.

Лекин уларда ички туйғу, олдиндан сезиш ҳисси ривожланган. Кечаю кундуз нимадандир хавфсирашади, ваҳимага тушишади, гумонсирашади, улар доимо иккиланадилар, журъатсизлик қиладилар ва тушкунликда бўладилар. Айни маҳалда улар ўз ваҳимаси, хавфсирашини ҳазил-мутойиба билан ниқоблашга ҳаракат қиладилар.

Саратонда туғилганлар Чаён каби қасоскор бўлиб, ҳеч кимга билдирмай яширин қасос олишга ҳаракат қилишади. Камдан-кам ҳоллардагина қаттиқ ранжишган бўлса, худди Чаён белгиси остида туғил- ганлар каби ўз мухолифларига очиқдан-очиқ зарба беришлари мумкин.

Унинг характеридаги хафақонлик ва тушкунлик шу қадар кучлики, бошқаларга ҳам таъсир этади. Кўпчилик гипнозчилар (70 фоиз) шу ойда туғилганлиги бежиз эмас.

Саратонда туғилганлар бошқаларга шошилмасдан, жуда эҳтиёткорлик билан ёрдам берадилар. Ҳатто сувда чўкаётган кишига ҳам гарчи кузатиб турган бўлса-да, икки-уч сув ҳўплаганидан кейингина қўл узатиб қутқариши мумкин. Бундай хусусият Зшинг худбинлигида эмас, балки ўзини эҳтиёт қилиш ҳиссиётидан келиб чиқишидадир. Бинобарин, Саратонда туғилганлар «етти ўлчаб, бир кес» ҳикматига қатъий амал қиладилар.

Ҳар соҳада – ишқ-муҳаббатда ҳам, обрў-эътибор, шон-шуҳрат, бойлик ортиришда ҳам кўпроқ нарсага эришишни истайди.
Саратонда туғилганларнинг ривожланиш даври ўн тўрт ёшгача. Уларда 14 ёшдан 21 ёшгача энг бахтиёр давр, 42-49 ёш ўртасида – амалий турмуш қувонч-ташвишлари, севги ва эътиқод даври, 70 ёшдан бошлаб эса олдиндан кўра билиш, башорат даври бошланади.

Саратон ойида Қучиқ белгиси остидатуғилган эркаклар
Бу белги остида туғилган эркакларнинг ички дунёсини билиш жуда қийин бўлиб, бунинг учун кўп вақт ва сабр-тоқат талаб қилинади. Худди Эгизаклар белгисида туғилганлар каби Ой фазаси ўзгариши билан уларнинг кайфияти ҳам ўзгариб, бугун бир хил бўлса, эртага бутунлай бош-қача бўлиши мумкин.

Баъзан ўзларини қўпол, худди бегоналардек тутсалар ҳам, шуни унутмангки, қалбан раҳмдил ва меҳрибондирлар. Улар ўз пессимизми, ўта эҳтиёткорлиги билан атрофдагиларни зериктириб, ғамгин ҳам қилиб қўйишлари мумкин. Аммо шундай вақтлар ҳам бўладики, улар, айниқса, ойдин кечаларда хурсандчилик ва завқ-шавқдан тўлиб-тошадилар. Бироқ тезда бу шавқ-завқ ўрнини тзфғунлик, оғир руҳий кайфият эгаллайди. Улар доимо ниманидир йўқотиб қўйишдан ҳадиксираб юрадилар.

Одатда, Қучиқлар яхши пул топадилар. Улар билан бирга яшаётганлар ҳаётида қийинчилик бўлмайди. Чунки улар пул билан боғлиқ масалалар билан ёшлигидан қизиқадилар. Пулни сарфлашдан кўра, уни жамғаришни ёқтирадилар. Жуда ёшликдан пул жамғарсалар-да, уни совуришга йўл қўймайдилар. Олтин-қумушлар жаранги, пулларнинг шиқирлаши уларнинг асабларини осойишта қилади. Қўп ҳолларда эсаўз иқтисодий имкониятларини (гарчи етарли бўлса ҳам) кам, деб ҳисоблайдилар, ўзларини гўё кўл учида кун кўраётгандай кўрсатадилар. Уларнинг бундай «аянчли» аҳволини қўриб, раҳмингиз ҳам келади.

 

Агар бирор қиз ушбу белги остида тутилган йигит- ни севиб қолса-ю, тезроқ унга турмушга чиқишни истаса, совчилар эшигининг турмини бузаётганини йигитга билдирсин. Шунда йигит чекинишдан тўхтаб, қиз уйига совчи юборишга розилик сўрайди.
Унга эришишнинг яна бир осон йўлиунинг онгости эҳтиросига ҳужум қилиш. Мусиқа, шеърият, гуллар, назокатли сўзлар ва эркалаш билан унинг устидан ғалаба қилиш мумкин. Шуни ҳам унутмаслик керакки, унинг юраги (қалби) билан ошқозони ўртасида узвий алоқа мавжуд.

Қучиқлар тўғрисида қўпроқ билишни истасангиз, яна қуйидагиларга эътибор беринг. Улар пазанда бўлади, қизиқарли, тарихий нарсаларни йиғишниёқтиради. «Қучиқ» белгиси остида туғилган кишинингуйига биринчи бор келган бўлсангиз, асти чўчиманг. Ҳеч бир эркак аёлларга нисбатан унингчалик одоб билан хушмуомалада бўлмайди.

Қучиқлар кўпроқ қадимги нарсаларни ёқтиришади. У билан учрашувга қадимий билагузук, сирға, балдоқ кабиларни тақиб боринг. Ву, унга таъсир этади.

Қучиқ белгиси остида туғилган киши аёлларнинг ноз-карашма, ишвасига тез берилса ҳам у билан жиддий муносабат ўрнатиш учун кўп вақт керак бўлади. Чунки унинг орзусидаги аёлнинг топилиши қийин. Шундай аёл топилса, эҳтиросга берилиб, уни совға-саломга кўмиб ташлайди, уни ялаб-юлқашга тушади. Таъби жуда нозик бўлгани сабабли ҳар қандай аёл ҳам унинг кўнглига хуш келавермайди.

Тимсоли «Қучуқ» бўлган эркакларнинг кўпчилиги омадсиз, никоҳцан жуда қўрқишади. Бу, бежиз эмас. Номувофиқ қурилган тзфмуш оқибати ажралиш билан тугайди. Шунинг учун у чуқур мулоҳаза қилмай уйланмайди. Агар у сиз билан никоҳдан ўтишга қарор қилган бўлса, уни бу йўлдан ҳеч ким қайтара олмайди.

Унинг чангалидан чиқиб кетишингиз эса амримаҳол.
Саратонда туғилган эркаклар уйга жуда боғланган, болаларга меҳрибон бўлади, уларнинг муаммолари билан мунтазам равишда қизиқади. Фарзандлари улғайганда эса унга анча оғир бўлади. Чунки фарзандлари у билан бир умр бирга яшашини истайди. Шафқатсиз ҳаёт эса бунга доим ҳам имкон беравермайди.

Шуни ҳам эслатмоқчимизки, эски-туски нарсалар – кундалик дафтар, эски туфли ёки сумка улар учун қимматлидир.
Бу ойда туғилган эркаклар ҳам Савр ойида туғилганлар каби ўз қадрини биладилар. Уд белгиси остида туғилган эркаклар аёлларни севадилар ва улар билан нозик жинсий алоқада бўлишга интиладилар.

Қучиқ белгиси остида туғилган эркаклар эса уларни ёқтирмайдилар ва «аёллар менинг ортимдан қувишлари керак», деб ҳисоблайдилар. Улар ўз куч-ғайратларини кўпроқ бошқа мақсадларга сарфлайдилар. Улар қайси соҳада фаолият кўрсатмасин, шу соҳада энг зўр бўлиши керак.

Ҳукмронлик ҳисси ва керагидан ортиқча шуҳратпарастлик уни юқори чўққилар сари етаклайди.
Бундай эркаклар жинсий муносабатда ҳам мукаммалликка интиладилар. Улар Савр ойида туғилганларнинг акси ўлароқ, беқиёс эҳтиросга туша олмасалар-да, ўшанга яқинроқ бўлишга интиладилар, тўғрироғи, ўз «рақиби»да енгилганлик ҳиссини юзага келтира оладилар. Қучиқ белгиси остида туғилган эркак билан бўлган аёл қанчалик истамасин, уни тўла мағлуб эта олмаслигини яхши билади.

Аёл уни ўз домига олишга яна уринади. Аммо яна натижа чиқаролмайди. Чунки аёл қадрият борасида тимсоли Қучиқ бўлган эркакдан анча қуйи потонада туради.

Вафодорлик, садоқат тушунчалари бу эркак учун у қадар катта аҳамиятга эга эмас. Турмуш ўртоғи гарчи у билан ижтимоий поғонанинг бир даражасида бўлса-да, унинг кўп «канизаклардан» иборат «ҳарамшда «малика» бўлади, холос.
Шуниси ҳам борки, у билан муносабатда бўлиш истагида юрган аёллар бу эркак ишқий ҳангома талаб алфозга кирганда, ҳар қандай ҳолатда ҳам бунга тайёр бўлиши керак.

Саратон ойида Қисқичбақа (Қучиқ) белгисиостида туғилган аёл(қиз)лар
Ушбу ойда туғилган аёл ёки қиз дунёда ҳамма нарсадан кўра кўпроқ «у қадар чиройли эмасман», «у қадар ақлли эмасман», «ёшим анча ўтиб қолди»

каби фикрлардан кўрқади. Ўзи чиройли, ақли расо, қомати келишган бўлса ҳам, мукаммал эмасман, деган фикрдан қийналади. Шунинг учун сиз – йигитлар уни гўзаллигига, ақллилигига, ҳар жиҳатдан мукаммаллигига ишонтиришингиз зарур.
Агар сиз шу белги остида туғилган қизни ёқтириб қолсангиз ёки шундай аёлга уйлансангиз, уни денгизга, дарёга, сайру саёҳатга олиб боринг. Сув уни хотиржам қилади. Сувни кўрганда, кайфияти тез ўзгаради.

Белгиси Қучиқ бўлган аёл ёки қиз ажойиб пазанда бўлиб, мазали таомлар тайёрлашни ёқтиради. Ўзи ҳам егуликларни, мазали овқатларни, китобни ва пулни яхши кўради. Уларда масъулият ҳисси жуда юқори. Уйда энг яхши кўрган машғулоти хилма-хил таом тайёрлашдир. Унда қариндошлик туйғуси кучли. Ўз яқинлари учун ҳар қандай ишга ҳам тайёр. Болалари атрофида парвона бўлади. Агар уларнинг бирортаси салгина бетоб бўлиб қолса, куйди-пишди бўлиб парвариш қилади.

Бу белги остида туғилган аёллардан раҳбар ходимлар чиқади.
У баъзан ғамгин тортиб, хафақон бўлиб, ўз кайфиятини сизга ҳам ўтказади. Баъзан эса жуда дилбар бўлиб кетади, назокати билан сизни ўзига ром этади. Кайфиятидаги бундай турланиш қўпроқ Ой фазасининг ўзгаришига боғлиқ. Ойнинг бир фазадан бошқасига ўтиши ва янги ой бошланиши даври уларнинг руҳиятига салбий таъсир этади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, шу белги остида туғилган аёл(қиз)лар пулни яхши кўрадилар. Уларда доимо жамғарма бўлади. Оғир аҳволга тушиб қолганларидагина улар ўз жамғармасини сарф қила бошлайдилар. Аммо улар сарфлаганига нисбатан кўпроқ топадилар. Пул билан боғлиқ масалаларда суҳбатлашишни хуш қўрадилар. Аммо бу борадаги суҳбатлар ва фаолият тез толиқтириб қўйиши мумкин.

Шундай ҳолатларда тунлари ой ёғдусида дарё сайрига олиб борсангиз, бундай сайр уларнинг кайфиятига ижобий таъсир этганини кўрасиз. Шунда сизнинг кўз олдингизда бу аёл бутун гўзаллиги, латофати билан намоён бўлади. Тунги ой гўёки ўз нури билан унинг бутун ички сир-асрорини, орзу-ҳавасини ёритгандай бўлади. Сув эса унга хотиржамлик бахш этиб, эҳтиросини жўш урдиради. Бундай ҳолатда у кўзингизга янада гўзал бўлиб кўриниб кетади.

Сизга (яъни турмуш ўртоғига) нисбатан у икки хил ёндашади. Бир томондан юмшоқ, нафосатли, тортинчоқ ва жиддий аёл. Иккинчи томондан эса руҳан тез тушкунликка тушадиган, енгилтак. Агар уни севсангиз, бундай ҳолатлари сизга ёқиши мумкин. Мабодо, шунчаки таниш бўлсангиз, унинг ортиқча енгилтаклиги ғашингизни келтиради.

Қучиқ белгиси остида туғилган аёл(қиз)ларнинг бундай иккиёқламалиги мустаҳкам оила қуришга хавф солиши мумкин. Кўп эркаклар белгиси Қучиқ бўлган умр йўлдошининг шундай «қусури» учун ҳам ўз турмушини бузадилар. Хайриятки, уларнинг орасида бундай аёллар кўп учрамайди. Худо кўрсатмасин, улар бошқа аёлларга ҳам қўп кўнгилсизликлар келтириши мумкин.

Саратонда туғилган аёл (қиз)лар танқидни хуш кўрмайдилар. Уларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракат қилинса, устиларидан кулинса, жуда қаттиқ ранжийдилар. Шунга яраша ўзлари ҳам бошқаларга нисбатан бундай йўл тутмайдилар. Агар иш жараёнида улар билан муносабатингиз бузилса, бу муносабатни тиклашга иккиланишади, шунинг учун ўзингиз биринчи бўлиб унга пешвоз чиқишингиз керак.

Саратон қизлар онасига нисбатан меҳрибон бўлишни талаб қилишади. Уларнинг эътиқодича, онаси ҳеч ким томонидан камситилмаслиги, хафа қилин маслиги керак.

Унинг кундалик дафтари ёки ёлғиз ўзигагина тегишли бошқа қоғозларини титкиламанг. Чунки бу қиз (аёл) ўз сир-асрорини бошқалардан махфий тутишга интилади.

Саратонда туғилган қизлар бирор хато ёки ножўя иши учун тавба қилишни хоҳламайди, аммо сиздан тавба-тазарруни талаб қилаверади.

Бу аёл(қиз)ингизнинг қалби билан асло ўйнаша кўрманг. Унинг муҳаббатидан ҳам, пазандалигидан ҳам камчилик топа олмайсиз. Агар сиз уни ҳазиллашиб бўлса-да, алдасангиз, оқибати яхши чиқмайди. Чунки у пичинг, асоссиз гина-кудуратни тушунмайди. Унда сохталик ёки бачканалик бўлмайди.

Шуни унутмангки, сиз умрбод уникидирсиз. Ўзинингтеран ҳиссиётини, эҳтиросини, туйгусини фақат сизга – ўзига энг яқин бўлган кишисигагина бахш этади. Бошқа аёл (қиз)лар билан уни таққослаганингизда, ундан ортиқроқ аёл йўқлигига амин бўласиз.

Бу аёл кераксиз, деб ҳисобланган нарсаларни ҳам эҳтиёт қилиб сақлайди. Эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган буюмларга қимматбаҳо буюм сифатида қараб, йўлини топиб ишлата олади.

Бу белги остида туғилган аёллар турмуш қийин- чиликларини мустақил ҳал эта олишларига у қадар ишонишмайди. Бирор қийинчилик ёки кўнгилсизлик рўй берса, албатта, кўз ёш қилишади. Шундай пайтларда унинг ёнида бўлиш, уларни қўллаб-қувватлаш, руҳан ҳамдард бўлиш керак. Зотан, у жуда сабр-қаноатли, бардошлидир.

Баъзан у ўзига кимдир ғамхўрлик қилишини истаб қолади. Кимгадир эркалик қилишни, шафқатидан баҳраманд бўлишни хоҳлайди. Усиз яшай олмасли- гингизни билишга иштиёқи 33Ф бўлиб, бунга ишонч ҳосил қилиш унинг учун зарурдир. Бу шафқатсиз дунёда ўзини ҳимоясиз ҳис қилиб, гўдак сингари сиздан мадад кутади.

Саратонда туғилган аёл ўз севимлиси учун жонини ҳам қурбон қилишга тайёр. Умр йўлдоши оғир аҳволга тушиб қолганда, асло ёлғизлатиб қўймайди. Шундай вазиятларда у метиндек иродага эга бўла олади.

Саратонда Қучиқ белгиси остида туғилган аёлларда хусусий мулкчилик ҳисси кучли. Сиз – унинг турмуш ўртоғи ҳам шу мулк таркибига кирасиз. Қаёққа кетманг, бари бир, унинг ёнига қайтиб келишингизга қатъий ишонади. Сизни сабр-бардош, интизорлик билан кутади.

Бу ойда туғилган аёллар қайси соҳа бўлмасин, нима билан шуғулланмасин, барчасида ҳукмрон, етакчи бўлишга интилади. Аммо икки жинс ўртасидаги нозик муносабатда аҳвол аксинчадир. Улар ўз ҳис-туйғуларини, кечинмаларини очиқ намоён қилишни ёқтирмайдилар. Уларнинг эҳтирос уйғотув- чи сезувчан аъзолари – кўкраклари, белининг паст қисми ва бошининг орқа томони – сочининг остки қисми. Баъзилари истисно тариқасида биринчи навбатда ўзини қониқтиришга интилади. Шунинг учун ҳам баъзан ёстиқдошига жинсий эҳтиросини қондирувчи қурол сифатида қарайди.

Фақат жинсий алоқа қизиқтирганлар шуни билсинларки, Қучиқ белгиси остида туғилган аёл кўнгилдагидек ёстиқдош бўла олади. Тўшакда у «тажовузкор», тез кўзғаладиган, ташаббускор бўлиб, етакчи бўлишни севади.

Агар жинсий ҳаётда омади келмаган, алданган, таҳқирланган бўлса, ўз куч-қувватини жамоат ишига ёки танлаган касбига кўпроқ сарфлайди.

У жуда шуҳратпарастдир. Шунинг учун маслаҳат тариқасида айтамизки, бундай аёллар жинсий ҳаётда кўпроқ қониқиш олиш учун ўзи талаб қилибгина қолмай, балки кўпроқўз йўлдошига ҳам қувонч бахш этиши, унинг «яхшилигини» қайтариши керак. Шундагина у бахтли бўла олади.

Қисқичбақа белгиси остида туғилган болалар
Бу ойда туғилган болалар ҳиссиётга жуда берилган бўлиб, бошқалар суюшини, эркалашини хуш кўради. Улар оилага, уйга жуда ҳам боғланган. Агар ота-онаси, тарбиячиси ёки ўқитувчиси уни кўнгилдагидек ардоқламаса, суймаса, эркаламаса, азоб чекади, узоқ вақт маъюс бўлиб юради.

Бу ойда туғилган бола табиатан интизомли, тартиблидир. Соатлаб ёлғиз ўзи ўйнаши мумкин. Уни ранжитиб қўйишганда эса соатлаб йиғлаши мумкин.

Қучиқ белгиси остида туғилган болалар гугуртдан, оловдан, тез кетаётган машинадан, қоронғудан, бе- гона одамдан, чақмоқ, момақалдироқдан, баҳайбат ҳайвонлардан жуда қўрқади.

Уларнинг кўзи ўткир ва хотираси кучлидир. Бир кўрган нарса ёки ҳодисани бир умр эсдан чиқармайди. Жуда ёшлигида ранжитган одамни катта бўлганда ҳам унутмайди. Ширин, яхши нарсаларни ёқтиради. Айниқса, рангли, жозибали расмларни севиб томоша қилади. Мактаб ёшида ўқув дастури билан чекланиб қолмай, дарсдан ташқари билимларни ҳам эгаллашга интилади. Кўпроқ мусиқа, расм чизиш билан қизиқади. Пулга ҳам жуда ёшлигидан бошлаб қизиқади.

Шуниси ҳам қизиқки, бу белги остида туғилган болалар тўғрисида ҳамма ҳар хил фикрда бўлади.
Шуни унутмангки, ушбу бурждаги бола, айниқса, ёш бўлса, ўзини ҳимоя эта олмайди ва бундан руҳан эзилади. Унинг ёш қалби жароҳатланади. Сирини очишга ззфламанг. Бундан у жуда қийналиши, азобланиши мумкин. Қўрқитиш, чўчитиш ёки унинг устидан кулиш ҳам қатъиян ман қилинади. Акс ҳолда тарбиясига катта зиён етади.

Уни ўзи ёқтирмаган одамлар билан муносабатда бўлишга мажбур этманг. Бу, унинг руҳиятига салбий
таъсир этиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Айниқса, мактаб ёшидалигида бу жиҳат кучли даражада билиниши мумкин.

Агар ўқитувчи ушбу белги остида туғилган болани кўпчилик ўртасида «дангаса», «ақмоқ», «эси паст», деб бирор марта койиса, шундай бўлиб қолиши мумкин. Чунки унга ёмон муносабатда бўлаётган шахс олдида бор имкониятини ишга сола олмай қолади. Афсуски, кўплаб ўқитувчилар бундан бехабар ҳолда бола тарбияси ва таълимга тўғри муносабатда бўлмайдилар. Натижада дангаса, гапга кирмайдиган ва нўноқ, ўқишдан безор бўлган болалар борган сари кўпаяверади.

Сизнинг кайфиятингиз унга жуда тез юқади. Агар сиз асабийлашган бўлсангиз, бу болага ҳам ўтади. Айниқса, эр-хотиннинг можароси болага тез салбий таъсир кўрсатади.

Агар бола ўзини ёмон тутаётган бўлса, бунинг учун ҳаргиз ура қўрманг, жазоламанг ва ҳатто сўкманг ҳам. Фақат унинг бу хулқидан сиз қаттиқ хафа эканлигингизни билдириш кифоя. Чунки одатда улар жуда сезувчан, ўз яқинларига жуда ҳам боғланган бўлганликлари учун уларни хафа қилиб қўйишни истамайди.

У қайси ёшда бўлмасин, овқатланишдан келиб чиқадиган кўнгилсизликлар рўй бериши мумкин. Уларнинг муайян таомни хуш кўриши ёки хуш кўрмаслиги яққол билинади. Ёқтирмаган овқатини ейишни истамайди. Агар хуш кўрган таоми бўлса, тўйганини ҳам билмай еяверади. Бунинг оқибатида ошқозон ва турли ичак касалликлари келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун меъёридан ортиқ овқатлани- шига йўл қўймаслик зарур.

Ширинликка ўч бўлса, тиши оғриши ва семириб кетиши мумкин. Бу бола шамоллаш, йўтал, астма, шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ва буйрак хасталигига мойил бўлади. Бундан ташқари, асаб касаллиги ҳам уларга хосдир. Шу боис, унинг асабларини эҳтиёт қилиш даркор.

Хотиржамлик, осойишталик, унга нисбатан меҳр-муҳаббат унинг учун энг яхши малҳамдир.
Ушбу белги остида туғилган болаларга нималар зарур? Сиз уни ҳақиқатан ҳам севишигизга ишонч ҳосил қилиши, овқатланишда тартиб ва мунтазамлилик ҳам зарурдир. Шунингдек, мустақил бўлишга ўргатиш учун махсус топшириқлар бериб, )ши қандай бажараётганини назорат қилиб боринг.
У байрамларни (масалан, туғилган кунини нишонлашни), кутилмаганда совғалар олишни, мўъжизаларни ёқтиради.

(Visited 1 534 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!