ТИШ ОҒРИҒИ даволаш уоллари келиб чикиш сабаби
Тиш оғриғи стоматологик амалиётда энг кўп учрайдиган аломат. Тиш оғриғи тиш-жағ тизими асаб аппаратига кимёвий,
механик, термик таъсир натижасида юзага келади. У тишнинг қаттиқ қа юмшоқ тўқималари, тиш атрофи тўқималари шикастланиши натижасида, жағни қуршаб олган юмшоқ тўқималар ёки жағларнинг суяк усти пардаси яллиғланиши касалликларида, шунингдек, уч шохли нерв оғриғи, гайморитда ривожланади.
Гоҳо тиш-жағ атрофида оғриқ гипертоник хуружида рефлектор таъсири, юрак касаллиги (миокард инфаркти) ва бошқа ички аъзолар касаллиги оқибатида юзага келади. Тиш оғриғи энг кўп ҳолларда кариес ва унинг асоратларида кузатилади.
Кариес тиш тўқималарининг микробли караш томонидан бузилиб бўшлиқ ҳосил бўлишидир. Тишлар оралиғида тиқилиб қолган овқатнинг зарралар билан узоқ вақт алоқаси, олиб қўйиладиган ясама тишлардан фойдаланиш (ясама тишнинг тишларга маҳкамланган жойлари), қанднинг кўп ейилиши ва
овқатда фторнинг камлиги, шунингдек, тўйиб овқат емаслик (чала-ярим овқатланиш) тиш оғриқларига сабаб бўлади.
• Тишнинг қаттиқ тўқималари бутунлигига путур етганида (эмал, дентин) оғриқ фақат тишга шўр, ширин, совуқ ёки иссиқ овқат текканда юзага келади. Мана шу қўзғатувчилар бартараф этилганда (оғиз бўшлиғи чайилганда) оғриқ тўхтайди.
• Тиш юмшоқ тўқималари яллиғланганда (пульпит) оғриқ узлуксиз, қаттиқ бўлади, гоҳо тунлари кучаяди ва тишни қуршаб олган томонларга ёйилади.
• Оғриқни мустақил равишда камайтириш ёки тўхтатиш ҳам мумкин. Бунда пульпа яллиғланишининг ўткир даври сурункали босқичга ўтади, бу вақтинча яхшиланиб кетиш билан якун топади.
Агар беморга ўз вақтида стоматологик ёрдам кўрсатилмаса, яллиғланиш кучайиб, асоратлар авж олиши ҳеч гап эмас (остиомиелит, абсцесс ва ҳоказо).
ТИШ ОҒРИҒИ Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Каттиқ тиш оғриғи бошлангани замон стоматологга мурожаат қилиш керак.
ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Муолажа энг самарали бўлганида кариеснинг бошланғич аломатларини синчковлик билан текширганда билиб олиш
мумкин, шу боис ҳатто тиш оғримаганда ҳам йилда камида икки марта стоматологга мурожаат қилиш зарур.
ТИШ ОҒРИҒИ Муолажа
Парҳез. Кариеснинг олдини олиш учун овқатда қанд моддасини ва уни ташкил этган маҳсулотларни (конфетлар, шоколад, ширин алкоголсиз ичимликлар, хамири оширилган пишириқлар ва ҳоказо) чеклаш тавсия этилади, айниқса қанд таркибли юмшоқ ва ёпишқоқ овқат кариес учун ғоят хавфли.
Кальций, фтор ва витаминларга бой тўлақонли, ғоят рангбаранг овқат тавсия этилади, унга пишлоқ, творог, сабзавотлар, мевалар, кўкатлар ва ёнғоқларни қўшиш керак. Тишларни тозалашда ошқозон учун қаттиқ ҳисобланган овқатлардан (хом сабзавот ва мевалар сабзи, шолғом, олма ва ҳоказо) ва фтор
манбаи сифатида аччиқ чойдан фойдаланиш ҳам тавсия этилади.
Бу муҳим! Ҳар гал овқатланиб бўлгач ва асосий овқатларни ейиш оралиғида ширинликлардан татинганда оғизни дарҳол чайиш, агар бунинг иложи бўлмаса, сақич чайнаш керак.
Дори воситалари. Оғриқ босувчи воситалар билан тиш оғриғини анча камайтириш ва бутунлай қолдириш мумкин. Аммо стоматолог иштирокисиз тузалиб кетишига умид қилиб бўлмайди, бу зарурийдир, чунки бу оғир асоратлар абсцесс, флегман, аостеомиелит юзага келиши мумкин.
• Оғриқ босувчи дорилар: Диклофенак (Вольтарен) • Максиган • Метамизол (Анальгин, Баралгин М, Темпалгин) • Нимесулид (Апонил) • Нурофен плюс.
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР ТИШ ОҒРИҒИ
Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Итузум гиёҳини буғда тоблаб, оғриган тишларга босилади, оғриқ
тўхтайди веналар шамоллаши.
Шувоқ шохлари кукуни 2-3 дақиқа қайнатилиб, (1,5 стакан сувга 2 чой қошиқ солинади) тиш оғриганда чайилади.
Туятовон япроғи 2 ош қошиғини термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солинади, 1 соат тиндирилиб, ҳар куни оғиз
чайилади, кариес ва тиш эмалига фойдаси бор (гиёҳ фтор
таркиблидир).
Тиш тўқималари маҳкамлигини тиклаш учун кунда саримсоқпиёзнинг кесилган бўлаги ёки асал билан милкларга қўшиб суртилади. Ҳар куни бир бўлак саримсоқпиёз еган ҳам ёмон эмас. Тиш эмалига хом тухум оқи сурса ҳам бўлади.
Саримсоқпиёз туйилади, қайнатилган сувга аралаштирилади. Саримсоқпиёзли сувда ивитилган момиқ оғриган тиш олдидаги милкка босилади.
Қулоқнинг тиш оғриётган томонига докага ўралган баргизуб пўстлоғи босилади. 0,5-1 соатдан кейин оғриқдан асар қолмайди.
Бўйиннинг энсадан пастига иссиқ сочиқ ёки ип матога ўралган хрен қириндиси, хантал боғланади хантал яхши қиздиради.
Тиш оғриганда нуқтали уқалаш
1.Нуқта жойи: бошмалдоқ ва кўрсаткич бармоғи суяклари оралиғидаги чуқурликда.
Таъсир қилиш усули: иккинчи қўл бошмалдоғи билан нуқта уқаланади, 2-3 дақиқа,
қизаргунча.
2.Нуқта жойи: кўрсаткич бармоғининг уч томонида, тирноқ милкидан 2-3 мм юқорироқда.
Таъсир қилиш усули: нуқтани тирноқ билан оғригунча босилади (2-3 дақиқада тиш
оғриғи қолади).