- Ўт тоши касаллиги даволаш йоллари нималарга этибор бериш керак
- Ўт тоши белгилари
- Ўт тоши Механик сариқлик холангит
- Ўт тоши Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
- ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
- Муолажа Ўт тошида
- Оч қолиш мумкин эмас, унда ўт қопида тош ҳосил бўлиши кучаяди.
- Жарроҳлик муолажаси.
- ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
- Холецистит
- Аломатлари
- Сурункали холецистит
- ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
- ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Ўт тоши касаллиги даволаш йоллари нималарга этибор бериш керак
Ўт тоши касаллиги сурункали касаллик бўлиб, ўт қопида ёки ўт йўлларида тош пайдо бўлиши билан ифодаланади. Ўт тоши асосан холестериндан, кам ҳолларда ўт пигменти ва кальций тузларидан ибрат бўлади.
Ўт тоши касаллиги ҳосил бўлиши ёшга қараб ортиб боради: бу тошлар 40 ёшдан ошган аёлларнинг 32 фоизида ва эркакларнинг 16,5 фоизида учрайди. Шундай касаллик билан оғриган қариндоши бор одамларда бу касаллик кўпроқ пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ўт тоши, касаллигига мойил омиллар орасида: жинс (хотин-қизлар эркакларга қараганда икки баравар кўп оғрийдилар), кам овқатланиш оқибатида ўтнинг қуюқлашиши, ўт йўлларининг узоқ муддатли дискинезияси (қувватга путур етиши), паст ҳаракат фаоллиги, семириш, қандли диабет ва қатор бошқа касалликларни тилга олиш мумкин.
Овқатда мол ёғи кўп бўлиши ва холестериннинг мўл бўлиши, олдин айтиб ўтганимиздек, ўт қопида тош ҳосил бўлишига жиддий таъсир кўрсатади. Ўт тоши касаллиги кўп йиллар давомида кўпинча аломатсиз кечади, гоҳо бир умр сезилмайди. Ўт йўлларида ўт тоши пайдо бўлиши чоғида механик сариқлик, холангит ривожланиши мумкин.
Ўт тоши белгилари
Жигар санчиғи • Ўнг томон қобирғалари остида ёки кўкрак ости чуқурлигидаги қаттиқ, симиллаган оғриқ орқага, кўкрак қафасининг ўнг тарафига, ўнг ўмров устларига кўчиши мумкин.
• Кўпинча енгиллик келтирмайдиган кўнгил айниши ва қусиш кузатилади, ел тўпланиб, ич келиши камаяди.
• Айрим беморларда иситма кўтарилиши мумкин, қисқа муддатли сариқлик рўй бериши мумкин.
• Одатда серёғ овқатни кўп ейиш, ҳаддан ортиқ жисмоний зўриқиш касалликни хуруж қилдиради. Хуруж бир неча соат давом этади.
Ўт тоши Механик сариқлик холангит
• Тери ва кўз оқи сарғаяди, пешоб қораяди, нажас очиқ рангга киради.
• Сўнгги 2-3 кун давомида қориннинг юқориги бўлимларида қаттиқ оғриқ содир бўлади.
• Ўт йўллари яллиғланиши авж олиши оқибатида айрим беморларда ҳарорат кўтарилиши мумкин (холингит).
Ўт тоши Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Қорин қаттиқ оғриганида, сариқлик авж олганида дарҳол «тез ёрдам» чақириш шарт.
Ультратовуш текшируви чоғида, тасодифан ўт тоши борлиги маълум бўлиб қолса батафсил текширув ўтказиш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.
ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Аксар ҳолларда ташхис қорин бўшлиғини ультратовуш текшируви чоғида тасдиғини топади. Бундан ташқари шифокор ўхшаш аломатларга эга энг кўп учрайдиган касалликларни истисно этиш учун қўшимча усулларни ҳам тайинлаши мумкин.
• қонда транеаминаз (АСТ ва АЛТ) ва билирубин даражасини аниқлаш;
• ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакни эндоскопик текширув (фиброгастродуоденоскопия) ва ҳоказо. • ичакнинг эндоскопик текширилиши (колоноскопия); я);
Муолажа Ўт тошида
Жарроҳлик амали ўт тоши касаллигини даволашнинг асосий усули. Бироқ ўт қопидаги тош билан ҳам, агар оддий овқатланиш қоидасига риоя қилинса, жуда кўп йиллар яшаш мумкин (қ. Парҳез).
Бундан ташқари, тошлар унча катта бўлмаса ва ўт чиқиш йўллари яхши бўлса, уларни эритиб юбориш ҳам мумкин. Шу мақсадда сўнгги йилларда ўт тошларини эритиб юборишга имкон туғдирувчи махсус дорилардан фойдаланилмоқда. Афсуски, улар диаметри 20 мм дан камроқ холестерин тошларида (кальций тузларисиз) ва ўт қопи фаолиятини сақлаб қолганида самара беради, холос.
Парҳез. Ўт тоши билан оғриган барча беморлар учун мос келувчи кўп ёқлама озуқа йўқ, чунки турли одамлардаги ўт қопининг озуқадан чиқариб ташлашга тавсия этилган маҳсулотлар ва таомларга таъсири ўзига хос ва олдиндан билиб бўлмайди. Жуда кўп ҳолларда шундай маҳсулот ва таомларни озгина яхши ҳазм бўлиб кетади. Шуни ҳисобга олиш керакки, ўт санчиғи овқатдан кейин юзага келиши мумкин, (аммо овқатдан олдин эмас), балки, масалан ўнқир-чўнқирли йўлдан уловда юриш, қаттиқ ҳаяжонланганда ва жисмоний зўриқишларда, аёлларда эса, ой кўриш даврида ва ҳоказо ҳолатларда пайдо бўлади.
Хуруж қўзғатувчи овқатларга қаттиқ гўштлар, балиқ ва замбуруғ қайнатма сувлари, ҳар қандай ишлов берилган замбуруғ, янги ёпилган нонлар, ўта ёғли маҳсулот ва таомлар (ўрдак, ғоз, мия, дудланган колбасалар ва ҳоказо). Қовурилган нарсалар, тамадди консервалари, кремли нарсалар, тухум сариғи, хантал, туруп, пиёз, музқаймоқ ва ҳоказолар киради. Овқат ҳарорати ҳам муҳим: сут ёки музлатгичдан ҳозир олинган лавлаги шўрва санчиқ пайдо қилиши мумкин.
Овқатда сабзавот, ёрма ва сутли таомлар, ёғсиз қайнатмалар ёки тоблама гўшт, балиқ ва парранда гўштли таомлар тавсия этилади, сўнггилари терисиз бурда-бурда кнель, (сузма) фрикадел, (қайла) суфле (тухум оқи кўпиртирмали пишириқ) кўринишида бўлсин; ёғсизроқ творог ва творогли нарсалар (тоблама, сузма пудинг ва ҳоказо); чучук, ёғсиз пишлоқ; илитма тухум; турли ёрма қайнатмалари, дамламалар, кўк нўхат пюреси, қайнатма колбасали нарсалар; ширин ҳул мевалар, шарбатлар, компотлар, киселлар, желелар, муссалар, чой, қаҳва (сутли). Шакарни тез-тез ксилит (сорбит), яъни кимёвий шакар билан алмаштириб турилади.
Оқсил ва углеводларга қараганда ёғлар ўт ажралишини тезлаштириши муносабати билан ЎТК ўт касаллигида сариёғ ва бошқа ёғли овқатлардан бутунлай парҳез қилиш ҳам дуруст эмас, баъзи овқатларда оз-моздан истеъмол қилиб бориш мақсадга мувофиқ. Ҳар овқат еганда ўт ўн икки бармоқ ичакка келиб тушади ва ўт қопида турғунликдан дарак беради. Ўз навбатида, кам овқат ейилганда ҳам ўт турғунланади. Тунда мўл овқатланиш тақиқланади.
Оч қолиш мумкин эмас, унда ўт қопида тош ҳосил бўлиши кучаяди.
Киши ўзини яхши ҳис қилганида тансиқ ва мўл овқатланиш ўрнига мўътадил, ўт санчиғига сабаб бўлмайдиган маҳсулот ва таомлар истеъмол қилгани маъқул. Айниқса бу касалликнинг аломатсиз шакли ҳолатларига дахлдор, унда одмнинг ўт қопида тош борлиги текширув чоғида тасодифан маълум бўлиб қолади.
ЎТК кучайганда ёки энди пайдо бўлиб, тез-тез лўқиллаб оғриш ва ўнг қобирға остида зилдай юк бордай сезиш рўй бера бошлаганда, холецистит (қ. Холецистит)да тавсия қилинган овқатланиш тартибига ўтиш керак.
Дори воситалари. Фармокологик дориларни шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида ичиш керак.
• Ўт тошларини эритиб юборишга имкон берувчи дорилар: Урсодеоксихол кислотаси (Урсосан, Урсофальк) Хенодеоксихол кислотаси (Хенофальк).
Жарроҳлик муолажаси.
Жарроҳлик амали ЎТК касаллигини даволашнинг ягона самарали усули ҳисобланади. Ўт қопини олиб ташлаш жарроҳлиги (холецистэктомия) режали равишда, ўткир холецистит ёки механик сариқ ривожланишини кутиб ўтирмай ўтказилгани дуруст, чунки, акс ҳолда жарроҳлик амали «совуқ» пайтдагига қараганда хавфли кечиши мумкин.
• Ҳозирги вақтда бу амал қорин бўшлиғини очмасдан, енгил эндоскопик усулда (игна санчиш, лапароскопик усул) бажарилмоқда ва беморлар 3-4 кундаёқ касалхонани тарк этмоқдалар.
Касалликнинг тез-тез оғир такрорланиши, жигар санчиғи ёки холецистит хуружи жарроҳлик амали қўллашни тақозо қилади.
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Шифобахш қоқиўт илдизидан 2 ошқошиғи термосга солинади ва устига 1 л қайнатилган сув куйилиб, 2 соат дамланади ва ярим стакандан кунига 2-3 маҳал овқатдан 30-40 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 30-40 кун. Очамбити гиёҳи 3 ошқошиқ термосга солинади ва устига 1 л қайнатилган сув қуйилади, 3-4 соат тиндирилади, ярим стакандан кунига 2-3 маҳал овқатдан 30-40 дақиқа олдин ҳўплаб-ҳўплаб ичилади. Муолажа муддати 1 ой.
Fозпанжа суви билан тенг миқдорда кўк жавдар суви аралаштирилади, кунига 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилади. Муолажа муддати 1 ой.
Маккажўхори сўтаси 1 ошқошиқ 1 стакан қайнатилган сувда дамланади, 1 соат тиндирилади ва 2 ошқошиқдан ҳар 3 соатда, бир ой давомида ичилади.
Буғдойиқнинг янги пояси, барги ва илдизининг сувини оч қоринга 100-200 мл дан ҳар куни 1 ойча давомида ичилади. Августда тўпланган қичитқиўт уруғи иссиқ сувда туйилади (2 чойқошиқ уруғни 2 ошқошиқ иссиқ сувда) ва ярмини эрталабки наҳорда, қолганини кечаси ётишдан олдин ичилади. Муолажа муддати 10 кун. Кони қуюлган одамларга қичитқиўт суви тескари таъсир қилади.
Холецистит
Холецистит ўт қопининг ўткир ёки сурункали касаллиги. Кўпинча ўт қопида (қ. Ўт қопи касаллиги) тош пайдо бўлганида ривожланади. Аксарият 40 ёшдан ошган аёлларда учрайди. Холециститнинг ўткир ва сурункали кўринишлари мавжуд. Ўткир холецистит овқат тартиби кескин бузилганда (қўй ёғли, қовурилган, дудланган овқат ейиш ва алкоголни суиистеъмол қилиш), шунингдек, ўт йўллари тош билан тўлиб қолганида юзага келиши мумкин. Ўткир холецистит асоратлари хатарли (перитонит, жигарости абсцесси, ўт қопи йиринглаши, сариқ ва ҳ.к.) ҳисобланади.
Сурункали холецистит ўт қопининг ўткир яллиғланишидан кейин вужудга келиши мумкин, аммо аксар мустақил равишда ва аста-секин ўт тоши касаллиги, секретор етишмовчилиги бўлган гастрит, сурункали панкреатит ва бошқа ҳазм қилиш аъзолари ва семириш касалликлари туфайли ривожланади.
Аломатлари
Ўткир холецистит ва сурункали холециститнинг ўткирлашуви
• Еғли, қовурилган таомлар, аччиқ газаклар, тухум, алкоголь ичимликлар истеъмол қилгандан кейин ўнг қобирға остида оғриқлар туради. Жисмоний зўриқиш, югуриш, нотекис йўллардан юриш (дейлик, силкиниш ўт йўлидаги тошни суриб юбориши мумкин) дардни хуруж олдиради.
• Оғриқларга яллиғланиш аломатлари ҳарорат, ҳолсизлик, шунингдек, оғизда аччиқ таъм пайдо бўлиш, кўнгил айниши, қайт қилиш қўшилиши мумкин.
• Ўз вақтида даволанмаслик хатарли асоратга олиб келиши мумкин (қ. Сариқ, Перитонит).
Сурункали холецистит
• Ўнг қобирға ости атрофида лўқиллаган, симиллаган оғриқ пайдо бўлади. Овқатни, айниқса, серёғ ва қовурилган овқатни кўп еб юборгандан 1-3 соат ўтгач, пайдо бўладиган доимий оғриқ сезилади;
• Оғриқ тепага, ўнг елка ва бўйин, ўнг курак томонга кўчади. • Кўпинча оғизда аччиқ, темир таъми сезилади, елли кеки рик келади, кўнгил айнийди, қорин дамланиб, қулдирайди, гоҳ ич қотиб, гоҳ ич кетади ва бошқа аломатлар зоҳир бўлади.
• Дард узоқ вақтгача бир зўрайиб, бир пасайиб туради, асосан овқатланиш тартиби бузилганда, алкоголь истеъмол қилганда, оғир жисмоний иш бажарганда, ўткир ичак юқумли касалликлари қўшилганда совуқлик нарсалар кўп истеъмол қилинганда юзага келади.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Ўткир холецистит аломатлари (қоринда қаттиқ оғриқ, қайт қилиш ва ҳоказо)да «тез ёрдам» чақириш керак. Қоринда вақти-вақти билан оғриқ турганда текшириш учун шифокорга мурожаат қилинади.
ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Ўт тоши касаллиги Муолажа Ўткир холецистит ва сурункали холецистит хуружига йўлиққан бемор зудлик билан касалхонанинг жарроҳлик бўлимига ётқиздирилиши керак. Муолажада ўт қопи чиқарув йўлидан спазмни олиб ташлаш, яллиғланиш ва юқумли касалликлар даволанади. Бунинг учун барча ичиладиган дорилар ман этилиб, тўла очлик тайин қилинади.
Турли оғриқ босувчи ва спазмолитик воситалар, антибиотиклар ичирилади. Консерватив муолажадан фойда бўлмаса, жарроҳлик амали қўлланади. Хуруждан ташқари сурункали холецистит кўп ҳолларда яна жарроҳлик муолажаси талаб этади, хусусан ўт қопида тош борлиги аниқланганда. Тош бўлмаса ёки бемор жарроҳлик амалини кўтара олмайдиган бўлса, парҳезга риоя қилиш керак ва дори муолажаси тавсия этилади, бу (спазмолитика, фито дорилари, ўт тошини эритишга имкон берувчи воситалар ва ҳоказо)ни шифокор тайинлаши керак Парҳез.
Ўткир холецистит ёки сурункали холециститнинг кескин хуружида дастлабки 1-2 кунда фақат илиқ нарсалар ичиш тавсия этилади: суюқ ширин чой, сув қўшилган мева шарбати, наъматак қайнатмаси (оз-оздан кунига 2-3 стакан).
Кейинги 1-2 кунда чекланган миқдорда ( 100-150 гр дан кунда 6 марта) қирилган овқатлар, шилимшиқ қирилмали шўрвалар (гуручли, маннийли, сулили), шуларнинг ёрмасидан қилинган бўтқалар, уларга оз-оздан сут, желе, муссалар, компотлар, шарбатлар қўшилади. Таомга сариёғ, қаймоқ, ош тузи қўшилмайди.
Шундан кейин парҳезга қирилган творог, буғланган гўшт, қайнатилган балиқ, олий навли буғдой унидан қилинган сухари қўшилади. Овқатни оз-оздан кунига 6 марта берилади. Суюқликни мўл ичиш зарур (2-2,5 л).
Сурункали холецистит хуружи ўртача бўлганда қайнатма ва тоблама овқатлар тавсия этилади. Сабзавотли, ёрмали ва сутли шўрвалар берилади. Овқатлар сирасига мол гўшти, ёғсиз қўзи гўшти, қуён гўшти, курка ва товуқ гўштларини киритиш мумкин. Гўштлар ёғсиз ёки ёғи олиб ташланган, чандир ва томирларсиз, парранда гўшти эса териси шилинган бўлиши керак.
Сут ва қатиқ ичимликлар, енгил пиширилган пудинг кўринишидаги ёғсиз творог ҳам истеъмол қилинади. Парҳез ўт ажрашини кучайтирувчи ва ич қотишини бартараф этувчи сабзаволар, мевалар билан бойитилади (қ. Ўт тош касаллиги, Ич қотиши). Сабзавотлар ўсимлик ёғи, зайтун ёғи билан қўшилиб ейилади (салатлар, винегретлар). Фақат чандирли гўштлар ва тўқимага бой сабзавотлар қириб пиширилади; ун ва сабзавотлар янчилмайди. Шакарнинг бир қисми ксилит ва сорбит билан алмаштирилади (20-40 гр).
Қовурилган ва жуда совуқ таомлар, янги узилган нон, варақи (ёғли) ва оширилган хамир, ёғли гўшт, ўрдак, ғоз, жигар, буйрак, мия, дудланган колбасалар, консервалар, серёғ балиқлар, дудланган ва тузланган балиқлар, балиқ консервалари, ёғли сут маҳсулотлари, қайнатилган тухум, дуккаклилар, исмалоқ, шовул, редиска, кўк пиёз, саримсоқпиёз, димланган сабзавотлар, замбуруғлар, шоколад, кетчуп, кремли нарсалар, музқаймоқ, хантал, қалампир, ўткир қора қаҳва, какао, совуқ ичимликлар, мол гўшти, қўй думбаси, ошхона ёғлари истисно этилади. Дори воситалари. Фармакологик воситаларни шифокор тавсияси ва унинг назорати остида ичилади.
Ичиладиган дорилар. * Спазмолитиклар: Мебеверин (Дюспаталин) Дротаверин (Беспа, Но-шпа, Спазмол, Спазоверин, Спаковин) • Папаверин.
• Ўт тошини эритувчи дорилар: Уреодеоксихол кислотаси (Урсосан, Урсофальк) • Хенодеоксихол кислотаси (Хенофальк).
• Фитодорилар: Дала арбишоки (Хофитол) • Красавки дорилари (Бускопан, Орисавка экстрати) • Галстена • Гигабене
• Холдор мева расторопшиси • Қовоқ уруғи мойи (Тиквеол). Жарроҳлик муолажаси. Ўткир холецистит, перитонитнинг оғир даврида, қорин бўшлиғи абсцессида ва консерватив муолажадан фойда бўлмаганида мажбурий жарроҳлик амали қўлланади. Одатдагидек, жарроҳлик амалидан мақсад ўт қопини олиб ташлаш (холецистэктомия), қорин бўшлиғи ва ўт йўллари йирингини олиб ташлашдир. Ўт тоши туфайли содир бўлган сурункали холециститда жарроҳлик амали ягона чора ҳисобланади (қ. Ўт тоши касаллиги).
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Саҳро бўзночи гули, учбарг (вахта) япроқлари, ялпиз япроғи, кашнич меваси тенг миқдорда олинади ва аралашмадан 8 гр 250 мл қайнатилган сувга солинади, сув ваннасида 10 дақиқа илитилиб, 2 соат тиндирилади, сузилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунда 4 маҳал чорак стакандан ичилади. Ботқоқ игир илдизи, қизилпойча гиёҳи, момақаймоқ (қоқи) илдизи, мойчечак гули, қончўп гиёҳи тенг миқдорда. 250 мл қайнатилган сувга 8 гр тўплам туйилмаси солиб, термосда 8 соат тиндирилиб, докада сузилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунда 4 маҳал чорак стакандан ичилади.
Қайин япроғи, қулмоқ меваси, маврак гиёҳи, наъматак меваси, брусника япроғи, итбинафша гиёҳи, буйрак чойи новдаси тенг миқдорда олинади-да, 250 мл қайнатилган сувга 8 гр солиб, сув ваннасида 10 дақиқа илитилади, иссиқ жойда 2 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунда 4 маҳал чорак стакандан ичилади.