Сурункали энтерит ингичка ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиш

Сурункали энтерит

Сурункали энтерит ингичка ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиш касаллиги.

Сурункали энтерит. Ингичка ичак фаолиятининг бузилиши ва унинг шиллиқ пардасининг емирилишгача бўлган тузилмавий ўзгаришлари билан кечади.

Энтерит турли юқумли касалликлар, гельминтозлар, айрим ферментларнинг етишмаслиги ёки йўқлиги оқибати бўлиши мумкин (қ. Лактаза етишмовчилиги, Целиакия).

Антибиотиклар, сургилар ва алкоголни суиистеъмол қилиш, саратон, аллергия ва бошқа касалликларни даволаш чоғида нур ёки кимёвий муолажа ўтказилишлари ҳам унга сабаб бўлиши мумкин. Гоҳо ингичка ичакда бактерияларнинг энтерит тарзини ёмонлаштирувчи ҳаддан ташқари кўпайиши кузатилади (қ. Дисбактериоз).

Сурункали энтерит

Сурункали энтеритда белгилари

• Киндик атрофида бураб оғришлар, ич кетиши, ҳаддан ташқари кўп ел пайдо бўлиши, қорин шишиши шу касалликка хос бўлиб, улар овқат ҳазм бўлиши ва озуқа моддалари сўрилишининг бузилиши билан боғлиқ.

• Касаллик кўпинча В. Д, К ва А витаминлари, шунингдек, кальций етишмовчилигига, темир моддаси тақчиллиги анемиясига, озиб кетишга олиб келади.

• Касаллик оғир кечаётганда ҳолсизлик ва овқатдан кейин бош айланиши юзага келиши мумкин.

Сурункали энтерит

Сурункали энтеритда Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Ичак дискомфорти (қоринда оғриқ, беқарор ич келиши) аломатлари зоҳир бўлганда, шифокор кўригидан ўтиш керак. ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Текшириш

Текширув биринчи галда ичак юкумли касаллигини аниқлашга қаратилади. Касаллик топилмаса, ичак ўсимта касаллигини истисно этиш лозим. Шу боис умумий шифокор кўриги ва ташхисни аниқлаш учун одатдаги таҳлилларни

буюришдан ташқари, шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин: • нажасни микроскопик (копрограмма) ва бактериологик тадқиқ қилиш; • қорин бўшлиғи аъзоларини ультратовуш текширувидан ўтказиш; • ичакни эндоскопик текширишдан ўтказиш (колоноскопия, ректороманоскопия) ва ҳ.к.

Сурункали энтерит

Сурункали энтерит Муолажа

Энтерит муолажаси парҳезга риоя қилиш ва ичак микрофлорасини яхшиловчи, метеоризмни камайтирувчи турли дориларни ва фермент препаратларини ичишдан иборат. Бу воситаларни танлаш шифокор ихтиёрида.

Парҳез. Овқатлар сирасида жонивор гўштлари маҳсулотлари (бузоқ гўшти, ёғсиз мол гўшти ёки товуқ гўшти, балиқ, тухум, творог) ҳисобига оқсил моддалари кўпайтирилади (100110 гр), жониворларга тегишли қийин эрийдиган ёғларни (қўй, ёғи ва ҳоказо) истисно қилиш эвазига ёғ таркиби камайтирилади (80 гр), шундай бўлса-да, энтерит хуруж қилганида ёғ миқдори вақтинча 60-70 гр гача камайтирилади.

Карбонсувлар миқдори деярли ўзгармайди ( 350-400 гр), бироқ клетчатка катта миқдордан иборат бўлган маҳсулотлар чекланади. Чекловга маҳсулотларни танлаш, овқатни механик ишловдан ўтказиш йўли билан эришилади (қирилган сабзавот ва мевалар, пюре ва ҳ.к.).

Ич кетишида овқатлар сирасидан қора олу, анжир, карам, узум, қора нон, янги пиширилган унли маҳсулотлар, ёнғоқлар, ачитқи ичимликлар пиво, квас истисно этилади. Лакто ва бифидофлорали, қатиқли ичимликлар (кунига 3-4 маҳал 100-200 гр дан) ва таркибида ошловчи моддалар (черник, қорақант, анор, нашвати ва ҳ.к.) бўлган нимтатир шарбатлар ва мева кисели тавсия этилади.

Овқатни илиқ ҳолда кунда 5-6 маҳал ейиш лозим. Витамин етишмовчилигини даволаш учун витаминга бой дори препаратлардан фойдаланиш керак.

Сурункали энтерит хуруж қилганида шиллиқли ёрма қайнатмалари, шўрвалар, бўтқалар, пюре, буғланган котлет, суфле (енгил ҳазм бўладиган овқатлар) тавсия қилинади.

Дори воситалари. Дорилар энтерит турига боғлиқ равишда тайинланади.

Сурункали энтерит

Сурункали энтерит Ичиладиган дорилар

• Ичак микрофлорасини яхшиловчи воситалар: Бактисубтил

• Бифиформ • Хилак форте • Энтерол.

• Метеоризмни камайтирувчи дорилар: Метеоспазмил • Пепфиз • Симетикон (Эспумизан, Симикол) • Фаоллаштирилган кўмир • Шивит • Фенхель.

• Ферментли дорилар: Креон • Мезим форте • Панзинорм форте • Панкреатин • Панкреофлат • Панцитрат • Пепфиз

• Фестал • Энзистал • Юниэнзим МПС ли.

• Сервитамин дорилар: Алвитил • Витрум плюс •• Геримакс

• Дуовит • Компливит • Олиговит • Супрадин • Упсавит мультивитамин • Центрум ва ҳоказо.

Сурункали энтерит ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Қандоғоч ёнғоқчалари 5 гр ни Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, узоқ ич кетиши чоғида ва қорин оғриғида овқатдан кейин 1 соат ўтиб, 1 стакандан ичилади.

Медуница гиёҳи 40 гр ни термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, ич кетиши, ичак бураб оғриши, метеоризмда овқатдан кейин 1 соат ўтиб, кунда 3 маҳал 1 стакандан ичилади.

Медуница гиёҳи 40 гр, луб уруғи 15 гр, наъматак меваси 10 гр олинади. Термосдаги 1 л қайнатилган сувга солиб, 5 соат тиндирилади, ич кетиши билан колит хуруж қилганида, овқатдан кейин 1 соат ўтиб, кунда 3-4 маҳал чорак стакандан ичилади.

Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак

(Visited 1 218 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий