Стенокардия кўкрак қисиши миокард даволашнинг 20 та усули

Стенокардия даволаш

Стенокардия кўкрак қисиши миокард келиб чикиш  сабаби даволаш усуллари

Стенокардия (кўкрак қисиши) миокард, қон таъминотининг ўткир етишмовчилиги оқибатида кўкракда оғриқ ҳуружқилиши.

Стенокардия юрак ишемик касаллиги кўринишларидан бири ҳисобланади ва кўп ҳолларда бунга юрак вена (коронар) артериялари атеросклерози сабаб бўлади, шу томирлар спазмаси оқибатида юзага келади.

Стенокардия кўкрак қисиши аломатлари

• Юрак атрофида оғриқ хуруж қилади (тўш орқаси оғриғи), уғоят аниқ вақтда юзага келиш ва тўхтаб, тинчланиш хусусиятига эга.

• Оғриқ маълум шароитларда юзага келади жисмоний зўриқишда, ҳиссий ҳаяжонда, совуққа чиққанда, шамолга қарши
юрганда, кўп овқат еб, хотиржам ётганда.

• Нитроглицерин ичганда (ёки оғриқларни келтириб чиқарувчи жисмоний зўриқиш), асабийлашиш ёки бошқа омиллар
тўхтагандан кейин, оғриқлар тез ўтиб кетади.

• Кўпроқ тўш ортида гоҳо эса бўйин атрофи, қуйи жағ ва
тишларда чап қўл, елка ёки курак, аҳён-аҳёнда қорин ўрталарида оғриқ пайдо бўлиб туради.

• Оғриқ одатда имиллаган, эзувчан тус олади. Ҳар замонда
куйдирувчи (куйганга ўхшаш) оғриқ ҳуруж қилади ёки кўкракда бир нима борга ўхшаб туюлади.

• Гоҳо бемор оғриқни эмас, тўши ортидан оғир бир нарса босиб тургандай бўлади ва шунда у оғриқнинг ўзи борлигини инкор этади.

• Дард хуруж қилганида артерия босими кўтарилади, совуқ тер чиқади, юрак нотекис ура бошлайди, ҳаво етишмаётгандай
бўлади.

• Агар оғриқ тинч ҳолатда ҳам кучаяверса ва дам-бадам ҳуруж қилаверса, бу беқарор стенокардия ривожланишини кўрсатади ва миокард инфарктига олиб келиши мумкин.

Стенокардия даволаш

Стенокардия кўкрак қисиши Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Юрак атрофида 20-30 дақиқа ичида оғриқ босилавермаса,
зудлик билан «тез ёрдам» чақириш зарур.

Агар кўкракдаги оғриқ ўтиб кетса, текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Стенокардия даволаш

Стенокардия кўкрак қисиши ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ
Текшириш.

Ташхис қўйиш учун юрак-томир тизими ва липид алмашинуви ҳолати текширилади (муфассал қ. Атеросклероз, Юракнинг ишемик касаллиги).

Муолажа Стенокардия хуружи чоғида

• тил тагига таблетка ташланади ёки оғзингизга нитроглицерин аэрозолидан бир миқдори пуркалади;

• тоза ҳаво кириши учун дераза ёки дарчани очиб қўйинг
(ҳаво совуқ бўлмаса);
• ётинг, оёқ-қўлларни бўш қўйинг ва чуқур-чуқур нафас
олинг;

• борди-ю, аҳвол ёмонлашса, «тез ёрдам» чақиринг;

Бу муҳим! Стенокардияда Валидол, Валокордин, Корвалол, Папаверин ва нитроглицерини йўқ шундай дориларни ичишдаги самарадорлик плацебо (беҳудалик)дан фарқ қилмаслиги асосланган ва бунда самара тахминан 40% деб баҳоланади, ҳолбуки, Нитроглицерин самарадорлиги 100% га яқин.

Буни билмаган кўпчилик одамлар оғриқни Валидол ёки кўрсатилган бошқа дорилар билан қолдирмоқчи бўладилар, бу эса спазмни
олиб ташлаш вақти бой берилади. Оқибатда инфарктга олиб келади.

Нитроглицерин ҳапдориси тил остига қўйилади ва эриб битгунча ўша ерда қолади. Уни шимиш, чайнаш ва ютиш мумкин
эмас! Нитроглицерин аэрозоли нафасни тўхтатиб қўйиб, тил остига пуркалади. Уни ичга нафас билан ютиб бўлмайди. Бир
миқдор дори пуркалиши билан оғизни юмиш зарур!

Хуружлар оралиғида стенокардия муолажаси учун шифокорлар куйидагиларни тавсия этадилар:

•шифокор буюрган дориларни муттасил ва ўз вақтида ичинг (муфассалроқ қ. Юрак ишемик касаллиги, Муолажа);

•атеросклерозга қарши парҳезга риоя қилинг (қ. Атеросклероз, Парҳез);

• чекишни ташлаш ёки кескин чеклаш;

•муттасил, ўлчамли жисмоний зўриқиш;

• қаттиқ ҳаяжондан огоҳ бўлинг, руҳий осойишталик ва тўйиб
ухлаш учун шароит яратинг (қ. Уйқусизлик);

•стенокардия хуружини йўқотиш учун ҳар доим дори воситаларини ёнда олиб юринг (тил остига ташланадиганларини):
Изосорбид динитрати (Изо Мак спрей. Изокет), • Нитроглицерин (Нитрокор, Нитроминт, Нитроспрей-ISN).

Стенокардия даволаш

Стенокардия кўкрак қисиши ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Мутахассислар стенокардия хуружини қолдириш учун оққарағай (пихта) мойини тавсия этадилар. 2-3 томчи оққарағай мойи оласиз ва кунига 3-4 маҳал юрак атрофига суриб ишқалайсиз (кўкракнинг чап томонини). Юрак-томир касаллигидан азият чекадиган одамлар учун, айниқса, магнитлар бўрони арафасида ва ҳаво босими бирдан кўтарилиб-тушиб турганида, бу амаллар фойдалидир.

Бундан ташқари, ялпиз мойи ҳам шифо бўла олади. Ўзингизни ёмон сезган кунлари ялпиз япроғидан чой дамлаб ичинг (1 стакан қайнатилган сувга 1 ошқошиқ ялпиз соласиз), ялпиз чойи буғини ҳидланг, мойини чаккаларингиздан айлантириб силанг ва кунда 2-3 маҳал юқори лабингизга суртинг.

«Юрак оғриқлар»да муттасил бармоқларни уқалаш тавсия қилинади.

Кўлларингизга тинчлик берманг! Эрталаб уйғонганингиздан кейин ва кечкурун ётишдан олдин барча бармоқларингизни
бир-бирининг орасидан ўтказиб чалиштирганча уқалайверинг. Жимжилоқни тез-тез уқалаш юрак уришини маромлаштиради.

Юрак атрофида санчиқли оғриқ сезганингизда ўнг қўлнинг бошмалдоғи ва кўрсаткич бармоғингиз билан чап қўл панжаси бўғимидан айлантириб ушланг. 2 дақиқа давомида панжани айланма ҳаракатлар билан шу жойларни уқаланг.

Стенокардия даволаш

(Visited 688 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий