Ошкозон яраси даволаш уоллари келиб чикиш сабаби
Ошкозон яраси ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллиги сурункали қайталовчи касаллик, айниқса баҳор ва куз фаслларида, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасининг яраси нуқсонлари ҳосил бўлиш билан тавсифланади.
85-90 % беморларда ошқозон яраси касаллигининг ривожланиши Helicxbacter pyleori (геликобактер пилори) тезоббардош бактериялар юқиши билан боғлиқ. Қолган ҳолларда касаллик ошқозон шираси тезоблигининг ортиб кетиши, шамоллашга қарши ва оғриқ босувчи дориларни (Аспирин, Диклофенак, Индоместацин, Ибупрофен ва ҳ.к.) узоқ муддат ичиш ва бошқа анча кам учрайдиган сабаблар натижасида ривожланади.
Ошкозон яраси Аломатлари
• Оғриқлар, жиғилдон қайнаши, кўпинча аччиқ нарсалар қайт қилиш.
• Хуруж вақтида ҳар куни оғриқ бўлади, наҳорда пайдо бўлиб, овқат егандан кейин ғойиб бўлади, ошқозон ярасида 0,5-1 соатдан кейин, ўн икки бармоқ ичак орасида 1,5-2,5 соатдан кейин яна пайдо бўлади. Кўпинча тунлари оғрийди.
• Ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигида кўпинча ич қотади.
• Даволанмаса, хатарли асоратлар ривожланиши мумкин:
•ошқозон-ичакдан қон кетиши;
• пенетрация (яранинг қўшни аъзоларга ёриб ўтиши);
• перфорация (яра қорин бўшлиғида тешилиб, перитонитнинг ривожланиши);
• ошқозон чиқиш бўлимининг торайиши (стенози);
• яранинг ёмон ўсимтага айланиши (малигнизация).
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак Ошкозон ярасида?
Қоринда вақти-вақти билан оғриқ пайдо бўлганда текшириш учун шифокорга мурожаат қилмоқ керак. Қоринда қаттиқ оғриқ турганда, қон кетиши аломатларида (суюқ қора нажас, қон қусиш ва ҳ.к.) дарҳол «тез ёрдам» чақириш зарур.
ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Ташхис қўйиш учун шифокорлар ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакни текширишни буюришади, у куйидагилардан иборат:
• ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакни эндоскопик текшириш (ФГДС);
•ошқозон рентгенографияси;
• ошқозон шираси кислоталилигини текшириш;
• Helicxbacter рyeori (шиллиқ парда биопсияси, иммунологик тестлар)ни аниқлаш ва ҳ.к.
Ошкозон яраси муолажа турлари
Ошқозон яраси касаллиги амбулатория усулида, уй шароитида даволанади. Одатда индивидуал парҳез ва ошқозон секрециясини яхшилаш ёки Helicxbacter pyleoriни бартараф этиш учун шифобахш дорилар буюрилади.
Геликобактер аниқланиб, ошқозон ярасини даволашнинг асосий воситаси микробга қарши дорилар ҳисобланади, аммо маълум бўлишича, ошқозоннинг аччиқ муҳитида улар кам самара берар экан.
Шу боис бир вақтнинг ўзида шифокорлар ошқозон ширасида хлорид кислотани босувчи воситаларни ҳам (протон насоси ингибиторлари, гистамин H2 рецепторларининг блокаторлари, антацидлар) ва яранинг битишига имкон берувчи (гастропротекторлар) воситаларни ҳам буюрмоқдалар.
Одатда хлорид кислотани пасайтирувчи дорилардан биттаси ва махсус схемалар бўйича микробга қарши дорилардан иккитасини баравар кўллашиб, муолажа самарадорлигини такрорий эндоскопик текширувлар чоғида назорат қилишмоқда. Яранинг тўла битиб кетиши ва ошқозон, ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасида Helicxbacter pyleori йўқлиги муолажанинг муваффақияти гаровидир.
Муолажанинг тўғри олиб борилиши яранинг 2-3 ҳафтада (гоҳо ундан ҳам тез) тузалиб кетишига имкон беради ва энг асосийси, қон оқиши, яра перфорацияси ва бошқа жиддий асоратларнинг олди олинади, акс ҳолда улар ривожланиб, жарроҳлик амалига мурожаат қилишга тўғри келади.
Парҳез. Ошқозон яраси касаллигини дорилар билан даволашнинг замонавий услублари мана шу касалликда овқатла ниш ҳақидаги олдинги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга имкон берди. Ҳозирги вақтда шу нарса эътироф этилганки, овқатлар сирасидан муайян одамда дискомфорт (оғриқ, жиғилдон қайнаши, кекирик ва яра касаллигининг бошқа аломатлари) келтириб чиқарадиган таомларни, масалан, қовурмалар, мева шарбатлари, зираворлар, қаҳвани истисно этиш кифоя.
Овқатнинг асосий тановули оралиғида бошқа нарсалар «татиб кўриш» ҳам тавсия этилмоқда, аммо шуни ҳисобга олмоқ керакки, овқат хлорид кислотани мўътадиллаштирибгина қолмай, ошқозон секреторлик фаолиятини кучайтиради ҳам.
Овқатни ва сутни ҳам жуда кеч ёки тунда ейиш ё ичиш тавсия этилмайди, чунки улар хлорид кислота ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва бемор тунги вақтда, ухлаб ётганда ошқозон шираси кислотасини мўътадиллаштирувчи дориларни ича олмайди. Бироқ узоқ вақт ошқозон секрециясини секинлаштирувчи замонавий дориларни ичиш мазкур чекловни юмшатиш имконини бермоқда.
Хлорид кислота ажралиб чиқишини кучайтиришга қодир алкоголни истеъмол қилишни ҳам кескин чеклаш лозим. Яра касаллиги кескин хуруж қилгандагина механик ва кимёвий жиҳатдан ҳазми енгил овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилмоқда, хуруж ғойиб бўлиши баробарида одатдаги овқатларга ўтилади.
Иштаҳани яхшилаш, ич қотишини даволаш, дисбактериоз ва замонавий дориларнинг тескари таъсири олдини олиш учун иложи борича ҳазми енгил овқатлардан одатдаги овқатларга ўтмоқ керак. Кучсиз озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини орттириш ва ичакнинг ҳаракат фаолиятини ва бўшанишини секинлаштирувчи маҳсулот ва таомларни чеклаш ошқозон ва ичак касалидан азият чекаётган одамлар учун овқатланиш мезони ҳисобланади. Овқатлар сирасини сервитамин препаратлар билан бойитмоқ шарт.
Қон оқадиган яра касаллигида беморга 1-3 кун давомида овқат берилмайди. Бу вақтда парентерал (вена ичига юбориладиган) озуқадан фойдаланадилар. Қон оқиши тўхтаган ёки бирмунча камайгандан кейин кунига 1,5-2 стакандан ошмайдиган ҳажмда ҳар 2 соатда ошқошиқ билан суюқ ва яримсуюқ совуқ овқат бера бошлайдилар (сут, қаймоқ, шиллиқ шўрва,
қотмаган желе, мева шарбатлари, наъматак қайнатмаси). Кейин илитилган тухум, гўшт ва балиқ суфлеси, сариёғ, суюқ манний бўтқаси, яхшилаб қирилган чучук мева ва сабзавотлар ҳисобига овқат миқдори аста-секин ортиб бораверади. Махсус парҳез концентратларидан фойдаланиш маъқул.
Ошкозон ярасида Ичиладиган дорилар
• микробға қарши ичиладиган дорилар: Амоксициллин • Азитромицин (Хемомицин) • Метронидазол • Кларитромицин (Кларомин, Клацид, Клеримид, Фромилид) • Тетрациклин.
• Протон помпаси ингибиторлари: Лансопразол (Геликол, Ланзап, Эпикур) • Омепразол (Гастрозол, Омез, Омизак, Омипикс, Хелицид) • Рабепразол (Париет) • Эзомепразол (Нексиум). • Гистамин Н, рецепторлари блокаторлари: Ранитидин (Апилок, Зантак, Зоран, Ранисан, Рантак) • Фамотидин (Гастросидин, Кваматель, Ульфамид, Фамосан).
• Антацидлар: Альмагель • Альтацид • Викалин • Гастал • Гелусил • Гидротальцид (Рутацид, Тальцид) • Маалокс • Фофалюгель.
• Гастропротекторлар: Трикалий висмути дицитрати (Денол) • Гастрофарм • Сукральфат (Вентер).
Жарроҳлик муолажаси. Яра касаллиги асоратлари: перфорация, пенетрация, малигнизация, қон оқиши ва ошқозон чиқиш бўлими стенози ривожланганда жарроҳлик амали қўлланилади Хикичок, Тиш тушиши, Стоматит, ТИШ ОҒРИҒИ, Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ), Юрак
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Ошкозон яраси
Гулхайри илдизининг 6 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2-4 соат тиндирилади ва 1 ошқошиқдан кунда 4 маҳал овқат олдидан ўраб олувчи, шамоллашга қарши, оғриқ қолдирувчи сифатида ичилади. Муолажа муддати 45 кун.
Луб уруғининг 5 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, чорак стакандан кунда 3-4 маҳал овқат олдидан ўраб олувчи, шамоллашга қарши, оғриқ босувчи сифатида ичилади.
Календула гулининг 20 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1-2 соат тиндирилади ва 1 ошқошиқдан кунда
уч маҳал овқатдан кейин шамоллашга қарши, антисептик, зардоб ҳайдовчи, спазмолитик восита сифатида ичилади. Муолажа муддати 30 кун.
Қичитқиўтнинг 10 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, чорак стакандан кунда 3 маҳал овқатдан олдин ичилади. Кичитқиўт шамоллашга қарши, зардоб ҳайдовчи восита бўлиб, шиллиқ парда бузилишини даволайди.
Мойчечак гулининг 10 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, ярим стакандан кунда 3 маҳал овқатдан кейин 3 ой мобайнида спазмолитик, шамоллашга қарши, антисептик, седатив, зардоб ҳайдовчи воситаси сифатида ичилади, бундан ташқари мойчечак гули дамламаси яра битишига ёрдам беради. Кизил мия илдизининг 10 гр ни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1-2 соат тиндирилади, 1 ошқошиқдан кунда 3-4 маҳал шамоллашга қарши, спазмолитик, микробга қарши, ўраб олувчи ва ярани битирувчи восита сифатида ичилади, муолажа муддати 45 кун.
Бир ой мобайнида кунда 2 маҳал 1 ошқошиқдан овқатдан 20 дақиқа олдин сабур (алоэ) шарбатидан ичиб боринг. Хом картошка сувини ярим стакандан кунига 2 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 10 кун мобайнида ичиб боринг. 5 кун танаффусдан кейин муолажани такрорланг.
Ошқозон ярасига янги карам суви фойдали 1 стакандан кунда 2 маҳал овқатдан олдин. Муолажа муддати 10-20 кун. 5-10 кунлик танаффусдан кейин муолажани такрорлаш мумкин.