- ЛИМФОСТАЗ (фил оёғи, филоёклашув)
- ЛИМФОСТАЗ Касалликнинг келиб чиқишига шароит туғдирувчи омиллар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- ЛИМФОСТАЗ белгилари
- ЛИМФОСТАЗ Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
- ЛИМФОСТАЗ ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
- ЛИМФОСТАЗ Муолажа
- ЛИМФОСТАЗ Компресс муолажаси
- ЛИМФОСТАЗ Жарроҳлик амали
- ЛИМФОСТАЗ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
- * * *
- Лимфостазни кичрайтириш учун машқлар
ЛИМФОСТАЗ (фил оёғи, филоёклашув)
Лимфостаз (лимфедема) оёқ тўқималарининг муттасил шишига, тўқима суюқлиги (лимфа) оқишининг бузилиши сабаб бўлади. Кўпинча оёқлар шикастланади.
ЛИМФОСТАЗ Касалликнинг келиб чиқишига шароит туғдирувчи омиллар қуйидагилар бўлиши мумкин:
•сарамас шамоллаши; вена ва лимфатик томирлар касаллиги (лимфангитлар, лимфаденитлар, тромбофлебитлар);
• лимфатик тугунларни олиб ташлаш учун ўтказиладиган жарроҳлик амаллари (мастэктомия, чов лимфаденэктомияси ва ҳоказо).
Лимфостазнинг энг юқори даражаси филоёқлашув (элефантиаз); оёқ ҳажмининг жуда катталашиши, йўғонлашиши, зичлашиши, тери ва териости бириктирувчи тўқималарининг
трофик зарарланиши, беморларнинг ногиронлашиши билан тавсифланади.
ЛИМФОСТАЗ белгилари
• Сарамас шамоллаши билан оғриганига ёки жарроҳлик амалига ишора.
• Касаллик бошланишида оёқнинг орқа томонида кечга бориб озгина шиш пайдо бўлади, эрталаб эса ғойиб бўлади (юмшоқ
шиш босқичи).
• Шундан кейин терида қалин қатлар пайдо бўлади (йўғонлашув босқичи).
• Терида тирқишлар, шамоллашиш кўринишида трофик ўзгаришлар пайдо бўлади ва ҳоказо.
ЛИМФОСТАЗ Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Лимфостазнинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда (юмшоқ шиш босқичда) шифокорга жарроҳга, флебологга мурожаат қилиш лозим, чунки касалликнинг илк босқичларидагина фил оёққа айланишнинг олдини олиш мумкин.
ЛИМФОСТАЗ ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш
Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги
таҳлиллардан ташқари вена қон айланиши ҳолати ва лимфатик шиш текширилади. Шу мақсадда турли усулларни қўллаш
мумкин:
• лимфатик томирларни радиоизотопли текширув (лимфоцинтиграфия);
• компьютер ёки магнит-резонанс томографияси;
• вена томирларини ультратовушли текширув ва ҳоказо.
ЛИМФОСТАЗ Муолажа
Одатда шамоллаш касалликларини даволашга, оёқлардаги
лимфатик шишларни тузатишга қаратилган анъанавий муолажа қилинади. Шу мақсадда компресс муолажани, дори воситаларини қўллайдилар.
Лимфостазни даволаш чоғида жарроҳлик амалини ҳам, қатьий кўрсатмалар бўйича бажарадилар. Улар ёрдамчи чора ҳисобланади ва навбатдаги анъанавий даволаш заруриятини истисно этмайди.
ЛИМФОСТАЗ Компресс муолажаси
Махсус тиббий кийим олинади (махсус чулкилар, колготкилар, гольфлар, компрессион қўлқоплар), уларни шифокор қанча
муддатга деса шунча кийиш керак бўлади. Тиббий кийим-кечак танлаш ва ундан фойдаланиш беморнинг ўз ишидир. Кўрсатмалар бўйича қўл ёки аппарат ёрдамида уқаланади (пневмомассаж).
Дори воситалари. Фармакологик дориларни шифокор тавсияси бўйича ва унинг назорати остида ичиш керак.
Касалланған жойларда қўлланадиған дорилар (геллар, суртмалар): Актовегин • Гигатромбин • Рутозид (Ритин, Венерутон)
• Троксерутин (Троксевазин).
Ичиладиган дорилар: Анавенол • Антистакс • Венза • Веноплант • Гинкор форт • Детралекс • Кальций добезилат (Доксилек, Доксиум, Доксихем) • Рутозид • Трибенозид (Гливенол)
• Троксерутин (Троксевазин) • Цикло-3 форт.
ЛИМФОСТАЗ Жарроҳлик амали
Жарроҳлик амалининг икки тури қўлланади:
• лимфатик томирларда реконструктив жарроҳлик амали
(Лимфавеноз анастомозлар қўйиш);
• тери ва тери ости бирлашувчи тўқималарни кесиб ташлаш.
Жарроҳлик муолажасидан сўнг чўзилувчан дока ва тиббий
кийимни 4-6 ой давомида кийиб ё тақиб юриш тавсия этилади.
ЛИМФОСТАЗ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
250 гр саримсоқпиёз тозаланиб, қирғичда қирилади ёки ҳовончада туйилади, 350 гр суюқ асал солингандан сўнг, обдон
аралаштирилади ва 1 ҳафта сақланади. Овқатдан 40 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилади. Муолажа муддати 2 ой.
Ёнғоқ япроқлари 30 гр 500 млқайнатилган сувга солинади, 2 соат тиндирилади ва ярим стакандан кунига 4 маҳал ичилади.
* * *
Лимфостазни кичрайтириш учун машқлар
Агар ҳар куни лоақал бир марта кечқурун (эрталаб ва кечқурун бўлса яна яхши) қуйидаги амал ва машқлар бажариб
борилса, лимфатик шишни қайтариш мумкин.
1. Оёқлар шишганда уларни иложи борича баланд кўтариб ётилади, оёқлар тагига болиш қўйса ҳам ёки деворга тик ҳолатда қўйса ҳам бўлади. Агар қўл шишса, юзни деворга қилиб турилади, касал қўли иложи борича баланд кўтарилади (оғриқни енгиб ва соғ қўл билан ёрдам берилади). Кўлни ёки оёқни ўша ҳолатда 10-15 дақиқа тутиб турилади.
2. Касал оёқларга Троксевазин ёки Лиотон ёки Гигари суртмаси суртилади.
3. Теваракдан марказ томонга силовчи ҳаракатлар билан касал қўл-оёқлар уқаланади: оёқлар бармоқлардан тос-сон бўғимларигача, қўлларни эса тегишли равишда елка бўғимигача. Уқалаётган кафт шишни сиқиб, маддани чиқариб ташлаётгандек оҳиста босиб ҳаракат қилади.
4. «Сиқиб чиқарувчи» уқалашдан кейин оёқни чўзилувчан дока билан ўраб боғланади ёки компресс колготкалари кийдирилади (тўшакдан турмай), лимфостазда қўлларга компресс
қўлқопи кийдирилади.