Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари касалликлари аденоидлар

Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари касалликлари даволаш йоллари

Қулоқ, томоқ ва бурун Аденоидлар бурун-ҳалқум бодомсимон безчаларнинг катталашуви бўлиб, бурундан нафас олишнинг бузилишига, ўрта қулоқ яллиғланишига (отит),

эшитиш қобилиятининг пасайишига ва соғлиқ учун жиддий бошқа оқибатларга олиб келади. Аденоидларнинг ривожланишига болалар юқумли касалликлари, юқори нафас йўлларининг шамоллаш касалликлари, аллергия, ирсий мойилликлар сабаб бўлади. Аксар ҳолларда 3-10 яшар болаларда учрайди, аммо бир яшар чақалоқларда ҳам кузатилиши мумкин. Катта ёшдагиларда аденоидлар, одатда, бутунлай йўқолади.

Белгилари

• «Аденоидли юз» оғиз ним очиқ, бурун-лаб қатламлари текисланган, юқори жағ таранглашиши оқибатида юз чўзилган, юқориги курак тишлар хиёл олдинга чиққан бўлади.

• Бурундан нафас олишнинг бузилиши бурундан нафас олиш қийинлашгани сабабидан болалар оғизларини очиб ухлайдилар, уйқу кўпинча қийин кечади, қаттиқ хуррак отилади, болалар нотинч, бўшанг бўладилар.

• Ринит бурундан шилимшиқ ажратманинг доимий келиб туриши юқори лаб, терисини ачиштириб, шиширади, гоҳо чиллаяра келтириб чиқаради.

• Эшитиш ва гапириш аъзоларининг касалланиши евстахий (эшитув) найлари ҳалқум тешигини ёпиб қўяр экан, аденоидлар ўрта кулоқнинг рисоладагидек шамоллаб туришига халақит беради, эшитиш қобилиятини пасайтиради, баъзан жуда пасайтириб юборади. Хотира ва эътибор сусайиши туфайли ўқувчиларнинг давомати (ўқиши) кўпинча пасайиб кетади. Нутқи бузилади, овозида жаранг йўқолади ва овози пинғиллаб чиқади. Дастлабки ёшлардаги болаларнинг тиллари қийинчилик билан чиқади.

• Бош оғриғи бемор кўпинча қаттиқ бош оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилади, бу бош миядан қон ва лимфа нинг қийин оқиб чиқиши натижаси бўлиб, бунга сабаб бурун бўшлиғидаги турғунликлардир. Аденоидларнинг асоратлари айниқса хатарли бўлади:

• ўткир асоратлар аденоидит (бурун-ҳалқум бодомсимон безларининг ангинаси), эшитиш найчасининг шамоллаши (евстахит), ўрта қулоқ шамоллаши (отит);

• сурункали асоратлар боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишининг издан чиқиши, эшитиш қобилиятининг пасайиши.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Бурундан нафас олиш бузилиши аломатлари сезилиши билан ЛОР шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ўткир аденоидда шифокорни уйга зудлик билан чақириш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Фақат аденоидлардагина бурундан нафас олиш қийинлашмайди, балки бурун деворчалари қийшайганда, гипертрофик ринитда, бурун бўшлиғининг янги ҳосилаларида ҳам шундай ҳол юз бериши мумкин. Ташхис қўйиш учун қуйидаги усуллар қўлланади:

•риноскопия олинади; • бурун-халқум эндоскопияси (фиброскопия); • буруннинг қўшимча бўшлиқларини ультратовушли ёки рентгенологик текширув ва ҳоказолар.

Муолажа

Катталиклари бўйича аденоидлар уч даражага бўлинади: кичик, ўрта ва катта ўлчамдаги аденоидлар. Аденоидларнинг катта-кичикликлари организмда улар келтириб чиқарган патологик ўзгаришларга ҳар доим ҳам мос келавермайди. Нафас олишнинг яққол бузилишлари бўлмаса консерватив муолажа қилинади. Касалликнинг оғир шаклларида жарроҳлик амалига мурожаат қилинади.

Муолажа усули фақат беморнинг аҳволига қараб танланади, чунки ҳаттоки кичик ўлчамдаги аденоидлар бурундан нафас олишни кескин қийинлаштириши мумкин.

Организмнинг умумий соғломлигига йўналтириладиган самарали чоралар: укол қилиш, маиший шароитларни яхшилаш, санатория-курорт муолажаси.

Парҳез

Ётиши олдидан бола тўйимли, ширин овқатлар ейиши керак. Касаллик хуруж қилган даврда аллергияга мойиллик болаларда ош тузи истеъмолини, бинобарин шўр маҳсулотлар истеъмолини чеклаш лозим. Шунингдек, шамоллаш жараёнларини камайтириш мақсадида кальцийга бой маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш керак.

Дори воситалари

Касалликнинг енгил шаклларида, нафас олиш бузилишлари бўлмаганда, бурундан нафас олиш қобилиятини тиклашга қаратилган консерватив муолажа самаралидир. Дориларни шифокор кўрсатмаси ва унинг назорати остида ичмоқ ёки қўлламоқ керак.

• Бурунга дори томизиш (томир торайтирувчи, қ. Ринит).

• Аллергияга қарши воситалар (кўрсаткичлар бўйича, қ. Аллергия).

• Кальций препаратларини ичиш.

С, Д витаминлари ва В гуруҳи витаминлари. Жарроҳлик муолажаси. Адиноидларнинг катта-кичиклигига кўра организмда лазеромуолажа, Аденотомия, алденотонзиллотомия ва ҳоказо касалликлар юзага келади. Аллергик диатези бўлган, аллергияга мойил болаларда жарроҳлик муолажасидан кейин аденоидлар кўпинча такрорланади. Бундай ҳолларда аллергияга қарши муолажа фонида жарроҳлик амали қўлланади.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари

Аденоидларда гомеопатик воситалар ичидан ва касалликни даволаш учун ҳар бир бурун катагига тунда 6-8 томчи туя дарахтининг мойи томизишлиши керак. Муолажа 2 ҳафта давом этади. Шундан кейин бир ҳафта танаффус қилиб, муолажа такрорланади.

Яна бир эски гомеопатик восита. Аденоид яллиғланиши бўлган тез-тез қайталаб турувчи шамоллашларда бурун-халқумни ювиш учун илиқ қайнатилган сувдан фойдаланиш мумкин (200 мл). Унга 1/4 чойқошиқ ош содаси, прополиснинг 10 % ли спиртли эритмасидан 18-20 томчи қўшилади.

Бурунни кунда 3-4 маҳал ювиш тавсия этилади, ҳар бир бурун катагига 1/3 1/2 янги тайёрланган эритма қуйиш лозим. Учига ингичка пластмасса найча кийдирилган шприц билан ҳам ёки резина «нок» ёрдамида ҳам бурунни ювиш мумкин. Эритма секин олиб кирилади, бунда беморнинг боши хиёл олдинга эгилиб туриши керак, шунда қуйилган эритма ўзи тушиб кетади.

Айрим ҳолларда пипеткадан ҳам фойдаланса бўлади, аммо ювиш учун анча кўп суюқлик керак бўлади. Шу боис ҳар бир бурун катагига шифобахш эритмадан пипеткани,тўлдириб бир неча марта киритиш керак. Бу унчалик қулай амал эмас. Бурунга туя дарахтининг мойини томизса ҳам бўлади.

Эман пўстлоғи 10 гр, қизилпойча гиёҳи 5 гр, ялпиз япроғи 5 гр олинади. Бир ошқошиқ тўпламдан 200 мл совуқ сувга солиб, 3-5 дақиқа қайнатилади, 1 соат дамлаб қуйиб, сузилади, кунда 1-2 марта ҳалқум ювилади.

Будра гиёҳи буғидан чуқур-чуқур ичга тортилади, 15 гр куруқ гиёҳ 200 мл сувга солиб қайнатилади ва кунда 3-4 марта қўлланади.

Қирқбўғим гиёҳи кукунидан 2 ошқошиғини 200 мл сувга солиб, 7-10 дақиқа қайнатилади ва 2 соат дамлаб қўйилади. Ўткир аденоидитда 5-7 кун давомида кунда 1-2 маҳал, бурун-ҳалкумни ювиш учун тавсия этилади.

Аденоидларни даволашда аллергияга қарши тўпламларни, иммунитетни мустаҳкамловчи гиёҳларни (айниқса қизилмия илдизини) ва витаминли тўпламларни қўшиш мумкин.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

 

(Visited 559 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий