Кулок огриганда Отит (кулок яллиғланиши) сaбaблaри, aломaтлaри
Кулок огриши Отит (қулоқ яллиғланиши)га, вирусли, бактерияли ёки замбуруғли инфекция сабаб бўлади. Бу касаллик ташқи, ўрта ва ички отитларга бўлинади.
Ташқи отит ташқи эшитув йўлининг диффузли ёки фурункул (чекланган) яллиғланиши.Ташқи отитларда кўпинча замбуруғли яралар пайдо бўлади (отомикоз).
Ўрта отит ўрта қулоқ касаллиги бўлиб, парда, ноғора бўшлиғи ва эшитув найчасининг шамоллаши билан изоҳланади. Одатда, юқумлилик жараёни ўрта қулоққа эшитув найчаси орқали бурун ва димоғ бўшлиғидан ўтиб келади (ОРВИ, гайморит, ангина ва ҳоказо).
Ички отит (лабиринтит) ички қулоқда жойлашган эшитув ва вестибуляр анализаторлари (лабиринт)нинг касалланиши бўлиб, ўрта қулоқ шамоллаганда, гоҳ-гоҳ жароҳатда ёки умумий инфекциялар асорати сифатида юзага келади.
Кулок огриганда Ҳар қандай отитга хос хусусиятлар
• Кулоқда оғриқ. • Кулоқдан йиринг оқиши. • Эшитиш қобилиятининг пасайиши. • Кулоқнинг битиб қолиши. Отитнинг алоҳида турлари
Ташқи отитда
• эшитув йўлининг шишиши ва қизариши, шўралаши, қулоқдан нам, шиллиқ ёки йирингли ажратма чиқиши.
• Дастлабки кучли оғриқ кейин қаттиқ қичима билан алмашади ва қулоқ битиб қолади.
• Эшитиш қобилияти деярли зарар кўрмайди. Ўткир ўрта отитда
• Кулоқда оғриқ тобора авж олаверади, тунда кучаяди.
• Ҳарорат кўтарилиб, эшитув қобилияти сал пасаяди ва қулоқ битиб қолади.
• Йиринги оқа бошлагандан кейин беморнинг аҳволи тез яхшиланади, оғриқ қолади, эшитиш қобилияти тикланади.
• Эмизикли чақалоқларда отитнинг ўтганини атрофдагилар сезмай қоладилар ва йиринг оққандагина биладилар. Чақалоқ тунда уйғониб кетади, қичқиради; бошини айлантиради, қўлини қулоғига қараб чўзаверади, кўкрак олмайди (эмганда қулоқдаги оғриқ кучаяди).
Кулок огриганда Ички отитда: Бош айланади.
• Кулоқ шанғиллайди. • Кўнгил айниб, қайт қилади. • Мувозанат бузилади.
Отитнинг асоратлари хавфли бўлади:
• дастлабки паллаларда инфекциянинг бош чаноғи бўшлиғига тарқалиши, менингит мия абсцесси, сепсиснинг ривожланиши;
• сўнгги паллаларда эшитув қобилиятининг тобора пасайиб бориши ёки бутунлай эшитмайдиган бўлиб қолиши. Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Отитнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ муолажани вақтида бошлаш учун зудлик билан шифокор-оториноларингологга мурожаат қилиш зарур.
Отит оғир кечаётган бўлса ёки асоратлари кучли бўлса,бемор тезда касалхонага ётқизиш шарт.
Кулок огриганда ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув
Ташқи ёки ўрта отит бўйича текширув ўтказилаётган чоғда одатда учта текширув олиб борилади:
• ЛОР аъзолар кўриги (отоскопия, ларингоскопия ва ҳока30).
• Кулоқдан чиққан шиллиқни микроскопик ва бактериологик текшириш.
• Эшитиш қобилиятини текшириш (аудиометрия). Ички қулоқ касалликларида янада чуқурроқ текширувлар олиб борилади (қ. Бош айланиши).
Муолажа
Ўткир отит муолажаси, одатда, уй шароитида (амбулатория) ўтказилади. Касалликнинг дастлабки кунларида бемор
ҳарорати ўрнига келмагунча, турмаслиги керак. Оғриган жойга иситувчи компресслар, грелкалар, физиотерапевик амаллар қилинади (йиринг оқмаганда).
Дори воситалари. Эшитув йўлидан йиринг оққанда унинг аҳволи синчиклаб ўрганилгандан кейин, шифокорлар антибактериал ва шамоллашга қарши қулоқ томизғилари тайинлашлари мумкин.
Ҳатто бурун оқмаганда ҳам бурун ва димоғ бўшлиғи шиллиқ пардасининг шишини кетказиш учун бурунга томир торайтирувчи томчилар томизиш тавсия этилади. Баланд ҳароратда, кучли оғриқда шифокорлар оғриқ босувчи шамоллашга қарши ва иссиқ туширувчи воситаларни қатъий кўрсаткичлар бўйича антибиотиклар тайинлаши мумкин. Касаллик жойида қўлланадиган дорилар
• Антибактериал ва шамоллашға қарши қулоқ томизғилари: Анауран • Бетагенот • Гаразон • Дексона • Кандибиотик • Нормас • Полидекса • Отофа • Ципромед.
• Томир торайтирувчи бурун томизғилари: Нафазолин (Нафазол, Нафтизин, Санорин) • Ксилометазолин (Галазолин, Отривин, Саноринчик) • Оксиметазолин (Називин) • Тетразолин (Тизин).
Ичиладиган дорилар
Антибиотиклар: Азитромицин (Сумамед) • Ампициллин • Кларитромицин (Биноклар, Клабакс, Клацид, Криксан, Фромилид) • Рокситромицин ( Рулид, Рулицин) • Ципрофлоксацин (Сифлокс, Акваципро ва ҳоказо).
• Оғриқ босувчи, иссиқ туширувчи ва шамоллашга қарши дорилар: Ацетилсалиций кислотаси (Аспирин), • Метамизол (Анальгин, Баралгин М) • Парацетамол (Калпол, Панадол, Эффералган) • Фалиминт.
Жарроҳлик амали қуйидаги ҳолларда қўлланади: • ўткир отитнинг йирингли асорати ривожланганда; • эшитиш қобилияти тобора сусайиб кетаверса.
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Кулоқ оғриганда уй шароитида қуруқ иссиқ қилинади, дори шимдирилган пилта тиқиб, нам иситувчи компресс қилинади. Кулоқни даволаш учун қулоқ супрасига қалин момиқни иссиқ қилиб босиб, дока билан боғлаб қўйилади.
Кулоққа томизғилар қайнатилган пипетка билан томизилади, томчилар илиқ бўлиши учун дори солинган халтача бир неча дақиқа иссиқ сувда туриши керак (36-37°С). Чақалоқ ёни билан ётқизилади, эшитув йўлини тўғрилаш учун қулоқ супраси орқага ва тепага тортилади, эмизикли чақалоқларда пастга тортилади-да, эшитув йўлига 4-5 томчи дори томизилади. Томизиб бўлгандан кейин момиқ соққачаси билан худди унинг қулоғини уқалаётгандай бир неча марта қулоқ устидан босиб-босиб қуйилади.
Кулоқ оғриганда шифокор эшитув йўлига дори шимдирилган пилта (пилик) тиқиб қўйишни маслаҳат бериши мумкин. Бунинг учун момиқдан 2-3 см узунликда пилик эшитилади. Уни илик дори билан ҳўлланади ва айланма ҳаракат билан худди дори томизганда бўлганидек, қулоқ супрасидан тортиб ичига тиқиб қўйилади. Пиликча учи уни тортиб олиш осон бўлиш учун ташқарига чиқариб қўйилади. Ҳар 3-5 соатда иссиқ дори томизиб, пиликча ҳўллаб турилади. Пиликча бир кунда алмаштирилади.
Кулоққа нима томизиш ёки пиликча ёрдамида эшитув йўлига нима қўйиш мумкин? Бусаволга мутахассис оториноларингологдан жавоб олиш керак. Уй шароитида биринчи ёрдам сифатида спирт томчиларидан фойдаланиш мумкин. Бу календула гули ёки ялпизнинг спиртли настойкаси, бор кислотасининг 3 % ли спиртли суюқлиги ёки илиқ ўсимлик мойи бўлиши мумкин.
Кулоққа томизиладиган томчилар иссиқ бўлиши керак, совуқ бўлса, ички қулоқни ва бош мия қобиғини касалга чалинтириб, бош айланиши, томир тортиши пайдо қилади. Жуда эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг! Кулоқ пардаси перфорацияси тешилмаган бўлмасагина, яъни ўрта қулоқдан йиринг оқмасагина томчи томизиш мумкин.
Иситувчи компрессга маҳкамланган дорили пиликча шамоллашга ва оғриққа қарши яхши самара беради.
Tushda ILON ko’rsa nima bo’lish haqida eng to’liq tush tabiri
Иситувчи компресс
Дока ёки ип-газлама матонинг бир неча қават қилиб тахланган тоза парчасини иссиқ сувда хўллаб ва сиқиб ташлаб, араққа ботирилади (ҳўл дока ҳарорати 37-40°С бўлиши керак), олдин қулоқ супраси учун тешик қирқиб очиб, оғриган қулоққа босилади. 1 ёшгача бўлган болалар компресси учун арақ нинг ярмига сув кўшилади). Ҳўл латтани полиэтилен плёнкаси ёки компресс қоғози билан ёпилади, қоғозда ҳам қулоқ супрасига тешик қирқиб очилади, тепасидан эса момиқ қатлами ёки феланель қўйилади, қулоқ супрасини ҳам беркитиб компресс қоғози қалин қилиб босилади. Компресснинг барча учала қатлами дока билан зич қилиб боғланади. Компресс 6-8 соатдан кейин ечилади ва унинг ўрнига қуруқ дока боғланади.
Бадан ҳарорати 37,5°С дан ортиқ бўлганда, тери бутунлигига путур етганда, дерматитларда, йиринг оққанда компресс қўйиб бўлмайди.
Кулоққа инфекция кўп ҳолларда димоғдан тушгани боис, муолажада бурунни шиллиқдан тозалаш ва халос этиш, уни деинфекциялаш муҳим омил ҳисобланади. Бунинг учун бурунга сульфацил натрийнинг 5 %ли эритмаси (альбуцид)ни томир торайтирувчи томизғиларни (Називин, Тазин, Полидекс) томизилади. Касалликни даволаш учун «Ринит» бобида келтирилган халқ табобати рецептларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
Жўка гулининг 15 гр ни 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 20 дақиқа тиндирилади. Чой ўрнида кунда 2-4 маҳал ичиш керак.
Мойчечак гулининг 15 гр ни 1 стакан қайнатилган сувга солиб 20 дақиқа тиндирилади. Чой ўрнида кунда 2-4 маҳал ичилади.
Қичитқиўт япроғининг 15 гр дан дамлама қилинади ва олдинги рецептдагидай ичилади. Бу икки гиёҳ чойлари шиллиқ парда шишларини қайтаради, аллергик ҳолатларни пасайтиради ва ички қулоқни йиринг ёки шамоллаш шиллиғидан тез тозалашга имкон беради.
Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари
Мелиса япроғи ва ёнғоқ мағзи (эти)нинг 10-20 %ли настойкаси қулоқдаги оғриқни яхши босади. Бу настойкаларни ўзингиз тайёрлаб ва уй дорихонасида сақлайсиз. Улар фақат отитдагина фойда бериб қолмайди, шунингдек, бактерицид ва оғриқ қолдирувчи хоссалари туфайли уларни қўллаш (эшитув йўлига 6-8 томчидан томизилади) оғриқни тез босади, тинчлантиради.
Айниқса болаларда оғриқни қолдириш учун лаванда ёки лимонли шувоқнинг илиқ мойини ишлатса бўлади (кунда 3-4 маҳал 3-4 томчидан).
Эман қобиғи 10 гр, отқулоқ илдизи 10 гр ини 200 мл иссиқ сувга солиниб, 15 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади. Календула гули 15 гр ини 200 мл қайнатилган сувга солиб 1 соат дамланиб сузилади. Настой билан қайнатма аралаштирилиб, апликация учун кунда 1-2 марта қўлланган дока салфеткаларда 15-20 дақиқадан ташқи отитларда фойдаланилади (ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси териси шамоллаганда).
Чўчқа ёғи, мойупа ва балиқ ёғи тенг миқдордан олиниб, сариқандиз илдизи кукуни билан 2:1 нисбатда аралаштирилади ва ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси терисининг дерматит ва темиратки билан касалланган жойига суртилади.