Камконлик (Анемия) даволаш учун нималар килиш керак
Камконлик (Анемия) қонда шаклли элементлардан эритроцитлар ва унинг таркибидаги гемоглобин миқдорининг меёрдан пастга тушиб кетишидир.
Эритроцитлар бу қизил қон хужайралари бўлиб, гемоглобин оқсилларини ташувчи ҳисобланади. Эритроцитларнинг асосий вазифаси, модда алмашинувида фаол қатнашиб, гемоглобин воситасида аъзолар, тўқималар ва хужайраларга кислородни олиб бориб беришдан иборат. Гемоглобин молекуласида темир атоми борлиги туфайлигина шундай жараён содир бўлиш имкони мавжуд.
Анемия мустақил касаллик ёки бошқа касалликларнинг оқибати бўлиши мумкин. Шу боис, анемия сабабини аниқлаш шарт. Ўткир ёки сурункали қон йўқотиш, эритроцитлар парчаланишининг меёрдан ортиб кетиши (гемолиз), иликларда кам фаолиятлилик оқибатида унинг ишлаб чиқарилишини камайиши, овқатда темир моддасининг ва айрим витаминларнинг танқислиги натижасида гемоглобин ёки эритроцитларнинг етишмовчилиги келиб чиқади.
Камконлик анемиянинг энг кўп учрайдиган сабаблари
Анемиянинг энг кўп учрайдиган сабаблари Темир камлиги. Темир камлигига (барча анемияларнинг 90 %) кўп ҳолларда қуйидагилар сабаб бўлади:
• ой кўришлар, бавосил, ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичак яраси касалликларида сурункали қон йўқотишлар;
• овқатда темир камлиги;
•айрим ошқозон касалликларида сўрилишнинг бузилиши;
• тез ўсганда (болалик ва ўсмирлик ёшида), ҳомиладорлик вақтида ва лактацияда сарфнинг ортиши.
B12 витамини ва фолат кислотаси камлиги. Куйидаги ҳолларда содир бўлади:
• витаминларнинг озуқада камлиги;
• ошқозон касалликлари (гастрит, гастроэктомиядан кейин, ошқозон резекцияси);
• ингичка ичак касалликлари (спру, энтерит, дисбактериоз, ичак резекцияси); •жигар касалликлари (цирроз); • ҳомиладорлик; •бола ёши; * гельминтозлар (дифиллоботриоз). Онкологик касалликлар • ошқозон ўсмаси, йўғон ичак ўсмаси, бачадон ўсмаси, буйрак ўсмаси.
• Гематологик касалликлар аломатлари Ҳар қандай анемия учун хос бўлған аломатлар. Ушбу аломатлар вужуд тўқималарининг кислородга тўйинмаган ҳолларда пайдо бўлади: тери ва шиллиқ парданинг оқариши; бош айланиши; • ҳолсизлик;
• одатдаги жисмоний зўриқиш чоғида нафас қисиши; •юрак уришининг тезлашуви (тахикардия). Анемиянинг айрим турлари учун хос бўлган аломатлар. Темир, B12 витамини ва фолий кислотаси етишмаганда: • тирноқларнинг шакл ўзгариши ва мўртлиги; • соч тўкилиши; • терининг қуриши; • туллаклаш;
• тилнинг яллиғланиши (глоссит); • таъмнинг қочиши. Онкологик касалликларда: •сариқ; • талоқнинг катталашуви; •теридаги қонашлар, бурундан қон кетиши, милкнинг қонаши.
Камконлик Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Гемоглобин даражасининг пастлиги маълум бўлиши (120 г/л дан оз) билан шифокорга мурожаат қилиб, анемия сабабини аниқлаш ва тегишли муолажа қилиш керак.
ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув
Қон ишлаб чиқариш тизимини чуқурроқ ўрганиш учун қуйидагилар буюрилади:
• қонни ҳар тарафлама клиник таҳлил қилиш (гемограмма);
•темир алмашинувини ўрганиш (қонда темир, трансферритинлар ва трансферрин тўпланиши);
• иликни текшириш (миелограмма). Анемиядан ташқари тез-тез учраб турадиган касалликларни истисно қилиш учун шифокор қўшимча тестлар ҳам тайинлаши мумкин:
• ошқозон, ичакни эндоскопик текширув;
• талоқ, буйрак, жигар, бачадон ва ҳоказоларни ультратовуш орқали текшириш.
Эркакларда 130 г/л дан камроқ, хотин-қизларда 120 г/л дан (ҳомиладор аёлларда 110 г/л дан) камроқ гемоглобин даражаси анемия ташхиси учун мезон ҳисобланади.
Камконликда Муолажа
Темир камлиги анемия муолажаси (анемия барча ҳолларининг 90 %) қуйидагилардан иборат:
• қон йўқотиш манбаини бартараф этиш (ой кўришни яхшилаш, бавосилни даволаш ва ҳоказо);
•темир камчилигини тўлдирувчи парҳез;
• темирли дорилар ва витаминлар буюриш.
Парҳез. Энг кенг тарқалган анемия темир етишмаслигида енгил ўзлаштирилувчи темир таркиби юқори бўлган, шунингдек, оқсил ва С витаминли тўлақонли овқат ейиш талаб этилади.
Гўшт ва гўшт маҳсулотларида темир моддаси ҳаммасидан яхши ўзлаштирилади (балиқ ва балиқ маҳсулотларидан ҳам). Гарчи темир ўсимлик маҳсулотлари (маржумак ёрмаси, дуккаклилар, ёнғоқлар ва ҳ.к.) ва тухумларда кўпроқ бўлса-да, улардаги темир ичакдан қонга яхши сўрилмайди. Сут ва сугли маҳсулотлар, кўпгина мева ва сабзавотлар (карам, сабзи, бодринг, олу, шафтоли, узум, зардоли, олча, пўртаҳол ва ҳоказо) ларда темир кам бўлади.
Ҳар бир асосий овқатга гўшт ва гўшт маҳсулотлари ёки балиқ
кўшиш бошқа маҳсулотлар ёрма, нон, картошка ва ҳоказолар темирнинг ўзлаштирилишини орттиради. Ҳар бир асосий овқатга цитрус мевалари шарбатларини, органик кислоталар ҳисобига (аскорбин, лимон, олма кислоталари) аччиқ мевалар ва мағизли мевалар, наъматак қайнатмаси, аскорбин (25-50 мг) ёки лимон кислотаси қўшилган компотларнинг суви ёки суюқлиги қўшиб истеъмол қилиниши темирнинг ўзлаштирилишини сал-пал яхшилайди, холос. Шакар ўрнига асал ичиш керак.
Ошловчи моддаларга бой қизил мусаллас эмас, балки оқ узум мусалласи ичакдан темир моддасининг сўрилишини яхшилайди.
Овқатлар сирасидан вақтинча (анемия тугагунча) аччиқ чой истисно этилади, ундаги танинлар темирнинг сўрилишини кескин қисқартиради, шунингдек, шовул кислотаси ёки ошловчи моддаларга бой маҳсулотлар исмалоқ, шовул, ровоч, семизўт, беҳи, қизилча, хурмо, четан, черник, шунингдек, шоколад ва какаодан ҳам тийилиш керак.
Озуқада толаларга бой маҳсулотлар йирик тортилган ёки кепак қўшилган ундан қилинган нон, дуккаклиларни чеклаш лозим.
Овқатлар сирасида озиқланиш меъёрларига нисбатан оқсил таркиби 10-12 % га кўпайтирилади, бу асосан, жониворлар гўшти (гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари)дан қилинган озуқалар ҳисобидан кўпайтирилади, айни вақтда ёғ миқдори 5-10 % га камайтирилади (мол, қўй думбаси, ошхона ёғлари ҳисобига).
Озуқада тилга олинган витаминлар ва микроэлементларнинг камлиги муносабати билан витаминга бой минерал мажмуаларни кунига 1-2 драже миқдорида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Камконлик нималарга этибор бериш керак
Овқатлар сирасини «Полюстрово» (Санкт-Петербург), «Марциальная» (Карелия), «Ласточка» (Приморье ўлкаси), «Дарасун» (Чита вилояти) темирга бой маъданли сувлар билан тўлдириш мумкин. Маъданли сувда темир тузлари углекислота туфайли эриган кўринишда тутиб турилади, шу боис уларни заҳарли газдан тозалаш шарт эмас.
Агар махсус тескари кўрсаткичлар бўлмаса, овқатнинг ошхона ишлови одатдагидек. Иштаҳани яхшилаш ва гоҳо ошқозон секрециясини ошириш учун гўшт, балиқ ва замбуруғ шўрва си сувлари, хуштаъм сабзавотлар ва зираворлар тановул қилиш керак.
Анемия касаллигида бадандаги темир ўрнини тўлдириш фақат парҳез ҳисобига бўлмайди, балки таркибида темир бўлган дорилар ҳам ичиш лозим.
Дори воситалари. Дориларни шифокор топшириғи ва назорати остида ичиш керак. Бу дорилар беморнинг ўзига қараб танланади ва улар анемия, ёш, қўшимча сурункали касалликлар, тананинг умумий ҳолатига боғлиқ бўлаи. Одатда темирли ва витаминли дорилар тайинланади.
• Ичиладиган темирли дорилар: Актиферрин • Гемофер пролонгатум • Гемофер • Ферроградутем (Ферроград) • Ферронал
• Хеферол. • Витаминлар: Цианокобаламин (Витамин В12), укол эритмаси • Фолат кислотаси, ҳапдорилар).
• Аралаш дорилар (витаминлар • темир ва ёки бошқа микроэлементлар): Витриум пренатал форте • Сорбифер дурулес, ҳапдорилар • Тотема, ичиладиган эритма • Ферретаб комп, ҳапдорилар • Ферро-фольгамма, капсулалар.
Жарроҳлик амали консерватив муолажа самара бермаган ҳолда оғир анемия асоратли айрим касалликлар (бавосил, бачадон фибромиомаси, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак сурункали яраси ва ҳоказолар) да қон кетиши манбаини бартараф этиш учун қўлланади.
Камконликда ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
Гулли ўсимликларнинг асаларилар тўплаган чанглагичи гемоглобини камайиб кетган одамларга буюрилади. 1-2 ошқошиқ гул чанги (тоза ёки асал ва асалари овқати қўшилган ҳолатда) илиқ сувда эритилади ва кун давомида ичилади.
Мўмиёни камқон одамларга буюрилади, гугурт бошидаккина бўлаги (0,15 г) эрталаб наҳорга қайнатилган сувда эритиб ичилади. Камида 20 кун мўмиё ичиш гемоглобин даражасини ошириб, баданни бақувват қилади.
Олтинўт илдизи настойкаси анемия ва оқ қон касаллигида кучни тиклашга имкон беради, ора-орада таъбига қараб айиқ ўти истеъмол қилиш билан алмаштириб турилади.
Овқатда ҳар доим пиёз, саримсоқпиёз, сувқалампир, наъматак меваси ва илдизи, лимон, узум, лавлаги бўлиши керак. Камқонликни даволаш учун узоқ муддат (камида бир ой) 50100 мл дан узум мусалласи ёки ертут, черник, қорақат, олча ёки малинанинг янги олинган шарбатини ичиш кўрсатилган.
Асал қўшилган беҳи ёки анор шарбати 3:2 нисбат миқдорда 2 ҳафта давомида кунда 2 маҳал 50 гр дан ичилади. Бундан ташқари қизил четан (рябина), клюква, сабзи ва шолғом шарбатлари ичиш мумкин.
Қон кўпайиши учун қичитқиўтнинг япроғи сувидан 1 ошқошиғини 3 ошқошиқ қайнатилган сувга қўшиб, 3 дақиқа қайнатиб ичилади.