Бош оғриғи ДАВОЛАШ буни хамма билиши шарт

Бош оғриғи

Бош оғриғи уй шароитида даволаш учун керакли маслахатлар

 

Бош оғриғи табобат амалиётида энг кўп учрайдиган касаллик аломати. «Бош оғриғи» бош соҳасидаги оғриқ ва нохушликларнинг барча хилларидир. Одатда «бош чаноғи» дейилганда (кўздан тортиб энсагача) жойлардаги бўлган аъзолар тушунилади.

Бош жароҳатланиши, юқумли касалликлар, заҳарланишлар, мия қон айланишидаги бузилишлар; пешона бўшлиғи (фронтит) ёки гаймор бўшлиғи (гайморит) шамоллаши оқибатида юзага келувчи ўткир бош оғриқлари; шунингдек, сурункали бош оғриқлари бўлади.

Сурункали бош оғриқлари бирламчи ва иккиламчига бўлинади (Мигрень, зўриқишдан келиб чиқув чи бош оғриқлар), бирламчи касаллик негизи ҳисобланса, иккиламчи бирон-бир касаллик аломатлари ёки касаллик ҳолати (мия шиши ва гемотомаси, чакка артерити, гипертоник касаллик, кўз, қулоқ, бурун, умуртқанинг бўйин бўлими касалликлари ва ҳоказолар)ни ўзида намоён этади. Айрим дорилар, хусусан Нитроглицерин бош оғриғига сабаб бўлади.

Яна муолажага эҳтиёж бўлмайдиган бош оғриқлари ҳам бор. Улар одатда уёки бу хилдаги таъсиротлар билан боғлиқ бўлиб, таъсиротлар тўхташи билан оғриқ ҳам қолади. Масалан, бош «хумор»дан оғриши мумкин; бош боғич, қулоқчин, сузиш кўзойнаги ва ҳоказолар билан қаттикроқ қисилганда ҳам, йўталганда ёки оғир нарса кўтарганда ҳам, иссиқ хонадан совуққа (ташқарига) чиққанда ҳам бош оғрийди (томирларнинг енгил спазмаси).

Бошдаги зилдай оғирлик ва оғриқлар кўзойнакнинг нотўғри танланиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Кўпинча қаттиқ жисмоний толиқиш, ортиқ даражада ақлий зўриқиш, асаб тизимидаги жунбушликлар ҳам бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу каби бош оғриқларини қолдириш ҳам осон. Бундай ҳолларда уйқу, овқатланиш, меҳнат ва дам олишни тартибга солинса, кифоя қилади.

Масалан, ақлий толиқиш билан боғлиқ бош оғриғида иссиқ ваннада чўмилсангиз ёки лоақал оёғингизни тўпиққача исиқ сувда 10-15 дақиқа солиб турсангиз, анча тинчланасиз. Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бош оғриғи келтириб чиқариши мумкин (қ. Парҳез).

Бош оғриғи

Бош оғриғида асосий этибор бериш керак булган нарсалар

40 ёшгача бўлган одамларда энг кўп ва кенг тарқалган касаллик ҳисобланувчи бош оғриғи улуғроқ ёшга етиб борганда бирмунча камаяди.

белгилари

• Мигрень бир тарафлама жойлашган лўқиллама бош оғриғи бўлиб, жисмоний зўриқишда, тез юрганда тобора кучайиб бораверади ва одам ғайратини тез сўндиради.

• Бундан ташқари, кўнгил айниши, қайт қилиш, ёруғлик ёки товушдан қўрқиш. • Хуруж 2 соатдан 72 соатгача давом этиши мумкин. Агар оғриқ уч кеча-кундуздан ошмаса, бу мигрень эмас.

• Оғриқ одатда мигрень даракчиси аура деган нарсадан бошланади, бунда чаккалар санчади, куз олдидан доиралар ёки рангдор доғлар сузиб ўтаверади, кўнгил айниб, гоҳо қайт қилинади. Ҳидлар, чарақлаган ёруғлик, товушлар тобора одамнинг кучли ғазабини келтиради. Ва ниҳоят камида 60 дақиқадан кейин хуружнинг ўзи бошланади бош бир томондан лўқиллаб оғрийди, кўнгил айниши кучаяди, бемор кусади.

Бош оғриғи

Зўриқишли бош оғриғи:

• Ҳаяжонли ҳолатлар, гавдани нотўғри тутиш, ноқулай гавда ҳолати, умуртқанинг бўйин бўлимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

• Жисмоний иш қилганда ўзгармайдиган бир маромдаги оғриқ. «шлем» ёки «каска» хилидаги бош эзилиши ёки сиқилиши.

• Икки тарафлама оғриқ; мигрендаги каби кўнгил айниши ва қайт қилиш бўлмайди.

• Бунда кўпинча орқа бўйин мушакларининг қаттиқ зўриқиши (таранглашиши), оғриши ва чакка пастки жағ бўғимлари фаолиятининг бузилиши, бош чаноғи мушакларининг оғриши кузатилади.

Бош оғриғи

Артериал гипертензиядаги бош оғриғи:

• Артериал босимнинг кўтарилиши билан боғлиқ бўлиб, эрталаблари энсада симиллаган қаттиқ оғриқ зоҳир бўлади, одатда куннинг ўртасига бориб сусаяди, шунингдек, қоқ мияда лўқлўқ қилган куйдирувчи оғриқ туради, кечқурунлари бошнинг манглай ва чакка бўлимлари қўрғошин каби зилдай тортади, жисмоний ва ақлий зўриқишдан баттар кучаяди.

• Гоҳо кулоқ чиппа битиб, овоз эшитмайдиган бўлиб қолади.

• Оғир ва тез кучаювчи касалга чалинган беморларда, шунингдек, гипертоник хуружлар вақтида энсада гоҳ-гоҳ жуда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

• «Бирламчи» юқори артериал босим пасайганда пайдо бўладиган бош оғриқ.

Бош оғриғи

Бош оғриғида шифокорга качон мурожаат килиш керак?

Турли хил бош оғриқлари турлича муолажани талаб қилгани учун муайян одамдаги оғриқларнинг аниқ сабабини аниқлаш муҳим, бу шифокорга албатта мурожаат этишни талаб этади.

Қаттиқ бош оғриғи биринчи марта пайдо бўлганда, хусусан беморнинг кўнгли айниб, қайт қилса, «тез ёрдам» чақириш зарур.

Бош оғриғи

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Сурункали қаттиқ бош оғриғида уч хил текширув ўтказилиши шарт:

• артериал босимни ўлчаш;

• умуртқанинг бўйин бўлими рентенографияси;

• бош чаноғининг компьютер ёки оҳанрабо-резонанс томографияси.

Бундан ташқари мутахассисларнинг маслаҳатлари керак бўлади:

• неврапотолог (мия ичи гипертензион синдромида);

• офтальмолог (глаукома истисноси учун);

• лор шифокор (гайморитга гумон қилинганда) ва ҳ.к.

Бош оғриғи

Бош оғриғи Муолажа

Муолажа бош оғриғи табиатига боғлиқ. Борди-ю, бош оғриғи ёнида биронта ўткир ёки сурункали касаллик бўлса, уни даволаш оғриқ билан курашнинг энг яхши усулидир.

Оғриқ сабаби аниқланмай, текширув эса вақт ёки тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб турганда мустақил равишда артериал босимни ўлчаш зарур (қ. Артериал гипертензия). Агар босим жойида бўлса, оғриқ кучаймасидан олдин мустақил равишда баъзи дориларни ичирса бўлади (оғриқ босувчи, тинчлантирувчи дорилар).

Парҳез. Маҳсулотлардаги биоген аминлар (тирамон, серотонин ва гистамин), натрий гул томати, нитритлар, кофеин ва ҳоказолар бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Улар барчаси, у ёки бу ҳолда, қон элтувчи томирларга, жумладан, бош мияга таъсир қилиб, шу нарсалардан тез таъсирланувчи одамларда оғриқ қўзғатади.

Биоген аминлар қуйидаги маҳсулотларда мавжуд: пишлоқ. шампан мусалласи, қизил мусаллас, маринадлар, хантал, кетчуп, майонез, ичак-чавақлар, дудланган гўшт ва балиқ, скумбрия зотли балиқлар, исмалоқ, пиёз, ловия, соя, томатлар, сельдерей, цитрус мевалари, ананас, авокада, банан, ёнғоқ, шоколад, какао. Уларнинг қонга кўплаб келиб тушиши бош мияда лўқиллаган оғриқ пайдо қилади, чунки баъзи одамларда бош мия томирлари бир кенгайиб, бир торайиб туради.

Натрий глутамат овқат таъмини яхшилайди. Улар «Вегета» хилидаги зираворлар таркибида, бульон қиймалари, тез пишадиган қуруқ шўрва, чипслар, қовурилган ерёнғоқ, гўшт колбасаларида мавжуд. Айниқса, хитой таомларида глутамат мўл бўлади. Глутаматга бардошсиз одам юқоридаги маҳсулотлардан истеъмол қилгандан кейин 15 дақиқа ўтиб чакка ва манглай атрофида оғриқ ҳис қилади, терлаб, оғир-оғир нафас олади.

Яхши сақланиши ва қизғиш тусга кириши учун гўшт маҳсулотларига нитритлар қўшилади. Дудланган колбасалар, ветчина, тузлама, бекон, дудланган балиқдаги озгина миқдорни ташкил этган нитритлар ҳам мия томирларини кенгайтириб, айниқса таъсирчан одамларда бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин.

Айрим одамлар кофеин моддаси мўл ичимликларни (қаҳва, чой, кока-кола, пепсикола ва ҳоказо) кўп истеъмол қилганидан ўзларига бош оғриғи «сотиб» оладилар.

Борди-ю, бош оғриғининг уёки бу маҳсулот билан боғлиқлиги аниқланса, уни овқатлар сирасидан чиқариб ташлаш керак.

Бош оғриғини даволашда овқатланиш тартибига риоя қилиш муҳим. Овқатни кам ейиш улар оралиғида қондаги глюкоза таркибининг камайишига ёрдам беради, бу томирлар спазмаси ва бош оғриғига олиб келади. Кечлик овқатни жуда эрта еганда ҳам шундай ҳол юз бериши мумкин, унда киши тунда ёки тонг азонда бош оғриғидан уйғониб кетади. Шу боис агар

вақтида овқатланиш имкони бўлмаса, киши ёнида «тамадди» учун ширинроқ бир нарса олиб юриши лозим, уйқу олдидан эса озроқ карбон сувли овқат тановул қилгани яхши. Дори воситалари. Айрим оғриқ босувчи ва тинчлантирувчи дорилар бош оғриғини тез ва самарали қолдиради. Уларни шифокор маслаҳатисиз ҳам ичиш мумкин, йўриқномани диққат билан ўқиб чиқилса, кифоя (тескари таъсир қилиши ҳам мумкин).

• Оғриқ босувчи дорилар: Диклофенак (Вольтарен) • Максиган • Метамизол (Анальгин, Баралгин М, Темпалгин) • Нимесулид (Апонил) • Нурофен плюс • Парацетамол (Калпол, Панадол, Эффералган) • Флупиртин (Катадолон).

• Тинчлантирувчи дорилар: Валериана настойкаси ёки экстракти • Арслонқуйруқ настойкаси • Новопассит • Беллоид • Белласпон • Корвалол • Персен ва ҳоказолар.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Мойчечак, қизилпойча, бўзноч, қайин куртагидан тенг миқдорда (ҳар бири 100 гр пачкада) олиб, гўшт майдалагичдан ўтказилади, банкага солинади, қопқоғи ёпилиб, 1 кун офтобга қўйиб қўйилади. Кечқурун аралашмадан 1 ошқошиғини 0,5 л қайнатилган сувда 20 дақиқа тиндирилади. Матодан (докадан эмас!) сизиб ўтказдирилади ва сиқилади. 1 стакан суюқликка 1 чой қошиқ асал солиб эритилади.

Уйқудан олдин ичилади, бундан кейин ҳеч нарса ейилмайди. Эрталаб қолган суюқлик илитилади, 1 чой қошиқ асал қўшилади ва овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Аралашма тугамагунча шу йўсинда ичилаверади. Бу усул бош оғриғини қолдиришдагина эмас, неврозларда ҳам ёрдам беради.

Қайнатилган сутли стаканга 1 дона товуқ тухуми чақиб солинади ва чайқаб аралаштирилиб, иссиғида ичилади. Муолажа муддати 7 кун. Ўткир мигренда ёрдам қилади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Бош оғриғини қолдириш учун оқ моддаси ажратиб олинган янги лимон пўчоғини юмшоқ томони билан чаккага босилади ва қичиш пайдо бўлиб, оғриқ босилгунча тутиб турилади.

Шифобахш оқ қарағай мойи: баҳорда оқ қарағай бутоқлари гўшт майдалагичдан ўтказилади, шиша банкага зичлаб солинади ва устидан тозаланмаган ўсимлик мойи қуйилади. Вақти-вақти билан силкитиб, ёз бўйи тиндирилиб, кузда докадан ўтказилади. Манглай ва чаккаларга сурилади. Олма сиркаси 1 ош қошиғи 1 стакан сувга солиниб, қайнатилади. Қайнатма 70°С гача совутилади ва буғини 1015 дақиқа давомида ичга тортиб ютилади.

Азалдан табиблар бош оғриғини кўл билан даволаб келганлар. Бу усул жуда осон. Азият чеккан одам чалқанча ётқизилади. Даволовчи кафтларини қизигунча ишқалайди ва ўнг кафтини унинг бўйни ва энсаси остига кўяди. Чап кафтини бемор юзидан 2 см масофада манглайи устидан тугади ва бемордан 10 марта чуқур-чуқур нафас олиб, нафас чиқаришини, ҳар нафас чиқарганда «ҳааа» деган товуш чиқаришини сўрайди. Амал 5 дақиқа давом этади, кейин даволовчи оқар сувда қўлини ювади.

Об-ҳаво ўзгариши таъсир қилиб қўққисдан бошланган бош оғриғини кетказиш учун бош ва пастки жағ билан чакка суягининг сўрғичсимон ўсиқчаси оралиғини уқалаб силанади. Бемор қўлларини манглайига тираб ўтиради. Куруқ ва илиқ қўл билан 10 дақиқа давомида уқаланади. Аввалига бошнинг сочли жойлари, кейин пастки жағ атрофлари. Овқатда баъзи нарсалардан воз кечишга тўғри келади: зираворлар, алкоголь ман этилади, овқатлар сирасидаги мол ва парранда гўшти алмашлаб ейилади.

Тез-тез бош оғриганда уқалаш Беморни қулайроқ ўтқазиб қўйилади, кийими ёқаси бўшалтирилади, у бошини бемалол ҳаракатлантира олиши керак. Кафтлар билан манглайдан бош чўққиси томон ва аксинча уқаланади. Панжалар бош тепасида учма-уч жойлашиши керак, бошнинг ён томонлари уқаланади, бармоқлар қулоқ супраси ва бўйин томонга ҳаракат қилдирилади. Сўнг кафтлар бошга қўйилади ва тебранма ҳаракатлар қилинади, аввал бармоқларда, кейин бутун кафтларда. Амал 5 дақиқа давом этади, уқалаш енгил, қаттиқ қисмасдан ва кескин ҳаракатлар қилмасдан бажарилади. Кўшимча равишда қулоқ супраси, бошнинг сочли қисмидаги ўрта йўл, манглайнинг юқори қисми ва чакка атрофлари силанади. Муолажа 5-8 дақиқа давом этади.

Босим паст бўлганда заманиха настойкасидан 10-15 томчи ичиб олиш мумкин. Бош оғриганда нуқтали уқалаш

1.Нуқта жойи: қулоқ ортида, қулоқ юмшоғи билан ёнма-ён, энса суягининг пастки қирғоғи чуқурлигида.

Таъсир қилиш усули: бемор манглайига кафтингизни қўйиб, бир қўлингиз билан унинг бошидан ушлайсиз. Ўнг қўл бошмалдоғингиз билан соат милига қарши йўналишдаги ҳаракатлар билан 3-5 дақиқа давомида нуқтани уқалайсиз.

2.Нуқта жойи: бош чўққисида, кулоқ супралари учидан ўтказилган йўлнинг ўртасида.

Таъсир қилиш усули: бошмалдоқ билан нуқта қаттиқ (оғриқ сезилгунча) 1-2 дақиқа босиб турилади. Бемор бошини хиёл олдинга эгиб, ўтириши ёки ётиши керак.

3.Нуқта жойи: бир-бирига тўғри, чакка атрофида, қош йўлининг давомида, ботиқ жойда жойлашган. Атрофдаги тўқималарга қараганда босганда кўпроқ сезилади.

Таъсир қилиш усули: бармоқ болишчалари билан ҳар икки томондан баравар уқаланади, соат мили йўлига қарши ҳаракат билан (3-5 дақиқа давомида). Уқалаш вақтида бемор кўзларини юмиб олиши керак.

4.Нуқта жойи: бўйиннинг орқа юзасида, сочнинг пастки чегарасида, умуртқа ўрта чизиғидан 3 энликдан ўнг ва чап томонда жойлашган. Таъсир қилиш усули: иккала қўлингиз билан бемор бошини ушлайсиз, олдинги тўрт бармоқ билан пастки жағ ва бўйинни олд томонидан ёпиб оласиз, бошмалдоқлар билан нуқталар 2-3 дақиқа давомида босиб ва силаб турилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 2 651 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий