- Артериальная гипотензия даволаш йуллари хакида тулик малумотлар
- Бирламчи артериал гипотензия қуйидагидек бўлиши мумкин:
- Артериальная гипотензия Аломатлари
- Артериальная гипотензия ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ
- Артериальная гипотензия Муолажа
- Дори воситалари. Дори воситаларини шифокор тавсияси ваунинг назорати остида ичиш керак.
- Артериальная гипотензия ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Артериальная гипотензия даволаш йуллари хакида тулик малумотлар
Артериал гипотензия (гипотония) артериал босимининг тушиб кетиши, эркаклар учун сим. уст. 100 мм дан қуйи систолик босим (юқори), сим. уст. 70 мм дан куйи диастолик босим (қуйи). Аёллар учун сим. уст. 95 мм ва 60 мм.дан қуйи атиериал
гипотензия бирламчи ва иккиламчи турларга бўлинади.
Иккиламчи артериал гипотензия қуйидаги қатор касалликларнинг аломатлари ҳисобланади:
• эндокрин (гипотиреоз, гипофиз ва буйрак усти касалликлари);
• юрак-томир касалликлари (бод, юрак етишмовчилиги);
• қон ишлаб чиқариш тизимлари (анемия);
• юқумли касалликлар (сил) ва ҳоказо.
Асосий касаллик тузалгандан кейин одатда АБ меъёргача
кўтарилади. Босимнинг тушишига олиб келадиган бошқа ҳеч
қанақа касаллик аниқланмаган ҳолларда бирламчи артериал
гипотензия ҳақида сўз кетади.
Бирламчи артериал гипотензия қуйидагидек бўлиши мумкин:
• меъёрдаги кўриниши. Бу физиологик гипотензия бўлиб, ирсий жиҳатдан паст АБ ҳисобланади, томир фаоллигини бошқариш хоссаси билан боғлиқ. Паст АБ яхши чиниққанлик
(спорт гипотензияси) ёки тоғларда, тропикларда, қутбларда яшайдиганлар организмининг мослашуви оқибати бўлиши мумкин (компенсатор гипотензия). Бундай одамлар учун гипотония меъёрнинг физиологик варианти ҳисобланади. Текшириш чоғида бундай касаллик тасодифан билиниб қолади.
• сурункали касаллик: гипотоник касаллик (нейроциркулятор ёки вегетотомир гипотонияси) бу асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва томирлар фаоллигини нейрогормонал бошқариш билан боғлиқ касаллик бўлиб, АБнинг пасайиб кетишига олиб келади.
Бундай ҳолатнинг асл кўриниши астения бўлиб, руҳий зарба берувчи вазиятлар, сурункали инфекциялар ва интоксикациялар (атайлаб етказилган зарар, алкоголни суиистеъмол қилиш) билан боғлиқ неврозлар. Бу сурункали касаллик ўзига хос тарзда намоён бўлади.
Артериальная гипотензия Аломатлари
• Бемор ланж, бефарқ бўлиб қолади, эрталаблари уни ҳаддан ташқари ҳолсизлик ва чарчоқ чулғайди, узоқ ухлаб тургандан кейин ҳам ўзини тетик ҳис этмайди.
• Хотираси ёмонлашади, паришонхотир бўлиб қолади, диққатини бир жойга тўплолмайди, иш қобилияти сусаяди, ўзини ҳаво етишмаётгандек ҳис этади.
• Сал нарсага, ғижинади, чарақлаган ёруққа, баланд овозда
гапиришларга тоқатсиз бўлиб қолади.
• Одатдаги бош оғриғи кўпинча АБ тебранишлари билан
боғлиқ. Мигренга ўхшаб, кўнгил айниш ва қусиш билан кечиши мумкин. Тоза ҳавода сайр ёки жисмоний машқлардан, қаншарни сирка билан ишқалагандан, бошга муз ёки совуқ сочиқ
қўйгандан кейин пасаяди.
• Бош айланади, юрганда чайқалади, ҳушдан кетиши ҳам
мумкин.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Гипотония аломатлари сезилган чоғда ташхисни аниқлаш
ва муқобил муолажа ўтказиш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Артериальная гипотензия ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ
Текшириш
Юрак-томир тизимини текшириш:
• АБни ўлчаш;
• Электрокардиография (шу жумладан, велоэргометрия)дан ташқари, шифокор артериал гипотензия келтириб чиқарувчи аксар касалликлар истисноси учун қўшимча текширишлар ҳам
тайинлаши мумкин:
• кўкрак қафаси флюрографияси (сил истисноси учун);
• қоннинг клиник таҳлили (камқонлик истисноси учун);
• қалқонсимон без гормонларини текшириш (гипотиреоз
истисноси учун) ва ҳоказо.
Артериальная гипотензия Муолажа
Иккиламчи артериал гипотензиясида асосий касаллик даволанади. Бирламчи артериал гипотензия муолажасида чекишни
ташлаш, алкоголли ичимликларни суиистеъмол қилмаслик,
овқатланишни изга солиш, меъёрда ухлаш, меҳнат ва ҳордиқ
чиқариш тартибига риоя қилиш шарт бўлади.
Физиотерапевтик муолажа (ванна, уқалаш) ва санатория-курорт муолажаси,
бадантарбия муолажаси яхши самара беради. Дори воситаларидан одатда турли дармонга киргизувчи дорилар (адаптогенлар) тайинланади. Юқоридаги қоидаларга риоя қилинганда
кучли дориларни ичишга ҳожат қолмайди.
Парҳез. Рисоладагидек ва 4 марталик сархил овқат ейиш тавсия этилади. Оқилона овқатланиш тамойилларига риоя қилиш ва ноанъанавий овқатланиш ёки «шифоли» оч қолиш
каби чала-чулпа рацион турлари ҳисобига соғлиқни «мустаҳкамлаш»га уринишдан воз кечиш керак. Ҳатто озгина оч қолганда ҳам АБ си бор одамларда иккиламчи артериал гипотензия вужудга келиши мумкин.
Ош тузи истеъмолини ошириш беморнинг кўтара олишига боғлиқ. Гап қўшимча касаллиги йўқ бўлганда ош тузини кўпроқ истеъмол қилиш устида кетмоқда (кунига 15-20 гр), қўшимча касалликлар бўлганда овқатда натрийнинг кўплиги акс таъсир кўрсатади. Натрий мўллиги самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар баҳслидир. Артериал гипотензияли шахслардагина ижобий натижани кутиш мумкин.
Бош зилдай бўлганда, оғриганда, умумий ҳолсизликда аччиқ чой ёки қора қаҳва, оз миқдорда кока-кола, какао, ёғсиз шўрва, қора шоколадёқимли, тез таъсир кўрсатади, аммо қисқа
муддатли самара беради. Чой ёки қаҳва ширин бўлиши керак, чунки гоҳо артериал гипотензия қонда глюкоза даражасининг пасайиши билан бирлашиб кетади. Шу боис артериал гипотензияда кун бўйи тез-тез, аммо оз-оздан овқатланиш тавсия этилади.
Юқоридаги ичимликларнинг ижобий таъсири йўқлигини ва ҳатто уларнинг «тескари» самара беришини, дейлик қаҳва ичгандан сўнг тетиклик ўрнига уйқу босишини ҳам назардан
қочирмаслик керак.
Овқатланганда ярим витамин дориларни истеъмол қилган маъқул, аммо АБ га бевосита таъсир ўтказиш мақсадида эмас, балки озуқанинг тўлақонли витамин билан
таъминланиши учун.
Гипотониклар шу нарсани назарда тутишлари керакки, алкоголь иккиёқлама таъсир қилади: уаввалига томирларни кен гайтиради, кейин эса томирлар тораяди. Шу боис спиртли ичимликнинг бирламчи томир кенгайтирувчи таъсири бусиз ҳам паст АБнинг янада пасайиб кетиши ва беҳушлик ҳолатига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан оч қоринга алкоголь ичмаслик, бир пиёла аччиқ чой ё қаҳва билан бироз бутерброд еб олган маъқул.
Дори воситалари. Дори воситаларини шифокор тавсияси ваунинг назорати остида ичиш керак.
• Тетиклантирувчи дорилар (адаптегонлар): Апилак, ҳапдорилар • Арали настойкаси • Женьшень, капсулалар, доналар,
настойка • Левзей илдизи, суюқ қоришма, эфир мойи • Хитой
лимони, настойка, сироп • Пантокрин, суюқ қоришма, хапдорилар • Радиолалар, суюқ қоришма • Элеутерококк, суюқ
қоришма, обаки.
• Бошқалари: Мидодрин (Гутрон), ҳапдорилар, томчилар
• Никетамит (кордиамин), томчилар • тонгинал, гомеопатик
томчилар.
Артериальная гипотензия ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Алой шарбати 50 гр, узум шароби 500 гр, қорабуғдой асали 100 гр қўшиб аралаштирилади, 40-50°С гача қиздирилади, оч қоринга бир чойқошиқдан ёки литрнинг ўндан бир улушича кунига уч мартадан ичилади.
Бир шиша ароққа 500 гр майиз ва 500 гр асал солиниб, аралаштиргандан сўнг, 6 кун қоронғи жойда сақланади, вақти-вақти билан чайқаб турилади. Овқат олдидан бир ош қошиқдан ичиш лозим.
Дорихонада тайёрланадиган наботот биостимуляторлари: Заманиха настойкаси ҳар куни 3 маҳал, овқат олдидан 30-40 томчидан, Аралия настойкаси кунига 3 маҳал, овқат олдидан 30-40 томчидан;
Элеутерококк экстракти овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 2 маҳал, 20-30 томчидан;
Женьшень настойкаси овқат олдидан кунига 2 маҳал, 5-20 томчидан;
Кизил радиола суюқ экстракти (олтин илдиз) овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 2 маҳал, 5-10 дан 40 томчигача; Лимон настойкаси кунига 2-3 маҳал, 20-30 томчидан.
Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Тушган босимни меъёрига келтириш учун эрталаб бош чўққиси қизигунча ишқаланади, кечқурун эса бурун ости, юқори
лаб устидаги нуқталар, панжа букилган жойлар ва иккала оёқнинг юқориги юзаси ишқаланади. Бу амал 3-4 ҳафтагача ҳар куни бажариб борилади.
Веналар кенгайганда венадан қон оқишини тўхтатиш учун чалқанча ётиб олиб, қуйидаги машқларни мунтазам бажариш зарур: «велосипед ҳайдаш», «қайчи», «оёқларни тўғри бурчакли ҳолатда кўтариш». Кейин айланиб қоринга ётиладида, оёқлар тиззадан силтаб-букиб, ёзилади.