Рахит (мечкай)даволаш учун БУНИ ХАММА БИЛИШИ ШАРТ

Рахит

Рахит (мечкай) ДАВОЛАШ касаллик келиб чикиш сабаблари

Рахит (ширзада, мечкай) болалар касаллиги бўлиб, Д витамини етишмовчилигидан келиб чиқади, фосфор-кальций алмашинувининг бузилишига ва суякларда кальций чўкиндилари камайишига олиб келади. Бунда суяк тўқималари ингичкалашади ва юмшайди, нерв тизими, ички аъзолар фаолияти бузилади. Касаллик 2-3 ойдан 2-3 ёшгача ривожланади, кўпроқ заиф, чала туғилган, қўлдан овқатланадиган болаларда учрайди.

Болага етарли қарамаслик, кундузи очиқ ҳавода кам бўлиш, нотўғри овқатлантириш организмга Д витамини камайишига ёки ультрабинафша нурлари камлиги туфайли терида унинг вужудга келиши бузилишига сабаб бўлади. Боланинг тез-тез оғриб туриши, ҳомиладорлик вақтида онанинг яхши овқатланмагани ва (кейинчалик болага) кўкрак тутмагани рахит касаллиги ривожланишига туртки берувчи омиллардир.

Рахит аломатлари

Рахитнинг биринчи (енгил) босқичи

• Бола хулқининг ўзгариши: инжиқлик, ёмон уйқу, сержаҳллик, кўрқоқлик, бўшашганлик.

• Қаттиқ терлаш, айниқса уйқу вақтида боланинг юзи ва энсаси қаттиқ терлайди (ёстиқ ҳўл бўлади).

• Энсадаги сочлар тўкилиб, охирида қизғиш думалоқ кал ўрни пайдо бўлади.

Рахитнинг иккинчи (ўрта оғирликдағи) босқичи

• Организмнинг суяк ва бошқа тизимлари томонидан ҳосил бўлувчи ўзгаришлар, анемия.

• Мушаклар заифлиги ортади, уларнинг фаоллиги сусаяди; ҳаракатлантирувчи малакалар одатдаги муддатлардан кечроқ пайдо бўлади; пешона ўйноқлаб чиқади, қоқ мияда ва энсада суяклар у-бу жойидан юмшаб қолади. Корин катталашиб кетади, тез-тез ичи қотади ёки ичи кетади.

Рахит

Рахитнинг учинчи (оғир) босқичи

• Ички аъзолар томонидан ва айниқса суякларда яққол ўзгаришлар бўлади, тепошоб вақтида беркилмайди, қобирғаларнинг тўшга келиб туташган жойларда йўғонлик ҳосил бўлади (рахит шиши), суяклар (оёқларнинг Х-симон ё О-симон қийшайиши), шу жумладан, кўкрак қафасида қинғир-қийшиқликлар юзага келади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Рахит борлигига гумон туғилиши билан педиатр шифокорга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Рахит ташхиси қонда кальций, фосфор, ишқор фосфотазалари борлигини текшириш билан тасдиқланади. Кўрсаткичлар бўйича рентгенологик текшириш ўтказилади.

Рахитда муолажа килиш

Рахит муолажаси овқатлантирувчи онанинг ва боланинг овқатланишини изга солишдан иборат, бунда табиий, аралаш, сунъий овқатлантириш кўзда тутилади, боланинг тоза ҳавода бўлиш тартибига риоя қилинади; уқалаш, муолажа гимнастикаси канда бўлмаслиги керак. Кўрсаткичлар бўйича шифокорлар Д витамини ва кальций шифобахш препаратлари, ультрабинафша нур тайинлайдилар.

Парҳез. Рахитнинг енгил даражасида муолажани боланинг ёши ва овқатланиш турига боғлиқ равишда бошлайдилар. Агар бола 2-4 ойлик бўлса ва онасининг сути етарли бўлса, (тўлиқ табиий озиқлантирилса) ва шундан бошқа ҳеч нарса унга берилмаса, боқувчи она озуқа сирасини Д витаминига бой маҳсулотлар (семиз денгиз балиғи, сариёғ, тухум сариғи, треска жигари) билан бойитиши лозим. Агар болага аралаш озуқа берилаётган бўлса, онанинг тегишли озуқаси билан бир қаторда боланинг овқатини маромига етказиш учун Д витаминига бой аралашмадан фойдаланиш керак.

Сунъий озиқлантиришда Д витамини бўлган аралашмалар танланади. Агар бола тўрт ойдан катта бўлса, унга тегишли қўшимча озуқани анча эрта бера бошлаш керак бўлади. Рахит борлигини ҳисобга олиб, творог ва тухум сариғини 5,5-6 ойликдан эмас, балки 4,5 ойликдан (1 гр сариқда 300 MЕ гача Д витамини бўлади), гўшт ва балиқ пьюресини 7 ойликдан эмас, сал

олдин 6 ойликдан ва гўшт овқатни (фрикаделка, буғланган котлет) ҳам бир ой олдин бериш керак. Болага бўтқани иложи борича камроқ бериш лозим, чунки ёрмаларда фитин моддаси бор, у кальцийни ичакка боғлаб, унинг ўзлашувига халақит беради.

Иккинчи ва учинчи мураккабликдаги рахитда ҳам овқатни ўзгартириш муҳим, аммо Двитамини дори-препаратлари аҳамияти биринчи ўринга чиқиб олади, уларни жуда эҳтиёт бўлиб ва фақат шифокор маслаҳатидан кейингина ичирилади. Бу муҳим! Эсингизда бўлсин, Д витаминини ортиқ даражада, хусусан унинг препаратлари ҳисобига ичиш рахитдан ҳам хавфлироқ бўлган касаллик Д гипервитаминозни келтириб чиқаради.

Рахит

Ичиладиган дори воситалари

• Д витамини препаратлари: Альфакальцидол (Альфа Д3 Тева, Этальфа) • Колекальциферол (Вигантол) • Эргокальциферол (Витамин Д2).

• Кальций препаратлари: Кальций глюконати, • Кальцийсандоз форте • Кальций карбонати • Кальций лактати • Кальций цитрати.

• Кальцийли Д витамини мажмуалари: Д витаминли кальций • Кальций Д3, Никомед.

Профилактика. Рахитни даволаш учун ҳомиладорликнинг сўнгги 2-3 ойида шифокор маслаҳати бўйича Д витамини ва кальций дори-препаратларини ичиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, аёл очиқ ҳавода узоқ вақт бўлиши ва ҳомиладорлик вақтида, яхши овқатланиши керак.

Янги туғилган чақалоқнинг 3-4 ҳафтасидан педиатрлар муолажа улушларида Д витамини препаратини буюрадилар. Бола овқати сирасига сабзавот ва меваларни ўз вақтида киритишлари лозим. Кўшимча озуқада витаминлар, микроэлементлар етарли миқдорда бўлиши керак. Д витамини ва кальций (тухум сариғи, творог ва ҳоказо) таркибли маҳсулотлар катта аҳамиятга эга.

Никриз (подагра)

Никриз (подагра) сурункали касаллик бўлиб, сийдик кислотаси турли аъзолардаги, жумладан, бўғимларда туз чўкиндиларининг алмашинуви туфайли пайдо бўлади, бу аъзоларнинг яллиғланиши(артрит)га олиб келади. Букасалликка кўпроқ ўрта ва катта ёшдаги одамлар мубтало бўлади.

Сийдик кислотаси асосан гўшт ва балиқ озуқа маҳсулотларида бўладиган пурин алмашинуви туфайли келиб чиқади. Сийдик кислотаси кўп тўпланишига аччиқ алкоголь ичимликлари ва пиво, шунингдек, буйракнинг сийдик кислотасини чала чиқариб ташлаши сабаб бўлади. Никриз яллиғланиши хуружини қўзғатувчи омилларга яна жарроҳлик амаллари, жароҳатлар, пешоб ҳайдовчи воситаларни ичиш киради.

Рахит

Аломатлари

• Никриз (подагра)нинг ўткир хуружи (подагра юнончада «қопқонга тушган оёқ» дегани) одатда тунда, спирт ва гўшт мўл-кўл ейилган базми жамшиддан кейин бошланади, бунда оёқ бошмалдоғи бўғимида қаттиқ оғриқ туради. Бўғим шишиб, қизаради. Бадан ҳарорати кўтарилади.

• Хуруж 1-2 кундан (енгил ҳолларда) 7-10 кунгача давом этади.

• Биринчи хуруждан кейин оғриқ узоқ вақтгача ғойиб бўлади, ўзидан кейин ҳеч қандай нохуш сезги қолдирмайди, аммо даволаш учун ҳеч қандай чора кўрилмаса, хуруж тез-тез ва кучлироқ такрорланаверади.

• Аста-секин бошқа бўғимлар, жумладан, қўл бармоқлари бўғимлари ҳам ниқризга учрай бошлайди. Натижада хуружлар ҳар ойда такрорланиб, ҳафталаб, гоҳо ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин. Бундай ҳолда бирон нарса билан ёрдам беришнинг иложи қолмайди, чунки сийдик кислотаси кристаллари бўғимларни ўзига келмайдиган даражада ишдан чиқаради.

• Сийдик кислотаси кристаллари тери қатига аксарият бўғимлар устига (тирсак, тизза бўғимлари) ёки қулоқ супраси тоғай суягига чиқариб ташланади, у ерларда оғриқсиз тугунлар тофуслар ҳосил қилади.

• Ниқриз билан оғриганларнинг 15-20 % ида буйрак тоши касаллиги келиб чиқади, бунда буйрак санчиқлари гоҳо ниқризнинг биринчи аломати бўлиши мумкин.

• Ниқризда муттасил қондаги сийдик кислотаси даражасининг ошиши кузатилади. Одатда эркаклар қони зардобида 0,180,53 ммоль/л, аёлларда эса 0,15-0,45 ммоль/л сийдик кислотаси бўлади.

Рахит

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Ниқризнинг дастлабки аломатларидаёқ шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки айнан касалликнинг дастлабки паллаларида даволаш яхши самара беради.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Сийдик кислотаси алмашинувини чуқурроқ текшириш учун шифокор махсус текширувлар ўтказиши мумкин:

• сийдик кислотаси таркибини аниқлаш учун қонни текшириш;

• сийдик кислотаси кристаллари борлигини аниқлаш учун бўғим суюқлиги ва тери тофусларини текшириш ва ҳоказолар.

Муолажа

Парҳезга риоя қилиш ва хуруж вақтида никризга қарши, оғриқни босувчи ва яллиғланишга қарши воситалардан фойдаланиш муолажанинг асосий усуллари ҳисобланади. Ниқризни батамом тузатиб бўлмайди, аммо парҳезга қатьий риоя қилиш ва барча муолажа тавсияларини бажариш хуружларнинг такрорланиши ва кучайишини камайтириб, бўғимлар қийшайишини ва буйрак касалликларининг ривожланишининг олдини олиши мумкин. Ниқризда муолажа умрбод давом этади. Парҳез. Хуружсиз никризда муолажа хусусиятлари қуйидагилардир:

• тана вазни яхши ҳолатда оқсилни физиологик жиҳатдан меъёрдагидек истеъмол қилиш, гўшт ва ошхона ёғлари ҳисобига ёғни чеклаш, шунингдек, овқатнинг муқобил қувватлилигини таъминлаш учун углеводларни кўпроқ истеъмол қилиш;

• пуринлари кўп маҳсулотлар бульонлар, шўрвалар ва гўштли, балиқли ва замбуруғли соуслар, гўшт калла-почалари

ва шовул кислотасига бой нарсаларни (дуккаклилар, кўк ловия, япроқли кўкатлар, ёнғоқ, равоч, цитрус мевалари, шовул, исмалоқ, какао, шоколад ва ҳоказо) ни кўпроқ чеклаш; • юрак-томир тизими ва буйракка ёмон таъсир қилмаса кўп суюқлик ичиш (кунига 2 л гача). Овқатлар сирасига мева (асосан цитрус) ва сабзавот шарбатлари, сут ва қатиқ ичимликлари, тузли маъдан сувлари, наъматак қайнатмаси, пешоб ҳайдовчи чой настойи ва ҳ.к.ларни киритиш лозим; • алкоголни, хусусан пиво ва винони чеклаш ёки истисно этиш керак; • сут маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, уларнинг шарбатларидан енгиллашган кун (тана вазнидан қатъи назар ҳафтасига 1 марта). Тўла очлик хавфли, чунки у касалликнинг кучайишига сабаб бўлади; • ниқриз ва семириш баравар келганда семириш парҳез муолажаси (қ. Семириб кетиш) катта аҳамият касб этади, бироқ овқатлар сирасида гўшт ва балиқни чеклаб, сут маҳсулотлари, жумладан, творог ва сут-қатиқ ичимликлари улуши орттирилади. Ниқриз хуруж қилганда овқатлар сирасидан гўшт, балиқ маҳсулотлари ва алкоголь бутунлай истисно этилади. Парҳез суюқ ва ярим суюқ овқатдан иборат бўлади: сут қатиқ ичимликлари, мева ва сабзавот шарбатлари (айниқса сув қўшилган лимон ва грейптфрут шарбатлар), киселлар, компотлар, сабзавот шўрвалари, суюқ бўтқалар, ишқорли маъдан сувлардан иборат. Суткасига камида 2 л дан ортиқ суюқлик ичиш керак. Ичиладиган дори воситалари

• Ниқриз (подагра)га қарши дорилар: Аллопуринол (Умупол, Пуринол) • Колхицин (Колҳикумдисперт) • Этебенецид (Этамид).

• яллиғланишға қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар: Диклофенак (Вольтарен, Диклонат II) • Ибупрофен (Бруфен ретард, Бурана, Нурофен) • Кетопрофен (Флексен) • Кеторолак (Долак, Кетанов, Кеторол) • Напроксен (Налгезин) • Нимесулид (Апонил, Найз, Нимесил, Нимика) • Пироксикан (Эразон) • Темпалгин.

Рахит

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Четаннинг пишган меваларини хом, қайнатилган ва ивитилган ҳолда кунда 2-3 маҳал овқатдан кейин 50-70 гр дан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Туятовон япроғи 10 гр, қайин барги 10 гр, брусника япроғи 10 гр, қичитқиўт япроғи 10 гр, 1 ошқошиқ аралашмани 1 стакан қайнатилган сувга солиб, совигунча тиндирилади. Кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Бош карам япроқлари яллиғланган бўғим устига босилса, оғриқ пасаяди.

Маймунжон меваси ва япроғининг настойи хушбўй ванна учун қўлланилади ва 20 дақиқа давомида муолажа қилинади. Тайёрлаш: 50 гр маймунжонни 10 л қайнатилган сувга солинади, усти ёпиқ идишда 30 дақиқа паст оловда қайнатилиб, сувли ваннага ағдарилади. Ванна ҳарорати 38-39°C. Мyолажа бўғимдаги оғриқ ва шамоллашни қолдиради.

Мойчечак гуллари ош ёки денгиз тузи аралашмасида настой кўринишида қўл ва оёқлар шишганда ванна учун ишлатилади. Тайёрлаш: 100 гр мойчечак гулини 10 гр қайнатилган сувга солинади, қайнатилган сувга 200 гр ош ёки денгиз тузи солинган бўлади. 38°C гача совутилади. Ванна вақти 30 дан 60 дақиқагача, бир курс муолажа 15 кун.

Муборак гиёҳи қайнатмаси солинган ванналар қўл ва оёқ бўғимлари оғриганда қилинади. Тайёрлаш: 100 гр гиёҳни 6 л қайнатилган сувга солиб, ёпиқ идишда 10 дақиқа қайнатилиб, 37°С гача совутилади. Оғриган бўғимлар 30 дақиқа буғга тутилади (беморнинг аҳволига қараб). Бир ой давомида суткада 1 мартадан уйқудан олдин ванна қилинади. Бўғимолди шишларини қайтариб, оғриқни босади.

Шамоллаган бўғимлар атрофини асалари чақса оғриқ кетиб, модда алмашув жараёнлари тикланади. Оёқ бошмалдоғи ниқризида 7-10 марта урилган ниш унинг фаолиятини тўла тиклайди. Бир кунда кўпи билан 2 марта чақдирилади, 2-3 кундан кейин яна такрорланади.

Рахит

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 870 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!