Радикулит (радикулопатия) — сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш
Радикулит (радикулопатия) — орқа мия илдизчаларининг шикастланишида намоён бўладиган симптом. Замонавий фан «радикулит» сўзини деярли ишлатмайди, амалда фақат радикулопатия атамаси қўлланилади.
Атамалар орасидаги фарқ кичик, аммо муҳим саналади. «Радикулит» маълум бир мустақил касалликни — орқа мия асаб толалари илдизчаларини яллиғланишини англатади (лотинча радиcула — «илдиз» ва итис — яллиғланиш). Аммо аслида, асаб толалари ўз-ўзидан яллиғланмайди. Бу фақат организмда мавжуд бўлган баъзи бошқа касалликлар ёки бузилишларнинг асорати бўлиши мумкин. Шунинг учун радикулопатия, яъни баъзи бир умумий сабабларга кўра келиб чиққан асаб илдизчалари патологияси аниқроқ тушунча саналади.
Аммо соддароқ бўлиши учун кейинги ўринларда «радикулит» сўзидан фойдаланилади. Шу билан бирга бу ҳолат асаб яллиғланиши билан чегараланмаслигини тушуниш керак.
Ривожланиши
Касаллик қандай ривожланишини тушуниш учун умуртқа поғонасининг тузилишини ёдга олиш керак. У 33-34 умуртқа суякларидан иборат бўлиб, орқа мияни шикастланиш ёки бошқа жароҳатлардан ҳимоя қилади. Орқа миядан организмнинг бошқа жойларига — масалан қўллар, оёқларга нервлар тармоғи ажралиб чиқади. Орқа мия ва умуртқа ёнидаги асабнинг бир қисми илдизча деб аталади.
Умуртқа поғонасининг таркибий суяклари оралиғида еластик умуртқалараро дисклар мавжуд. Улар суякларни ишқаланиш ва тез йедирилишдан ҳимоя қилади.
Ушбу тизим жуда мукаммал тузилган ва ўз вазифасини аъло даражада бажаради. Аммо баъзи ҳолларда бу дисклар муайян сабабларга кўра ўз ўрнидан чиқа бошлайди ёки ҳажмини йўқотади ва асаб илдизчаларига босим ўта бошлайди. Бу ўз навбатида яллиғланишни, яъни радикулитни келтириб чиқаради.
Шу билан бирга силжиш натижасида асаб илдизларига бевосита умуртқа суякларининг ўзлари ҳам босим ўтказиши мумкин.
Сабаблари
Асаб илдизларининг сиқилишига олиб келадиган касаллик ва бузилишлар:
- Умуртқалараро диск чурраси. Бу енг кенг тарқалган сабаб. Чурра жисмоний зўриқиш, жароҳат ёки ортиқча вазн туфайли пайдо бўлиши мумкин.
- Сколиоз. Нотўғри қоматда орқа мия асаб толалари сиқилиши мумкин;
- Умуртқалараро дискдаги дегенератив ўзгаришлар (масалан, қариш билан боғлиқ);
- Орқа миянинг компрессион синиши;
- Умуртқа стенози. Бу орқа мия каналининг торайиши билан ифодаланади;
- Суяк шпоралари.
- Орқа мия ўсмалари;
- Остеоартрит ёки умуртқа артрити;
- Умуртқа бойламларнинг қалинлашиши (оссификацияси);
- Қандли диабет. Бундай ҳолда, яллиғланиш асаб толаларига қон йетмаслиги сабабли содир бўлади.
Ташхислаш
Радикулитнинг енг аниқ белгиси — бу орқадаги ўткир ва кескин оғриқ саналади. Касаллик аломатлари шикастланган асаб умуртқанинг қайси қисмида жойлашганлигига қараб фарқ қилиши мумкин.
- Бўйин радикулопатияси йелкада, орқанинг юқори қисми ёки қўллардаги оғриқлар билан намоён бўлади. Доимий заифлик, увишишлар, қўл бармоқлари учларида санчишлар, шунингдек, бошни ёки бўйинни егганда оғриқнинг кучайиши ҳам ушбу соҳада радикулит пайдо бўлганининг аломатлари бўлиши мумкин;
- Кўкрак радикулопатияси кам учрайди. Унинг аломатлари ҳар қандай қовурғада, ён ёки қориндаги санчувчи ёки ёнувчи оғриқлар, увишиш, санчишлар орқали ифодаланади. Ушбу ҳолатни ўраб олувчи лишай, юрак, ўт пуфаги ва қорин бўшлиғининг бошқа аъзолари томонидан келиб чиқадиган асоратлар билан осонликча адаштириб юбориш мумкин;
- Бел радикулопатияси патологиянинг енг кенг тарқалган тури саналади. У ўзи ҳақида белнинг пастки қисмидаги отувчи оғриқ, орқанинг пастки қисмлари, сон, думба ёки тўпиқдаги увишиш ва оғриқ орқали хабар беради. Аломатлар одатда узоқ вақт ўтириш ёки юришдан сўнг кучаяди.
Думғаза ва дум қисм радикулити жуда кам кузатилади ва клиник тасвири бўйича белда кузатиладиган аломатларга ўхшайди.
Радикулитни даволаш
Касаллик кузатилганда дастлаб терапевт шифокорга мурожаат етиш керак. У орқа ва оёқ-қўллардаги оғриқлар ҳақидаги шикоятларни тинглаб, лозим бўлса, тор доира мутахассисини тавсия қилади.
Кўпинча ташхис қўйиш учун аломатларнинг тавсифи ва жисмоний кўрик йетарли бўлади. Аммо баъзида рентген ва електромиография (асаб толалари сигналларни қандай ўтказишини аниқлайдиган тест) талаб етилиши мумкин.
Шифокор даволаш усулини касалликни келтириб чиқарган омилга қараб танлайди. Сколиоз, ўсмалар ва диабет туфайли юзага келган радикулитни даволашда қўлланиладиган муолажалар турли хил бўлиши мантиқан аниқ. Баъзи ҳолларда (масалан, суяк шпораларида) жарроҳлик аралашуви талаб етилади.
Аммо умумий тавсиялар ҳам мавжуд. Уларга қуйидагилар киради:
- Оғриқни камайтириш учун оғриқ қолдирувчи ёки миорелаксант воситалари, антиконвулсантлар тайинланади;
- Вазнни камайтириш. Шифокор ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган парҳез ёки жисмоний машқларни тавсия қилиши мумкин;
- Физиотерапия машқлари. Унинг асосий мақсади мушакларни кучайтириш ва умуртқа поғонасига ортиқча юк тушишини олдини олишдир.
Касалликни халқ табобати ёрдамида даволаш фақат орғриқни йенгиллаштириш билан чекаланади. Мустақил равишда иссиқ қўйиш ёки оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш тавсия етилмайди. Сабаби бундай клиник тасвир иссиқ қўйиш қатъиян ман етилган касалликларда ҳам кузатилиши мумкин.