Qo`y burji sevgi

Qo`y burji sevgi

Qo`y burji sevgi Ҳамал буржнда Қўй белгисида туғилганлар кимлар билан оила қуришлари ёки бунга таваккал қилмасликлари лозим

ҲАМАЛ – ҲАМАЛ. Ушбу буржда туғилганлар ўр- тасидаги никоҳ муаммоларга эга. Иккиси ҳам ўз жуфтлари устидан етакчилик қилишга интиладилар. Улардаги ўзаро ўхшашлик уларни бир-бирларидан бездиради. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилмайди.

ҲАМАЛ – САВР. Ўзаро қўп жиҳатлардан қарама-қар- шиликлар мавжуд бўлади. Агар Бузоқ белгисидагилар оилавий муносабатларда Қўй белгисидаги жуфтига етакчилик қилишга изн берса, айниқса, жинсий муносабатларда, улар учун янги эҳтиросли лаҳзалар юзага келади ва ўзаро бир-бирларидан қониқиш ҳосил қиладилар. Бунга эриша олмасалар, оилавий муносабатларда ўзаро тушунмовчиликлар ортиб бораверади.

ҲАМАЛ – ЭГИЗАКЛАР. Ушбу белгидагилар ўзаро ўхшаш жуфтликдир. Шунинг учун ҳам улар ўртасида қурилган оила муваффақиятли бўлади. Ҳар иккиси ҳам ҳаётий фаол, қизиқувчан, очиқ. Жинсий майллари ўзаро мос тушади. Эгизак белгисидагилар турли таваккалчиликларга қўл урмасалар уларнинг оилавий ҳаёти давомли ва бахтли кечади.

ҲАМАЛ – САРАТОН. Одатда, улар ўртасида жисмоний ва жинсий жиҳатдан кучли тортишиш орқали оила ришталари боғланади. Бундай ҳолат уларнинг ҳар иккисига ҳам хосдир. Шундай бўлса ҳам бошқа жиҳатларда ўзаро тушунмовчиликлар юзага келади.

ҲАМАЛ – ЛСАД. Ҳамал ва Асад буржида туғилганлар ўзаро ўхшаш бўладилар. Иккиси ҳам тажовузкор, кучли жинсий қувватга эга ва уларни белгиловчи унсур – олов. Уларга битмас-туганмас куч-кувват бахш этган. Оилада жинсий муносабатларда бир-бирларига такрорланмас ҳузур бағишлай оладилар. Аммо оилавий муносабатларнинг бошқа жиҳатларида эса
турли келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Бундай келишмовчиликларни бартараф этиш учун эса Қўй белгисидагилар ўз жуфтини доимо мақтаб туришлари, танқид қилишдан эса ўзларини тийиб юришлари талаб этилади. Шундагина оилавий тотувлик таъминланиши мумкин. Бу эса осон кечмайди.

ҲАМАЛ – СУМБУЛА. Қўй белгисидагилар ўзларининг кучли ҳароратлари билан Париларни ром этишлари мумкин. Ўз навбатида, Париларнинг ўзини ўзи бошқара олиши ва ҳозиржавоблиги Қўй белгисидаги жуфтини лол қолдиради. Шу тариқа қарама-қаршиликлар бирлиги амал қилади. Жинсий муносабатларда номувофиқлик бор. Шунинг уч}ш уларнинг никоҳи муваффақиятли эмас. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

ҲАМАЛ – МЕЗОН. Мураккаб муносабатлар жуфтлиги. Жинсий майллари ўзаро мувофиқ келса-да, оилавий муносабатларнинг бошқа жабҳаларида ўзаро зиддиятли қарашлар кўп. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

ҲАМАЛ – АҚРАБ. Иккиси ҳам кучли жисмоний, жинсий қувватга ва фаолликка эга. Дастлабки учрашувдаёқ бир-бирлари билан қучли ва эҳтиросли яқинлиқ гувоҳи бўладилар. Иккиси ҳам вазиятни ўз фойдасига ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар ўртасидаги бундай олишувда бари бир Чаёнлар устунликка эга. Қўй белгисидагилар Чаён белгисидаги жуфтларига бир оз ён боссалар – олам гулистон ва оила мустаҳкам бўлади.

ҲАМАЛ – ҚАВС. Ўзаро бир-бирларига қизиқиши бўлса-да, зидциятли жуфтлик. Жинсий майллари ўзаро мувофиқ келсагина, ўзаро бир-бирини тушунишлари учун имконият туғилади. Оилавий муносабатларнинг бошқа жабҳаларида эса келишмовчиликлар, муаммолар қўп бўлади. Уларни ҳал этиш эса осон кечмайди.

ҲАМАЛ -ЖАДИЙ. Узоқ ва давомли муносабатларда ўзаро мувофиқ тушадилар, аммо қисқа учрашувларда эса ўзаро мос эмас. Иккиси ҳам ўзаро
ўхшашдир. Улар ўртасида ўзаро севишиб турмуш қуриш ҳоллари учрайди. Жинсий майллари ҳам бир-бирларига мос тушади. Оилавий муносабатларда ўзаро тушунмовчиликлар ҳам рўй бериб туради. Ҳар иккиси ҳам ўз билганларини ҳаҳ, деб ҳисоблайдилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

ҲАМАЛ – ДАЛВ. Улар ўртасидаги оилавий муносабатларнинг ўзаро мувофиқ келиши қўп жиҳатдан Қўй белгисидагиларнинг оилада етакчиликни қўлга ола билишига ва бундай масъулиятли вазифани қай даражада уддалай олишларига боғлиқ. Шундагина Сувчи белгисидагиларда Қўй белгисида туғилган жуфтига нисбатан қизиқиш ортади ва оила мустаҳкамлиги таъминланади (агар Сувчи белгисидаги аёл бўлса).

 

ҲАМАЛ – ҲУТ. Ҳамал ва Ҳут буржида туғилганлар бутунлай бошқа-бошқатемпераментга эга бўлсалар-да, ўзаро уйғун тушадиган жуфтлик. Ҳамал буржини бошқарадиган Марс сайёраси Ҳут буржига ижобий таъсир кўрсатади. Шзшингдек, Балиқ белгисида туғилганлар билан бахтли яшашлари }шун Қўй белгисидагилардан кўп нарсалар талаб этилади. Аввало, улар балиқларнинг ҳиссиётларига танқидий назар билан қарамасликлари сўралади. Оилавий муносабатларда Балиқ белгисидаги жуфтига ён босишига тўғри келади. Ана шу каби талабларни бажариш шарти билан улар ўртасида оила қуриш тавсия этилади. Шундагина улар бахтли ҳаёт кечирадилар. Ахир сиз Ҳут буржида туғилган жуфтингизни қаттиқ севиб қолгансиз-ку.
Қўй белгиси остида туғилган машҳур кишилар: Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир, Леонардо да Винчи, Декарт, Бисмарк, А.И.Герцен, Н.Хрушчев, Чарли Чаплин, Садриддин Айний, Абдулла Қодирий, Султон Жўра, Исмоилбек Гаспиринский, Мирзо Турсунзода, Маъмиржон Узоқов, Елизавета II, шайх ҳазратлари Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ўғли, Эмиль Кио, Абдулла Орипов, Фарруҳ Зокиров …

(Visited 2 475 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH