Агар қон босимингиз ошса…
Қон босими юқори бўлганда қуйидаги муолажа усуллари қўлланиши мумкин:
1. Саримсоқ ва лимон аралашмасини истеъмол қилинг.
2. 2 дона лимон, 50 дона ёнғоқ мағзи ва ярим килограмм майиз оласиз. Лимоннинг уруғини чиқариб ташлаб, ҳаммасини гўшт қиймалагичдан ўтказасиз ва чхшилаб аралаштирасиз.
Ҳар куни 3 маҳал овқатдан сўнг бир ош қошикдан истеъмол қилинади. Агар хохласангиз юқоридаги масаллиққа 0,5 кг баргак, 400 гр гул чонгли асал қўшишингиз мумкин.
3. Бир стакан лавлаги ва сабзи шарбати, бир cтакан қирғичдан ўтказилган ер қалампири (хрен) ва асални яхшилаб аралаштирасиз. Ҳар куни 3 мaҳал овқатланишдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат койин бир ош қошикдан истеъмол қиласиз. Даволаниш курси 1,5- 2 ой. Аралашмани шиша банкада яхши беркитилг<ш холатда қоронғу, салқин жойда сақланг.
4 kартошка пўчоғи ҳам қон босимини туширади Буниш 7чун картошка пўчоғини яхшилаб ювиб, қайнатасиз. Гуз солинмайди. Пўчоқ пишгач, сузиб олинади ва уни кунига бир неча маротаба хўплаб ичилади.
5. Қон босими юқори кўтарилганда чап қўлнинг бош бармоғи ва жимжималоқнинг юқори бўғинларини (юрак ва бош) уқалаш керак.
6. Қон босим кўтарилганда сув қуйиб даволаниш усули яхши фойда беради. Бунда ўзингизни аввал илиқ сув, сўнгра совуқ сув қуйиб даволаниш процедурасига кўниктиринг.
7. 100 гр майизни гўшт қиймалагичдан ўтказиб унга бир стакан сув қуясиз ва 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатасиз. Сузиб олгач, совутасиз ва сиқиб оласиз. Бу тайёрлаганингйзни кун бўйи ҳаммасини ичасиз. Бу муолажа 10 кун давом этади. Икки кун танаффус қилгач, яна давом эттирилади.