Кон босими ошиши — сабаблари, белгилари, гипертонияни даволаш, олдини олиш

Qon bosimi oshishi

Кон босими ошиши — сабаблари, белгилари, гипертонияни даволаш, олдини олиш

Кон босими ошишигипертония (қад. юн. ὑπέρ — «юқори» + τόνος — «таранглик, тонус») — бугунги кунда юрак-томир тизимининг енг кенг тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик артериал кон босимининг 140/90 га йетиши ёки унда ошиб кетиши билан ифодаланади.

 

Юқори артериал босим кон томирларга салбий таъсир кўрсатади, чунки улар қисқа вақт давомида бирдан тораяди. Жуда кучли босим таъсирига еса баъзи кон томирлар бардош бера олмай ёрилади ва бунинг натижасида ички кон кетиш кузатилади. Геморрагик инфаркт еластиклиги йўқолган ва синувчанликка мойил бўлган томирлар жойлашган аъзоларда содир бўлиши сабаби ҳам шунда.

Тавсифи

Гипертония — кон томирларнинг нерв-функсионал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилиши қайд қилинмоқда. Гипертониядан аёллар ҳам, еркаклар ҳам бир хил азият чекишади. Касаллик катталарнинг 20-30 фоизида ташхисланса, 65 ёшдан кейин бу кўрсаткич 50-65% ни ташкил етиши мумкин. Кон босими ошиши юрак-томир тизими касалликлари бўлган беморлар ичида йетакчи ўлим сабабларидан бири ҳисобланади.

Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, гипертония кўпинча кон айланиши бузилишлари натижасида содир бўлади. Юрак йетишмовчилиги ҳам унинг сабабчилари рўйхатига киради. Мазкур касаллик беморларда иккиламчи касалликлар ривожланишига туртки бўлиши мумкин, жумладан инсулт, юрак хуружига.

Олимлар неча ўн йилликлар давомида бу касалликни ўрганиш билан банд. Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, кон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим кузатилиши ҳам мумкин.

Гипертония таснифи

Артериал гипертония даражалари (артериал босим (АБ) кўрсаткичлари)
АБ категорияси САБ ДАБ
Оптимал < 120 < 80
Нормал 120 – 129 (< 120*) 80 – 84 (< 80*)
Меъёрдан юқори 130 – 139 (120-129*) 85 – 89 (< 80*)
1-даражарли АГ 140 – 159 (130-139*) 90 – 99 (80-89*)
2-даражарли АГ 160 – 179 (140-159*) 100 – 109 (90-99*)
3-даражарли АГ ≥ 180 (≥ 160*) ≥ 110 (≥ 100*)
Изоляцияланган систолик АГ ** ≥ 140 < 90

* — 2017-йил бўйича АГ`нинг янги таснифи
** — ИСАГ систолик АБ даражасига кўра 1, 2 ва 3-даражаларга бўлинади

Аломатлари

Гипертониянинг асосий аломати — бу мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир. Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин, кўриш ўткирлигининг пасайиши, ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, юрак уришининг тезлашиши намоён бўлади. Бу аломатлар касалликнинг ерта босқичларида сезилади. Кейинчалик юракнинг узоқ вақт давомида зўриқиб ишлаши туфайли юрак йетишмовчилиги юзага келади.

Бундан ташқари, кўплаб беморларда қуйидаги белгилар учрайди:

  • Осонликча бурун конаши;
  • Кўнгил айниши, қайт қилиш;
  • Уйқусизлик;
  • Хотира бузилиши;
  • Ҳар қандай жисмоний фаолликдан сўнг тери юзасининг қизариши;
  • Кўздаги кучли босим (бемор атрофга қараганда кўзларда оғриқ пайдо бўлади, шунинг учун улар дам олишни ва кўзларини ёпиқ тутишни афзал кўришади);
  • Тўқималарда шишлар пайдо бўлиши;
  • Чарчоқ.

Кон босими ошиши сабаблари

Касаллик ривожланишининг сабаби узоқ вақт давомида стресс ва тушкунлик ҳолатида юриш, тез-тез психологик зўриқшлардир. Кўпинча буларни доимий емоционал тарангликни талаб етадиган иш фаолияти келтириб чиқаради. Бундан ташқари, мия чайқалишига учраган беморлар ҳам хавф гуруҳига киради. Ирсий мойиллик ҳам сабаблар қаторида: агар кишининг авлодида бу касаллик учраган бўлса, унда ҳам ушбу касаллик ривожланиши хавфи бир неча баробарга ортади.

Касаллик ривожланишига таъсир ўтказувчи омиллардан асосийси — бу камҳаракат турмуш тарзидир. Ёш ўтиб боргани сари инсонларда атеросклероз ривожланиши мумкин, бу ўзгариш фонида кон босимининг ошиши еса вазиятни янада жиддийлаштириб юборади. Бу ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади, чунки торайган кон томирлар орқали мия, юрак, буйракларнинг бир қисмига коннинг бормай қолиши ёки йетарли бормаслиги кузатилади.

Агар кон томир деворларида тромб ва холестерин тўпланмалари бўлса, улар кучли босим вақтида ажралиб, капилляр кон томирларда тиқилиб, кон ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳолда миокард инфаркти ёки инсулт юзага келади.

Аёлларда кон босими ошишига сабаб менопауза давридаги гормонал ўзгаришлар бўлиши мумкин. Туз, ёки аниқроғи, унда мавжуд натрий, шунингдек чекиш, алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш, семизлик ҳам юрак-томир тизимига босим ўтказади.

Умумий олганда, гипертония ривожланишига таъсир етувчи омиллар қуйидагилардан иборат:

  • Ортиқча вазн, метаболик касалликлар, ендокрин касалликлар, камҳаракат турмуш тарзи;
  • Мунтазам емоционал стресслар, руҳий тушкунлик, фожеали воқеаларни бошдан ўтказиш, яқин инсонларни йўқотиш;
  • Бизнесдаги, ишдаги муаммолар туфайли кучли асабий таранглик;
  • Бош мия жароҳатлари (автоҳалокат, йиқилиш, гипотермия);
  • Юрак-томир тизимига салбий таъсир қиладиган сурункали касалликлар (қандли диабет, подагра, ревматоид артрит);
  • Ирсий мойиллик;
  • Инфекцион касалликлар (менингит, синусит, гайморит);
  • Кон томирларида ёш билан боғлиқ ўзгаришлар;
  • Конда холестерин миқдорининг юқори бўлиши (натижада кон томир деворларида тўпланмалар ҳосил бўлади);
  • Менопауза даврида бўлган, 40 ёшдан ўтган аёллар (организмнинг муҳим гормонал ўзгаришлари пайтида кўпинча яширин касалликлар ривожлана бошлайди ва улар гипертония юзага келишига таъсир кўрсатиши мумкин);
  • Зарарли одатлар (чекиш, алкоголли ичимликлар ичиш, меъёрдан ортиқ қаҳва истеъмоли);
  • Кун давомида кўп миқдорда туз истеъмол қилиш;
  • Конда адреналин ошиши;
  • Компютер қаршисида узоқ вақт ўтириш;
  • Очиқ ҳавода кам юриш ва ҳоказо.

Гипертоник криз

Гипертоник криз — касаллик чўққисининг намоён бўлишидир. Бу ҳолатда кон босими тезда кўтарилади, юқорида келтирилган белгиларнинг ҳаммаси кузатилади, бунга қўшимча равишда беморларда кўнгил айниши, қусиш, терлаш, кўзнинг қоронғулашиши юзага келади.

Бундай кризлар бир неча дақиқадан бир неча соатгача давом етиши мумкин. Юрак уриши сезиларли даражада тезлашади, беморда қўрқув ва ҳаяжон пайдо бўлади. Бу ҳолатда ёноқлар қизаради, сийдик ва нажас чиқариш назорати йўқолади. Мазкур ҳолат кўпинча куннинг иккинчи ярмида ёки кечқурун юзага келади.

Гипертоник кризнинг яна бир кўриниши узоқ вақт давомида шаклланади ва у беморга 4-5 соат, ҳатто бир неча сутка давомида азоб бериши мумкин. Бу ҳолат касалликнинг охирги босқичларида намоён бўлади ва артериал кон босиминг кўтарилиши фонида юзага келади. Бундай вақтда беморда мия фаолиятининг, хусусан нутқнинг ва қўл-оёқларда сезувчанликнинг пасайиши кузатилади.

Биринчи ёрдам кўрсатиш

Шифокор келгунига қадар қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилиши керак:

  1. Беморни қулай жойга жойлаштириш, тананинг юқори қисмини бироз коʻтариш (ҳар қандай жисмоний ҳаракатдан чеклаш, беморни қимирлатмаслик);
  2. Беморнинг тор кийимларини (бўйин тугмалари, камарни) боʻшатиш;
  3. Тоза ҳаво киришини таʼминлаш учун ойналарни очиш, зарур ҳолларда шабода қилиш.
  4. Беморга кон босимини туширувчи препаратлар аввалдан ёзиб берилган боʻлса, навбатдан ташқари қабул қилдириш. Тез ёрдам сифатида Нифедипин ёки Каптоприл таблеткаларидан бир донасини тил остига соʻриш учун бериш мумкин (шифокор тавсиясига коʻ​ра). Коʻкрак ва коʻкрак орти соҳасида огʻриқ боʻлса, Нитроглицерин таблеткасидан бериш;
  5. Седатив воситалар бериш (Корвалол, Валокордин);
  6. Илиқ муолажалар (ханталлар, грелкаларни оёққа қоʻйиш) кон кўпроқ оёққа кетишини таъминлайди, бу бош ҳаётий зарур аъзоларда геморрагияни олдини олади.
  7. Тез ёрдам чақириш.

Ташхислаш

Беморга аниқ ташхис қўйиш учун шифокор бир нечта лаборатория таҳлиллари ва аппарат текширувлари ўтказиши керак бўлади. Ташхиснинг мақсади касалликнинг босқичи ва гипертония даражасини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу маълумотлар асосида шифокор самарали даволаш усулини танлаш имкониятига ега бўлади.

Диагностика усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Кон босимини ўлчаш: махсус қурилма — тонометр ёрдамида амалга оширилади.
  • Тиббий анамнез: шифокор бемордан илгари қандай касалликлар билан хасталангани, мавжуд шикоятлар ҳақида сўрайди. Хавф омиллари баҳоланади (чекиш, қандли диабет, холестерин миқорининг юқорилиги).
  • Жисмоний кўрик: Асосан юракни фонендоскоп билан ўрганишни ўз ичига олади. Юракда шовқин мавжудлиги, характерли тонларнинг ўзгариши, ноодатий овозларни аниқлашга ёрдам беради.
  • Електрокардиограмма (ЕКГ): махсус лентада юракнинг електрик потенциалларини қайд етиш имконини берадиган усул. Юрак фаолияти бузилишларини аниқлашда ўрни босилмас диагностик усуллардан бири.
  • Бошқа усуллар, хусусан ехокардиография, артериография, допплерография, коннинг биокимёвий таҳлили, қалконсимон без УТ текшируви. Нисбатан кам ҳолларда қўлланилади.

 

Касалликнинг дастлабки босқичлари яширин кечганлиги боис, кўпчилик беморлар шифокор ҳузурига кеч ташриф буюришади. Касалликни сўнгги босқичларда бутунлай даволаш жуда мушкул ҳисобланади. Шунинг учун уни ўз вақтида олдини олиш, шубҳали белгилар пайдо бўлса шифокор кўригидан ўтиш зарурдир.

Уй шароитида ҳар бир инсон ўз кон босимини мунтазам ўлчаб туриши лозим, енг оптимал кўрсаткич 120/80 мм сим.уст (қуйида бирлик деб келтирилади) га тенг, ёши катталар учун 130/90. Атроф-муҳит таъсири ёки жисмоний фаоллик натижасида босим 5-10 бирликка ортиши мумкин.

Қуйи ва юқори босим ўртасидаги жуда катта фарқ ҳам ҳавотир учун белги бўлади — одатда бу кўрсаткич 50 бирликдан ошмаслиги керак. Агар артериал босимнинг тез-тез ўзгариши кузатилса, шифокор билан учрашиш тавсия етилади.

Даволаш

Касалликни даволашда малакали шифокор ҳар бир бемор учун индивидуал равишда танланадиган дорилар билан терапия курсини белгилайди. Кўп ҳолларда қуйидаги воситалар ёки уларнинг комбинацияси буюрилади:

  • Тиазид диуретиклар— бу дорилар организмда суюқлик даражасини камайтириш натижада кон босими пасайтиради;
  • Сартанлар (ангиотензин ИИ рецепторлари блокатори) — 1990-йиллардан буён ишлатилади. Замонавий дорилар қаторига киради, бир марталик қабулдан кейин 24 соат давоимда кон босимини меъёрда ушлайди;
  • Калсий антагонистлари— кон томилар силлиқ мушакларининг саркоплазмига калций оқимини блоклаб, вазоспазмга тўсқинлик қилади ва бунинг натижасида гипотензив таъсирга еришилади. Юрак аномалиялари, аритмиялар, стенокардия ва мия атеросклерози кузатилганда тайинланади;
  • Бета-адреноблокаторлар— юрак қисқаришлари сонини камайитиш натижасида билвосита гипотензив таъсир кўрсатади (бир дақиқада ҳайдаладиган кон миқдорини камайтириш оқибатида);
  • Алфа-адренорецептор блокаторлари— кон томирларни жуда еҳтиёткорлик билан кенгайтиради.
  • ААФ-ингибиторлари— вазодилататори брадикининни трансформацияловчи ва ангиотензин И ни ангиотензин ИИ га айлантирувчи ангиотензин айлантирувчи ферментни (кининаза ИИ) блоклайди. Сўнггиси кучли вазоконстриктор саналиб, уни ингибициялаш вазодилатация ва артериал босимнинг пасайишига олиб келади.

Иккиламчи гипертонияда асосий касалликни даволаш кон босими ошишини ҳам бартараф етади. Даволаш пайтида беморларга ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлиш тавсия етилади. Уларга очиқ ҳавода, ҳовуз атрофида, боғда, ўрмонда сайр қилиш фойдали бўлади. Гипертонияни муваффақиятли даволашда тўғри овқатланиш муҳим ҳисобланади.

Овқатланиш тартиби

Аввало, кундалик рациондан «ёмон» холестерин ва кўп миқдорда туз сақлаган маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак. Уларга:

  • Ёғли гўшт;
  • Чарви;
  • Қовурилган овқатлар;
  • Дудланган маҳсулотлар;
  • Тузламалар.

Олдини олиш

Кон босими баланд бўлишининг олдини олиш учун аввало унинг сабабини синчиклаб текшириб кўриш лозим. Мабодо босим ташқи муҳит салбий таъсирлари сабабли кўтарилаётган бўлса, бемор тинчланиш чораларини кўриш, салбий омилни бартараф етишга ҳаракат қилиши керак.

Таомномага сервитамин, минералларга бой бўлган ва касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш даркор. Уларга:

  • Сабзавотлар;
  • Мевалар;
  • Резаворлар;
  • Кўкатлар;
  • Сут маҳсулотлари;
  • Парҳезбоп гўшт;
  • Ловия;
  • Гуруч, гречка кабилар.

Тандирдан узилган янги нон ўрнига бир-икки кун турган нонни истеъмол қилиш фойдали. Кон босими юқори юрадиган беморларга ош тузи истеъмолини камайтириш тавсия етилади.

 

(Visited 10 087 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH