Qizga yoqib qolish yo’llari

Qizga yoqib qolish yo’llari

Qizga yoqib qolish yo’llari Тажрибали  кўнгил олиш усталари таниш қизларни илинтиришга қаршидирлар – одатда бу нарса қизнинг ёки сенинг  обрўингга путур йетказадиган ортиқча миш-мишларга сабаб бўлади. Бироқ у сенга ёқса, ва сен таваккал қилишга тайёр бўлсанг, қандай йўл тутиш керак? Унда бу қўлланма сен учун!

Сен танлаган қиз мулоқотнинг биринчи дақиқасиданоқ қарор қабул қилиши сен учун янгилик бўлиши турган гап. Йигитлардан бирортасини потенсиал ошиқлар қаторига қўшиб, у билан учрашишни бошлайди. Бошқаларга еса дўст сифатида қарайди.

Бу нарса сен ўзингни тутишинг унга ёқмаслигини билдиради.

 

НИМА УCҲУН У СЕН БИЛАН ЕМАС?

Ўзингни  ўзгартиришдан аввал, айнан нима учун  ўзгариш кераклигини тушуниб олишинг даркор.

Йигитлар одатда қандай хатоларга йўл қўядилар?

Улар  гўзал қизни  кўришлиги билан, унга чиройли муомала қилиш, ёрдам бериш, кўнглини  кўтариш ва  кўпроқ  еътибор бериш керак деб ўйлайдилар.

Агар қизнинг фикрини билмоқчи  бўлсангиз, у қуйидагилардан иборат  бўлади. “У менга ҳаддан

ташқари  кўп  еътибор қаратаётган екан, демак  бу ҳаракатларисиз менга ёқмай қолишдан  чўчийди. Бундан чиқди, у  ўз  қадрини билмайди ва ҳеч кимга керак емас. Ўзининг қадрига йетмайдиган  инсон билан бирга  бўлишнинг менга нима кераги бор?”

 

Қадринг пастлигини билганидан кейин, у сени бошқаришни хоҳлаб қолади ва буни синаб  кўрмоқчи  бўлади. Одатда бундай пайтда у сендан  баъзи нарсаларни илтимос қилиши мумкин. Мободо илтимос қилмаса ҳам, ўзини  шундай тутадики, сен ўзингни бошқача тутишни бошлайсан.

Ниҳоят, сен қадрингни билмаслигингни ва сени бошқара олишини тушунганидан кейин, сени дўстлари тоифасига  қўшиб  қўяди.

Еҳтимол, у сенга жилмайиб, чиройли муомала қилгандир, ва сен тўгри йўл тутганингга ишонгансан. Аммо шуни билгинки: қалбан у сени ҳурмат қилмай ва еркак сифатида кўрмай қўйган.

Шунингдек, у сени беҳурмат қилса-ю (яни қўнғироқларинг ва СМСларингга жавоб бермаса), сўнгра ҳеч нарса бўлмагандай гаплашиб кеца, бу ҳам сени менсимаганидан далолатдир.

 

Сен қандай хатоларга йўл қўйдинг?

Фикр юритиб  кўр  ва тегишли хулосалар чиқар. Сўнгра  ўзингни  тутишингни бутунлай қарама-қарши тарафга  ўзгартир.

 

Бу осондек  туюлиши мумкин, бироқ уддасидан чиқиш қийин. Ахир у атайин сенга чиройли муомала қилади ва  сен унинг райини қайтаришдан уяласан, ҳамда унинг навбатдаги ҳийла – найранггига учиб қолганингни билмай қоласан.

 

ҲАЗИЛ, ИСҲВА ВА ПИCҲИНГ.

Бу уч елемент таниш қиз билан мулоқотда иштирок етиши керак.

Агар хозирги вақтга қадар сен у билан ҳушмуомала  бўлган ва унга пичинг қилмаган бўлсанг, енди бу хатони тўғрилаш вақти келди.

Пичинг ва кесатиқлардан фойдалансанг, қадр – қимматинг ўз-ўзидан ошади. Қизга унинг  гўзаллиги сен учун ҳеч нарса емаслигини, сен қизнинг емас, у сенинг  еътиборингни қозониши кераклигини исботлаган  бўласан.

Ишвани ҳам ёддан чиқармаслик керак. Ишва нима? Манбаларга мурожаат қилсак, унинг асл  маъносини билгандек бўламиз. Ишва франсузча “флирт” сўзининг таржимаси  бўлиб, маъноси – севги ўйини демакдир. Хуллас, сен қиз билан шунчаки оддий мулоқот қилмасдан, у билан  ўйнашиб, шўх  ҳолда  кўнглини оласан. Айтиб ўтиш керак, пичинг ҳам таннозликнинг бир туридир.

 

МАҚСАДИНГНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙ!

Қизларга фақатгина суҳбатдош емас, балки ҳақиқий хуштор керак. Шунинг учун қиз билан учрашганда ўзингни еркак еканлигингни ва унга мойиллигинг борлигини билдириб  қўй.

Уни  қўлидан ушлашинг мумкин. Ўзини сенинг домингга тушгандай ҳис қилиши учун унга узоқ ва иштаҳа билан тикилиб тур. Бошидан оёғигача қараб чиқ. Қараганда ҳам уялиб, сезиб қолишидан  чўчиб емас, балки дадиллик билан, керак  бўлса безбетларча қара.

Баъзан унга  қўнғироқ  қилиб иш бўйича емас, бирга дам олиш учун учрашувга таклиф ет. Масалан, кино, парк ва бошқа кўнгил очар жойларга боришингиз мумкин.

 

Еслатма: қизларга  бўш-байўв  йигитлар емас, ҳақиқий еркаклар ёқади. Шунинг учун юқоридаги маслаҳатларга амал қилишинг шарт, акс ҳолда сенинг ниятинг унинг ғашига тегади.

 

НАРИ-БЕРИ – БУ  ЗЎР!

“Нари-бери”  – бу қизларни илинтиришнинг ажойиб усули. Унинг моҳияти сенинг қизга нисбатан муносабатингни алмашиниб туришидадир. Олдинига сен у билан қизиқиб қолганингни кўрсатасан, унга тез-тез қарайсан, мулоқотларда ташаббус кўрсатасан. Озгина вақтдан кейин тўсатдан совуққон  бўлиб қоласан, у тарафга қайрилиб ҳам қарамайсан, унинг гапига ҳам, ҳатти-ҳаракатига ҳам беъетибор  бўласан, қўнғироқ ва СМС ларига деярли жавоб бермайсан.

Бу усулни  қўллашинг  жуда муҳим. Чунки, агар қиз у билан доим бирга бўлишингни билса, унинг олдидаги қадр-қимматинг тушиб кетади.

Шунингдек, муносабатларни доимо у емас, сен бошқаришингни билдириб қўйишинг керак. “Нари-бери”сиз буни кўрсатишнинг иложиси йўқ, чунки қиз ҳам доимо  ўзининг ўйинини олиб боради.

Бу усулни  қўллашнинг асосий қонуни- “нари” қилишдан чўчимаслик  керак.

 

УНИ РАҚОБАТЛАСҲИСҲГА МАЖБУР  ЕТ!

Бошқа қизлар билан унинг кўз ўнгида мулоқот қил.

Рақобат ҳисси уни сенга бошқача кўз билан қарашга мажбур етади. Ҳозирги вақтга қадар у сени йигити сифатида тасаввур қила олмаган бўлса ҳам, енди сен унга ёқа бошлайсан.

Ахир бошқа қизлар сенда нимадир топишган  бўлса, демак у ҳам топади.

 

Ниҳоят, сен уни  ўзингники қилиб олсанг, тилингни тийиб юрушинг керак. Ишқий муносабатларингиз ҳақида умумий танишларингизга гапириб юрма, чунки у махфий  бўлиши керак. Акс ҳолда қиз сендан узоқлашади ва яқинига  йўлатмай  қўяди.

Гоопер.уз учун махсус

 

(Visited 766 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH